Ответов: 107
Ответы эксперта. Юридический помощник
Показать ответ

Истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 10.07.2017 й. 484-сонли қарори билан тасдиқланган) 3-бандига асосан МИБ электр энергияси, табиий газ, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун карздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчини электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳуқуқига эга.

МИБ истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни 5 кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади (Низомнинг 12-б.).

5 кун муддат ўтгандан кейин қарзларни мажбурий, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради. Бунда истеъмолчи ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилганда, узиб қўйиш ҳақида МИБ томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилиши керак.

Бизнингча, мазкур вазиятда электрдан қарздорлик бўлмаса-да, электр тармоғидан узиб қўйилиши асоссиз. Қарздорликнинг совуқ сув истеъмолидан келиб чиққанлиги сабабли истеъмолчи тегишлича огоҳлантирилгандан кейингина совуқ сувдан белгиланган тартибда узиб қўйилиши керак эди.

Агар Сиз бундай мажбурий ижро тўғрисида хабардор қилинмаган бўлсангиз, шунингдек асоссиз электр тармоғидан узиб қўйилиши устидан МИБ ижрочисининг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин (“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 11-м.).

Показать ответ

Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади (Адлия вазирлигида 27.04.2009 й. 1948-сон билан рўйхатга олинган банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқноманинг 2-банди 6-хатбошиси).

Муайян операцияларни фақат асосий ҳисоб рақами орқали амалга ошириш, иккиламчи ҳисоб рақамларни очишнинг алоҳида талаблари ушбу Йўриқномадан чиқариб ташланган.

Демак, хўжалик юритувчи субъект шартномаларни бошқа иккиламчи ҳисоб рақамларини кўрсатган ҳолда тузиши мумкин.

Показать ответ

1. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади (Қонуннинг 1-моддаси 1-қисми, 2-қисми 2-хатбошиси).

Ушбу Қонун талаблари ташкилотларнинг хўжалик фаолиятидаги қарз шартномаларига нисбатан қўлланилмайди.

Шундай экан, одатдаги фуқаролик-ҳуқуқий тартибда қарз шартномаларини тузишингиз мумкин.

Показать ответ

1. Таъсисчининг хонадон эгалари ижара харажатларига тўлаётган нақд пул маблағларини жамият уставини шакллантиришга (оширишга) йўналтиришингиз мумкин.

Устав фондини оширишда бухгалтерия проводкалари қуйидагича амалга оширилиши мумкин: https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text113304_ustav_fondini_oshirishda_buhgalteriya_hisobi

Устав фонди миқдори оширилганда таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли Давлат хизматлари марказига тақдим қилинади (09.02.2017 й. 66-сонли ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 3-боби):

1) тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори;

2) давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

3) тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

4) тадбиркорлик субъекти иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

2. Бузилаётган уйлар жойлашган ернинг қандай асосда корхонага тегишлилиги саволдан маълум эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади (СК 278-м. 2-қ.).

Ер солиғини тўлаш тартиби билан батафсил norma.uz va buxgalter.uz сайтларида танишишингиз мумкин.

Показать ответ

Ҳа, ён бериш шартномаси асосида талаб қилишга хақли.

Оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга оширилиши керак (ФК 320-м.).

Агар ён бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредитор(биринчи банк)нинг ҳуқуқи янги кредитор(иккинчи банкка)га ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан, янги кредиторга дастлабки гаров шартномаси, кафолат хати асосидаги мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади (ФК 315-м.).

Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни берган бўлиши керак. Қарздор фақат талаблар янги кредиторга ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар ўзига тақдим этилмагунича унга нисбатан мажбуриятни бажармасликка ҳақли (ФК 316-м.).

Показать ответ

Мазкур ҳолатда кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши қонунийлигига эътибор қаратиш лозим. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга қонунга ёки шартномага зид бўлмасагина йўл қўйилади. Кредиторнинг шахси қарздор учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мажбурият бўйича эса талабдан қарздорнинг розилигисиз бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди (ФК 319-м. 1, 2-қ.).

Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредитор (биринчи банк)нинг ҳуқуқи янги кредитор (иккинчи банк)га ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан, янги кредиторга дастлабки гаров шартномаси, кафолат хати асосидаги мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади (ФК 315-м.).

Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни берган бўлиши керак. Қарздор талаблар янги кредиторга ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар ўзига тақдим этилмагунича унга нисбатан мажбуриятни бажармасликка ҳақли (ФК 316-м.).

Показать ответ

Bu uy-joyning dastlab kimga tegishli bo’lganiga bog’liq: butunlay qaynonangizniki bo’lganmi yoki qaynotangiz bilan umumiy birgalikdagi mulk bo‘lganmi?

1-holat: Agar uy-joy qaynonangizga tegishli bo’lsa, uy-joy hadya qilish shartnomasi asosida mulk qilib olinishi mumkin (FK 184-m.). Bunda albatta hadya shartnomasi asosidagi mulk huquqi davlat ro’yxatidan o’tkazilgan bo’lishi kerak. Shundagina Sizda mulk huquqi davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan paytdan boshlab vujudga kelgan hisoblanadi (FK 185-m. 2-q).

Demak, bunda qaynog’angiz (uning o’g’li) hech qanday sabab bilan Siz yashab turgan uy-joyga da’vo qila olmaydi.

2-holat: Agar uy-joy qaynotangiz va qaynonangizning umumiy birgalikdagi mulki bo‘lgan bo’lsa, unda qaynotangizning o‘limidan so’ng qaynonangiz umumiy mol-mulkka bo‘lgan huquqdagi o‘z ulushinigina (uy-joyning yarmi va qaynotangizga tegishli qolgan yarmining o’ziga meros bo’lib o’tadigan bir qismini) hadya qilishga haqli bo’lardi (FK 1114-m.). Shunga ko’ra, qaynog’angiz umumiy birgalikdagi mulkning qaynotangizga tegishli qismiga meros huquqini talab qilishi mumkin.

Показать ответ

Мижозларга ҳисобварақлар очиш бўйича белгиланган талабларни, уларнинг ҳисобварақларига маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартибини бузганлик учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (AВ томонидан 30.06.2001 йилда 1044-сон билан рўйхатга олинган) қоидалари умумий ҳолда барча ҳисобрақамларга тегишли, жумладан, кредит шартномаси асосида очилган ссуда (транзит) ҳисобварақларига (29801) ҳам.

Мазкур вазиятда ссуда ҳисобварағи мижозга тегишли бўлмасдан, фақат мижозга берилган кредитнинг ҳисоби банк томонидан юритиладиган ҳисобварақ деб таъкидланмоқда. Аслида, кредит шартномаси кучга киргандан сўнг мижоз учун ссуда ҳисобварағи очиш тўғрисида банк раҳбарининг фармойишига асосан мижозга ссуда ҳисобварағи очилади (AВ томонидан 27.04.2009 йилда 1948-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқноманинг 24-б.).

Демак, мижоз-тадбиркорнинг талаби 1044-сон Низом доирасида кўриб чиқишга тааллуқли ҳисобланади.

Айни вақтда банк томонидан кредит шартномаси шартлари ва кредит сиёсатига оид банкнинг локал ҳужжатлари асосида мижоз ҳисобварағига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби бузилмаганлигини исботлаб беришингиз лозим. Шунда Низомнинг 6-бандида назарда тутилган санкция қўлланилмаслиги мумкин.

Показать ответ

Нотўғри.

Кредит қарзини қайтариш кечиктирилганда пеня ҳисоблаш жадвалга мувофиқ кечиктирилган ҳар бир кун учуч 0,5% дан, лекин умумий сумманинг 20% идан ошиб кетмаган миқдорда амалга оширилиши лозим.

Йиллик 16% устама пеня ҳисоблаш учун қўлланиладиган кўрсаткич эмас, балки банк кредит берганлик учун оладиган фойдасидир.

Ушбу вазият юзасидан банк раҳбариятига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Показать ответ

22.11.2016 йилдаги 2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2660-сонли Президент Қарорининг 13-бандига кўра, мазкур вазиятдаги кўп-қаватли уйларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлашни Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига манфаатдор лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда амалга ошириш белгиланган.

Демак, лойиҳа ҳужжатларини олиш учун  Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Показать ответ

1) Ўзбекистонда сотишга рухсат берилмаган қушлар рўйхати мавжуд эмас (Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра).

2) Ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан ёввойи қушларни), уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини, зоология коллекцияларини, ўлжаларни ва тулумларни Ўзбекистонга импорт қилиш орқали махсус фойдаланиш Давлат экология қўмитаси берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади (26.12.1997 й. 545-I-сон “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 15-м.ВМнинг 20.10.2014 й. 290-сон қарорига 2-илова - “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низом 11-б.).

Ёввойи ҳайвонларни урчитиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш, такрор кўпайтириш, шунингдек тижорат мақсадларида ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлашга ҳам Давлат экология қўмитаси рухсатномаси асосида йўл қўйилади (Қонуннинг 43-м. 3-қ.).

Демак, ёввойи қушларни Ўзбекистонга олиб кириш ва ҳар қандай шаклда тасарруф этиш учун аввал Давлат экология қўмитасидан рухсатнома олишингиз керак.

Ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бу ҳайвонлар турларидан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини инобатга олган ҳолда чекловлар ёхуд тақиқлар белгилаши мумкин.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг, шунингдек ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланиши ва уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклатилиши мумкин (Қонуннинг 47-м.).

Бундан ташқари юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай турдаги хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиш, уларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойларини ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолиш чораларини кўриши шарт (Қонунинг 27-м.).

Демак, Давлат экология қўмитасидан рухсатномаси асосида ёввойи қушларни сотишга ёки бошқача шаклда қонун доирасида тасарруф этишга йўл қўйилади. Бунда ҳайвонларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда реализация қилишни амалга ошириш талаб этилади (03.09.1993 й. 935-XII-сон «Ветеринария тўғрисида»ги Қонун 16-м.).

Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ питомниклар, зоология дўконлари ва ҳайвонларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган бозорларда ВМнинг 13.02.2003 й. 75-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади (Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидалари 6-б. (рўйхат рақами 2373, 21.06.2012 й.).

Показать ответ

Вы можете осуществлять выездную торговлю.

Обратите внимание, что получение разрешения на выездную торговлю отменено (п.1 УП-5564 от 30.10.2018г.). Подробнее можно изучить в вопросе 12936.

Не считается выездной торговлей (п.2 Прил. к ПКМ №233 от 13.07.2016 г., далее - Положение):

  • осуществление выездной торговли на основании заключенных договоров с юридическими лицами на торговое обслуживание в праздничные и предпраздничные дни, с указанием в договоре ассортимента и количества товаров, выставляемых при выездной торговле;
  • проведение выставочной и ярмарочной торговли на основании решений Президента и Кабинета Министров;
  • розничная торговля плодоовощной продукцией и картофелем в местах, отведенных для этих целей, а также реализация товаров на территории рынков;
  • реализация продукции общественного питания в специально отведенных местах;
  • иные случаи, порядок осуществления которых предусмотрен отдельными НПА.

К разрешительным требованиям и условиям при осуществлении выездной торговли относятся (п.13 Положения):

  • обязательное соблюдение законодательства, в том числе правил розничной торговли, санитарных правил, норм и гигиенических нормативов;
  • применение контрольно-кассовых машин с фискальной памятью при осуществлении наличных денежных расчетов с покупателями;
  • наличие расчетного терминала по приему платежей с использованием банковских пластиковых карточек;
  • содержание места выездной торговли и окружающей территории в надлежащем санитарном состоянии;
  • наличие у продавцов при себе утвержденной схемы расположения объекта выездной торговли и документов, подтверждающих происхождение, качество и безопасность реализуемых товаров, а также их предъявление по требованию должностных лиц контролирующих органов;
  • демонтаж или перенос объектов выездной торговли и приведение места выездной торговли в надлежащее санитарное состояние после окончания рабочего дня;
  • реализация товаров через объекты и по месту выездной торговли в соответствии с разрешением.
    Показать ответ

    Необходимо учитывать требования (или ограничения) Положения касательно строительных организаций в тендерных торгах.

    Законы регулируют наиболее важные и устойчивые общественные отношения. Постановления Кабинет Министров принимаются в соответствии с Конституцией и законами, решениями Олий Мажлиса и Президента Узбекистана (ст.ст.8 и 11 Закона «О нормативно-правовых актах», далее - Закон).

    Нормативно-правовой акт должен соответствовать нормативно-правовым актам, имеющим по сравнению с ним более высокую юридическую силу (ч.2. ст.16 Закона).

    В рассматриваемом случае расхождений нормативно-правовых актов (Закон от 09.04.2018 г. № ЗРУ-472 и ПКМ от 03.07.2003 г. № 302) не имеется, так как законом не запрещено устанавливать ограничения на участие в конкурсных торгах строительных организаций.

    Показать ответ

    К инвестиционным ресурсам относятся (ст.7 Закона «Об инвестиционной деятельности»):

    • денежные и иные финансовые средства, включая кредиты, паи, акции и другие ценные бумаги;
    • движимое и недвижимое имущество (здания, сооружения, оборудование и другие материальные ценности) и права на них;
    • объекты интеллектуальной собственности, в том числе совокупность технических, технологических, коммерческих и других знаний, составленных в виде технической документации, навыков и производственного опыта, необходимых для организации того или иного вида производства, ноу-хау;
    • права владения и пользования землей и другими природными ресурсами, зданиями, сооружениями, оборудованием, а также вытекающие из права собственности иные вещные права.

    Следовательно, инвестиционным ресурсом может выступать и займ.

    Рассматриваемый в вопросе трехсторонний договор купли-продажи по характеру является генеральным соглашением между действующим учредителем, будущим учредителем и обществом.

    На основании данного соглашения рекомендуем заключить:

    - договор купли-продажи доли между учредителем и лицом, намеревающимся выкупить долю;

    - договор займа или договор о финансовой помощи между будущим учредителем и обществом.

    Документы для государственной регистрации (договор купли-продажи и акт приема-передачи доли, решение учредителя о продаже доли третьему лицу и становлении третьего лица учредителем, решение нового учредителя об утверждении устава в новой редакции) должны быть представлены в Центр гос.услуг не позднее одного месяца со дня утверждения устава в новой редакции.

    Показать ответ

    Шартнома

    Бино-иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида қурилиш пудрати шартномаси тузилади (ФК 666-м.).

     Суғурта

    Шартномада суғурталаш мажбурияти юклатилган тараф иккинчи тарафга шартнома шартларига мувофиқ суғурта шартномаси тузганини тасдиқловчи далилларни, шу жумладан суғурта қилувчи, суғурта суммаси миқдори ва суғурталанган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши керак.

    Агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаса, объектни ёки ишлар мажмуини пудратчи ўз ҳисобидан суғурталаши шарт (ФК 669-м.).

    Лойиҳа-смета ҳужжатлари

    Пудратчи қурилишни лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт.

    Қурилиш пудрати шартномасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни аниқланган, қайси тараф ва қанча муддатда тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги бўлиши керак (ФК 670-м.).

    Лойиҳа ишларининг қиймати Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 09.09.2019 й. 3180-сон билан рўйхатга олинган) ёки лойиҳа ташкилотининг ички ҳужжатларига асосан аниқланиши мумкин.

     Сифат кафолати

    Агар қурилиш пудрати шартномасида бошқача тартиб бўлмаса, пудратчи қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва объектни кафолат муддати давомида шартномага мувофиқ ҳолда ишлатиш мумкинлигини кафолатлайди. Агар шартномада бошқача кафолат муддати бўлмаса, кафолат муддати объект буюртмачи томондан қабул қилинган кундан бошлаб 10 йилни ташкил этади (ФК 682-м.).

     Буюртмачининг ишлар бажарилишини текшириши

    Буюртмачи, пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, ишларнинг бажарилишини ва сифатини, уларни бажариш муддатларига (графикка) риоя этилишини, пудратчи берган материалларнинг сифатини, шунингдек буюртмачининг материалидан пудратчи тўғри фойдаланаётганлигини текширишга ва назорат қилишга ҳақли (ФК 676-м.).

     Ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш

    Агар қурилиш пудрати шартномасида бошқача тартиб бўлмаса, буюртмачи ишлар натижасини қабул қилиб олишни ўз ҳисобидан ташкил этади ва амалга оширади. Бу жараён иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади (ФК 680-м.).

     Тендер

    Тендер ўтказиш ва ушбу жараёнда қурилиш пудрати шартномасини экспертизадан ўтказиш “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинадиган муносабатларда (давлат буюртмачиси қурилиш ишларини харид қилганда) амалга оширилади.

    Показать ответ

    Бир юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинаётганда қўшиб олинаётган юридик шахснинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ қўшиб олаётган юридик шахсга ўтади (06.05.2014 й. ЎРҚ-370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 94-м. 4-қ.).

    Демак, АЖ унитар корхоналарга нисбатан ҳам ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

    Унитар корхоналарнинг уставларида таъсисчини ўзгартириш учун АЖ ҳуқуқий ворис сифатида тегишли қарорни қабул қилади.

    Уставларнинг янги таҳрири Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 09.02.2017 й. 66-сон қарорига 1-илова) мувофиқ қайта давлат рўйхатидан ўтказилади.

    Показать ответ

    Ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир. Унитар корхонанинг фирма номида унинг мол-мулкининг эгаси кўрсатилган бўлиши керак (ФК 70-м, 1, 4, 5-ққ.).

    Демак, унитар корхоналарга мулк ҳуқуқи берилмайди. Шу сабабли кадастр ҳужжатлари АЖ номига қайта расмийлаштирилади.

    Показать ответ

    Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади (“Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 3-м. 1-қ.).

    1. Устав фондини шакллантириш

    Хусусий корхона мулкдори устав фондини шакллантириши шарт (Қонуннинг 15-м. 3-қ.).

    Пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар ёҳуд бошқа шахсга бериладиган ўзга ҳуқуқлар хусусий корхонанинг устав фондига қўшиладиган ҳисса бўлиши мумкин. Мулкдор хусусий корхонанинг устав фондига ўзи киритадиган мол-мулкни мустақил баҳолайди (Қонуннинг 12-м. 2-қ.).

    Устав фондига қўшиладиган ҳисса тури, миқдори ва ҳ.к. мулкдорнинг қарорида кўрсатилади. Устав фондига ҳисса сифатида мол-мулк киритилганда мулкдор томонидан мол-мулкни топшириш далолатномаси расмийлаштирилади, пул эса банк тўлов ҳужжатига асосан киритилади.

    Агар хусусий корхонанинг устав фонди шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади (Қонуннинг 12-м. 3-қ.).

    2. Ишга қабул қилиш

    Хусусий корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради, меҳнат шартномалари тузади, штатларни тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради (Қонуннинг 14-м.). Бунда хусусий корхона мулкдорининг директор мажбуриятларини қабул қилиши тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади, мулкдорнинг қарори шарт эмас. Хусусий корхонага ходимларни қабул қилиш Меҳнат кодексида белгиланган тартибда директор буйруғи асосида (мулкдорнинг қарорисиз) амалга оширилади.

    Показать ответ

    Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга (11.12.2003 й. 558-II-сон “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 15-м.).

    Фойдани мулкдорга ўтказиш мулкдорнинг қарори билан расмийлаштирилади, бунинг учун директорнинг буйруғи шарт эмас.

    Мулкдорнинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича унинг қарори қабул қилинади. Директорнинг ваколатларига тегишли масалалар (ХКнинг жорий фаолияти, меҳнат муносабатлари) юзасидан буйруқ чиқарилади.

    Показать ответ

    Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, хусусий корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш ёки бошқача усулда тасарруф этиш ҳуқуқига эга (11.12.2003 й. 558-II-сон “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 15-м.).

    Фойдани мулкдорнинг пластик карточкасига ўтказиш, асосий воситани сотиш мулкдорнинг қарори билан расмийлаштирилади (буйруқ чиқариш шарт эмас).

    Мулкдорнинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича унинг қарори қабул қилинади. Директорнинг ваколатларига тегишли масалалар (ХКнинг жорий фаолияти, меҳнат муносабатлари) юзасидан буйруқ чиқарилади.

    Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
    Регистрационное свидетельство № 0406.
    Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
    Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
    Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
    © ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
    18+
    Яндекс.Метрика