Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бухгалтерия ҳисобида ёқилғининг ҳисоби кандай олиб борилади? Автомашинага қуйиб ишлатилган бензинни кирим қилмасдан 94 счетга ҳисобдан чиқарсак бўладими?
Корхонамиз КПК орқали корхона балансида турган автомашиналарга бензин сотиб олиб ишлатади. Бензин ҳарид қилинганда АЁҚШлар томонидан накладной берилмайди факат чек берилади.


Ответы экспертов
Ответов: 5
12.01.2018

Корхонанинг маблағлари ҳисобига харид қилинган ва ҳўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган бензиннинг ҳисоби материалларни ҳисобга олувчи 1030-счётда юритилиши лозим (21-сон БҲМС, 5-сон БҲМС).

Ёқилғиннинг кирими КПКдан фойдаланувчи моддий жавобгар шахснинг бўнак ҳисоботи ва унга илова қилинган бирламчи хужжатлар асосида амалга оширилади. Терминал чеки счёт-фактура ўрнини босадиган ҳужжат ҳисобланади (СКнинг 222-моддаси).

Ёқилғининг чикими эса Ҳаракатланувчи автомобиль составида ёқилғи ва мойловчи материаллар сарфлаш меъёрларидан келиб чиқиб (28.07.2003да Ўзбекистон стандартизация, метрология ва сертификация агентлиги томонидан 05-20 сонли Қарор билан тасдиқланган) босиб ўтган киломметраж бўйича автомобил счётчиги кўрсатмалари асосида амалга оширилиши мумкин.

Ундан ташқари, КПК орқали товарлар (шу жумладан бензин) сотиб олинганида Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВда 18.04.2005й. 1470-сон билан рўйхатга олинган) талабларига амал қилган ҳолда 21-сон БҲСМга муквофиқ, корпоратив карта учун 5500 “Бошқа махсус счётлар” гуруҳида алоҳида счёт очиб ҳисобни юритишни маслаҳат берамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика