Ответов: 107
Ответы эксперта. Юридический помощник
Показать ответ

Йўқ, қонунга зид эмас.

Бунинг учун пудрат шартномаси тузилиши ҳамда қурилишнинг бутун ёки муайян қисмини материаллар билан таъминлаш буюртмачи-фуқаро томонидан амалга оширилиши шартномада назарда тутилиши керак (ФК 672-м.).

Бунда пудратчи буюртмачи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали фойдаланиши, иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида буюртмачига ҳисобот бериши, шунингдек унинг қолдиғини қайтариб бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг қийматини ҳисобга олиб, буюртмачининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириши шарт (ФК 640-м.).

Показать ответ

Йўқ, ушбу вазиятда кафиллик миқдори қопланмаган.

Агар қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни (ушбу вазиятда - қолган 1 млрд. сўм) бажармаса, кафил ва қарздор кредитор-банк олдида солидар (баравар) жавоб берадилар, башарти кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар (қўшимча) жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФК 293-м.). Яъни кафиллик шартномасига кўра, кафил ва қарздор банк олдида баравар жавобгар бўлса, банк уларнинг исталганига қарши судга даъво бериши мумкин. Агар кафиллик шартномасида кафилнинг қўшимча жавобгарлиги белгиланган бўлса, у ҳолда кафил қарздорнинг маблағлари етмаган тақдирдагина қўшимча тарзда жавоб беради.

Показать ответ

Хўжалик услубида қуришда қуйидаги шартлар бажарилади:

- ишлар ўз кучи билан (қурувчининг меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимлари ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинган шахслар томонидан) бажарилади;

- ишлар ўз маблағлари ҳисобидан (қурувчининг фойдаси, айланма маблағлари, қарзга олинган маблағлари) бажарилади;

- қурилиш объекти ҳисобга олинади (объектни қурувчи балансига асосий восита ёки тайёр маҳсулот сифатида кирим қилиш).

Хўжалик услубида қуришда пудрат шартномаси тузилмайди.

Хўжалик услубида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари қийматига қуйидаги харажатлар киради:

- ишларни бажаришда ишлатилган материаллар ва уларни олиб келиш харажатлари;

- ишчиларнинг иш ҳақи;

- қўшимча харажатлар.

Хўжалик услубида қуришни тартибга солувчи махсус қонун ҳужжатлари мавжуд эмас. Объектни қуришда, фойдаланишга топширишда қурилишга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш лозим. Қурилишни ташкил этиш қурувчининг локал ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қурилиш объекти баҳоланганда унинг қиймати тўғрисида низо чиққан тақдирда, лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида баҳолаш ўтказилиши мажбурийдир (“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун 11-м. 2-қ.).

Показать ответ

Улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш.

Чакана савдо - савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш (ВМнинг 26.11.2002 й. 407-сон қарорига илованинг 2-б.).

Шу билан бирга, қуйидагилар белгиланган (ВМнинг 19.03.1999 й. 125-сон қарорининг 2-б.):

- юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш қонунчиликка мувофиқ нақд пулда ёки нақд пулсиз тартибда, шунингдек, банк корпоратив карталари орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ўзаро ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган 100 БҲМгача нақд пулда НКМдан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади.

Чакана ва улгуржи савдода устаманинг максимал ва минимал чегараси қонун билан белгиланмаган, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бундан мустасно (31.10.2016 й. ПҚ-2647-сон Президент қарорининг 1-б.).

Показать ответ

Tojikistonlik korxona - norezidentning O’zbekiston Respublikasida qonunchilik bilan belgilangan tartibda faoliyat yuritayotgan doimiy muassasasi milliy valyutada hisobvaraq ochishi (AV tomonidan 2009 yil 27 aprelda 1948-son bilan ro’yxatga olingan O’zbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank hisobvaraqlari to’g’risidagi yo’riqnomaning 16-b.) va naqd pul mablag’larini unga kirim qilib, keyin sizning korxonangiz hisob raqamiga ko’chirishi kerak.

Shartnoma va hisobvaraq-faktura umumbelgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.

Показать ответ

Бухгалтерия бўйича ўқув курслари – “кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури ҳисобланиб, у қуйидаги 3 та босқичда амалга оширилади:

1. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан (МЧЖ, НТМ ва ҳ.к.) қатъи назар юридик шахс ташкил этиш (15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон Президент қарорининг 1-б.). Агар фаолият юритиб турган юридик шахс мавжуд бўлса, 2-босқичга ўтилади;

2. Тегишли лицензия олиш (ВМнинг 27.03.2018 йилдаги 241-сонли қарорига 1-илова);

3. Аттестация ва аккредитациядан ўтиш (ВМнинг 07.06.2019 йилдаги 470-сонли қарорига 1-илова).

    Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
    Регистрационное свидетельство № 0406.
    Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
    Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
    Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
    © ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
    18+
    Яндекс.Метрика