Ответов: 107
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Ҳа, жамият устав фондига устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги карорда белгиланган микдордаги улуш амалда тўлиқ киритилмагунча таъсис хужжатлари кайта руйхатдан ўтказилмайди.

Муассиснинг устав фондидаги улуши ўзгараётганда тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида давлат рўйхатидан қайта рўйхатдан ўтказилиши керак (19.02.2017й. ВМҚ № 66  7-иловасининг 6-б.)

Мазкур вазиятдаги жамиятнинг устав фондига белгиланган улуш ҳали тўлиқ киритилмаган. Бундай ҳолатда таъсисчи қарорида белгиланган сумма тўлиқ киритилгандан сўнггина таъсис ҳужжати – Уставни қайта руйхатдан ўтказиш тўғрисида янги қарор қабул қилиб, тўла миқдордаги улуш киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда 30 кун ичида тегишли давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш керак.

Показать ответ

Ҳа, мумкин.

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ-5564 “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-бандига асосан 2019 йил 1 январдан  улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинди. Энди,  ушбу жамият улгуржи савдо лицензияси олмасдан нақд пулсиз шаклда барча товарларни шу жумладан, озик-овкат вовкат товарларини ҳам сотиши мумкин.

Бундан аввал улгуржи савдони амалга ошириш фаолияти лицензияланиши керак бўлиб (05.11.2005й. ВМҚ № 242-сон қарори билан тасдиқланган “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 2-б.), қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа лицензиялар асосида товарларнинг айрим турлари шунингдек, товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарлари билан улгуржи савдо қилувчи юридик шахсларнинг улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олишлари талаб этилмасди.

Показать ответ

Ҳа, пул ўрнига қурилиш материалларини олиш мумкин.

Бунинг учун жисмоний шахс билан тузилган инвестиция шарномасига ўзгартиш киритиш керак, яъни унда қабул қилинаётган қурилиш материаллари аниқ миқдори инвестиция сифатида кўрсатилиб кўп қаватли савдо дўкони қуриб беришнинг хизмат ҳақи суммаси кўрсатилади.

 

Показать ответ

1. Умимий қоидага кўра корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган чет эл валютасидаги барча маблағлар уларнинг чет эл валютасидаги счётларига албатта ўтказилиши керак (20.04.1994 й. ПФ-837 иловасининг 2-б.). Агар экспорт шартномаси валютада тузилиб, чет эл фуқароси томонидан тўлов валютада ўтказилган бўлса, корхонанинг валюта ҳисобварағига ҳисоблаб ёзилиши керак эди (Ваколатли банклар томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш Тартиби 2.3.б. (рўйхат рақами 511, 22.10.1998 й.)).

Мазкур вазиятдаги банк операцияси устидан чет эл валютасида операцияларни оширувчи банкларга лицензиялар бериш, банклар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш ваколатига эга валютани тартибга солувчи давлат органи Марказий банкга (11.12.2003 й. Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун) мурожаат қилишингиз мумкин.  

2. Экспорт операциялари бўйича тушум тушиши муддати товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги қатъий императив қоида ҳисобланади (29.06.2000 й. ВМҚ № 245 4-б.).

Саволдан дастлабки ИМ-40 қачон расмийлаштирилгани маълум эмас. Агар ИМ-40 расмийлаштирилгандан кейинги 500 кунлик муддат товарлар амалда экспорт қилингандан кейинги 120 кунлик муддатдан ошиб кетмаса қўшимча битим тўғри тузилган ҳисобланади ва жарима санкциялари қўлланилмайди, агарда амалда бу муддат 365 кунгача ва ундан ортиқ ошиб кетадиган бўлса тегишли миқдордаги жарима санцияси қўлланилишига сабаб бўлади.

Бундай ҳолда яна қўшимча битим тузиб тўлаш муддатини товар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмайдиган муддат қилиб белгилаш мақсадга мувофиқ. Зеро, корхоналар жўнатилган товарлар учун тушумлар уларнинг счётларига ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши учун жавобгардир (20.04.1994 й. ПФ-837 иловасининг 9-б.)

3. Валютадаги кредиторлик қарзи эса ҳар ойда Марказий банк белгилаган курсга мувофиқ қайта баҳоланиб бориши керак. Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш ва топширишда, жумладан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тўлдиришда чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган курс фарқлари сальдоси бўйича ҳисобот даври мобайнида ҳосил бўлган, чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган ижобий ёки салбий курс фарқлари сальдоси акс эттириб чораклик ёки йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиб бориш лозим (27.12.2002 й. Молия Вазирининг 140-сон буйруғи 7-илова 160-1.б.).

Показать ответ

Ҳа, мумкин.

Бунинг учун турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган нотурар жойга ўтказиш керак (Уй-жой кодекси 15-модда).

Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мақсадини, шунингдек келгусида ундан фойдаланишнинг мўлжалланаётган шакл ва усулларини кўрсатган ҳолда, мулкдор (бу ўринда ижарага берувчи жисмоний шахс) давлат ҳокимияти органлари архитектура ва қурилиш бўлимларига ариза бериш орқали турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиши керак.

Показать ответ

Қонунчиликда тиббий хизматлар кўрсатиш биноларига алоҳида таъриф берилмаган.

Моҳиятан, қонунчиликда белгиланган тиббий хизмат турлари амалга ошириладиган биноларгина тиббий хизматлар кўрсатиш учун бино бўлиб, даволанувчилар ётокхонаси ва овқатланиш ошхонаси тиббий хизматдан алоҳида жойлаштириш ва овқатлаштириш хизматлари ҳисобланади.

Юқорида айтиб ўтилган солиқ имтиёзлари мазкур вазиятдаги муассасанинг барча даромадларга, шу жумладан,  жойлаштириш ва овқатлаштириш хизматларидан келадиган даромадларга ҳам жорий этилади (01.04.2017 й. ПҚ-2863 8-б. 4-хатбоши). Бунда, солиқ имтиёзларидан бўшаган маблағлар фақат тиббий хизматлар кўрсатиш учун бино қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.

Показать ответ

1. Касаба уюшмаси ходимларга ер ажратиб берганда ходимларнинг ер участкасига ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларнинг расмийлаштирилганлигини (ҳоким қарори, ер участкасига ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ.к.) аниқлаш зарур.

Агар ер участкасига ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, корхона томонидан тўланган солиқларни қайтариб олишингиз ёки ҳисобга олишингиз мумкин.

Бундан ташқари, корхонанинг локал ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, касаба уюшмаси ваколатига ходимларга ер ажратиб бериш кириш-кирмаслигига аниқлик киритиш керак. Бунда ходимга ер ажратиб бериш ҳақидаги касаба уюшмаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш учун судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Агар бундай ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, ноқонуний эгаллаб/фойдаланиб келинаётган ер участкасини ўзаро музокара асосида ёки суд тартибида қайтариб олишингиз мумкин.

2. Корхона ерларига ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олинган бўлса, ФК 11-моддасига асосан корхона ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олган фуқаролардан уларни ўз ҳисобларидан буздириб, ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклашни талаб қилиш йўли билан ҳимоя қилишингиз мумкин. Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларни ўзаро келишувга асосан бузиб ташланишига эришилмаганда судга мурожаат қилишингиз мумкин. Бунда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва корхона томонидан шу пайтгача ер солиғи тўлаб келинаётганлиги далил сифатида кўрсатилади.

Показать ответ

Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган МВ буйруғи билан тасдиқланган) 2-бандига асосан ушбу вазиятда иморатни балансдан чиқариш учун сотиш ёки бепул бериш мумкин.

Бунда қонун ҳужжатларида, корхонанинг таъсис ҳужжатларида ёки локал ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда иморатни сотишга ёки бепул беришга мулкдорнинг/таъсисчиларнинг розилиги талаб қилиниши мумкин.

Кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФК 111-м.). Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 504-м.).

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 04.01.2019 й. 3113-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг буйруғига 1-илова) 38, 40-бандларига мувофиқ кўчмас мулк бошқа шахсга ўтказилаётганда битимларни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

- мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

- коммунал хизматлар бўйича қарз мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар;

- кадастр маълумотномаси;

- солиқлар бўйича қарз мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМ 29.12.2018 й. 1060-сон қарорига 1-илова) 11-бандига кўра, кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган кундан бошлаб 1 ой муддатда Низомда кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли ариза билан кўчмас мулк жойлашган жойдаги Давлат хизматлари марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали воситасида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилиниши шарт.

Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг иморат балансдан чиқарилиши мумкин.

Показать ответ

1. Жамият ўз устав фондини қуйидаги 2 вариантда камайтиришга ҳақли (06.12.2001 й. 310-II-сонли “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун 19-м.):

- барча иштирокчиларнинг устав фондидаги улушларининг номинал қийматини камайтириш орқали;

- жамиятга тегишли улушларнинг ҳақини тўлаш орқали.

Жамият иштирокчиси ўз улушининг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, улушининг бир қисмини учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин (Қонуннинг 20-м. 2-3-қ.).

Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари жамиятнинг иштирокчиси томонидан сотилаётган улушни сотиб олишда ўзининг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, жамият мазкур улушнинг бир қисмини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади (Қонуннинг 5-қ.).

Ҳар иккала вазиятда ҳам жамият ўз устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қилиши, шу санадан эътиборан 30 кун ичида жамиятнинг устав фонди камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида жамиятнинг ўзига маълум бўлган барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт.

Бунда жамият ўзининг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) жамиятнинг иштирокчиси шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт (Қонуннинг 22-м.). Жамият иштирокчилари томонидан аниқланадиган мол-мулкнинг пул қиймати мол-мулк (бино)нинг баланс қиймати билан мос бўлмаслиги мумкин.

2. https://vopros.norma.uz/question/13949 саволда келтирилган вазиятда устав фондининг миқдори – 190 млн. сўм, муассисларнинг улуши қуйидагича тақсимланган:

1-муассис – 12% ёки 22,8 млн. сўм;

2-муассис – 18% ёки 34,2 млн. сўм;

3-муассис –10% ёки 19 млн. сўм;

4-муассис –21% ёки 39,9 млн. сўм;

5-муассис – 39% ёки 74,1 млн. сўм.

01.01.2019 йил ҳолатига соф активлар қиймати – 225 млн. сўм.

Бинонинг баланс қиймати – 97 млн. сўм.

А) Масалан, 5-муассис улушининг 30%ини сотмоқчи. Улушнинг бир қисмини сотишни бошқа муассислар ва жамиятга таклиф қилди. Муассислар сотиб олишни рад этишди. Жамият улушни сотиб олмоқчи. Бунда 5-муассисга улушининг ҳақиқий қиймати қуйидаги миқдорда тўлаб берилади:

(190 млн. сўм*30%) + ((225 млн. сўм-190 млн. сўм)*30%) = 67,5 млн. сўм. Ушбу суммани бино билан, уни 67,5 млн. сўмга баҳолаб, яъни баланс қийматидан паст нархда бериш мумкин.

Шундан сўнг, улушлар тақсимоти қуйидаги кўринишга эга бўлади:

1-муассис – 12% ёки 22,8 млн. сўм;

2-муассис – 18% ёки 34,2 млн. сўм;

3-муассис – 10% ёки 19 млн. сўм;

4-муассис – 21% ёки 39,9 млн. сўм;

5-муассис – 9% ёки 17,1 млн. сўм;

Жамиятга қарашли улуш – 30% ёки 57 млн. сўм.

Ушбу ўзгаришлар таъсис ҳужжатларига киритилиб, улар қайта рўйхатдан ўтказилади.

Б) Жамиятга қарашли улуш у жамиятга ўтган кундан эътиборан 1 йил ичида барча иштирокчилар ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланиши ёки барча (айрим) иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга сотилиши ва тўлиқ тўланиши керак. Улушнинг тақсимланмаган ёки сотилмаган қисмига жамиятнинг устав фонди камайтирилади.

1) Масалан, жамиятга қарашли 30% (57 млн. сўм)лик улушни барча иштирокчилар ўртасида тақсимлашга қарор қилинди. Бунда уларнинг улушлари қуйидагича тақсимланади:

1-муассис – 17,1% ёки 9,747 млн. сўм;

2-муассис – 25,7% ёки 14,649 млн. сўм;

3-муассис – 14,3% ёки 8,151 млн. сўм;

4-муассис – 30% ёки 17,1 млн. сўм;

5-муассис – 12,9% ёки 7,353 млн. сўм.

Буни ҳисоблаш учун 190 млн. сўм (устав фонди) – 57 млн. сўм (жамиятга тегишли улуш) = 133 млн. сўм (5 муассисга тегишли улуш) 100% деб олинади. Масалан, 1-муассиснинг улуши қуйидагига тенг: (22,8 млн. сўм * 100%)/133 млн. сўм = 17,1%. 57 млн. сўм * 17,1% = 9,747 млн. сўм ва ҳ.к.

Тақсимлашдан сўнг 190 млн. сўмлик устав фондида улушлар нисбати қуйидагича бўлади:

1-муассис – 17,13% ёки 32,547 млн. сўм;

2-муассис – 25,71% ёки 48,849 млн. сўм;

3-муассис – 14,29% ёки 27,151 млн. сўм;

4-муассис – 30% ёки 57 млн. сўм;

5-муассис – 12,87% ёки 24,453 млн. сўм;

Масалан, 1-муассиснинг улуши қуйидагига тенг: 22,8 млн. сўм + 9,747 млн. сўм = 32,547 млн. сўм. (32,547 млн. сўм * 100%)/190 млн. сўм = 17,13% ва ҳ.к.

Ушбу ўзгаришлар таъсис ҳужжатларига киритилиб, улар қайта рўйхатдан ўтказилади.

2) Масалан, улушнинг тақсимланмаган қисмига жамиятнинг устав фондини камайтиришга қарор қилинди.

190 млн. сўм (устав фонди) – 57 млн. сўм (жамиятга тегишли улуш) = 133 млн. сўм (устав фондининг янги миқдори). Бунда улушлар қуйидагича тақсимланади:

1-муассис – 17,1% ёки 22,8 млн. сўм;

2-муассис – 25,7% ёки 34,2 млн. сўм;

3-муассис – 14,3% ёки 19 млн. сўм;

4-муассис – 30% ёки 39,9 млн. сўм;

5-муассис – 12,9% ёки 17,1 млн. сўм;

Масалан, 1-муассиснинг улуши қуйидагига тенг: (22,8 млн. сўм * 100%)/133 млн. сўм = 17,1% ва ҳ.к.

Ушбу ўзгаришлар таъсис ҳужжатларига киритилиб, улар қайта рўйхатдан ўтказилади.

Показать ответ

Дебиторлик қарзини ихтиёрий ундириб бўлмаганда қуйидаги 3 босқичда мажбурий ундириш мумкин.

1-босқич. Талабнома юбориш

Корхона қарзини тўламаслик оқибатида унинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузган қарздор корхонага нисбатан ёзма шаклда талабнома билдиришга ҳақли (29.08.1998 й. 670-I-сонли Қонун 17-м.)

«Norma» компанияси экспертлари томонидан ишлаб чиқилган хўжалик шартномалари бўйича талабномалар намуналари билан “Корхона юристи” дастурида танишиш мумкин. 

Қарздор корхона талабномани олган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.

2-босқич. Судга мурожаат қилиш

1-усул: Агар қарздор корхона талабномага жавобда ўз қарзини тан олса, суд буйруғи бериш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилиш мумкин.

2-усул: Агар қарздор корхона талабномага рад (қисман рад) жавобини берса ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб бермаган тақдирда, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинади.

Мазкур аризаларни тақдим этиш тартиби Иқтисодий процессуал кодексга кўра белгиланади.

3-босқич. Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш

Агар судда даъвогар корхона ютиб чиқса, суд томонидан берилган ижро ҳужжати билан қарздор корхона жойлашган жойдаги МИБга мурожаат қилинади. Бу босқичда ундирувчи Корхона учун охирги натижани кутишдан бошқа чора қолмайди.

Показать ответ

Биржа битимларини тузиш ҳуқуқига дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатидаги биржа аъзолари эгадирлар (12.09.2014 й. ЎРҚ-375-сонли Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги Қонун 13-м.). Улар биржа савдоларида ўзларининг номидан биржа битимлари тузишга ваколатли бўлган ўз ходимлари (трейдерлар) орқали иштирок этади.

Ушбу биржа аъзолари мижозга унинг манфаатларини кўзлаб тузиладиган биржа битимлари билан боғлиқ тўлиқ ахборотни ўз вақтида тақдим этиши керак (Қонуннинг 14-м.). Демак, давлат муассасаси ва ғолиб юридик шахс ўртасидаги биржа битими савдо натижаларига кўра юқоридаги биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахс дилерлар/маркет-мейкерлар/брокерлар томонидан тузилиб, бунда сизга ахборот (битим эмас) тақдим этилиши керак.

Биржа битимини рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш биржа савдолари натижалари бўйича ёзма ёки электрон шаклда амалга оширилади. Биржа битимлари нотариал тартибда тасдиқланмайди (Қонуннинг 18-м.).

Показать ответ

Йўқ, баҳолаш натижаси ижобий бўлмаганлиги сабабли сертификатлаштириш учун тўланган тўлов қайтарилмайди ва қайта сертификатлаштиришда ҳисобга олинмайди.

Чунки ВМ 05.06.2017 й. 355-сон қарори билан тасдиқланган Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази (Марказ) билан тузилган сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича баҳолаш ишлари амалга ошириб бўлинган.

Меҳмонхона хизматларини баҳолаш вақтида комиссия ушбу жойлаштириш воситасини таснифлаш тизимига биноан унинг тегишли тоифага мувофиқлигини аниқлайди (Низомнинг 22-б.). Баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликлар Сиз томонингиздан бартараф этилмаган бўлса, Марказ сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқариб бўлган (Низомнинг 27-б.).

Мазкур қарорни олган кунингиздан бошлаб яна 30 кун давомида кўрсатиб ўтилган номувофиқликларни бартараф этишингиз ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни Марказга тақдим қилишингиз мумкин (Низомнинг 32-б.). Бунда тасниф беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ўз вақтида бартараф этилганда, бепул равишда фақат номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш босқичи амалга оширилиб, жойлаштириш воситаси тегишли таснифни олиши мумкин (Низомнинг 33-б.).

Показать ответ

Саволдан А корхона Б корхонадан қандай асосга кўра қарзлиги маълум эмас. Бу вазиятда иккала шартнома бўйича Б корхона қарздор ҳисобланади – қарз шартномаси бўйича материал қайтариши керак, олди-сотди шартномаси бўйича эса материал ҳақини тўлаши керак.

Агар корхоналар ўртасида муқобил ўхшаш қарздорлик бўлса (масалан, икки шартнома бўйича бир-бирига пул тўлаши керак бўлса), ҳисобга ўтказиш йўли билан дебиторлик ва кредиторлик қарзини ёпиш мумкин. Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси етарли бўлади (ФК 343-м.).

Агар улар ўртасида муқобил ўхшаш қарздорлик бўлмаса (масалан, қарз шартномаси бўйича материал қайтарилиши, олди-сотди шартномаси бўйича пул тўланиши керак бўлса), тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар ўзлари белгилайдилар (ФК 342-м.).

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг (13.04.2018. й. ПҚ-3666-сон Президент қарорига 1-илова) 9-бандига кўра Адлия вазирлиги:

- идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий кўрсатмалар мавжуд бўлган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказади;

- вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади.

Демак, агар ушбу ҳужжатларда норматив-ҳуқуқий кўрсатмалар мавжуд бўлса, улар АВда давлат рўйхатидан ўтказилади. Акс ҳолда улар АВ билан келишган ҳолда техник ҳужжат деб топилади. Бунда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб тан олинмаса-да, қўлланилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжат ҳисобланади.

Показать ответ

Ҳа, мазкур вазиятда раҳбарнинг буйруғи 22.01.2018 йилдаги ПҚ-3487-сонли Президент қарорининг 2-бандидаги императив қоидага зид ҳисобланади.

Биринчидан, идоравий танлов комиссияси стратегик аҳамиятга эга корхона томонидан тузилиши керак.

Иккинчидан, ушбу комиссия фақат корхонанинг раҳбари томонидан бошқарилиши керак.

Мазкур вазиятда филиал раҳбари тендер комиссиясининг аъзоси бўлиши ва фақат ушбу филиалнинг манфаатлари учун харид қилинадиган товар (иш, хизмат)ларни баҳолашда иштирок этиши мумкин. Танлов натижалари бўйича харид қилишга рухсат бериш комиссия раиси - корхона раҳбари томонидан амалга оширилиши керак.

Показать ответ

Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади (Адлия вазирлигида 27.04.2009 й. 1948-сон билан рўйхатга олинган банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқноманинг 2-банди 6-хатбошиси).

Муайян операцияларни фақат асосий ҳисоб рақами орқали амалга ошириш, иккиламчи ҳисоб рақамларни очишнинг алоҳида талаблари ушбу Йўриқномадан чиқариб ташланган.

Демак, хўжалик юритувчи субъект шартномаларни бошқа иккиламчи ҳисоб рақамларини кўрсатган ҳолда тузиши мумкин.

Показать ответ

1. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади (Қонуннинг 1-моддаси 1-қисми, 2-қисми 2-хатбошиси).

Ушбу Қонун талаблари ташкилотларнинг хўжалик фаолиятидаги қарз шартномаларига нисбатан қўлланилмайди.

Шундай экан, одатдаги фуқаролик-ҳуқуқий тартибда қарз шартномаларини тузишингиз мумкин.

Показать ответ

Давлат ижрочиси суддан ижро ҳужжатини олган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Ушбу қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан 15 кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади. Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, қарздорга, шунингдек ҳужжати ижро этилиши лозим бўлган суд ёки бошқа органга юборилади (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонун 23-м. 2-4-ққ.).

Демак, ижро йиғими фақат ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш муддати ўтгандан кейингина мажбурий ижро ҳаракатлари учун тўланади.

Мазкур вазиятда МИБнинг талаби қонунийлигига баҳо бериш учун қарор билан танишиб чиқиб, унда белгиланган муддат доирасида қарздорлик ихтиёрий ёпилган/ёпилмаганлигига аниқлик киритишингиз лозим.

Агар ижро талаблари ихтиёрий бажариш вақтида бажарилган бўлса-да, ижро йиғими ундириш талаб қилинаётган бўлса, ушбу масала юзасидан ўз важларингизни давлат ижрочисига билдириш, шунингдек унинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз (Қонуннинг 11-м.).

Показать ответ

1. Таъсисчининг хонадон эгалари ижара харажатларига тўлаётган нақд пул маблағларини жамият уставини шакллантиришга (оширишга) йўналтиришингиз мумкин.

Устав фондини оширишда бухгалтерия проводкалари қуйидагича амалга оширилиши мумкин: https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text113304_ustav_fondini_oshirishda_buhgalteriya_hisobi

Устав фонди миқдори оширилганда таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли Давлат хизматлари марказига тақдим қилинади (09.02.2017 й. 66-сонли ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 3-боби):

1) тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори;

2) давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

3) тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

4) тадбиркорлик субъекти иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

2. Бузилаётган уйлар жойлашган ернинг қандай асосда корхонага тегишлилиги саволдан маълум эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади (СК 278-м. 2-қ.).

Ер солиғини тўлаш тартиби билан батафсил norma.uz va buxgalter.uz сайтларида танишишингиз мумкин.

Показать ответ

Сотиш мумкин.

Бунинг учун юридик шахсда сотувчи-ходим бўлиши керак.

Юридик шахс-сотувчи техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ товарларни сотиш пайтида савдонинг зарур шарт-шароитларини, шунингдек харидорларнинг товарларни танлаш имкониятини таъминлайдиган зарур жойлар, асбоб-ускуналар ва инвентарга эга бўлиши шарт.

Шунингдек сотувчи қўллашга рухсат берилган ўлчов асбобларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, уларнинг метрологик текширувини ўз вақтида ва белгиланган тартибда ўтказиши шарт.

Турғун савдо шохобчаларида ва кўчма савдо объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак (13.02.2003 й. 75-сон ВМҚ билан тасдиқланган Чакана савдо қоидалари 6, 7, 21-бб.).

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика