Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бундай холатда бу ишларни бухгалтерия ҳисоби ва солиқ нуқтаи назариядан хужжатлаштириш ва хисобини юритишда нималарга эътибор бериш зарур?
Масъулияти чекланган жамият балансида автомашиналари бўлмаган ҳолда жамиятнинг ишчи ходимлари (рахбар, бош хисобчи, ишчи, таъминотчи) автомашиналарига сикилган (метан) учун пул утказиш йўли билан Метан корхонаси хизматига хак тўлаб беради. Корхона ягона ер солиғи, умумий овқатланиш, ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 183
17.01.2018

Солиқ тўловчининг харажатлари асосланган ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим (СКнинг 141-моддаси).

Шунинг учун автомашиналарга корхона ҳисобидан харажатларни амалга ошириш (шу жумладан ёқилги билан таъминлан) учун, биринчидан автомашиналар корхонанинг балансида ёки корхона томонидан ижарага олинган бўлиши керак, иккинчидан автомашиналар корхонанинг фаолиятида бевосида фойдаланилиши керак.

Агар корхона балансида ўз автомашиналари бўлмаса корхонанинг фаолиятида ходимларнинг шахсий автомобилларидан фойдаланиш учун корхона ва ходимлар ўртасида автомобилни ижарага олиш ҳақида шартнома тузилган бўлиши керак.

Шундагина автомобилларни ёқилғи билан таъминлаш корхонанинг моддий харажатлари сифатида эътироф этилиши мумкин. Бунда бухгалтерия ҳисоби 4-сон БҲСМ асосида юритилади. Шунингдек, сарфланган ёқилғи бўйича ўз вақтида ҳисобот топшириш, йўл варақларини тўғри юритиш, ёқилғи сарфлаш меъёрларига риоя қилиш масалаларига эътибор қаратиш керак (ВМнинг 05.02.1999й 54-сонли қарорига илова, Президентнинг 29.12.2017й. ПҚ-3454-сон қарорига 25-илова).

Акс ҳолда ходимларнинг шахсий автомобилларини корхона ҳисобидан ёқилғи билан таъминлаш ишлари ходимларнинг моддий наф таризидаги даромадилари сифатида эътироф этилиши ва СКнинг 177-моддасига асосан солиқ оқибатларига олиб келади.

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун уларнинг харажатлари компенсация таризида белгиланган меъёрларда Тартибга мувофиқ қоплаб берилиши ҳам мумкин (ВМнинг 02.04.1999й. 154-сон қарорига 3-илова). Лекин ходимларга шахсий автомобиллардан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланган тақдирда ходимларнинг автомобиллари корхона ҳисобидан ёқилғи билан таъминланмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика