Ответов: 182
Ответы эксперта. Архив 2014-19гг.
Показать ответ

Ўзбекистон Республикасида савдо-сотиқ билан шуғулланиш қоидалари Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом (ЎзР ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарорига илова, бундан кейин – Низом) билан тартибга солинади.

Низомга мувофиқ, улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш, чакана савдо эса - савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш.

Ушбу таърифларга таянсак, сизнинг МЧЖ турғун савдо шохобчаси орқали аҳолига маиший техникани реализация қилиши - чакана савдо корхонаси жойлашган жойга қараб 1 фоиздан 4 фоизгача бўлган ставкада ягона солиқ тўлови солинадиган чакана савдо ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-2-сон илова).

Чакана савдо корхоналари ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%и доирасида товарларни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга катта бўлмаган миқдорда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотишлари мумкин (Низомнинг 19-банди). Жисмоний шахснинг товарлар учун истеъмол кредити бўйича банк орқали пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилиши ҳам ушбу чекловчи доирага киради. Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%идан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.

Юқоридагилардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:

Биринчи савол юзасидан – агар жисмоний шахслар истеъмол кредити бўйича ҳисоб-китобни банк орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширсалар, маблағлар жамият ҳисобрақамига келиб тушса ва ушбу маблағлар миқдори ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%идан ошмаса, сизнинг фаолиятингиз ҳудудингизда 2%лик ставкада ягона солиқ тўлови солинадиган чакана савдо ҳисобланади.

Иккинчи савол юзасидан – чакана савдо корхонаси томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%и доирасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан товарларнинг сотилиши улгуржи савдо ҳисобланмайди.

Учинчи савол юзасидан – сиз бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга улардан кейинчалик фойдаланиш мақсадидан қатъи назар, бироқ юқорида кўрсатилган 10% доирасида пул ўтказиш йўли билан товарларни сотишга ҳақлисиз. Ушбу доирадан ошган тақдирда сизнинг савдо фаолиятингиз амалга оширилиши учун тегишли лицензия талаб этиладиган улгуржи савдога айланади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика