Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қайси ҳолатларда бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланганда даромадни яшириш ҳолати деб баҳоланади?
МЧЖда Наманган вилоят ДСБ томонидан 2016 йил ва 2017 йилнинг 1-ярим йилидаги давр учун ҳужжатли текшириш ўтказилиб, текширув далолатномасига асосан жами 1 012 346,9 минг сўмлик солиқ бюджетга қўшимча ҳисобланган. МЧЖ томонидан ушбу қўшимча ҳисобланган солиқларнинг 70 000,0 минг сўми бюджетга тўланган. Аммо, Норин тумани Прокуратураси ҳузуридаги департаменти томонидан МЧЖ раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Биз тушунмаётган масала шундаки, МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида, барча бирламчи ҳужжатларида ҳамда ҳисоботларида даромадларни яшириш ҳолати мавжуд бўлмасада, МЧЖ раҳбари нисбатан ЖК 184-моддаси 3-қисмига асосан даромадни яшириш айблови қўйилганлигидир.


Ответы экспертов
Ответов: 20
10.01.2018

Сиз тақдим этган маълумотларга асосан МЧЖда солиқ органлари томонидан ўтказилган режали текшириш якуни бўйича 1 012 346,9 минг сўмлик солиқлар бюджетга қўшимча ҳисобланиши амалга оширилган.

Энди, текширувчилар томонидан бюджетга қўшимча ҳисобланган сумма амалиётда даромадни яшириш ҳолати деб баҳоланиши ёки баҳоланмаслиги масаласига келсак, сизга қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддасига асосан фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1-марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади.

Шундан келиб чиқиб, сизнинг ҳолатингизда МЧЖ раҳбарига нисбатан ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми бўйича жиноий иш очилиши ҳолати фойда (даромад) яширилгалиги учун эмас, балки, соолиқ текширувида аниқланган, жуда кўп миқдордаги солиқларнинг бюджетга тўланмаганлиги ҳисобига қўзғатилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика