![]() Ответов: 316
|
25.01.2018
Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби Низом билан белгиланган (ВМнинг 10.07.2001й. 294-сонли қарорига 2-илова). Илгари, 2017 йилнинг 10 июлига қадар, ваколатли банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар ўтказилишида банклараро савдо сессияларида қайд қилинган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланилар эди (Низомнинг 19-банди, 2017 йил 10 июлдан бекор қилинган). Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017й. 449-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришларга асосан биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилиши белгиланган (Низомнинг 43-банди). Шунинг учун корхонангиз хорижий хамкори олдида бўлган чет эл валютадаги қарзини тўлаб бериш мақсадида чет эл валютасини хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида бозор курси бўйича сотиб олиши мумкин. |