Ответов: 548
Ответы эксперта. Паспортная система
Показать ответ

Вояга етмаган фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 21-банди, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова):

- ота-онанинг бири вафот этганлигида (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ФҲДЁ органи томонидан берилган ёлғиз онанинг маълумотномаси мавжуд бўлганида;

- боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганда;

- ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ота-онадан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ота-онадан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ота-онанинг бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўчирилганда ва хорижда доимий яшаётганда.

Шу тариқа, собиқ эр Қозоғистон Республикасига доимий яшаш учун чиқиб кетган бўлса ва ҳозирда ушбу республика фуқароси ҳисобланса, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида вояга етмаган бола учун хорижий паспортни расмийлаштиришда унинг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилмайди.

 

Вояга етмаган фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 21-банди, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова):

ота-онанинг бири вафот этганлигида (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси

Показать ответ

Доимий консуллик рўйхатида турувчи шахсга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорт олиб қўйилади. Унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги тўғрисида штамп қўйилиб маълумотнома берилади, ушбу маълумотнома консуллик муассасасида доимий консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп қўйилаётганда масъул ходимга топширилади. Олиб қўйилган паспорт уни бекор қилиш учун ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади (ВМнинг 30.01.2020 йилдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 41-банди).

Хорижда доимий истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижий биометрик паспортларни бериш, 2011 йилги намунадаги биометрик паспортларни олиб қўйиш тартиби яқинда – 2020 йил 30 январдан қабул қилинган.

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ходимлари хорижий паспорт беришда сиздан биометрик паспортни олиб қўйишга ҳақли бўлганлар.

ЎзР Элчихонасида консуллик ҳисобидан чиқилган ва Ўзбекистонга қайтиб келинган тақдирда ҳам сизга биометрик паспортлар қайтариб берилмайди, бироқ Низомга мувофиқ ЎзР ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментида хорижий паспорт берилганлиги муносабати билан биометрик паспортлар олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома (1-сон шакл, Низомга 4-илова) берилиши шарт.

Ушбу маълумотномани Ўзбекистонда прописка қилинадиган жойингиз бўйича миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МваФРБ) тақдим этишингиз мумкин, у ерда сизга биометрик паспорт берилади.

    
Показать ответ

Белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиққан, шунингдек вақтинча хорижда бўладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатида туришлари шарт.

Хорижга доимий яшаш учун чиққан ва хорижга доимий яшаш учун чиқишларини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий консуллик рўйхатига олинадилар.

Хорижга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, ишлаш, шунингдек ўз оиласи билан бирлашиш мақсадида чиқиб кетган ва хорижга вақтинча чиқишларини ўрнатилган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Фуқаролиги бўлмаган шахс ўзи бораётган мамлакатга қонуний тарзда ва 6 ойдан ортиқ вақтга келган тақдирда, у вақтинча консуллик рўйхатига олинади (Низомнинг III бўлими, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 2-илова).

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида доимий ёки вақтинчалик хорижга чиқишни расмийлаштирган бўлсангиз ва хорижга чиқиш учун йўл ҳужжатини олган бўлсангиз, Россия Федерациясидан туриб биринчи навбатда, Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига вақтинчалик ёки доимий консуллик ҳисобига туриш масаласи бўйича мурожаат қилишингиз лозим. Сизга консуллик ҳисоби расмийлаштирилганидан кейин Ўзбекистонга ўз оилангизга қайтишни расмийлаштиришни бошлашингиз мумкин.

Показать ответ

ТМҚни беришда электрон ишончномани ёзиб бериш лозим.

Ишончноманинг тақдим этилиши сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартнома бўйича сотувчи томонидан харидорга ТМҚ етказиб берилиши учун асос ҳисобланади (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди). Сотувчи томонидан ишончнома берилиши ва харидор томонидан уни тегишли равишда тасдиқланиши – бу товар берилганлиги далили. Электрон ҳисобварақ-фактура товар реализация қилинганлиги ва харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илова).

Шу тариқа, ТМҚни беришда мижоз томонидан ЭҲФ расмийлаштирилганлигига қарамай электрон ишончномани расмийлаштириш лозим. Айрим ЭҲФ тизимларида ишончнома шакли ҳисобварақ-фактуранинг ичида бўлади ва алоҳида ёзиб беришга зарурат бўлмайди.

Показать ответ

Автотранспорт воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш учун тингловчиларни ўқув ташкилотларига қабул қилишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;

б) соғлиғи ва тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

в) 3 х 4 см ҳажмдаги 3 дона фотосурат (фуқаро кийимида);

г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.

Сизнинг ҳолатда фақат 18 ёшга тўлганингизда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўласиз (Низомнинг 28-бандлари, ВМнинг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига 3-илова).

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Ваколатхонасида консуллик ҳисобига турмаган бўлсангиз, эски намунадаги биометрик паспортдаги стикернинг амал қилиш муддати тугаши билан Ўзбекистонга қайтишингиз ва яшаш жойингиздаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидан хорижга чиқиш учун хорижий паспорт олишингиз шарт.

Бироқ, Жанубий Кореяда ўқиб туриб, бўлиш мамлакатига қонуний равишда ва 6 ойдан ошадиган муддатга келган бўлсангиз, хорижий паспорт олиш учун Ўзбекистоннинг консуллик муассасасига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Бунинг учун вақтинча консуллик ҳисобига туриш ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

- сўровнома-ариза;

- эски намунадаги биометрик паспорт;

- ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув участкасига ёзиб берилган гувоҳнома.

Шунингдек консуллик йиғими тўланган бўлиши керак. 

20.03.2020 [ID: 16933] Нима қилишим керак?
Показать ответ

Ҳа, шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижда бўлганида борган мамлакатининг қонунларини бузганлиги тўғрисидаги ахбороти, шунингдек хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти (қонун бузилишлар рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) мавжуд бўлса – у ҳисобга қўйилган кундан бошлаб 2 йил ўтгунгача рад этишлари мумкин. Хорижга чиқиш ҳуқуқидаги чекловлар учун асослар рўйхати кенгроқ талқин қилиниши мумкин эмас (Низомнинг 39-банди, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова).

Бошқа асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқи рад этилганлиги ва белгиланган муддатда жавоб қайтарилмаганлиги юзасидан фуқаро юқори турувчи органга шикоят қилиши мумкин, у ерда бир ойдан кечиктирмай жавоб беришлари шарт, уларнинг қарорларидан норози бўлинган тақдирда судга мурожаат қилиш мумкин.

Шу тариқа, хорижий давлат ҳудудида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига нисбатан эҳтиётсизлик қилганлигингиз ва уни яроқсиз ҳолга келтирилган ҳолат учун Ўзбекистон Республикаси ТИВ МваФР Бош бошқармасида ҳисобга қўйилгансиз.

Юқори турувчи органга ҳисобдан чиқариш масаласи бўйича мурожаат қилишингиз лозим. Рад жавоби олган тақдирингизда, суд инстанциясига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Показать ответ

Фуқаролари электрон кириш визаларини олиш имконига эга давлатлар рўйхатига киритилган давлатлардан чет эллик фуқаролар Ўзбекитоннинг хориждаги консуллик муассасасига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан туриб, 30 кунга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик электрон визаларни расмийлаштириши ва олиши мумкин. Бу e-visa.gov.uz портали орқали «E-Visa.uz» тизими воситасида амалга оширилади. Электрон виза олишни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг электрон кириш визалари тўғрисидаги низомда белгиланган (4.07.2018 йилдаги ПҚ-3836-сон қарорга 1-илова).

Электрон визани расмийлаштириш ва олиш учун мурожаатларни кўриб чиқиш муддати мурожаат келиб тушган кун ҳисобга киритилмаган ҳолда 2 иш кунини ташкил этади (Низомнинг 6-банди).

Показать ответ

Вояга етмаган фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 13-1-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 2-илова):

q ота-онанинг бири вафот этганда (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

q ФҲДЁ органи томонидан берилган ёлғиз она тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлганда;

q боланинг ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлса;

q ота-оналардан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

q ота-оналардан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

q ота-оналардан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

q ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўчирилганда ва хорижда доимий яшаётганда.

Ушбу масала юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Ота-оналардан бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун суд мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари тегишли аризалар билан мурожаат қиладилар.

Шу тариқа, айни пайтда собиқ турмуш ўртоғингиз Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланса, вояга етмаган болангизнинг хорижга чиқиши учун унинг рухсати зарур бўлмайди.

19.03.2020 [ID: 16914] Нима қилишим керак?
Показать ответ

Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомиллар ўтказилганидан кейин унга янги паспорт берилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан тегишинча белгиланган шаклдаги маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин. Маълумотнома ички ишлар органларининг МваФР бўлинмаси томонидан берилади.

Паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги аризалар ҳисобга олиш журналида Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади (Низомнинг II-1-бўлими, ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Йўқотилган СССР фуқароси паспорти билан яшаб юрганлигингиз сабабли МваФР бўлими ходимлари сизни Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида идентификациялай олишмаган, чунки Ўзбекистон паспортини олиш учун ҳанузгача мурожаат қилмагансиз. Ушбу далил паспорт тизимини қўпол равишда бузиш ҳисобланади, сабаби 1995 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар аҳолини паспортлаштиришга оид бир қанча тадбирлар ўтказилган.

Айни пайтда МваФР бўлимига ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилишингиз лозим, унда СССР паспорти йўқолганлиги билан боғлиқ ҳолат ва паспортни ўз вақтида алмаштириш учун мурожаат қилинмаганлиги сабаби баён этилиши лозим.

Мазкур масалага оид барча материаллар ички ишлар органларининг раҳбарларига ёки уларнинг ўринбосарларига кўрсатилади. Улар вазиятга қараб, бундай шахсларга нисбатан тегишли текширув ўтказилиши ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 31 ва 35-моддаларига мувофиқ кўриладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши тўғрисида қарорлар қабул қиладилар. Уларга мувофиқ ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган шахснинг, шунингдек унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги шубҳа туғдирган барча ҳолатларда, ЎзР фуқаролигига мансублиги аниқланади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш чоғида шахс ўзининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши ёки ундан маҳрум бўлиши сабаблари кўрсатилган таржимаи ҳолини, яшаётган муддати ва оиласининг таркиби кўрсатилган доимий истиқомат жойидан маълумотномани, 3 та фотосуратни тақдим этади.

Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш якунлари бўйича асосли хулоса чиқарилади, уни тегишли ички ишлар органининг раҳбари имзолайди ва шаҳар ёки туман ҳокими томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни аниқлаш чоғида шахсга (зарур ҳолларда) Ўзбекистон фуқароси паспортини бериш учун ҳужжатларни расмийлаштириш таклиф этилади (20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон билан тасдиқланган Низом).

 

Показать ответ

 Паспортда фуқаронинг никоҳдан ўтганлиги ҳақидаги белги ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлмаганда, ички ишлар органи томонидан фуқаронинг никоҳдан ўтганлиги ҳолати шахснинг доимий рўйхатда турган жойидаги ёки охирги яшаган жойидаги (агар манзилигини ўзгартирган бўлса) ФҲДЁ бўлимидан маълумотларни олиш йўли билан текширилади. Фуқаронинг никоҳи мавжудлиги тўғрисидаги ФҲДЁ бўлимининг маълумоти паспортга никоҳдан ўтганлик ҳақидаги штампни қўйиш учу насос ҳисобланади (Низомнинг 24-1-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова).

07.07.2020 [ID: 17921] Нима қилишим керак?
Показать ответ

Республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш жойига келган ва янги яшаш жойи бўйича рўйхатга олингунга қадар паспортини йўқотиб қўйган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг аризаларига кўра ички ишлар органлари томонидан паспорт йўқолгани ҳақидаги иш очилади. Паспортлар фуқаро доимий яшаш мақсадида келган жойдаги ички ишлар органлари томонидан уларни рўйхатга қўйиш асослари мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Янги яшаш жойи бўйича рўйхатга олишга асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда паспорт олиш тўғрисидаги ариза рад этилади. Бундай ҳолларда паспорт рўйхатдан чиқишни бекор қилган ҳолда фуқаронинг олдинги рўйхатдан ўтган жойидаги ёки рўйхатга қўйишга асослар мавжуд бўлганда бошқа янги рўйхатдан ўтиш жойидаги ички ишлар органи томонидан берилади (Низомнинг 35-4-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Шу тариқа, Самарқанд шаҳрида рўйхат туришингиз мумкин бўлган яшаш жойингиз бўлса, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига паспорт йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш лозим. Бундан кейин сиз рўйхатга турган жойингиз бўйича паспорт олишингиз мумкин.

Показать ответ

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ  1996 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига келган ва доимий прописка қилинган, хорижий давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномасига асосан яшаб келаётган шахслар фуқароликни олиш истагини билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб эътироф этилади.

Шу тариқа, Ўзбекистонга 1992 йилда келиб, 1996 йил 1 январга қадар республика ҳудудида доимий прописка қилинмагансиз ва 9-сон шакл бўйича яшаб келгансиз, ушбу шакл ички ишлар органларида паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш даврида берилган вақтинча маълумотнома ҳисобланади. Бу сизнинг эмас, паспорт столидагиларнинг айбидир, Ўзбекистонга Қонун кучга киргунига қадар - 1992 йил 28 июлга қадар келганингиз сабабли улар сизни доимий пропискадан ўтказиши ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини бериши лозим эди. (Қонуннинг 4-моддаси).

Шу муносабат билан фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини қайта кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ҳуқуқига эгасиз, сабаби фуқаролик масалаларига оид аризаларни қабул қилишдан асоссиз бош тортганлик, аризани кўриб чиқиш муддатлари бузилганлик, шунингдек мансабдор шахсларнинг фуқаролик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини ва фуқаролик масалаларига оид қарорларни ижро этиш тартибини бузадиган бошқа ноҳақ хатти-ҳаракатлари хусусида улар бўйсунадиган юқори мансабдор шахсга ёки судга қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин (Қонуннинг 44-моддаси).

Показать ответ

  Ҳарбий хизматчи хизмат тугаганидан кейин бир ой муддатдан кечиктирмай доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига паспортни расмийлаштириш учун мурожаат этиши шарт.

Ҳарбий хизматчининг доимий рўйхати мавжуд бўлмаган тақдирда паспорт олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи ёки туғилган жойи ёхуд амалда яшаб турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин (Низомнинг 9-банди, ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Шу тариқа, доимий пропискангиз бўлмаса, ҳеч қандай муаммосиз яшаш жойингиздаги МваФР бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин, у ерда ЎзР Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган ва захирага бўшатилган ҳамда паспорти бўлмаган ҳарбий хизматчиларга Қуролли Кучлар офицери ёки контракт бўйича ҳарбий хизматчисига шахсини тасдиқловчи гувоҳномаларга асосан паспорт берилади.

Показать ответ

Ҳа, 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги талаб қилинмайди (22.04.2020 йилдаги ПФ-5984-сон Фармоннинг 2-банди «а»  кичик банди).

Показать ответ

Биринчи навбатда кўрсатган шахсингиз билан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МваФРБ) сизнинг манзилингиз бўйича сохта пропискага муҳр босилганлиги далили юзасидан мурожаат қилишингиз лозим. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган, шунинг вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда, доимий прописка Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар МваФРБ томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади (Низомнинг 13-банди, ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 1-илова).

13.08.2020 [ID: 18224] Шу тўғрими?
Показать ответ

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 259-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган (лавозимида турган) кундан бошлаб 3йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойша Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 24-банди).

Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ томонидан 3 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади. Фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, унинг паспортига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади (Йўриқноманинг 25-банди).

Показать ответ

 Ота-оналарисиз келган ҳолларда эса жойидаги ички ишлар органлари томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида берилган кетиш манзил варақаси асосида қайд этилади.

Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойи бўйича ТШИИБ МваФРБнинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади (Низомнинг 4-1-банди, ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 1-илова).

 

Показать ответ

ЯИДХП орқали ҳисобга туриш учун мурожаат қилинган ҳолда электрон шаклдаги сўровнома мустақил равишда тўлдирилиши лозим.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатлар асосида тўлдирилади:

- уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;

- уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

- 16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

- контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ЎзР Қуролли кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) ва паспорт нусхаси.

Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун МваФР бўлинмасига мурожаат қиладилар.

Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг ЭРИ билан тасдиқлайдилар.

ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати), шунингдек давлат хизмати кўрсатиш учун давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.

Текшириш натижасига кўра, турган жойидаги ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга Bare-Code билан ҳимояланган қайд варағини ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2%и миқдорида давлат божи ундирилади (Низом, ВМнинг 845-сон қарорига 1-илова).

 

Показать ответ

 Иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рағбатлантириш шакли «Фахрий фуқаро» мақомининг берилиши ҳисобланади (Низом, ВМнинг 5.08.2019 йилдаги 648-сон қарорга 1-илова).

Қуйидагилар ушбу мақом берилишининг асоси ҳисобланади:

- хорижий шахс ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ёки қўшма корхона ташкил этиш тарзида инвестициялар киритилиши пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМнинг камида 40 000 баравари миқдорида инвестиция киритилиши;

- иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга, жаҳонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини такомиллаштириш ва илгари суришга, Ўзбекистон халқининг бебаҳо маънавий-маданий меросини сақлаш ва кўпайтиришга катта шахсий ҳисса қўшганлиги, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ва унинг манфаатларини кўзлаб амалга ошириладиган хайрия (меценатлик) фаолияти.

Мақомни бериш тўғрисидаги таклиф билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ташаббус кўрсатиб чиқадилар ва кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритадилар.

Бундай мақом берилган шахслар давлат божини тўламасдан қуйидагиларга ҳақли бўлади:

- кўп марталик 3 йиллик визани, унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруриятисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имкониятини олишга;

- вақтинчалик пропискани 3 йилгача муддатда ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтиришга;

- вақтинча прописка жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий прописка ва яшаш гувоҳномасини олишга.

Бу уларнинг оила аъзоларига (эр (хотини) ва вояга етмаган болаларига) ҳам татбиқ этилади.

Бундан ташқари, «Фахрий фуқаро» ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади.

 

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика