Ответов: 107
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

Солиқ солинадиган базадан

камайтириладиган харажатлар

Имтиёз

муддати

Ҳуқуқий

асос

туризм маҳсулотларини сотиш ва/ёки туризм хизматларини онлайн брон (банд) қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг электрон хизматларни, жумладан, электрон тўловлар, брон (банд) қилиш, эквайринг ва бошқа хизматларни, шунингдек, туризм хизматларининг замонавий турларини таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет-сайтлар ва порталларни йўлга қўйишга йўналтирилган харажатлари

2018 йил

1 январдан

03.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Президент Фармони 10-б.

ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли сифатдаги симсиз уланиш ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга йўналтирилган харажатлари

2018 йил 6 февралдан

100 млн. сўмгача - хўжалик юритувчи субъектларнинг 2020 йилнинг 1 январига қадар санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиена тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари1

2018 йил 14 августдан 2020 йил 1 январгача

07.02.2018 йилдаги ПҚ-3514-сон Президент қарори 15-б., АВ томонидан 13.08.2018 йилда 3053-сон билан рўйхатга олинган, МВ, ДСҚ ва ТРДҚ Қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низом

12 млн. сўмгача - ҳар йили 2025 йилнинг 1 январига қадар хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган санитария-гигиена тармоқларини (фаррошлар иш ҳақи, гигиена, тозалаш ва ювиш воситаларини сотиб олиш, коммунал харажатларни тўлаш), туризм инфратузилмаси объектларини (тарихий ва меъморий ёдгорликлар, музейлар, театрлар, маданият уйлари, умумий овқатланиш пунктлари, хизмат кўрсатиш объектлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, автомобиллар учун вақтинча тўхташ жойлари, йўлбўйи инфратузилмасининг сервис хизматлар кўрсатиладиган ҳудудлари, бозорлар, расталар, дўконлар ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларни) сақлашга йўналтирилган харажатлари 2

2018 йил 14 августдан 2025 йил 1 январгача

1 Имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи санитария-гигиеник тармоқларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг хулосасини олиши лозим.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиеник тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуриш тегишли солиқ бўйича бир нечта ҳисобот даврларида олиб борилган ҳолларда, солиқ солинадиган базасини камайтиришни ишлар якунланганидан кейин Марказнинг хулосасини тақдим этиш шарти билан амалга оширишга рухсат этилади.

Бунда солиқ тўловчи томонидан 2020 йил 1 февралгача Марказнинг хулосаси олинмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ушбу объектнинг тегишли қисмига нисбатан солиқ солинадиган базасини камайтиришга бўлган имтиёз бекор қилинади ва у солиқ солинадиган базасининг камайтирилган даврлари учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши лозим.

2 Санитария-гигиеник тармоқларни сақлашга йўналтирилган харажатларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, улар санитария-гигиеник тармоқларнинг фаррошлар хизмат кўрсатадиган умумий майдонга нисбати (йиғиштириш бўйича харажатларни ҳисоблаш вақтида) ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан банд этилган умумий майдонга нисбати (коммунал тўловларни аниқлаш вақтида) билан белгиланади.

Показать ответ

1. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотишга лицензия эмас, рухсатнома олиш керак.

Туроператорлик фаолиятининг ички туризм йўналиши бўйича лицензияси, шунингдек меҳмонхона хизматларига олинган сертификат санаторияга алкоголь маҳсулотларини рухсатномасиз сотиш имтиёзини бермайди.

Президентнинг 05.01.2019 й. ПҚ-4095-сонли “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 15-бандига асосан жойлаштириш воситаларининг фақат меҳмонхона турига нисбатан унга тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган алкоголь маҳсулотлари сотуви билан шуғулланадиган ҳар бир чакана савдо нуқталари ва умумий овқатланиш объектлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) учун алоҳида рухсат гувоҳномасини олиш талаби бекор қилинган.

Санатория - норматив ҳужжатлар талабларига тааллуқли бўлган бошқа жойлаштириш воситаси сифатида (ВМ 05.06.2017 й. 355-сон қарори 5-б.) ушбу соддалаштирилган тартибдан фойдалана олмайди.

Алкоголли маҳсулотни сотишга рухсат гувоҳномасини олиш учун тегишли ҳокимлик ҳузуридаги алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш бўйича махсус комиссияга ВМ 28.03.2012 й. 89-сон қарорида белгиланган тартибда мурожаат қилишингиз мумкин.

Тамаки маҳсулотлари билан савдо қилишга махсус рухсат берувчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Показать ответ

Солиқ кодексининг 91-моддаси 11-қисмига асосан солиқ текшируви текширув ўтказилаётган йилдан бевосита олдинги кўпи билан 5 календарь йилдаги фаолиятни қамраб олади.

Солиқ текшируви солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) ва қисқа муддатли текширув шаклида амалга оширилади.

Текширув натижасида аниқланиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари:

Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари

Жавобгарлик чоралари

Солиқ кодекси

моддаси

Кирим қилинмаган товарларни сақлаш ёхуд товарларни реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) [1]

кирим қилинмаган, яширилган (камайтириб кўрсатилган) товар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима

 

     114-модда

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузиш

ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСнинг 20 фоизи миқдорида жарима

     118-модда

Фискал хотирали назорат-касса машиналаридан ва тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш тартибини бузиш

ЭКИҲнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима

119-модда

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш

муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня

 120-модда


Текшириш якунларига кўра ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда солиқ органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради. Бунда молиявий санкциялар жавобгарлик чораси бўлиб, пул ундириш (жарималар ва пеня) тарзида қўлланилади (СК 112-м.Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1724, 09.10.2007 й.).

Солиқ органи пеня ва/ёки қўлланилган жарима суммаси ҳамда тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда қарор чиқаради. Қарорда кўрсатилган муддатда (одатда, солиқ органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан 30 кун ичида) ҳуқуқбузарликлар бартараф этилиб, ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда жавобгарликнинг жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади (СК 104-м.). Мазкур норма товарларни реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш (СК 114-м.), фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш (СК 119-м.) ҳолларига татбиқ этилмайди.

Белгиланган муддатда ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня [2] суммаси тўланмаган тақдирда, солиқ органи мажбурий равишда ундириш чораларини кўради, шунингдек жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.

Суд ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини ва айбни енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, СК 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25%дан кам бўлмаган миқдорда молиявий санкция қўллашга ҳақли (СК 112-м.).

Юридик шахснинг ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда, унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ва бошқа жавобгарликдан озод этмайди (СК 108-м. 5-қ., Олий суд Пленумининг 2013 йил 30 майдаги 8-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 10-б. 2-хатбошиси).

 

[1] Яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммага жаримадан ташқари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳам ҳисобланади (СК 114-м. 4-қ.).

[2] Пеня ундирилиши солиқ тўловчини солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди (СК 120-м.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика