Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Деҳқон бозори қошидаги Савдо Харид шўъба корхонаси ЯИТни иш ҳақи фондининг неча фоизи миқдорида тўлайди? 2. Деҳқон бозори қошидаги Савдо Харид шўъба корхонаси йил якуни бўйича олган фойдаси ўзида қоладими ёки Дехқон бозори ҳисоб рақамига ўтказиб бериладими? 3. Соф фойда Деҳқон бозорига ўтказиб берилса, Деҳқон бозори ушбу суммадан солиқ тўлайдими?
Деҳқон бозори МЧЖ қошида Савдо Харид шўъба корхонаси ташкил этилган. Деҳқон бозори устав фондининг 51% туман ҳокимияти улуши бўлиб, қолганлари жисмоний ва юридик шахсларнинг улушидан ташкил топган. Деҳқон бозори МЧЖ иш ҳақи фондидан 25% ставкада ЯИТ тўлов тўлаб келмоқда. Савдо Харид шўъба корхонаси ягона солиқ тўловчиси бўлиб, чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Деҳқон бозорининг жами (патта, хизмат кўрсатиш ва ижарадан) даромади 100 000 000 сўмни ташкил этади. Савдо Харид шўъба корхонасининг жами даромади 10 000 000 сўмни ташкил этади. Савдо Харид шўъба корхонаси деҳқон бозори ҳудудида растада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пул ва пластик карточкага чакана савдо билан шуғулланади. Шўъба корхонаси 2017 йил якуни билан 1 млн.сўм соф фойда олди.


Ответы экспертов
Ответов: 127
11.01.2018

1.Агар Савдо Харид шўъба корхонаси ВМнинг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли қарорига мувофиқ кичик бизнес субъекларига мансуб бўлса, у ҳолда ЯИТ ставкаси 2017 ва 2018 йиллар учун ИҲФнинг 15%ини, бироқ ҳар бир ходимга энг кам ойлик иш ҳақининг 65 %идан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади (Президентнинг 2016 йил 27 декабрдаги 2699-сонли қарори 25-иловаси 1-банди, 2017 йил 29 декабрдаги 3454-сонли қарори 23-иловаси 1-банди, ВМнинг 2015 йил 13 февралдаги 26-сонли қарори 2-банди).

Акс ҳолда ЯИТ ИҲФнинг 25%и, лекин ҳар бир ходимга энг кам иш ҳақининг 100%идан кам бўлмаган миқдорда тўланади (Президентнинг 2016 йил 27 декабрдаги 2699-сонли қарори 25-иловаси 2-банди, 2017 йил 29 декабрдаги 3454-сонли қарори 23-иловаси 2-банди, АВда 2010 йил 13 апрелда 2095-сон билан рўйхатга олинган қарорга илованинг 1-банди).

2.Савдо Харид шўъба корхонасининг йил якуни бўйича олган фойдаси унинг таъсисчиси бўлмиш Деҳқон бозорининг қарорига асосан тасарруф этилади. Фойда дивиденд сифатида таъсисчига тўлаб берилиши, шўъба корхонанинг ўзида жамғарилган фойда сифатида қолиши, шўъба корхонанинг устав капиталини оширишга ёки бошқа мақсадларга йўналтирилиши мумкин. Бу масалани ҳал қилиш шўъба корхонанинг ваколати доирасига кирмайди.

3.Агар Савдо Харид шўъба корхонасининг йил якуни бўйича олган фойдаси Деҳқон бозорига дивиденд сифатида тўлаб берилса, 10% миқдорида дивиденд солиғини ушлаб қолиб давлат бюджетига ўтказиб бериш тўлов манбаи бўлган Савдо Харид шўъба корхонасининг мажбуриятидир (СКнинг 165-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика