Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Агар корхона экспорт килиш учун ўз экспедитор ходими оркали кишлок ҳўжалик маҳсулотларини тайёрласа (заготовка) қандай солиқ оқибатлари келиб чикади? 2. Корхона экспорт килиш учун маҳсулотларни қишлок хўжалик махсулотларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ЯТТ лардан сотиб олса, корхонага қанақа солик окибатлари ва ЯТТ ларга қанақа соликлар келиб чикади?
Жамият қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт килиш билан шуғулланади.


Ответы экспертов
Ответов: 185
22.01.2018

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб тайёрлов (заготовка) ташкилотлари товар айланишидан (товар оборотидан) ягона солиқ тўловини ўрнатилган ставка бўйича тўлайдилар (ЎзР Президентининг 29.12.2017 й.даги №ПҚ-3454 Қарори 5-банди). Ундан ташқари, корхона ўз ишчи-ходимларининг меҳнат ҳақи билан боғлиқ солиқ ва мажбурий тўловларни тўлайди (СКнинг VI бўлими, XV бўлимининг 51-боби).

Агар корхона қишлок хўжалик махсулотларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ЯТТ лардан сотиб олиб уларни экспортга жунатса, корхонанинг ушбу фаолияти улгуржи савдо фаолияти деб қаралади. Бунда ягона солиқ тўлови товар оборотидан улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади (СКнинг 355-моддаси).

Якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар (СКнинг 370-моддаси).

Ушбу солиқлар ставкалари Президентнинг Қарори билан ҳар йили белгиланади, 2018 йилга ўрнатилган солиқ ставкалари билан танишиш учун ЎзР Президентининг 29.12.2017 й.№ПҚ-3454 Қарорига 9-2-илова ва 11-иловани қаранг.

Экспортёр корхоналар учун ЯСТ бўйича ЎзР Президентининг 05.06.2000 й.даги  №ПФ-2613 Фармонида назарда тутилган имтиёзлар 2018 йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади (ЎзР Президентининг 29.12.2017 й.даги №ПҚ-3454 Қарори 31-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика