Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кафил ташкилоти томонидан банк кредити тўловлари учун тўлаб берилган маблағлар ушбу ташкилотга қайтарилганда солиқ оқибатлари келиб чиқадими?
МЧЖ шаклдаги қўшма корхона 2015 йилда банкдан ўзоқ муддатли кредит олган. Кредит таъминоти учун балансдаги автомашина ва иморатлар гаровга қўйилган ва қолган қисмига учинчи корхонанинг кафиллиги тақдим этилган. Жорий йилнинг ноябрь ойига қадар жамиятимиз ушбу кредит маблағларининг асосий қисми ва ҳисобланган фоизларини ўз вақтида тўлаб келди. Жамиятимизнинг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли, 2017 йилнинг ноябрь, декабрь ойларида кредитнинг асосий қисми ҳамда ҳисобланган фоизлар, кафиллик шартномасига асосан учинчи ташкилот томонидан тўлаб берилди. Ушбу тўлаб берилган пул маблағлари учинчи ташкилотга қайтарилганда, қайтарилган пул маблағлари солиққа тортиладими? Юқоридаги ҳолат юзасидан солиқ тортилиши юзасидан батафсил маълумот беришингизни илтимос қилиб сўраймиз.


Ответы экспертов
Ответов: 185
19.01.2018

Кафил ташкилоти томонидан тўлаб берилган пул маблағларини ушбу ташкилотга қайтариб беришнинг ўзи бевосита солиқ оқибатини юзага келтирмайди. Аммо сизнинг жамиятингизда ФКнинг 295-моддаси ва СКнинг 135-моддаси билан боғлиқ бўлган солиқ мажбуриятлари юзага келиши мумкин.

Фуқаролик қонунчилигига асосан кафил томонидан бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш бўйича харакатлар кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади (ФКнинг 292-моддаси).

Кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли (ФКнинг 295-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика