Ответов: 107
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

12.11.2018 йилдаги ПФ-5574-сон Президент Фармонининг 3-бандига асосан бюджет ташкилотларида 2019 йилда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 3 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланиши белгилаб қўйилган.

2985-сон йўриқнома эса 28.12.2017 йилдаги ПФ-5290-сон Президент Фармонига мувофиқ 2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўловини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди (2985-сон йўриқнома муқаддимаси).

Президентнинг ҳар йилги қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Фармонлари бир йиллик, бир марта қўлланилиш характеридаги қонуности ҳужжати ҳисобланади. Ушбу Фармонларнинг биринчисидан кейин (28.12.2017 й. ПФ-5290-сон) қабул қилинган 2985-сон Йўриқнома эса доимий амал қилиш хусусиятига эга бўлган қонуности ҳужжатидир. Ҳозирда мазкур Йўриқнома бекор қилинмаган ва 2018 йилдан бошлаб юридик кучи амал қилмоқда.

Демак, Йўриқнома 2018 йилдан кейинги барча йиллар учун амал қилади. Унда 2018 йил учун байрам кунлари мисол сифатида кўрсатилган. Йўриқнома қоидаларини (2018 йил мисолларини) ўхшашлик бўйича 2019 йил ва ундан кейинги йилларга ҳам қўллаш мумкин.

Показать ответ

Ходимга 3 ойгача ўртача иш ҳақи тўланиши мумкин.

Меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (МК 100-м. 2-қ. 1-б.) бекор қилинганда камида 2 ой олдин иш берувчи бу ҳaқида ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МК 102-м. 1-қ. 1-б.).

МК 100-м. 2-қ. 1-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади (МК 67-м. 1-қ.). Бунда ходим 2-ой тугагандан кейин олдинги иш жойига ёзма ариза ва меҳнат дафтарчасини (янги иш жойи тўғрисидаги ёзувлар қайд этилмаганлигини тасдиқлаш учун) тақдим этиши керак.

Агар мазкур вазиятда ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан (20.06.2019 й.) бошлаб 10 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3-ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади (МК 67-м. 3-қ.). 3-ой учун ўртача ойлик иш ҳақини олиш мақсадида собиқ ходим ариза, ўзи рўйхатдан ўтган Бандликка кўмаклашиш марказининг маълумотномаси ва меҳнат дафтарчасини тақдим этиши керак.

2 ва 3-ойлар учун ўртача ойлик иш ҳақи ташкилот ходимларига иш ҳақи бериладиган санада тўланади.

Показать ответ

Умумий қоидага кўра, таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.

Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилиши лозим (МК 143-м, 6-қ.).

Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади (МК 145-м, 2-қ.). Демак, иш берувчи билан келишилган бўлса, 3 йиллик таътилдан бир йўла фойдаланишингиз мумкин.

Агар иш берувчи бунга рози бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинганда сиз томонингиздан фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши керак (МК 151-м.).

Показать ответ

Таътилдан муддатидан илгари чақириб олишда корхонанинг ҳаракатлари тўғри.

Ходим меҳнат таътилининг энг оз муддатидан (15 иш кунидан) (МК 134-м.) асл ҳолида фойдаланиши шарт. Ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг ушбу энг оз муддатидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 151-м. 2-қ.).

Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бунда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак (МК 147-м.). Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим (МК 143-м. 6-қ.).

Показать ответ

Йўқ, аввалги йиллар учун таътилларнинг барча кунларини компенсация қилиб бўлмайди.

Ходим ҳар бир йилда камида меҳнат таътилининг энг оз 15 иш кунидан иборат муддатидан (МК 134-м.) асл ҳолида фойдаланиши шарт. Жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиб, шу йили ундан албатта фойдаланилиши лозим (МК 143-м. 6-қ.). Булар императив нормалар, шунинг учун буни ходим ва иш берувчининг келишуви, касаба уюшмаси розилиги билан ҳам ўзгартириш мумкин эмас.

Ўтган йиллар таътилларининг фақат энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учунгина пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 151-м. 2-қ.).

Сиз назарда тутаётган вариантни амалга оширишнинг ягона йўли – бу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланилмаган аввалги йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсацияларни тўлиқ тўлаб бериш (МК 151-м. 1-к.).

Показать ответ

Йўқ, таътилдан чақириб олиш ҳолатида ходимлар аҳволини ёмонлаштирадиган шартлар мавжуд эмас.

Ходимларнинг таътилга чиқиш билан боғлиқ ҳуқуқлари минимал даражадан камайтирилмаган. Яъни, меҳнат таътилининг энг оз муддатидан (15 иш куни) (МК 134-м.) асл ҳолида фойдаланишда ходимнинг минимал меҳнат ҳуқуқи сақланиб қолган.

Йиллик таътилнинг ушбу энг оз муддатидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация олиш (МК 151-м.2-қ.), таътилдан чақириб олишда ходимнинг розилигини олиш ва бунда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми шу иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши (МК 147-м.) каби ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари корхона томонидан чекланмаган.

Показать ответ

Меҳнат шартномасининг МК 106-моддаси 4-бандига асосан бекор қилинишига ишга қабул қилиш қоидалари бузилган қуйидаги ҳолларда йўл қўйилиши мумкин:

1) қонунлар томонидан вояга етмаганлар ва аёлларни жалб қилиш тақиқланган ишларга қабул қилиш (МК 77-м.);

2) бир давлат корхонасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни, башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бундай хизматчиларни ишга қабул қилиш (МК 79-м.);

3) суд ҳукмига кўра маълум мансабни эгаллаш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганларни суд томонидан тайинланган вақт давомида ишга қабул қилиш.

Демак, меҳнат шартномасини ушбу асосларга кўра бекор қилишда юқоридагилардан бирига йўл қўйилганлигини ва бу меҳнат шартномасини бекор этишга асос бўлиши мумкинлиги ёки йўқлигини аниқлаш зарур.

МК 106-моддаси 4-банди бўйича ишга қабул қилишдаги бузилишни тузатиш мумкин бўлмаса ва бу ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса, меҳнат шартномаси бекор қилинади (17.04.1998 й. 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги ОСПҚ 43-б.).

Бундай ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилмасдан, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича вақтинча (МК 106-моддаси 4-бандидаги ҳолатлар тугагунча) бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Ушбу ҳоллар тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини беради (МК 93-м.).

Показать ответ

Homiladorlik va tug‘ish nafaqasi homiladorlik va tug‘ish ta’tilining butun davrida to‘liq ish haqi miqdorida to‘lanadi (МК 286-m.Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risidagi nizomning (ro‘yxat raqami 1136, 14.05.2002-y.) 4, 5-paragraflari).

Ushbu ta’tilning butun davri deganda tug’ruqqa qadar 70 kalendar kun va tug’ruqdan keyin 56 kalendar kun (tug‘ish qiyin kechgan yoki ikki va undan ortiq bola tug‘ilgan hollarda -70 kalendar kun), jami 126 (140) kunlik muddat tushuniladi (MK 233-m. va Nizomning 40, 48-bb.).

Bu ta’til jamlangan holda hisoblab chiqilib, 106 kunga berilgan mehnatga layoqatsizlik varaqasidan va tug‘ishga qadar amalda bunday ta’tilning necha kunidan foydalanilganidan qat’i nazar to‘liq muddatga beriladi (MK 233-m. va Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi to‘g‘risidagi yo‘riqnomaning (ro‘yxat raqami 2667, 17.04.2015-y.) 27, 30-bb.).

Показать ответ

Тунги ишларнинг она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулосани олиш тартиби қонунчиликда алоҳида белгиланмаган.

Ногиронлик ва касб касалликларини аниқлаш мақсадида ВМнинг 01.06.2011 й. 195-сонли “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидалари ТМЭКлардан маълумотномалар олиш тартибини белгилайди.

Шу тариқа, ушбу вазиятда тиббий хулоса даволаш-профилактика муассасаси томонидан умумий тартибда берилиши лозим.

Показать ответ

Меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида сақланади (Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 402, 29.01.1998 й.) 1.6-б. мазмунидан келиб чиқиб).

Иш жойи ходим меҳнат шартномаси асосида меҳнат вазифаларини амалга оширадиган жой ҳисобланади.

1. Докторантурада ўқиш меҳнат стажини берса-да, у ўз-ўзидан асосий иш жойи деб ҳисобланмайди ва унга меҳнат қонунчилиги татбиқ этилмайди. Агар докторант билан олий таълим муассасаси (илмий-тадқиқот муассасаси) ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса, бу муассаса докторантга меҳнат дафтарчасини юритмайди.

ВМнинг 22.05.2017 й. 304-сон қарорига 2-илованинг 18, 20-бандларига кўра докторантурада ўқишга талабгор меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этиши керак. Агар талабгор ишламаётган бўлса ва меҳнат дафтарчасининг асл нусхасини муассасага топшириб қўйган бўлса, бу муассасада докторантликнинг асосий иш сифатида олиб борилаётганлигини билдирмайди. Меҳнат шартномаси асосида ишга кирмоқчи бўлаётган докторант меҳнат дафтарчасининг нусхасини муассасада қолдириб, меҳнат дафтарчасини қайтариб олишга ҳақли.

2. Агар докторант муассасада меҳнат шартномаси асосида ишлаётган бўлса, тўғри, асосий иш жойи сифатида меҳнат дафтарчаси муассасада сақланиши керак. Бунда докторант ўриндошлик асосида ишга кираётган жойига асосий иш жойидан (муассасадан) маълумотнома тақдим этади (Йўриқноманинг 1.5-б.). Шунингдек, докторант муассаса билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, бошқа ташкилотга асосий ишга ўтиши мумкин. Бунда муассаса докторантга меҳнат дафтарчасини бериши керак.

Показать ответ

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш нафақаси 2019 йилда 26.12.2018 й. ПҚ-4086-сон Президент қарорига асосан 406 000 сўм миқдорида тўланади.

АВ томонидан 14.03.2002 й. 1113-сон билан рўйхатга оилнган Низомдаги миқдор Президент қарорига мувофиқлаштирилмаган, яъни “қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда” сўзлари билан алмаштирилмаган.

Показать ответ

Ish vaqtidan tashqari ishlar xodimning roziligi bilan qo’llanishi mumkin. Ish smenasining muddati 12 soatdan iborat bo’lganda, shuningdek mehnat sharoiti o’ta og’ir va o’ta zararli ishlarda ish vaqtidan tashqari ishlarga yo’l qo’yilmaydi (MKning 124-m. 2, 3-qq.).

Ish vaqtidan tashqari ishning muddati har bir xodim uchun surunkasiga 2 kun davomida 4 soatdan (mehnat sharoiti og’ir va zararli ishlarda - 1 kunda 2 soatdan) va yiliga 120 soatdan ortiq bo’lmasligi lozim. Ish beruvchi har bir xodimning haqiqatda ishlagan ish vaqtini, shu jumladan ish vaqtidan tashqari ishlagan vaqtini o’z vaqtida aniq hisobga olib borishi shart (MKning 125-m.).

Ish vaqtidan tashqari ishlar uchun kamida 2 hissa miqdorida haq to’lanadi. Xodimning iltimosiga binoan ish vaqtidan tashqari ish uchun belgilangan ish vaqtidan tashqari bajarilgan ish soatlariga teng keladigan miqdorda otgul berilishi ham mumkin. Ish vaqtidan tashqari bajarilgan ish uchun boshqa dam olish kuni berilgan taqdirda, bunday ishlar uchun kamida 1 hissa miqdorda mehnat haqi to’lanadi (MKning 157-m.).

Xodimni ish vaqtidan tashqari ishga jalb etish uchun ish beruvchi sabablarini, kunlar va soatlarni ko’rsatgan holda buyruq chiqaradi. Buyruqda xodim bunga roziligini tasdiqlab imzo qo’yadi. Xodim ish vaqtidan tashqari bajarilgan ish uchun otgul va 1 hissa miqdorda mehnat haqi olishni xohlasa, buni so’rab ariza yozadi. Ish beruvchi arizani qanoatlantirsa, tegishli buyruq chiqaradi. Bunda ish vaqtini hisobga olish tabelida ish vaqtidan tashqari ish vaqti normal ish vaqtiga qo’shib yoziladi, otgul olingan kunga ish vaqti yozilmaydi.

Показать ответ

Муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади (МК 105-м.).

Бироқ иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини ҳар доим ҳам тузолмайди.

Муддатли меҳнат шартномалари бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳоллардагина тузилиши мумкин (МК 76-м.).

Ушбу вазиятда Сиз муайян муддатга деб тузган меҳнат шартномаси давомий характерга эгалиги кўринмоқда. Демак, ходим судга мурожаат қилиб, уни номуайян муддатли шартномага ўзгартиришга эришиши мумкин.

Шу билан бирга, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига ходимларнинг розилигини олган ҳолда, муддатли меҳнат шартномалари (тегишли таълим муассасасини тамомлаган даврдан бошлаб уч йил ичида биринчи марта ишга кираётган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан ташқари) тузишга рухсат берилган (24.05.2017 й. ПФ-5052-сон Президент Фaрмонининг 6-б.). Агар ташкилотингиз юқоридаги субъектларга оид бўлса, МКда кўрсатилган ҳоллардан қатъи назар ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишингиз ва муддати тугаши билан уни бекор қилишингиз мумкин.

Показать ответ

Ҳа, агар бу миқдор ҳодим меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаса.

Меҳнат шартномаси ёки унга қўшимча равишда тузилган ёзма шаклдаги келишувда, шунингдек жамоа шартномасида меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги аниқлаштириб қўйилиши мумкин (МК 185-м. 2-қ.).

Иш берувчига зарар етказишда айбдор бўлган ходим уни ихтиёрий равишда қисман ёки тўлиқ тўлашга ҳақли. Ходим ва иш берувчининг келишувига биноан зарарни тўлаш муддати кечиктириб қопланишига йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим иш берувчига тўлов муддатларини аниқ кўрсатиб зарарни қоплаш ҳақида ёзма мажбурият беради (МК 206-м.)

Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим (МК 164-м.).

Показать ответ

Иш берувчининг хоҳишига кўра, ушбу ходимлар меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилиниши мумкин.

Меҳнат шартномаси асосида қабул қилганда

ВМнинг 04.10.2017 й. 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига 2-илованинг 1706 ва 1707-позицияларига кўра, ушбу ходимлар учун “сотиш бўйича менежер” ёки “мижозлар билан ишлаш бўйича менежер” лавозимларини штатлар жадвалига киритишингиз мумкин.

Меҳнат шартномасида иш жойи сифатида ходим меҳнат вазифаларини амалга оширадиган вилоят (вилоятлар) белгиланади.

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бироқ, меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МК 153-м.).

Демак, сотилган йўлланмадан муайян % миқдорида мукофот пулини тўлаш меҳнат шартномасининг ўзида қайд этилиши ёки ташкилотнинг локал ҳужжатларида белгиланиши мумкин.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шартномаси асосида қабул қилганда

Бунда тарафлар “иш берувчи” ва “ходим” эмас, балки “буюртмачи” ва “ижрочи” деб юритилади. Ишни бажарувчи шахснинг лавозими бўлмайди ва у штат жадвалида назарда тутилмайди. Бажариладиган ишлар (ҳар бир сотилган йўлланма) учун ҳақ миқдори ва фаолият амалга ошириладиган вилоят фуқаролик-ҳуқуқий шартномада белгиланади.

Показать ответ

Ҳа, мумкин.

Ходим пенсия ёшига (60 ёш) тўлганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда (25 йил иш стажи) иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисми 7-бандига мувофиқ бекор қилишга йўл қўйилади (Олий суд Пленумининг 17.04.1998 й. 12-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 40-1-б.).

Бунда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган бўлиши керак.

Показать ответ

Ҳа, ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МК 151-м.).

Умуман, таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши керак. Ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиб, шу йили ундан албатта фойдаланилиши керак.

Ушбу вазиятда ходимнинг таътилдан фойдаланмаганлиги уни 9 йил учун компенсация олиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

Показать ответ

Меҳнат таътили кунларини ким ҳисоблаб чиқиши қонунчиликда аниқ белгиланмаган. Бу корхона локал ҳужжатлари (буйруқ, лавозим йўриқномаси ва ҳ.к.) билан белгилаб қўйилиши мумкин.

Одатда, меҳнат таътили кунлари кадрлар бўйича инспектор томонидан аниқланади.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатга олинган) асосан хизмат сафари деб ишчини ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга юборилиши тушунилади. Демак, ходимнинг малака ошириш курсларига юборилиши хизмат сафари саналади ва ушбу муносабатларга 1268-сон Йўриқнома татбиқ этилади.

    Показать ответ

    ВМнинг 04.04.2017 йилдаги 174-сонли қарорида тиббиёт ходимлари асосий ишидан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига юборилган бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши белгиланган. Шунингдек, бошқа шаҳарлик тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, яшаш харажатлари қопланади.

    • 1
    • 2
    Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
    Регистрационное свидетельство № 0406.
    Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
    Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
    Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
    © ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
    18+
    Яндекс.Метрика