Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Янги кириб келган "Солиқ таътиллари", "Ҳалол солиқ тўловчи" иборалари асосида бу имтиёздан қайси солиқ тўловчи , қайси фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар фойдаланиши мумкин?
2018 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 54, 55 ва 354 моддаларига асосан вақтинчалик молиявий қийинчиликка дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътилларини бериш кўзда тутилмоқда. Янги кириб келган "Солиқ таътиллари", "Ҳалол солиқ тўловчи" иборалари ва бу имтиёздан қайси солиқ тўловчи , қайси фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар фойдаланиши мумкинлиги ҳамда қайси фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчиларга татбиқ этилмаслиги бўйича тушунтириш беришингизни илтимос қиламан.


Ответы экспертов
Ответов: 25
18.01.2018

Солиқ кодексининг 54-моддасига мувофиқ, солиқ таътиллари қуйидаги солиқ тўловчиларга берилади:

  • вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга – солиқ таътили бериш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 24 ойгача бўлган муддатга. Инсофли солиқ тўловчиларга охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар киради;
  • ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўловчиларга ЯСТни тўлаш бўйича, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бундан Солик кодексининг 350-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар мустасно, яъни савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахсларга солиқ таътиллари тақдим этилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика