Ответов: 406
Ответы эксперта. Государственный контроль
Показать ответ

Солиқ кодексининг 32-моддасига мувофиқ, доимий иш жойларига эга бўлган ҳар қандай ҳудудий алоҳида бўлинма юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланади.

Бундай бўлинмалар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларида ҳисобда туриши керак.

Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчилар алоҳида бўлинма ташкил этилган ёки ундаги маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларини хабардор қилиши шарт.

Бундан ташқари, алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар ҳар бир бўлинма жойлашган жойда солиқ солиш объекти мавжуд бўлса, солиқ солиш объекти жойлашган ерда ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилишлари шарт (Солиқ кодексининг 131-моддаси).

Шунингдек, бошқа ҳудудларда қонуний фаолият юритиш учун сизнинг компаниянгиз қуйидаги талабларни бажариши керак:

  • дўконлар ва бошқа чакана савдо нуқталари жойлашган жойда алоҳида бўлинмалар ташкил этиш;
  • ушбу бўлинмаларни белгиланган муддатларда солиқ органларида ҳисобга қўйиш.
Показать ответ

Корхона фаолият юритмаган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ, белгиланган муддатларда солиқ органларига “ноллик” ҳисоботлар тақдим этилиши шарт. Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда, жамият раҳбари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилади ва жарима қўлланилади.

Мазкур ҳолатда қуйидаги асослар мавжуд бўлган тақдирда жаримани камайтириш мумкин. Агар ҳуқуқбузарлик илк бор содир этилган бўлса, бу енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Корхона ҳақиқатан ҳам фаолият юритмагани банк ҳисоб рақамида ҳаракат бўлмагани, ходимлар мавжуд эмаслиги, хўжалик шартномалари ва ҳисобварақ-фактуралар йўқлиги билан тасдиқланса, ушбу ҳолат ҳам жаримани камайтириш учун асос бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳисоботлар кечиктирилган бўлса ҳам, кейинчалик тақдим этилгани ва жамият раҳбарининг чин кўнгилдан пушаймонлиги суд ёки ваколатли орган томонидан инобатга олиниши мумкин. Бундай ҳолатларда жарима энг кам миқдорда белгиланиши ёки огоҳлантириш билан алмаштирилиши эҳтимоли мавжуд.

Жаримани тўлиқ бекор қилиш эса қуйидаги ҳолларда мумкин. Агар солиқ органи томонидан маъмурий ишни юритишда процессуал хатоликларга йўл қўйилган бўлса, жумладан баённома нотўғри расмийлаштирилган, раҳбарга тушунтириш бериш ҳуқуқи таъминланмаган ёки қарорда ҳуқуқий асослар нотўғри кўрсатилган бўлса, бундай қарор бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, агар ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд эмаслиги исботланса, яъни ҳисобот топшириш мажбурияти бўлмаган давр учун жарима қўлланилган бўлса, корхона давлат рўйхатидан чиқариш жараёнида бўлган бўлса ёки ҳисобот электрон тарзда юборилган, аммо техник сабабларга кўра қабул қилинмаган бўлса, жаримани бекор қилиш мумкин. Маъмурий жазо қўллаш учун белгиланган даъво муддати ўтиб кетган ҳоллар ҳам жаримани бекор қилишга асос бўлади.

Жаримани камайтириш ёки бекор қилиш учун аввало юқори турувчи солиқ органига белгиланган муддатда ёзма шикоят бериш мумкин. Агар шикоят қаноатлантирилмаса, маъмурий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жаримани бекор қилиш ёки камайтиришни сўраш лозим бўлади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика