Ответов: 548
|
Ответы эксперта. Пенсии, пособия, льготы
28.02.2020 [ID: 16669] Ўзбекистонда пенсия билан таъминлашлари мумкинми? Эстониядаги ишлаган даврим иш стажига киритиладими?
Показать ответ
Пенсия билан таъминлашлари мумкин, чунки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар (Қонуннинг 1-моддаси). Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимга (Москва, 13.03.1992 йил) мувофиқ собиқ СССР ҳудудида ишланган давр Битим кучга киргунигача бўлган давр учун, яъни 1992 йил 13 мартгача иш стажига қўшилади. Мурожаатингизда Ўзбекистонда иш стажингиз мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳамда чегарадан ташқарида – Эстонияда қанча ишлаганлигингизни аниқ айтмагансиз. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иш стажи, агар халқаро шартномаларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасидаги ишга тўғри келадиган стажнинг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган доирада киритилади (252-сон Низомнинг 49-банди). 19.03.2020 [ID: 16908] Пенсия миқдори оширилиши учун иккала иш жойидан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишим мумкинми?
Показать ответ
Ҳа, албатта. Бироқ пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинишини ҳам инобатга олиш лозим (Қонуннинг 31-моддаси). Масалан, асосий иш жойидан пенсия ҳисоблаш учун ўртача иш ҳақи базавий миқдорнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, ўриндошлик бўйича иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга ҳожат йўқ. Бироқ келгусида пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги чеклов (пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баравари) оширилиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, ўриндошлик бўйича иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча маълумотлар келажакда пенсия миқдорини ошириш учун асқотиши мумкин. Пенсия ҳисоблаш учун асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан кам бўлса, ўриндошлик бўйича иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча маълумотларни тақдим этган ҳолда пенсия миқдорини оширишингиз мумкин
Показать ответ
Собиқ СССР ҳудудида ишланган давр учун стаж Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимга (Москва, 13.03.1992 й.) мувофиқ собиқ СССР ҳудудида ишланган давр Битим кучга киргунига қадар бўлган вақт учун, яъни 1992 йил 13 мартгача иш стажига қўшилади.
Армиядаги хизмат Баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда, 1992 йил 13 мартгача ишланган давр, шу жумладан армиядаги 2 йиллик хизмат, шунингдек университетдаги кундузги ўқиш (одатда 5 йил) қаерда (собиқ СССРнинг исталган ҳудудида) ишланганлигидан қатъи назар, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшилади.
Қозоғистонда ишланган даврлар Пенсия жамғармасига ушбу давр учун суғурта бадаллари (2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун) ва ягона ижтимоий тўлов (2019 йил 1 январдан кейинги давр учун) тўланган бўлса стажга қўшилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси). Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан бирйўла Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб 3 йил мобайнида тўланади (Низомнинг 9-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова). Тўлов миқдори пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ йилига уни тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши мумкин (46-сон Низомнинг 8-банди). Бунинг учун яшаш жойидаги солиқ органларига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш истаги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш лозим.
19.03.2020 [ID: 16911] Ушбу давр учун унга пенсия тўланадими?
Показать ответ
Ҳа, ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Низомнинг 169-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова). Бунинг учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия тўловини тиклашни сўраб мурожаат қилиш лозим. 19.03.2020 [ID: 16912] Шу тўғрими?
Показать ответ
54 ёшдан пенсияга чиқиш муайян шартлар бажарилиши талаб этиладиган имтиёзли пенсия ҳисобланади. Қонуннинг 37-моддаси «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 12-1-моддаси). Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади: а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса; 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса. б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш; в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат; г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият: 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда; 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ЯИТ тўланган тақдирда. Кўриб турганимиздек, 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи талаб этиладиган 20 йиллик стажга қуйидагилар киритилмайди: д) I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт; е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш; ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил; з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр; и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр. «д»-«и» бандларида назарда тутилган даврлар Қонуннинг 37-моддаси «а», «б», «в» ва «г» бандларида кўрсатиб ўтилган аёлнинг умумий иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади. Шу билан бирга ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган даврлар, шунингдек иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар юқорида келтирилган рўйхатга киритилмайди.
1-МИСОЛ. Қонуннинг 37-моддаси «а»-«г» бандларида кўрсатилган даврлар бўйича аёлнинг иш стажи 21 йилни ташкил этди, бу 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқини беради. Бунда болани парваришлар даврлари жамланганда 3 йилни ташкил этди. Тегишинча, пенсия тайинлаш чоғида 24 йиллик (21 йил + 3 йил) стаж ҳисобга олинади. 2-МИСОЛ. Қонуннинг 37-моддаси «а»-«г» бандларида кўрсатилган даврлар бўйича аёлнинг иш стажи 19 йилни ташкил этган бўлса, у 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Тегишинча, 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган тақдирда, иш стажига қолган даврларни ҳам қўшишга зарурат йўқ. Бироқ 55 ёшда пенсия тайинлаш чоғида аёлнинг иш стажи болани парваришлаш даврларини ҳисобга олган ҳолда 22 йилни (19 йил + 3 йил) ташкил этади. 28.03.2020 [ID: 16988] Улар тўғри айтишганми, тушунтириш берсангиз.
Показать ответ
Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатларида назарда тутилган ишларни бажариш билан банд бўлган ходимлар (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) тўлиқ иш куни давомида банд бўлганларида имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Тўлиқ иш куни давомида бандлик деганда рўйхатларда назарда тутилган ишларни тегишли ишлаб чиқариш тармоқларида, иш вақти аттестациясига мос келувчи шартларда, қонунчилик билан белгиланган иш вақтининг камида 80% билан банд бўлиш тушунилади. Ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланиши лозим (АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома). Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиладиган бўлса, ходим заводда ҳам, газ қуйиш шохобчасида ҳам компрессор қурилмаси машинисти (250-сон ВМҚ билан тасдиқланган 3-сонли Рўйхат бўйича коди - 14257) касбида ишлаган. Тегишинча, ушбу касб бўйича қанча ташкилотда ишлашидан қатъи назар, унинг иши тўлиқ иш куни мобайнида давом этган. Бироқ ходим имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини олиш учун Пенсия жамғармаси бўлимига иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларини, шунингдек 2 та ташкилот бўйича бирйўла имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи тўғрисидаги аниқлаштирувчи маълумотномани тақдим этиши лозим. 07.04.2020 [ID: 17064] Агар пенсионер ўз яшаш жойидан бошқа жойда бўлса, карантин даври мобайнида пенсияни қандай қилиб олиш мумкин?
Показать ответ
Ҳақиқатан, тайинланган пенсияни тўлаш кетма-кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олинмаганда тўхтатиб турилади (ВМнинг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 172-банди). Ўйлаймизки, мазкур норма оддий вазиятда амал қилиб, карантин мобайнида тадбиқ этилмайди. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули эса олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (ВМнинг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 169-банди). Шундай қилиб, пенсияни тўлаш тикланганда, унинг 3 ойлик миқдори йўқотилмайди. Жорий йилнинг 27 март куни бўлиб ўтган брифингда Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари 18 мартдан бошлаб пенсиялар пенсионерларни маҳалла фуқаролари йиғини биноларига йиғиб турмасдан, уларнинг уйларига етказилаётганлигини қайд этиб ўтди. Шу сабабли, сизга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат этишингизни (қисқа рақам – 1140, электрон почта - pension_uz@pfca.mf.uz) ва жойлашган жойингиз ҳақида хабар беришингизни тавсия этамиз. 06.05.2020 [ID: 17336] 1. Карантин тугаганидан сўнг пенсия қай тартибда тўланади? 2. Ишлайдиган пенсионерлар учун пластик карталар қайси пайтда етказиб берилади?
Показать ответ
1. Пенсия одатдаги тартибда, пенсионернинг хоҳишига кўра тўлаб борилади. У пенсияни карточкада (афзаллиги – пенсия ойнинг дастлабки кунларида ўтказилади) олишни давом эттириши ёки маълум бир тўлов кунларида нақд пулда олиши мумкин. 2. Пластик карточкани куннинг қайси пайтида олиш мумкинлиги масаласини аниқлаш мақсадида, Сиз қуйидаги телефон рақамларидан бирига қўнғироқ қилишингиз лозим: «1106» ёки «1140». 19.05.2020 [ID: 17428] Агар аҳамиятли бўлса, у қандай ҳисобланади? Агар аҳамиятли бўлмаса, иш ҳақининг юқори ёки кам миқдори қанчалик муҳим?
Показать ответ
Пенсия ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинишини инобатга олиш лозим ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддаси 6-қисми). Пенсия қандай ҳисобланишини, у нималардан иборат бўлишини кўриб чиқамиз. Аввало ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш лозим. Бунинг учун: биринчидан, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади; иккинчидан, пенсияни ҳисоблаш чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади. Ушбу тартиб Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 2-илова);
Маълумот учун. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти - тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбатан сифатида аниқланадиган миқдор.
учинчидан, пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган 60 календарь ойдаги иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади (Низомнинг 101-банди, ВМнинг 252-сон қарорига 1-илова). Энди пенсия миқдори ҳисоб-китобини кўриб чиқамиз. Пенсия миқдори иш стажи даврига боғлиқ бўлади ва қуйидагилардан шаклланади: q пенсиянинг базавий миқдори; q иш стажи учун пенсия оширилиши; q пенсияга устама ҳақлар. Ёшга доир пенсияларни ҳисоблаш учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100/идан кам бўлмаган базавий миқдорлари белгиланади (252-сон Низомнинг 106, 107-бандлари). Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (эркаклар учун - 25 йил, аёллар учун - 20 йил) пенсияларнинг базавий миқдорлари пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%ига оширилади (Қонуннинг 26-моддаси; 252-сон Низомнинг 108-банди). Айрим тоифадаги шахслар учун пенсияга устамалар назарда тутилган (Қонуннинг 28-моддаси). Пенсия миқдори бевосита ўртача ойлик иш ҳақи миқдорига боғлиқлиги кўриниб турибди. Ўртача ойлик иш ҳақи базавий миқдорнинг 10 бараваридан кам бўлса, тегишинча (тенг бўлганда, масалан, иш стажи бир хил бўлганда), пенсия миқдори ҳам кам бўлади. Бироқ келгусида пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг миқдоридаги чекловлар (пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баравари) қайта кўриб чиқилиб, бу миқдор оширилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини ҳисобга олганда, юқори миқдордаги иш ҳақи пенсия миқдори оширилиши учун фойдали бўлиши мумкин.
Маълумот учун: ўтган давр учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 марта, 2007 йилда 7 баравардан 8 бараваргача ва 2018 йилда 8 баравардан 10 бараваргача оширилган. Бунда илгариги чекловлардан юқорироқ миқдордаги ўртача иш ҳақи бўйича тайинланган пенсиялар белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиб, оширилган. 22.05.2020 [ID: 17467] Қариялар ва ногиронлар уйида яшайдиганлар учун пенсия олиш қоидалари қандай?
Показать ответ
Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида ("Саховат" ва "Мурувват" уйлари) яшовчилар, шунингдек руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган шахсларнинг пенсия йиғмажилдлари ушбу муассасалар жойлашган жойдаги Пенсия жамғармасида сақланади. Уларга ушбу Пенсия жамғармаси бўлимларидан пенсия тўланади. Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ, лекин тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи, уруш ногиронларига эса камида 20%и тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди (Қонуннинг 60-моддаси). 13.06.2020 [ID: 17674] Иш ҳақини қисман сақлаган ҳолдаги меҳнат таътили ходимларнинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланадими?
Показать ответ
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ” Қонуннинг 37-моддаси). 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — иш стажига улар учун ягона ижтимоий тўлов тўланган ойлар қабул қилинади (ВМнинг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 35-банди). Солиқ ажратмаларини амалга оширган ҳолда ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар тўланганлиги боис, мазкур давр меҳнат стажига қўшилади. 08.07.2020 [ID: 17939] Бу шундайми?
Показать ответ
Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт. Бироқ ишончли вакил, яъни онангиз Пенсия жамғармаси бўлимига бир йилда камида бир марта бориб, тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаши лозим (252-сон Низомнинг 160-банди). 27.07.2020 [ID: 18092] Уларнинг Пенсия жамғармасида қабул қиладиларми ёки фақат асл нусхалари бўлиши лозимми?
Показать ответ
Фақат асл нусхаларда тақдим этиладиган маълумотномалар (иш ҳақи, ногиронлик, оила аъзоларининг таркиби тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқа маълумотномалар) бундан мустасно (252-сон Низомнинг 27-банди). 27.07.2020 [ID: 18093] Кадрлар бўлимининг рад этиши тўғрими?
Иш ўринлари аттестацияси имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотномани бериш учун ягона асос бўладими?
Показать ответ
Аниқлаштирувчи маълумотнома меҳнат шартлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларига қўшимча ҳисобланади ҳамда айрим тоифадаги ходимлар учун белгиланган 1, 2 ва 3-сонли рўйхатлар бўйича имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини белгилайдиган омиллар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар меҳнат дафтарчасида мавжуд бўлмаган ҳолларда берилади (252-сон Низомнинг 70-банди). Ҳақиқатан ҳам, ушбу давр учун меҳнат шартлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижалари мавжуд бўлмаган тақдирда, кадрлар бўлими 1994 йилгача бўлган давр учун аниқлаштирувчи маълумотномани бера олмайди. Бироқ ташкилот ёки ходимларнинг ўзи якка тартибда 1994 йилдан кейинги давр учун меҳнат шартлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижалари 1994 йилгача бўлган меҳнат шартларига мувофиқлигининг юридик далилини белгилаш учун судга мурожаат этиш лозим. Суд томонидан ушбу масала ижобий ҳал этилса, кадрлар бўлими пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни бериши мумкин бўлади. Маълумот учун! 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 67 тургача кенгайтирилди. Ўзини ўзи банд қилганларни РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ хабардор қилиш тартибида махсус мобиль иловалар ёки солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш далилини тасдиқловчи матрик штрих код (QR-код) БЕРИЛГАН ҲОЛДА амалга оширилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан 2020 йил учун ўзини ўзи банд қилганда ҳақиқатда ишланган соатидан қатъи назар, БҲМнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўланиши лозим. 27.07.2020 [ID: 18094] Негадир банкоматда нақд пулларни ечиб олиш чоғида пенсия картамдан фоизлар олинди?
Ахир пенсиядан улар олинмайдику...
Показать ответ
Ипотека банк мутахассисининг тушунтиришича, ушбу банк томонидан берилган нақд пулларни ечиб олишда, Ипотека банкнинг банкоматларидан фойдаланиш лозим. Фақат шундай ҳолатда картадан фоизлар олинмайди. 27.07.2020 [ID: 18095] Мазкур ҳолатда унга қандай ижтимоий ёрдам кўрсатилади?
Показать ответ
24.08.2020 [ID: 18300] У 60 ёшга тўлмасдан олдин пенсияга чиқиши мумкинми?
Показать ответ
Қуйидагилар ёшга доир пенсияга чиқишга ҳақлидир: эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва камида 25 йиллик иш стажига, аёллар - 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йиллик иш стажига эга бўлганда (Қонуннинг 7-моддаси). Бироқ амакингиз технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган бўлса, у камида 25 йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда 58 ёшида пенсия тайинланиши учун мурожаат қилиши мумкин. Аёллар камида 20 йиллик стажига эга бўлганда 53 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин (Қонуннинг 14-моддаси). Маъулмот учун! Иш СТАЖИ иш, хизмат ёки иш стажига қўшиладиган бошқа фаолият жойидан ва архив муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар бўйича БЕЛГИЛАНАДИ. Шунингдек солиқ органлари томонидан бериладиган Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМАЛАР асосида ҳисобланади. 24.08.2020 [ID: 18301] Шуни ҳисобга олган ҳолда, неча ёшимда пенсияга чиқа оламан?
Показать ответ
Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда - эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил - ишлаган ходимларга пенсия Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундан ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади (Қонуннинг 12-моддаси 2-қисми). Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) бўйича пенсияга чиқиш ёшини аниқлашнинг бундай схемаси Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-иловада келтирилган (АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган):
Маълумот учун! Ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсияга тайинлаш тўғрисидаги АРИЗА охирги иш жойи бўйича корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмуриятлари орқали ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ.
26.08.2020 [ID: 18315] Карантин тугаганидан кейин унга пенсиянинг ҳаммаси тўланадими? Пенсияни олиш учун қандайдир қўшимча ҳужжатлар зарур бўладими?
Показать ответ
Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Қонуннинг 59-моддаси). Олинмай қолиб кетган пенсияни олиш учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилмайди. Фақат яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ўтган давр учун пенсияни олиш учун ариза билан мурожаат қилиш лозим. Маълумот учун! Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлганда, ёки иш ҳақи тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР мавжуд бўлмаган тақдирда, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАНАДИ. 26.08.2020 [ID: 18316] Ушбу масала юзасидан қаерга мурожаат этиш мумкин?
Показать ответ
Ушбу масала юзасидан солиқ органларига, шунингдек яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш лозим. Ягона ижтимоий тўлов якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича солиқ органига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисобрақамларига тўланади (Низомнинг 17-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова). |