Ответов: 107
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

1) Ўзбекистонда сотишга рухсат берилмаган қушлар рўйхати мавжуд эмас (Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра).

2) Ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан ёввойи қушларни), уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини, зоология коллекцияларини, ўлжаларни ва тулумларни Ўзбекистонга импорт қилиш орқали махсус фойдаланиш Давлат экология қўмитаси берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади (26.12.1997 й. 545-I-сон “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 15-м.ВМнинг 20.10.2014 й. 290-сон қарорига 2-илова - “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низом 11-б.).

Ёввойи ҳайвонларни урчитиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш, такрор кўпайтириш, шунингдек тижорат мақсадларида ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлашга ҳам Давлат экология қўмитаси рухсатномаси асосида йўл қўйилади (Қонуннинг 43-м. 3-қ.).

Демак, ёввойи қушларни Ўзбекистонга олиб кириш ва ҳар қандай шаклда тасарруф этиш учун аввал Давлат экология қўмитасидан рухсатнома олишингиз керак.

Ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бу ҳайвонлар турларидан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини инобатга олган ҳолда чекловлар ёхуд тақиқлар белгилаши мумкин.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг, шунингдек ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланиши ва уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклатилиши мумкин (Қонуннинг 47-м.).

Бундан ташқари юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай турдаги хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиш, уларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойларини ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолиш чораларини кўриши шарт (Қонунинг 27-м.).

Демак, Давлат экология қўмитасидан рухсатномаси асосида ёввойи қушларни сотишга ёки бошқача шаклда қонун доирасида тасарруф этишга йўл қўйилади. Бунда ҳайвонларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда реализация қилишни амалга ошириш талаб этилади (03.09.1993 й. 935-XII-сон «Ветеринария тўғрисида»ги Қонун 16-м.).

Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ питомниклар, зоология дўконлари ва ҳайвонларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган бозорларда ВМнинг 13.02.2003 й. 75-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади (Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидалари 6-б. (рўйхат рақами 2373, 21.06.2012 й.).

Показать ответ

Шартнома

Бино-иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида қурилиш пудрати шартномаси тузилади (ФК 666-м.).

 Суғурта

Шартномада суғурталаш мажбурияти юклатилган тараф иккинчи тарафга шартнома шартларига мувофиқ суғурта шартномаси тузганини тасдиқловчи далилларни, шу жумладан суғурта қилувчи, суғурта суммаси миқдори ва суғурталанган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши керак.

Агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаса, объектни ёки ишлар мажмуини пудратчи ўз ҳисобидан суғурталаши шарт (ФК 669-м.).

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

Пудратчи қурилишни лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт.

Қурилиш пудрати шартномасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни аниқланган, қайси тараф ва қанча муддатда тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги бўлиши керак (ФК 670-м.).

Лойиҳа ишларининг қиймати Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 09.09.2019 й. 3180-сон билан рўйхатга олинган) ёки лойиҳа ташкилотининг ички ҳужжатларига асосан аниқланиши мумкин.

 Сифат кафолати

Агар қурилиш пудрати шартномасида бошқача тартиб бўлмаса, пудратчи қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва объектни кафолат муддати давомида шартномага мувофиқ ҳолда ишлатиш мумкинлигини кафолатлайди. Агар шартномада бошқача кафолат муддати бўлмаса, кафолат муддати объект буюртмачи томондан қабул қилинган кундан бошлаб 10 йилни ташкил этади (ФК 682-м.).

 Буюртмачининг ишлар бажарилишини текшириши

Буюртмачи, пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, ишларнинг бажарилишини ва сифатини, уларни бажариш муддатларига (графикка) риоя этилишини, пудратчи берган материалларнинг сифатини, шунингдек буюртмачининг материалидан пудратчи тўғри фойдаланаётганлигини текширишга ва назорат қилишга ҳақли (ФК 676-м.).

 Ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш

Агар қурилиш пудрати шартномасида бошқача тартиб бўлмаса, буюртмачи ишлар натижасини қабул қилиб олишни ўз ҳисобидан ташкил этади ва амалга оширади. Бу жараён иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади (ФК 680-м.).

 Тендер

Тендер ўтказиш ва ушбу жараёнда қурилиш пудрати шартномасини экспертизадан ўтказиш “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинадиган муносабатларда (давлат буюртмачиси қурилиш ишларини харид қилганда) амалга оширилади.

Показать ответ

Бир юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинаётганда қўшиб олинаётган юридик шахснинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ қўшиб олаётган юридик шахсга ўтади (06.05.2014 й. ЎРҚ-370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 94-м. 4-қ.).

Демак, АЖ унитар корхоналарга нисбатан ҳам ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Унитар корхоналарнинг уставларида таъсисчини ўзгартириш учун АЖ ҳуқуқий ворис сифатида тегишли қарорни қабул қилади.

Уставларнинг янги таҳрири Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 09.02.2017 й. 66-сон қарорига 1-илова) мувофиқ қайта давлат рўйхатидан ўтказилади.

Показать ответ

Ҳа, ман этилган.

17.01.2018 йилдаги ПҚ-3479-сон Президент қарорининг 2-банди “а” кичик банди 3-хатбошисига кўра, сотиб олинган пахта чигитини қайта сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, пахта чигити шелухаси ва шроти ҳам биржа савдоларида реализация қилинади (Қарорнинг 2-банди “г” кичик банди).

Показать ответ

Ёрдамчи пудратчи хизматларига эркин нарх белгилаши мумкин.

У хизматлари нархини бош пудратчига тақдим этиши мумкин. Бош пудратчи эса ушбу нархдан келиб чиқиб давлат харидларида ўзининг таклифини шакллантиради.

Ғолиб бўлган таклифни баҳолаш ва аниқлашда бюджет ташкилоти – давлат буюртмачиси фақат харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларидан фойдаланади (“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун). Шу сабабли бош пудратчи ғолиб деб топилиши учун ёрдамчи пудратчи берган нарх харид қилиш ҳужжатлари талабларига мос келиши лозим.

Показать ответ

Ҳа, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий манбалардан олдин норасмий нашрларда эълон қилиш қонун талабларини бузиш ҳисобланади. Уларни норасмий нашрларда эълон қилишга расмий манбаларда эълон қилинганидан сўнг йўл қўйилади (“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 28-м. 5-қ.).

Лекин бу қоидага амал қилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика