Ответов: 107
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаси, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда (масалан: KPI тизими асосида ходимларни баҳолаш ва рағбатлантириш тўғрисида Низом) белгиланади (МК 153, 156, 180-моддалари). 

Рағбатлантириш тарзидаги тўловлар ва жарималар ички меҳнат тартиби қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда ҳам белгиланиши мумкин. Белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, рағбатлантириш тўловлари ва жарималар қайси тартибда ўрнатилган бўлса, KPI тизимини жорий этиш натижасидаги ўзгаришлар ҳам ўша тартибда ўзгартирилиши керак (МК 156-моддаси).  

Бундай локал ҳужжатлар орқали ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганига қарагандан ёмонлаштириш мумкин эмас ва бундай шартлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (МК 5-моддаси). Хусусан, ишлаб чиқилаётган KPI тизимида ходимларнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ  олиш, минимал дам олиш вақти ва меҳнат қонунчилигида минимал даражада белгиланган бошқа ҳуқуқлари чекланиб қолинмаслиги керак. Эслатиб ўтамиз, меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

KPI тизимини ишлаб чиқишда амал қилинадиган меъёрлар борасида  хулоса шуки, қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларига рухсат этилади, белгиланган минимал ҳуқуқларни чеклаш ёки интизомий жазоларлардан оғирроғини қўллашга эса йўл қўйилмайди.  

Показать ответ

Ходим томонидан, асосий ишдан ташқари, ўша ташкилотнинг ўзида штат лавозимини эгалламасдан ўз нормал иш вақтининг 50 % дан ортиқ бўлмаган ҳажмда бажариладиган педагогик иш ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайди ва бу меҳнатга тўлиқ соатбай ҳақ тўланади (18.10.2012 й. ВМҚ 297-сон, Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом рўйхатининг 3-банди).

Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (Низомнинг 25-банди).  

 Ходим нормал иш вақтининг 50 % дан ортиқ бўлган ҳажмда бажарадиган педагогик иш ўриндошлик тартибида расмийлаштирилиши керак.

Показать ответ

Йўқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмайдиган ўқиш даври ушбу нафақани хисоблашда умумий иш стажга кирмайди (Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом 34-б., АВда, 14.05.2002 й. 1136-сон билан руйхатга олинган).

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суғурта қилинган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаган даврининг (умумий иш стажига) давомийлигига боғлиқ равишда давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тўланади (МК 285-м.).

 

Показать ответ

Мазкур вазиятда Мажбурий ижро бюроси 29.05.2017 й. ПФ-5059-сонли Президент фармонига асосан  иш олиб бормоқда. Шунинг учун, МИБнинг талабномаси каноатлантирилиши керак, деб хисоблаймиз. 

Шу билан бирга фармон ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган Меҳнат кодекси ва "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги конунга мос булиши кераклигини инобатга олиб, ушбу хужжатларга узгартириш киритилиши лозим, деб хисоблаймиз.

 

02.05.2019 [ID: 13785] Bunga sabab nima?
Показать ответ

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори қонун ҳужжатларида (Адлия вазирлигида 2019 йил 22 апрелдаги 3157-сон билан рўйхатга олинган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларининг 3-бўлими, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг “г” банди) белгиланганидан кам бўлмаслиги керак.

Махсус мактабларда ҳафталик соатлар миқдори Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 2015 йил 30 июнда 2691-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган.

Сизлар ишлаётган мактабнинг меҳнатга ҳақ тўлашга оид локал ҳужжатларини ўрганиб чиқибгина вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш мумкин.

Ушбу ҳолатда сизларга мактаб маъмуриятига мурожаат қилиб, мазкур масала юзасидан маълумот олишингиз тавсия қилинади. Маъмурият жавобидан қониқмаган тақдирингизда туман халқ таълими бўлимига ёки меҳнат органларига тегишли ариза билан чиқишингиз мумкин.

Показать ответ

Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга (МК 145-м.).

Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Агар ходимга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади.

Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим (МК 143-м.). Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим. Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади.

Таътил бериш иш берувчининг мажбурияти, ундан қандай фойдаланиш эса ходимнинг ҳуқуқи.

Показать ответ

Ҳа, мумкин. Бу қонун ҳужжарларида тақиқланмаган.

Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (ФК 354-м). Агар МЧЖнинг локал ҳужжатларида бундай амалиёт тақиқланмаган бўлса, амалиёт ўташ шартномасини тузиш мумкин.

Ушбу ҳолатдаги шартномани тузиш махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган. Бироқ, тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин (ФК 354-м.).

Амалиётни ташкил этишда Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлигида 2013 йил 31 декабрда 2548-сон билан рўйхатга олинган) қоидаларига таяниш мумкин.

Показать ответ

Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври қўшилмайди (МК 102-м. 6-қ.).

Ходимнинг ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда1, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида МК 100-моддаси 2-қисми 7-бандига мувофиқ ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилишда камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши керак (МК 102-м. 1-қ 1-б.).

Демак, ушбу вазиятда ходимга 2019 йил 1 апрелда ёзма огоҳлантириш берилган бўлса, унинг 10 кунлик меҳнатга қобилиятсизлик даври 2 ойлик огоҳлантириш муддатига киритилмасдан, бу муддат 10 кунга орқага сурилади. Яъни, бунда меҳнат шартномасининг бекор бўлиш куни 2019 йил 10 июнь ҳисобланади.


1 ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар (“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 7-м.).

Показать ответ

Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди (МК-180 м. 4-қ.).

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди (МК-180 м. 3-қ.).

Агар корхона локал ҳужжатларида моддий ёрдам назарда тутилган бўлса, мазкур вазиятда ходимга моддий ёрдам бериш мумкин.

Агар корхона локал ҳужжатларида моддий ёрдам назарда тутилмаган бўлса-да, интизомий жазони муддатидан аввал бекор қилиб (МК-183 м. 2-қ.), ходимга моддий ёрдам бериш мумкин.

Показать ответ

Ҳа, мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан 1 ой ичида қўлланилади (МК 182-м. 5-қ).

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 6 ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса содир этилган кундан бошлаб 2 йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди (МК 182-м. 6-қ).

Показать ответ

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомнинг (19.01.2017 й. ПҚ-2733-сон Президент қарорига 1-илова) 7-бандига кўра, юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида (Марказ) юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин. Шу билан бирга юридик хизмат бошлиғи лавозимига юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

Шунингдек юридик хизмат ходимлари лавозимга адлия органлари билан келишилган ҳолда тайинланади (Низомнинг 8-б).

Давлат органи ва ташкилотида юрисконсульт ёрдамчиси лавозими жорий этилиши мумкин. Юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Марказ дипломини олган шахс, шунингдек, олий таълим муассасасининг "Юриспруденция" мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранти ишлаши мумкин (Низомнинг 9-б).

Демак, Сизнинг ҳолатингизда ушбу шахс ўрта юридик маълумот ва ҳали тугалланмаган иқтисодий маълумот билан, бунинг устига адлия органи билан келишилмасдан бош юрисконсульт бўлиб ишлаши мумкин эмас.  

Показать ответ

Ҳа, қонуний ҳисобланади.

Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) 29.05.2017 й. ПФ-5059-сон ва 16.11.2017 й. ПФ-5241-сон Президент фармонларига асосан иш олиб бориши ва иш берувчи томонидан МИБ талабига кўра ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан электр энергияси ва табиий газга, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарзни ушлаб қолиши (ЭКИҲнинг 2 бараваригача) қонуний ҳисобланади. Шунинг учун, МИБнинг талабномаси каноатлантирилиши керак.

Шу билан бирга Фармон ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган Меҳнат кодексига мос бўлиши кераклигини инобатга олиб, Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

Ходим меҳнат интизомига риоя қилиши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши шарт (МК 176-м.).

Иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши шарт (МК 177-м.). Шунингдек ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим (МК 178-м.).

Меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли ходимга етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар унинг айби билан келиб чиқмаганлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт (189-м.).

Агар бахтсиз ҳодиса текшируви хулосасида иш берувчининг айби ўрнатилмаган бўлса, демак иш берувчи ходимга етказилган зарарни тўлашга мажбур эмас.

    Показать ответ

    Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМ 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарорига илова) 11-бандига кўра, ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

    а) меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - ҳақиқатда бажарилган иш учун;

    б) меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади.

    Сизнинг ҳолатингизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли қўлланилади, чунки маош ишбай шаклда эмас, балки вақтбай шаклда ўрнатилади.

    Агар меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида ўриндошга нормаланган топшириқ белгиланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш ходим томонидан амалда бажарилган иш учун ишнинг пировард натижаси бўйича тўланади (Низомнинг 12-банди 2-хатбошиси). Бироқ амалиётда, одатда, директорга бир ойга нормаланган топшириқ белгиланмайди.

    Шу билан бирга, ташкилотнинг жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатида директор учун 20 соатлик иш ҳафтаси белгиланган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда директорга тўлиқ маош тўланиши мумкин.

    Показать ответ

    Иш берувчи муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномасини (МК 105-м.) 3 ёшга тўлмаган боласи бор ходимани ишга жойлаштириш шарти билан бекор қила олади (МК 237-м. 2-қ.).

    Ташкилотда бўш иш ўрни бўлмаса ёки янги иш ўрни яратишнинг имкони бўлмаса, иш берувчи мазкур ходимани маҳаллий меҳнат органи орқали ишга жойлаштириши мумкин.

    Ишга жойлаштириш даврида мазкур вазиятдаги ходиманинг иш ҳақи сақланиб қолиниши керак (муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаган ҳолда) (МК 237-м. 2-қ.).

    Показать ответ

    Ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида судга берилади (МК 270-м.).

    Бироқ, судья даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан даъво аризани қабул қилмасликка ҳақли эмас. Суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди. Агар суд ишдаги ҳужжатларни ҳар томонлама текшириб, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини аниқласа, даъвони рад этади (Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарори 3-банди).

    Даъво муддати тикланган тақдирда

    Ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги низоларни кўришда судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида берганлиги тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширади (ОСПҚ 15-б.). Меҳнат шартномаси ғайриқонуний бекор қилинган ҳолларда ходим аввалги ишига тикланиши шарт (ОСПҚ 46-м.).

    Низоларни кўришда меҳнат шартномаси бекор қилинишининг асослилигини исботлаб бериш мажбурияти иш берувчига юклатилган (МК 111-м.).

    Ходимни ишга тиклашда унга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти иш берувчига юкланади. Жумладан:

    1) мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш талаби – 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун (МКнинг 275-м.);

    2) меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни (мутахассислар маслаҳати, ишни юргизиш харажатлари, йўлкира ва бошқаларни) қоплаш;

    3) маънавий зарарни қоплаш.

    Ходимнинг илтимосига кўра суд уни ишга тиклаш ўрнига (мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи, маънавий зарар, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга кўчириш юзасидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлардан ташқари) 3 ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган қўшимча компенсация ундириб бериши мумкин (МК 112-моддаси 2-қисми).

    Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши қонуний деб топилган ҳолда ҳам, ходимга меҳнат дафтарчасини ўз вақтида бермаганлик оқибатида мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш ва меҳнат муносабатларини бекор қилиш санасини меҳнат дафтарчаси берилган кунга кўчириш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилиши мумкин (ОСПҚ 46-б.).

    Показать ответ

    2. Бухгалтер асосий воситаларнинг сақланиши учун жавобгар эмас, бунга раҳбарнинг ўзи жавобгардир.

    Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган ходим махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади (МК 203-м). Бухгалтер бундай ходимлар тоифасига кирмайди (агар унга кассир ва/ёки омбор мудири вазифалари юклатилмаган бўлса).

    Ушбу вазиятда бухгалтер фақат бухгалтерияга оид ҳужжатларни ўзидан кейинги ишни қабул қилиб олувчига топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топшириши мумкин.

    10.07.2019 [ID: 14483] Корхонамизда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларнинг меҳнатига вақтбай шаклда ҳақ тўлашнинг бошқача тартибини қўллаш қанчалик қонуний ҳисобланади? Масалан, штатлар жадвали бўйича маълум бир штат бирлиги учун 2 000 000 сўм иш ҳақи белгиланган бўлса, меҳнат шартномасида тарафлар ходимнинг ҳафтасига 3 ёки 5 соат (ойига 12 ёки 20 соат) ишлаши ҳисобига юқоридаги иш ҳақи миқдорини тўлиқ тўлашга келишишлари ва шу асосда ҳақ тўлаш мумкинми?
    Показать ответ

    Ўриндошлик асосида ишлаганлик учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади (МК 160-м.).

    Ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида ўриндошга нормаланган топшириқ белгиланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш ходим томонидан амалда бажарилган иш учун ишнинг пировард натижаси бўйича тўланади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-б.).

    Демак, иш берувчи ва ходим меҳнат шартномасида нормаланган топшириқни белгилашса, иш ҳақи миқдорини тўлиқ тўлашга келишишлари ва шу асосда ҳақ тўланиши мумкин.

    10.07.2019 [ID: 14484] Юқоридаги ҳолатда ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида ходим ўз меҳнат мажбуриятларини айнан Тошкент шаҳрида жойлашган офис манзилидан туриб амалга оширишини кўрсатиш лозим бўладими ёки шартнома умумий тарзда тузилса ҳам бўладими? Умуман, масофавий иш (масофавий иш бажарилганда ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш тартиби) Ўзбекистоннинг қайси қонун ҳужжатларида акс эттирилган? Масофавий ишни қўллаш бизнинг қонунчилигимизга қанчалик тўғри келади?
    Показать ответ

    Иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси), шунингдек, меҳнатнинг бошқа шартлари меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади (МК 73-м.). Демак, ходимнинг меҳнат вазифаларини амалга ошириш жойи сифатида доимо бош офисни кўрсатиш шарт эмас.

    Кейинчалик низо ва/ёки тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун шартномани умумий тарзда тузиш ҳам тавсия қилинмайди.

    Масофадан иш бажариш тартибига қонунчиликда ҳеч қандай чеклов йўқ. Масофадан иш бажариш ва бунда иш вақтини ҳисобга олиш тартиби иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси, корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлари билан тартибга солинади.

    • 1
    • 2
    Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
    Регистрационное свидетельство № 0406.
    Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
    Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
    Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
    © ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
    18+
    Яндекс.Метрика