Ответов: 405
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲШ) доирасида бажариладиган иш ёки хизматлар бошқа ҳудудда амалга оширилиши керак бўлса, бундай ҳолат шартнома матнида алоҳида белгилаб ўтилгани мақсадга мувофиқ. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Бунинг сабаби шундаки, ФҲШ бўйича ижро этувчи шахс:

  • корхона (буюртмачи) ходими ҳисобланмайди;
  • иш берувчининг ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунмайди;
  • унинг фаолияти меҳнат қонунчилиги асосида эмас, балки фуқаролик қонунчилиги нормалари асосида амалга оширилади.

Агар ФҲШда тегишли ҳолатлар назарда тутилган бўлса, буюртмачи (корхона) ижрочининг сафар билан боғлиқ харажатларини қоплаши мумкин. Бунда шартномада қуйидагиларни кўрсатиш тавсия этилади:

  • иш (хизмат) бошқа ҳудудда амалга оширилиши;
  • сафарга чиқиш ва бошқа харажатларни иш қийматига киритиш (Фуқаролик кодекси 636-м. асосида);
  • сафар, яшаш, транспорт, ёқилғи ва бошқа харажатлар учун тўловни аниқ белгилаш, уларни шартнома бўйича иш ҳақига (бўнакка) киритиш.

Ижрочининг эҳтимолий харажатларига қуйидагилар киритилиши мумкин:

  • белгиланган топшириқни бажариш жойига бориш харажатлари;
  • бошқа ҳудудда яшаш билан боғлиқ харажатлар;
  • ёқилғи, транспорт воситаси учун турар жой харажатлари ва бошқалар.

ФҲШ бўйича иш бажарувчи шахс қуйидаги хусусиятларга эга:

  • буюртмачининг ички тартиб-қоидаларига бўйсунмайди;
  • корхона штатида ҳисобда турмайди, меҳнат жамоаси аъзоси эмас;
  • унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланмайди;
  • меҳнат дафтарчаси юритилмайди;
  • таътиллар берилмайди;
  • ҳақ тўлаш тартиби ва муддатлари тарафлар келишувига биноан белгиланади;
  • меҳнат шартномаси бўйича ходимларга берилган давлат кафолатлари унга нисбатан татбиқ этилмайди.

ФҲШ ижрочиси меҳнат интизомига эмас, шартнома шартларига асосланиб иш фаолиятини амалга оширади. У ишини мустақил ташкил этиб, ҳақ тўлаш фақатгина бажарилган иш натижалари асосида амалга оширилади.

Саволингиз бўйича қўшимча маълумотни ушбу ҳаволалар орқали ўрганишингиз мумкин: “Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафарни расмийлаштириш тартиби”, “Қонунчиликни бузмаслиги учун иш берувчи меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар ҳақида нималарни билиши керак”.

Показать ответ

Агар ходим болани парваришлаш таътилига чиқишни хоҳламаса ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан сўнг ишга қайтиш ниятида бўлса, бу ҳолатда ҳеч қандай қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Қонунчиликда бундай вазиятларда алоҳида асослар белгиланмаган. Аммо иш берувчига амалиётда қуйидаги тартибга риоя қилиш тавсия этилади.

Ходимга таътилнинг якунланиш санасини олдиндан маълум қилиш ва у болани парваришлаш таътилини олиши ёки ишга қайтиши бўйича маълумотни аниқлаш. Бу маълумотни телефон ёки электрон почта орқали етказиш мумкин.

Агар ходим ишга қайтишга тайёр бўлса, у тўлиқ ставкада ёки қисқартирилган иш вақтида ишлашни хоҳлайдими – шуни аниқлаш зарур. Агар унинг иш ўрнини вақтинча эгаллаган бошқа ходим бўлса, у ходимни асосий ходим ишга қайтиши ҳақида огоҳлантириш ва меҳнат муносабатларини тугатиш бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш лозим.

Показать ответ

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга камида 30 календарь кунлик йиллик узайтирилган таътил берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди (Меҳнат кодексининг 429-м.). Қоидага кўра, биринчи иш йили учун йиллик таътил 6 ой ишлагандан кейин берилади. Бироқ, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимга хоҳишига биноан, 6 ой ўтмасдан олдин берилади (Меҳнат кодексининг 227-м.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика