Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Сотиб олинган бинолар качондан асосий восита сифатида балансга олинади? 2. Бинони таъмирлаш харажатлари жорий харажатларга олиб бориладими ёки барчаси тугалланмаган қурилиш сифатида акс эттириладими? 3. Бинони сотиб олиш харажатлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 4. ЯСТнинг энг кам меъёрини ҳисоблаб чиқаришда реконструкция қилинаётган бинолар эгаллаган ерлар ҳисобга олинадими?
Корхонамиз Давлат Ракобат Кумитасининг худудий булинмаси билан тузилган шартномага асосан булиб-булиб тулаш ва инвестиция киритиш шарти билан ёнма-ён жойлашган 2та 2 каватли эски бинони сотиб олди. Шартномага кура сотиб олиш нархлари тулик тулангандан сунг Давлат Ракобат Кумитасининг худудий булинмаси томонидан биноларга эгалик килиш учун ордер(тасарруф килиш хукукисиз) берилади. Тасарруф килиш хукуки эса шартномага асосан инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сунг берилади. Хозирда биноларни сотиб олиш туловлари туланиб биноларга эгалик килиш учун ордер(тасарруф килиш хукукисиз)олинган. Шартномага асосан Хозирда мазкур биноларни тулик реконструкция килиш, тамирлаш ва устига 3-4-каватларни куриш хамда иккала бинони бриктирувчи бино куриш ишлари олиб борилмокда яъни инвестиция мажбуриятлари бажарилмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 125
12.01.2018

1. Бинолар эгалик ҳуқуқи вужудга келганида корхона балансига олинади. Сизнинг ҳолатингизда эгалик ҳуқуқи олди-сотди шартномаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан рўйхатга олинганида вужудга келади (ФКнинг 185-моддаси).

2. Биноларни тўлиқ реконструкция қилиш, қўшимча бинолар ва қаватлар қуриш харажатлари 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счетида йиғиб борилади.

3. Бинони сотиб олиш харажатлари 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" счетининг дебетида йиғиб борилади. Бино эксплуатацияга топширилганидан сўнг у 0820 счётининг кредитидан 0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" счётининг дебетига ўтказилади.

4. Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда ЯСТнинг энг кам меъёрини ҳисоблаб чиқаришда мазкур бинолар эгаллаган ер майдонини ҳисобга олмайдилар (АВда 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган қарорга илованинг 2-банди, «г» кичик банди).

Сизнинг саволингиздаги вазиятдан келиб чиқсак, корхонангиз ушбу имтиёздан фойдалана олмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика