Ответов: 107
|
Ответы эксперта. Архив 2014-19гг.
15.03.2019 [ID: 13249] Ушбу ҳолат ҳудудий ДСИ томонидан молиявий жарима қўллашга асос бўла оладими?
Показать ответ
Жарима қўллашга 30.09.2003й. 416-сонли ВМ қарори асос бўлади. Импорт шартномалари бўйича товарларни олиб кириш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак (30.09.2003 й. ВМ 416-сон қарорига 1-Илованинг 13-б.). Tоварларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган йирик импорт қилувчиларга (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин молиявий санкциялар қўлланилади (Низом 17-б.). Сизнинг ҳолатингизда контракт бўйича тўлов тўлиқ амалга оширилган вақтни аниқлашингизни ва шундан келиб чиққан ҳолда товарларни келиш муддатини ҳисоблаб, ДСИга маълумот беришингизни тавсия қиламиз. 08.05.2019 [ID: 13978] Ички туризм бўйича қайси харажатлар солиқ солинадиган базадан камайтирилади? Масалан, Wi-Fi учун қилинган харажатлар ҳам солиқ солинадиган базадан камайтириладими?
Показать ответ
1 Имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи санитария-гигиеник тармоқларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг хулосасини олиши лозим. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиеник тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуриш тегишли солиқ бўйича бир нечта ҳисобот даврларида олиб борилган ҳолларда, солиқ солинадиган базасини камайтиришни ишлар якунланганидан кейин Марказнинг хулосасини тақдим этиш шарти билан амалга оширишга рухсат этилади. Бунда солиқ тўловчи томонидан 2020 йил 1 февралгача Марказнинг хулосаси олинмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ушбу объектнинг тегишли қисмига нисбатан солиқ солинадиган базасини камайтиришга бўлган имтиёз бекор қилинади ва у солиқ солинадиган базасининг камайтирилган даврлари учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши лозим. 2 Санитария-гигиеник тармоқларни сақлашга йўналтирилган харажатларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, улар санитария-гигиеник тармоқларнинг фаррошлар хизмат кўрсатадиган умумий майдонга нисбати (йиғиштириш бўйича харажатларни ҳисоблаш вақтида) ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан банд этилган умумий майдонга нисбати (коммунал тўловларни аниқлаш вақтида) билан белгиланади. 12.11.2019 [ID: 15501] Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказганимиздан кейин ТСОЯЭАТдан мазкур кредиторлик қарзи қандай тартибда ўчирилади?
Показать ответ
Мажбурият бекор бўлишининг асосларидан бири - уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) ҳисобланади (ФК 342-м.). Бундай воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартиби “Воз кечиш тўғрисидаги келишувда”да ёзма равишда белгиланади. Яъни хорижий ҳамкорингизнинг МЧЖ таъсисчиси бўлиш ҳақидаги таклифига розилик бериш 550 минг АҚШ доллари миқдоридаги қарзни тўлаш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш ҳисобланади. Жамият устав фондининг кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига ва (ёки), агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин (06.12.2001 й. 310-II-сонли “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-м. 3-қ.). Бунда пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин (Қонуннинг 15-м. 1-қ.). Учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади (Қонуннинг 15-м. 2-қ.). Кредиторлик қарзини ТСОЯЭАТдан ўчириш учун умумий йиғилиш қарори ва воз кечиш тўғрисидаги келишув нусхаларини божхона органига тақдим қилиш керак. |