Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жисмоний шахснинг хонадонда боқилган қорамолини сотишдан олган даромадини солиққа тортмаслик учун лозим бўлган маълумотномани ҳар сафар мол сотиб олинаётганда олиниши керакми ёки йил бошида маълумотнома бир марта олинса ва йиллик шартнома қилинса ҳам бўладими?
Бизнинг корхонамиз мунтазам равишда хом-ашёни таннархини арзонроқ қилиш мақсадида жисмоний шахсдан ўз хонадонида етиштирилган қорамолни пул ўтказиш йўли билан сотиб олади. Бу операция мунтазам амалга оширилади. Юридик шахс жисмоний шахсдан пул ўтказиш йўли билан йирик шохли қорамол сотиб олаётганда даромад солиғи тўланмаслиги учун хонадонда боқилганлиги ҳақида махалладан маълумотнома олиниши керак.


Ответы экспертов
Ответов: 183
08.06.2018

Солиқ кодексининг 179-моддаси билан жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадларини солиқ солишдан озод қилиш тарзида имтиёз берилган. Жисмоний шахсда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинаётган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлганда ушбу имтиёз қўлланиши мумкин.

Маълумотномада, жумладан, жисмоний шахс бир йилда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишнинг мумкин бўлган ҳажми мажбурий тартибда кўрсатилади. Демак, маълумотнома битта битимга эмас, балки бир йиллик муайян ҳажмдаги маҳсулотни сотиш учун берилади. Бундан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкинки, жисмоний шахс йиллик маҳсулот ҳажмини сотиш учун битта маълумотнома олгани кифоя. Яъни, маълумотномада кўрсатилган ҳажмдаги маҳсулотни, айтайлик, бир йил давомида бир неча улушларда сотиб олиш мумкин. Лекин бунда ҳар сафар мол сотиб олишда ундан янги маълумотнома талаб қилиш мантиққа тўғри келмайди.

Ундан ташқари шуни айтиб ўтиш лозимки, қонун ҳужжатларида маълумотноманинг сотувчи - жисмоний шахсда бўлиши тўғрисида талаб мавжуд, бироқ бундай маълумотноманинг асл нусхаси тўлов манбаи ҳисобланган харидор - юридик шахсда бўлиши мажбурийлиги қайд этилмаган.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text122635_kartoshka_sotib_olsangiz_-_soliq_tulashni_unutmang?paper=sbx

https://vopros.norma.uz/question/8619

https://vopros.norma.uz/question/5564?us=rummo9li09gp99ebnn5jiin1m6

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика