Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қайси қонун ҳужжатларида имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари кўрсатилган?
"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясидан ўтказиладиган иш ўринлари рўйхати келтирилган. Шулар жумласида имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари кўрсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 10
22.01.2018

Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясидан қуйидагилар ўтказилиши керак:

- меҳнат шароитлари бўйича ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари;

- ногиронлар банд бўлган иш ўринлари;

- имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган иш ўринлари;

- хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги иш ўринлари (“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 14-м., кейинчалик – Қонун).

Таъкидлаш лозимки, Қонунда аниқ иш ўринлари ҳақида кўрсатилмаган ва бу ўз ўрнида бундай иш ўринлари рўйхати иш берувчи томонидан “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (15.09.2014й. 263-сон ВМҚга илова, кейинчалик- Низом) билан ўрнатилган тартибда ўтказиладиган аттестация натижасига кўра шакллантирилишини назарда тутади.

Аттестация мақсадларидан бири бу оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсацияларни белгилашдир (Низомнинг 5-б.).

Қонун ҳужжатларида ўрнатилган имтиёзлар ва компенсациялар тўғрисида тўхталадиган бўлсак, ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун, алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланган (МКнинг 117-м., 118-м.).

ВМ 11.03.1997 йилдаги 133-сонли қарорининг:

-4-иловасига мувофиқ қисқартирилган иш куни белгиланадиган алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар рўйхати тасдиқланган;

-8-иловага мувофиқ меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати белгиланган.

Шунингдек, ишнинг алоҳида тусига эга бўлган, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати 12 иш куни этиб белгиланган.

Корхонанинг жамоа шартномасида иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача таълим муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) назарда тутилиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳулоса қилиш мумкинки, Қонуннинг 14-моддаси билан назарда тутилган иш ўринлари аттестация натижасига кўра аниқланади ва иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва компенсацияларни бундай иш ўринларида ишлаётган ходимларга қўллаши шарт ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика