Ответов: 548
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

 Жамоанинг катта қисми қайси тилга эга бўлса, ана шу тилда ҳужжатларни юрита оласиз.

Иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида шу билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам юритилиши мумкин. Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлади ("Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг 1019-моддалари).

Давлат соғлиқни сақлаш муассасалари иш юритиш чоғида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқномага (ВМнинг 29.03.1999 йилдаги 140-сон қарорига 2-илова). Ташкилотларнинг бланкларидаги доимий реквизитлари давлат тилида ёзилади (Йўриқноманинг 6-банди).

Шу тариқа, қонун ҳужжатлари хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий ҳужжатларни давлат тилида юритиш мажбуриятини белгиламайди, муҳрлар, тамғалар, иш қоғозларининг матнларини акс эттириш бундан мустасно.

Показать ответ

 Буюртмачи пудратчи ишлаши учун шарт-шароит яратиши, ишни қабул қилиши ва келишилган маблағни тўлаши шарт. Бажарилган ишлар қиймати - сметада, ҳақ тўлаш тартиби ва муддатлари қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилади (ФК 666-м. 1-қ., 673-м. 1-қ.).

Бажарилган ишлар ҳақини тўлаш юзасидан буюртмачи билан низолашиш эҳтимоли бўлганда пудратчи ўз позициясини асослаши учун:

1) сметада тўғри сумма акс эттирилганига, шартномада эса бажарилган ишлар ҳажми учун ҳақ тўлаш тартиби ва муддатлари қайд этилганига ишонч ҳосил қилиши. Пудратчи 50% ёки ундан ортиқ давлат улушига эга бўлган субъект бўлса, шартномада ишлар қийматининг камида 15%ини мажбурий равишда олдиндан тўлаш назарда тутилиши кераклигини инобатга олинг (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармоннинг 1-б.). Қолган ҳолларда, шартномада олдиндан тўлов назарда тутилмаган бўлса, буюртмачи иш натижалари тўлиқ топширилгач - башарти иш лозим даражада ва келишилган муддатда бажарилган бўлса, ёхуд - буюртмачининг розилиги билан - муддатидан олдин келишилган маблағни тўлаши шарт (ФК 638-м. 1-қ.);

2) буюртмачи бажарилган ишлар далолатномаси ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани олганига ишонч ҳосил қилиши, сабаби:

- далолатнома пудратчи иш натижаларини топширганини, буюртмачи эса уларни қабул қилганини тасдиқлайди.

Буюртмачи далолатномани имзолашдан бош тортса, бу унда қайд этилади ва далолатномани фақат пудратчи имзолайди. Бунда буюртмачи рад жавобини асослаб бериши керак. Яъни ишда объектдан фойдаланиш имконини истисно этадиган бартараф этиб бўлмайдиган нуқсонлар бўлиши керак. Акс ҳолда суд бир тарафлама далолатномани ҳам қабул қилади (ФК 680-м. 457-қ.);

- маълумотнома-ҳисобварақ-фактура буюртмачи бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари учун ҳақ тўлашига асос бўлади. У 3 нусхада (буюртмачи, унга хизмат кўрсатувчи банк ва пудратчи учун) расмийлаштирилиб, буюртмачига топширилади. Буюртмачида уни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш ёки қўшимча ишлов беришни сўраб, асосли эътирозлар билан қайтариш учун 3 кун вақт бор (Кўрсатмаларнинг 6-б., Республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова).

Одатда, пудратчи қилган харажатлар ("процентовкалар") расшифровкаси билан бирга бажарилган ишлар далолатномаси ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактура буюртмачига умумий пакетда топширилади. Пудратчида бунинг ҳужжатли тасдиғи - қўлига топширилгани қайд этилган илова хат нусхаси (бажарилган ишларни топширишга тайёр эканлик ҳақида хабар), буюртма почта билдиришномаси, курьер орқали етказиб бериш хизматининг юкхати ва ҳ.к. бўлса, буюртмачи ҳужжатларни олган деб тасдиқлаш мумкин;

3) кафолат муддати ҳақидаги шартнома шартларини диққат билан ўрганиб чиқиши зарур. Шартномада бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, у буюртмачи объектни қабул қилган кундан бошлаб 10 йилни ташкил этади (ФК 682-м. 1-қ.). Шартномада бажарилган ишлар қийматининг бир қисми (одатда, кўпи билан 5-10%) кафолат муддати ўтгач тўланиши ҳам кўрсатилиши мумкин. Бу ҳолда пудратчи кафолат муддати ўтмасдан 100% ҳақ тўлашни талаб қила олмайди.

Буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилишдан ва улар учун ҳақ тўлашдан асоссиз равишда бош тортган тақдирда, қонун билан қуйидаги кафолатлар берилади:

- иш натижаси буюртмачига топширилган кундан бошлаб бир ой ўтгач, икки марта огоҳлантиргандан кейин пудратчи иш натижасини сотишга, олинган суммани эса унга тўланиши лозим бўлган барча тўловларни чегирган ҳолда буюртмачи номига очилган нотариал идора депозитига ўтказишга ҳақли (ФК 646-м. 6-қ.);

- пудратчи иш натижаси ва буюртмачига тегишли бўлган асбоб-ускуналар, фойдаланилмаган материаллар қолдиқлари ва буюртмачининг унда қолган бошқа мол-мулкини ҳақини олмагунча ушлаб туришга ҳақли (ФК 639-м.).

Бироқ амалда ушбу нормаларни қўллаш жуда мушкул. Амалда ўзига тегишли ҳақни ундириш учун пудратчи судга мурожаат қилишига тўғри келади.

 Ишлар ҳақиқатда бажарилган кундан бошлаб 90 кун ўтгач дебиторлик қарзининг муддати ўтган деб ҳисобланади (ПФ-1154-сон Фармоннинг 2-б.). Унинг учун жарима - БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача назарда тутилган (МЖТК 175-м., 3-қ.).

 

 Даъво аризасини беришдан олдин…

 Судга даъво аризасини беришдан олдин:

- қурилиш пудрати шартномаси шартларига кўра мажбурий бўлса, низони судгача ҳал қилиш (талабнома билдириш) тартибига риоя этиш (ИПК 148-м. 2-қ.,149-м. 2-қ. 8-б., 151-м. 3-б.).

q Талабнома шакли ва мазмуни, уни билдириш тартиби "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасида акс эттирилган. 2019 йил 1 январдан "Медиация тўғрисида"ги Қонун кучга кирган. Тарафлар алоҳида ҳужжат сифатида медиацияни қўллаш тўғрисида келишув тузишлари ёки шартномага тегишли қайдни киритишлари мумкин ("Медиация тўғрисида"ги Қонун 16-м., 1-қ.). Бунда ушбу тартибга ҳам риоя этиш мажбурий бўлади (ИПК 107-м. 5-1-б., 155-м. 7-1-б.);

- даъво муддати ўтмаганини текшириш лозим. Қурилиш пудрати доирасида мажбуриятларга нисбатан умумий даъво муддати - 3 йил қўлланилади. Қурилиш узоқ вақт давом этадиган жараён бўлгани учун даъво муддати ишлар бажарила бошлаган пайтдан эмас, балки буюртмачи уларнинг ҳақини тўлашдан бош торта бошлаган пайтдан эътиборан ҳисобланишини назарда тутинг.

 Мисол. Пудрат шартномаси бўйича даъво муддатини белгилаш

Тарафлар 2020 йил 1 январда қурилиш пудрати шартномасини тузганлар. Унинг шартларига кўра тарафлар далолатнома ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани имзолаган пайтдан бошлаб 10 кун давомида буюртмачи бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. Ҳужжатлар 2020 йил 10 мартда расмийлаштирилган. Даъво муддати 20 мартдан ҳисоблана бошлайди.

 Ҳатто ушбу муддат ўтган бўлса ҳам, суд даъво аризасини қабул қилади. Бироқ жавобгар судда даъво муддатини қўллаш ҳақида арз қилса, даъво рад этилади (ФК 153-м. 1-3-қ.).

2016 йилда Олий хўжалик суди пудратчи қурилиш пудрати шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муддатини кечиктиргани

Показать ответ

1. Хўжалик шартномалари бўйича товарлар (хизматлар) учун қуйидагиларга асосан ҳақ тўлаш мумкин:

- шартноманинг тегишли шартлари;

- тўланадиган счётлар;

- ҳисобварақ-фактуралар, юкхат ўрнидаги ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаси;

- ўзаро ҳисоб-китоблар далолатномаси;

- бошқа фармойишлар ёки ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатлари.

2. Шартномавий муносабатларда ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси - бу тарафлар томонидан тузиладиган ва имзоланадиган аниқ шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш. Унга хронологик тартибда шартнома асосида амалга оширилган барча пул маблағларига оид операциялари киритилади. Далолатнома асосида тарафлар ўртасида муайян санада қарзнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги аниқланади ва тасдиқланади. Ушбу ҳужжат турли сабабларга кўра тузилади:

қарздор устидан судга даъво тақдим этиш учун;

- дебиторлардан қарз суммасини ундириш мақсадида солиқ органларига бериш учун;

- даъво муддатини тиклаш учун;

- дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказиш учун;

- тарафлардан бири томонидан бухгалтерия ҳисобини тиклаш учун;

- бошқа ҳолатларда.

Показать ответ

Узоқ вақт фаолият кўрсатмаган тақдирда мажбурий тугатиш қўлланилиши мумкин.

Корхонада пул маблағлари билан боғлиқ операциялар мавжуд бўлмаган ҳолларда тижорат банклари у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига бу ҳақда ахборот тақдим этади. Савдо ва савдо-воситачи корхоналар учун бу муддат 3 ойни, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун 6 ойни ташкил этади (Низомнинг 2.1-банди, ВМнинг 3.07.1999 йилдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган).

Солиқ органлари корхоналарни тугатиш бўйича тегишли ҳудудий махсус комиссияга корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровномалар юборади (Низомнинг 2.4-банди). Махсус комиссия бир ҳафта муддатда корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса чиқаради (Низомнинг 2.6-банди).

Тугатиш тўғрисидаги қарорни иқтисодий суд қабул қилади (Низомнинг 3.1-банди).

Қонун ҳужжатларида бошқа санкциялар назарда тутилмаган.

 

Показать ответ

ИФУТ коди Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига мувофиқ белгиланади (ВМнинг 24.08.2016йилдаги 275-сон қарори). ИФУТ гуруҳларига тушунтиришларда қайд этилишича 46.46.0 коди:

«Бу синф ўз ичига:

- фармацевтика ва тиббиёт товарлари улгуржи савдоси, шу жумладан тиббиёт техникаси, жиҳозлари ва ортопедик товарлар улгуржи савдосини олади ».

Бунда 46.4 гуруҳида қайд этилиши бўйича, «мазкур гуруҳ истеъмол учун мўлжалланган ноозиқ-овқат товарлари, шу жумладан тўқимачилик маҳсулотларини ўз ичига олади».

Мазкур кодларни статистика органлари берадилар ва аниқ жавобни олиш учун уларга мурожаат қилишингиз лозим.

Показать ответ

ИФУТ коди Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига мувофиқ белгиланади (ВМнинг 24.08.2016йилдаги 275-сон қарори). ИФУТ гуруҳларига тушунтиришларда қайд этилишича 46.46.0 коди:

«Бу синф ўз ичига:

- фармацевтика ва тиббиёт товарлари улгуржи савдоси, шу жумладан тиббиёт техникаси, жиҳозлари ва ортопедик товарлар улгуржи савдосини олади ».

Бунда 46.4 гуруҳида қайд этилиши бўйича, «мазкур гуруҳ истеъмол учун мўлжалланган ноозиқ-овқат товарлари, шу жумладан тўқимачилик маҳсулотларини ўз ичига олади».

Мазкур кодларни статистика органлари берадилар ва аниқ жавобни олиш учун уларга мурожаат қилишингиз лозим.

Показать ответ

Ҳа, мумкин.

Кўриб чиқилаётган саволда мактабгача таълим соҳасидаги масофавий хизматлар бу фаолиятнинг янги тури эмас, балки уни амалга оширишнинг бошқача шаклидир.

Ҳар қандай тақдирда ҳам, тадбиркорлик субъектлари қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.

Таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларини санаб ўтиш билан кифояланиш мумкин. Юридик шахслар таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланишлари мумкин (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси )

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика