Ответов: 17
|
Ответы эксперта. Пенсии, пособия, льготы
04.10.2017 [ID: 9246] Бола туғилганда бериладиган нафақани олиш учун ходим иш берувчига қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?
Показать ответ
Бола туғилгани учун нафақа нафақа ходимнинг асосий иш жойидан корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ёки шу иш учун вакил қилинган комиссия аъзоси томонидан тайинланади (Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 93-банди) Бола туғилганда бирйўла тўланадиган нафақани олиш учун ота ёки она комиссияга Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини топшириши лозим (Низомнинг 105-банди). Шундай қилиб нафақа олиш учун бошқа қўшимча хужжатлар ташкилот томонидан сўралиши – ноқонуний хисобланади. |