Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона устав фондига қўйилган ускунага ўрнатиш учун кафолат муддати давомида чет элдан келтирилган эҳтиёт қисмлар корхонанинг таъсисчиси бўлмиш жисмоний шахс номига келса, лекин божхона харажатлари корхона томонидан тўлаб берилган бўлса, божхона тўловларига тўланган маблағлар жисмоний шахснинг даромади бўлиб, ушбу даромаддан ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ҳисобланадими?
Корхонамиз таъсисчиси бўлмиш жисмоний шахс чет эллик хамкордан (Чехия) импорт шартномаси асосида ускуна сотиб олган, сўнгра бу ускунани корхона устав фондига киритган. Шартномага асосан кафолат муддати 1 йил. Кафолат муддати давомида эҳтиёт қисмларни бепул алмаштириб бериш шарти шартномада кўрсатилган. Чел эллик хамкордан бепул келган эҳтиёт қисмлар корхона таъсисчисининг, яъни жисмоний шахснинг номига келган. Божхона тўловлари корхона ҳисобидан тўланди. Ушбу эҳтиёт қисмлар корхонага нархсиз кирим қилиниб, ускунага ўрнатилиб фойдаланилди.


Ответы экспертов
Ответов: 124
10.01.2018

Йўқ, бундай ҳолатда ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ҳисобланмайди.

Ускунанинг кафолат муддати давомида чел эллик хамкордан бепул келган эҳтиёт қисмлар корхона таъсисчисининг, яъни жисмоний шахснинг номига келганлигининг сабаби - ускунани сотиб олиш бўйича импорт шартномаси ушбу жисмоний шахс билан тузилган. Лекин корхонангиз таъсисчиси сотиб олинган ускунани корхонага устав фондидаги улуши сифатида киритган.

Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси 1-қисми). Устав фондига улуш сифатида киритилган ускуна корхонанинг мулки ҳисобланади ва корхона балансида туради.

Шундай экан, ускунанинг кафолат муддати давомида чел эллик хамкордан бепул келган эҳтиёт қисмлар корхона таъсисчиси бўлмиш жисмоний шахснинг номига келган бўлса-да, ушбу ускуна ҳозирда корхонанинг балансидаги мулк бўлганлиги сабабли, корхона томонидан бу ускунанинг эҳтиёт қисмлари учун тўланган божхона харажатлари жисмоний шахснинг даромади бўлмайди. Шу боис, тўланган божхона харажатлари бўйича ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ҳисобланмайди.

Бундай ҳолатда божхона харажатларининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс этишини бу ерда кўришингиз мумкин: https://vopros.norma.uz/question/9883

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика