Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фуқаролиги бўлмаган шахсга уй-жой қуриш учун ер ажратиб бериладими?
Мен 1988 йилда Тожикистон Республикасида туғилганман. 1994 йилда Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш мақсадида кўчиб келганмиз. Ҳозирда фуқаролиги йўқ шахс учун яшаш гувоҳномаси билан доимий рўйхатда туриб, яшаб келмоқдамиз. 1. Менга туман хокимияти томонидан турар жой учун ер ажратиб берилиши мумкинми? 2. Мен аукцион савдолари орқали сотиладиган турар-жой ерларидан сотиб олишим мумкинми? 3. Туман хокимияти томонидан мен томонидан қурилган уй- жойга эгалик хуқуқи белгиланиши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 199
15.01.2018

1. Якка тартибда уй-жой қуриш учун шахсга туман хокимияти томонидан ер ажратиб берилиши 30.12.2006 йилдаги  272-сонли ВМҚга 1-илова (кейинги матнда-Низом) билан тартибга солинади.

Низомнинг мазмунига кўра якка тартибда уй-жой қуриш учун ер Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (Низомнинг 3-б.).

2. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларида қатнашишлари мумкин (АВда 13.01.2012й. 2314-сон  рўхй.ол. Низомнинг 1-б.).

3. Агар, Сиз тегишли рухсатномаларга (туман хокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори, мулк хуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва бошқалар) эга бўлмасдан, уй-жой қурилишини амалга оширган бўлсангиз, мазкур уй-жой ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади (ФКнинг 212-м.). Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқи Сизнинг номингизга расмийлаштирилиши учун, Сиз фуқаролик ишлари буйича судга ариза билан мурожаат қилишингиз керак.

Таъкидлаш жоизки, суд мазкур иморатга нисбатан Сизнинг мулк ҳуқуқингизни белгилаши учун иморат жойлашган ер участкаси Сизга ажратилган бўлиши керак (ч.4 ст.212 ГК). Суднинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бўлгандагина, кадастр органи иморатга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади (7.01.2014й. 1-сонли ВМҚга 1-илованинг 39-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика