Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
“Тендр савдолари” Тартиби бўйича, ушбу қайд этилган 1 000 АҚШ долларини ҳисоблашда қайси курс бўйича ҳисоблаймиз қадимий курс бўйичами ёки Марказий банки курси бўйичами ва буни ҳисоблашда қайси норматив хужжатларга таянамиз ?
Ўз.Р.Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 йилдаги №992-сонли Қарори билан Ўз.Р ВМ 21.11.2000 йилдаги №456-сонли “Тендр савдолари” тўғрисидаги Тартибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Бизга маълумки ушбу Тартиб бўйича 300 АҚШ доллари 1 000 АҚШ долларига ўзгартирилган.


Ответы экспертов
Ответов: 312
12.01.2018

Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида Низом (ВМнинг 456-сонли қарорига илова) марказлаштирилган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган импорт ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларни харид қилишда тендер савдолари ўтказишни ташкил этиш механизмини белгилаб беради.

Тендер савдолари битта контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади.

Битта контракт бўйича 1 минг АҚШ долларидан кам бўлган миқдордаги харидлар тендер савдолари ўтказмасдан товарлар нархи, сифати ва муддати бўйича енг яхши таклифларни киритган мол етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали амалга оширилади (Низомнинг 5-банди).

Ушбу Низомда чет эл валютада ифодаланган қийматлар Марказий банкнинг маълум бир (қадимий) курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланмаган.

Чет эл валютасидаги операциялар ушбу валютанинг сўмга нисбатан Марказий банкнинг операция амалга оширилган санасидаги курси бўйича сўмда қайта ҳисобланиши лозим (АВда 17.09.2004й. 1411-сон билан рўйхатга олинган Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-банди).

Шунинг учун қайд этилган 1 минг АҚШ доллари миқдордаги чегаранинг миллий валютадаги эквиваленти Марказий банкнинг амалдаги валюта курси бўйича аниқланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика