Ответов: 548
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Асосий мажбуриятларидан озод қилмаган ҳолда:

1) ходимни унинг розилигига кўра ўзининг асосий ишидан ташқари, вакант лавозим бўйича қўшимча мажбуриятларни бажаришга жалб этиш мумкин. Бунда мансаб маошига қўшимча ҳақ тўланади (МКнинг 160-моддаси). Бундай иш асосий иш билан бир вақтда бажарилади ва меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритишни талаб қилмайди. Қўшимча тўловнинг миқдорини белгилаган ҳолда қўшимча мажбуриятлар юкланиши тўғрисидаги буйруқни чиқаришнинг ўзи кифоя;

2) қўшимча мажбуриятларни асосий иш вақтидан бўшаган пайтларда бажарган тақдирда, ходим билан ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида иккинчи меҳнат шартномасини тузиш мумкин. Унда шартноманинг турини кўрсатиш зарур (ўриндошлик бўйича) (МКнинг 160-моддаси; Низомнинг 5-банди, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарорига 1-илова), ставка миқдорини (меҳнатга ҳақ тўлаш), иш вақти режимини белгилаш керак. Бу ҳолда ходимга иккинчи табель рақами берилади. Табель 2 лавозим бўйича алоҳида-алоҳида юритилади: асосий иш ва ўриндошлик бўйича.

Показать ответ

Ҳар бир ходим учун бир ойда иш вақтидан ташқари ишларнинг чекланган давомийлиги 10 соатдан (зарарли ва оғир меҳнат шароитларида – бунинг ярмидан) ошмаслиги лозим.

Ходимлар ҳисоб давридаги белгиланган иш муддатидан ташқари ишлаган барча соатлар иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади:

- нормал иш вақти давомийлиги белгиланган ходимлар учун – ҳисобга олинадиган давр учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган нормалардан келиб чиққан ҳолда (МКнинг 124-моддаси);

- индивидуал меъёрлар (нормал муддатдан кам) белгиланган ходимлар учун – меҳнат шартномасида ходим учун белгиланган иш вақти давомийлигидан келиб чиққан ҳолда.

 

1-МИСОЛ. Бир ходимнинг кундалик иш вақти давомийлиги 8 соатни, бошқасиники (ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган) – 7 соатни ташкил этади, учинчи ходим учун (0,5 ставкада ишлайдиган) 4 соат этиб белгиланган. Бинобарин, ушбу ходимларнинг ҳар бири учун тегишинча, 8, 7 ва 4 соатдан ортиқ ишланган вақт ишдан ташқари иш ҳисобланади.

 

 

2-МИСОЛ. 2019 йил август ойида 5 кунлик иш ҳафтасида иш вақти меъёри 176 соат этиб белгиланган. Бир бригада ходимлари 176 соат ишлаб беришди. Бироқ уларнинг иш сменаси 31 август шанбага (байрам кунига) тўғри келди. Мазкур ҳолатда август ойида уларнинг иш вақти меъёри 175 соатни ташкил этади. Бир соат ишдан ташқари ишланган вақт бўлади.

 

Узлуксиз циклда ишланадиган ишлаб чиқаришларда корхона локал ҳужжатларида тасдиқланган ҳисобга олинадиган даврни, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатни инобатга олган ҳолда, қоидага кўра, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади (МКнинг 123-моддаси).

Шу тариқа, иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун бир ойда 10 кундан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда – ярмисидан) ошмаслиги лозим. Бунда айрим ойларда кўпроқ ва айримларида камроқ бўлиши мумкин, бироқ йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Меҳнат кодексининг 125-моддасида «ҳар бир ходим учун» деб кўрсатилган, шу боис иш вақтидан ташқари ишланган вақт ҳисобини юритишни бевосита бошидан бошлаш керак.

 

МИСОЛ. Ходимни 2019 йил 27 майдан иш вақтидан ташқари ишлашга жалб қила бошлашди, унинг учун бундай ишлар меъёри 27.05.2019 йилдан 26.05.2020 йилгача 120 соатдан ошмаслиги керак.

Кейинчалик бир йиллик даврда унинг иш вақтидан ташқари ишлагани келгуси даврлар мобайнида шундай ишларга жалб қилинган кундан бошлаб ҳисобга олинади.

 

Амалдаги қонун ҳужжатларида қуйидаги ходимларни розилигидан қатъи назар, иш вақтидан ташқари ишлашга жалб этиш тақиқланади:

-18 ёшга тўлмаган;

- бундай ишларни бажариш соғлиғига тўғри келмаслиги ҳақидаги тиббий хулосага эга бўлмаган, ногиронлиги бўлган шахслар;

- ўта оғир ва зарарли меҳнат шароитларида иш билан банд бўлганлар;

- иш сменаси давомийлиги 12 соат этиб белгиланганлар. 

Показать ответ

Аёлларга, уларнинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилади (МКнинг 234-моддаси).

Болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили даврида нобюджет соҳаларида ишлайдиган шахсларга ойлик нафақа иш жойидан тўланади (АВ томонидан 14.03.2002 йилда ­1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 5-банди).

Бюджет соҳасида ишлаётган оналарга болани парваришлаш нафақаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тўланади (12.12.2007 йилдаги ПҚ-744-сон қарорнинг 21-банди).

Нафақа уни тайинлаш учун мурожаат қилинган ойдан бошлаб, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан кейин тўланади.

2019 йил 1 январдан болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича нафақа миқдори ҳар йили қатъий суммада белгиланади ва 2019 йилдан у 406 000 сўмни ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 25-илова).

Болани парваришлаш бўйича нафақа тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

 болани парвариш қилиш бўйича таътил тақдим этиш ва болани парваришлаш нафақасини тайинлаш ҳақидаги ариза;

 бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

Нафақа тайинланиши ва тўланиши тўғрисидаги қарор корхона раҳбари томонидан буйруқ ёки фармойиш шаклида, болани парвариш қилиш бўйича таътил тақдим этилиши тўғрисидаги буйруқ билан бир вақтда қабул қилинади.

 

Буйруқ намунаси

Болани парваришлаш таътили тақдим этилиши ва нафақа тўланиши тўғрисида

Сотувлар бўлими бошлиғининг ёрдамчиси Усмонова Фарида Тохировнага 2019 йил 6 ноябрдан 2021 йил 12 августгача болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили тақдим этилсин, ушбу давр учун қонун ҳужжатларида (ЎзР МКнинг 234-моддаси) белгиланган тартибда нафақа тўлансин.

Асос: Ф.Т.Усмонованинг 4.11.2019 йилдаги аризаси, туғилганлик тўғрисидаги I-TN N 0000000-сон гувоҳнома.

 

Иш берувчи болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи ва эгаллаб турган лавозими сақланишини унутмаслиги керак (МКнинг ­234-моддаси 5-қисми). У билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно (МКнинг 100, 237-моддалари). 

Показать ответ

Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан ўзларининг ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга мустақил киритишлари мумкин. Шу билан бирга киритилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан ёзув киритилгандан сўнг ўн беш кун мобайнида тасдиқланиши лозим (ВМнинг 05.12.2019й.даги 971-сонли қарори 1-иловаси 54-банди, кейинги ўринларда Низом).

Иш берувчига эса электрон меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва тугатишни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ахборотлар асосида меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотни шакллантириш мажбурияти юкланади (Низомнинг 2-иловаси). Электрон меҳнат дафтарча эса мазкур маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланади.

Иш берувчиларнинг бундан аниқроқ мажбуриятлари қонунчиликда белгилаб берилмаган.

Показать ответ

Ходимнинг меҳнат стажи, шу жумладан пенсия тайинлашда ходим томонидан амалга ошириладиган меҳнат фаолияти даврига асосан (31.10.2019й.даги ПҚ-4502-сонли қарор 4-банди):

2020 йил 1 январдан сўнг — «ЯММТ» ИДАКда мавжуд маълумотлар асосида (қонун ҳужжатларида белгиланган алоҳида ҳоллардан ташқари), электрон меҳнат дафтарча маълумотлари бўйича;

2020 йил 1 январга қадар — «ЯММТ» ИДАК жорий қилингунгача ўрнатилган тартибда, қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарча маълумотлари бўйича белгиланади.

Шундай қилиб, 2020 йилнинг январь ойидан меҳнат дафтарчаларини юритиш электрон шаклда амалга оширилади

Показать ответ

Ходимнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими, унинг ўриндошлик асосида расмийлаштирилаётган лавозимига боғлиқ бўлмайди.

Ходимни “Б” фирмага раҳбар лавозимига расмийлашириш муносабати билан меҳнат шартномаси шартларига ўзгартиришлар  фақатгина ишлаб чиқариш зарурати сабабли талаб этилиши мумкин (агар раҳбарлик вазифаларини тўлиқ иш куни режимида ёки тўлиқ юкламага эга бўлган ҳолда бажариш лозим бўлса).

Хоҳ бош ҳисобчи лавозимида, хоҳ раҳбар лавозимида ишлаш бўлсин, ҳар иккала ҳолда ҳам ўриндошнинг корхонада мазкур тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақти тартибини ҳисобга олиш зарур. Асосий иш жойи бўйича меҳнат вазифаларини бажаришдан бўш бўлган кунларда, ходим ўриндошлик асосида тўлиқ иш куни давомида ишлаши мумкин.

Ўриндошлик асосида ишлашнинг умумий давомийлиги эса иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (ВМнинг 18.10.2012й.даги 297-сонли қарорига Илованинг 7-банди).

Показать ответ

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистондаги барча корхоналарда фойдаланилмаган барча йиллик таътиллар учун пуллик компенсация ходимга фақат меҳнат шартномаси бекор қилингандагина тўланади (МКнинг 151-моддаси 1-қисми).

Ходимга иш даврида, унинг хоҳишига кўра, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун уларнинг энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (МКнинг 134-моддаси, 151-моддаси 2-қисми). 

Сизнинг меҳнат таътилингиз 15 иш куни бўлганлиги сабабли, сизга пуллик компенсация тўлаш имкониятлари мавжуд эмас.

Мавзу бўйича саволлар: 11482, 14274

Показать ответ

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда, иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлари ва иш ҳақи бериш учун ведомостлар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади (Низомнинг 59-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).

Маълумот учун!     

Пенсия МИҚДОРИ иш стажи давомийлигига боғлиқ бўлади ва қуйидагилардан ҲИСОБЛАНАДИ:

- базавий пенсия миқдори;

- иш стажи учун пенсия оширилиши;

- пенсияга устама ҳақлар.

 

Показать ответ

Йўқ, қонунбузарлик бўлиб ҳисобланмайди.

Кундузги таълим шакли талабаларга ўқишдан бўш вақтларда – куннинг иккинчи ярмида хоҳ олий таълим муассасасининг ўзида, хоҳ бошқа ташкилотларда меҳнат шартномасига мувофиқ ишлашларига рухсат берилади (АВда 22.02.2003й.да 1222-сон билан рўйхатдан ўтган Низомнинг 50-банди).

Талабаларни ишга олиш меҳнат қонунчилигига мувофиқ умумий шартлар асосида амалга оширилади.

Меҳнат шартномаларида иш соати миқдори ва ишланган вақтга мутаносиб равишда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган ҳолда ўқишдан бўш вақтлардаги иш тартиби назарда тутилиши лозим.

Шунингдек, талаба билан 0,5 дан кўпроқ ставкага меҳнат шартномасини имзолаш мумкин, башарти талаба ўқишдан бўш вақтларида шундай иш тартибида ишлаш имкониятига эга бўлса ва иш берувчи  уни индивидуал тартибда иш билан таъминлай олса.

Показать ответ

Ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади (МКнинг 106-моддаси 3-банди).

Шундай қилиб, ходимлар терговда бўлганлиги давомида, иш берувчи уларни ишдан бўшатишга ҳақли эмас.

Қонунчиликда “тергов остида бўлиш” турдаги эҳтиёт чораси мавжуд эмас. Шу сабабли, ходимларингизга нисбатан қайси турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилганлигини аниқлашингиз лозим. Агар эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат, гаров, кафиллик бўлса, у ҳолда ходим ишга чиқишга мажбур ва унинг ишда бўлмаганлиги прогул деб ҳисобланади. Қамоққа олиш чорасида ходимнинг ишда бўлмаслиги прогул деб ҳисобланмайди.

Қайси ходимларга нисбатан тергов иши қўзғатилганлиги ва эҳтиёт чораси қўлланилганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, иш берувчи улар бўйича дастлабки тергов органларига расмий сўров юбориши лозим.

Агар суд лавозимдан четлаштириш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, бу ҳақда жисмоний шахснинг иш жойига хабар берилади. Мазкур ҳужжатни олгандан сўнг, иш берувчи тергов остида бўлишнинг тўлиқ даври учун ходимни ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан четлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариши лозим (ЖПКнинг 255-260-моддалари) Ходимга ушбу давр учун иш ҳақи ҳисобланмайди (МКнинг 113-моддаси).

Иш вақтини ҳисобга олиш табелида ходимнинг лавозимдан четлатилганлик ёки қамоққа олинганлик даврни изоҳ билан қуйидагича қайд этишни тавсия этамиз:

  • «0*» (иш ҳақи ҳисобламаган ҳолда қонунчиликда назарда тутилган сабабларга кўра ишдан четлаштириш) – ишга қўймаслик тўғрисида суд қарорини олгандан сўнг;
  • ёки «0**» (номаълум сабабларга кўра ишда бўлмаслик) – ходимнинг қаерда эканлиги тўғрисида маълумотлар олинмагунга қадар.

Агар ходимга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжат асосида ходим билан меҳнат шартномаси  бекор қиланади. Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш керак. Ходимнинг сўнгги иш куни бўлиб ҳукм қонуний кучга кирган кун бўлиб ҳисобланади (МКнинг 106-моддаси 3-банди).

Мазкур асос бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади – ходим томонидан ишлаб чиқаришда ишлаб берилган сўнгги иш кунига қадар иш ҳақи ва фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўлаб берилади.

Таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи учун компенсацияни ҳисоблаб чиқаришда ходим тергов остида бўлган даврни киритмаслик лозим, зеро ушбу пайтда у иш ҳақи олмайди ва ҳақиқатда ишлаймади ҳамда мазкур давр таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи рўйхатига киритилмаган (МКнинг 142-моддаси).

Показать ответ

Штат қисқартирилганда  2 ойлик огоҳлантириш муддати тугамасдан меҳнат шартномаси фақат ходимнинг ёзма розилиги билан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинади (МК 100-м. 2-қ. 1-б.).

Огоҳлантириш таомили огоҳлантириш муддатига ёки муддатнинг қолган қисмига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Яъни компенсация ходим огоҳлантириш даврида олиши мумкин бўлган иш ҳақи миқдорига мувофиқ келиши лозим. Унинг миқдори вақтбай ишлайдиган ходимлар учун белгиланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек ишбай ҳақ оладиган ходимлар учун иш бирлиги учун амалдаги тўлов миқдорлари асосида лавозим маошидан (ўртача ойлик иш ҳақидан эмас) келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин (МК 102-м. 2-қ., 109-м.).  

 

МИСОЛЛАР.

1. Ходим огоҳлантириш олиши биланоқ 2 ой ишлаб бермасдан ишдан дарҳол бўшашини маълум қилди – унга бутун огоҳлантириш даври, яъни 2 ой учун пуллик компенсация тўланади.

 2. Ходим огоҳлантирилгандан кейин бир ой ўтгач ўзига иш топди ва корхона раҳбариятига мурожаат қилиб у билан меҳнат шартномасини огоҳлантириш муддати тугашидан олдин бекор қилишни ва қолган бир ойни пуллик компенсация билан алмаштиришни сўради – унга 1 ой учун пуллик компенсация тўланади. 

 Огоҳлантириш муддати давомида, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади (МК 102-м. 6-қ.).

Огоҳлантириш муддати ўрнига ходимга тўланадиган пуллик компенсация иш берувчини қуйидагиларни тўлашдан озод этмайди:

- барча ишланган кунлар учун ходимга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи, меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳам ҳисобга киритилади (МК 110-м.);

- фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация, улар мавжуд бўлганда (МК 151-м.)

-ходимларни ишдан бўшатишда корхонанинг локал ҳужжатларида ёки меҳнат шартномаларида назарда тутилган тўловлар;

-ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси (МК 109-м.);

-иш қидириш даврининг иккинчи ойи учун ўртача ойлик иш ҳақи (МК 67-м.);

- ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, 3-ой учун ҳам ўртача иш ҳақи (МК 67-м.);

- муддатли меҳнат шартномасида иш берувчининг ташаббуси билан уни муддатидан олдин бекор қилганлик учун неустойка тўлаш шарти назарда тутилган бўлса, неустойка (МК ­104-м.). 

 

 

Показать ответ

Мумкин.

1-ходимнинг илтимосини инобатга олган ҳолда ҳамда унинг розилиги билан болани парваришлаш таътилидан қайтган кундан бошлаб меҳнат шартномасига қўшимча битим тузиб ва тегишли буйруқ чиқариб, меҳнат шартномаси шартларини ўзгартиришингиз лозим (МК 88-м., 96-м. 7-қ.).

Асосий ходим ишга чиққан пайтдан бошлаб 2-ходимнинг меҳнат шартномаси шартларини худди шундай тартибда ўзгартиришингиз, яъни у бўш иш жойи бўйича 0,5 ставкага ишга олинган деб ҳисоблашингиз мумкин.

2-ходим билан тузилган меҳнат шартномасини муддати тугаши билан бекор қилишингиз (МК 105-м.) ва янги шартлардаги меҳнат шартномаси бўйича уни ўриндошликка ёки асосий иш жойига 0,5 ставкага ишга қабул қилишингиз мумкин. ­2-шифокорни ўриндошлик бўйича ишга олинганлигини фақат у асосий иш жойига эга бўлганда ва у ердан бу ҳақда маълумотнома тақдим этганда расмийлаштириш лозим (МК 80-м. 1-қ.).

 

Показать ответ

Ходимларнинг иш ҳақига шахсий устамалар ва интизомий жазо чоралари ҳар хил нарсалардир.

Саволда айтиб ўтилган:

-техник ҳужжатларни расмийлаштиришда хатога йўл қўйиш меҳнат интизомини бузиш ҳисобланмайди, бироқ ходимни иш ҳақига устамалардан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Шахсий устамалар меҳнат учун рағбатлантириш тусидаги тўловларга кирмайди. Уларнинг бекор қилиниши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди (МК 180-м. 3-қ., 181-м.).

Ходимларнинг иш ҳақига шахсий устамалар меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ёки корхонанинг локал ҳужжатлари билан белгиланади ҳамда шундай тартибда бекор қилинади;

- иш вақти тугамасдан ишдан кетиб қолиш меҳнат интизомини бузиш ҳисобланади.

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишгача интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин (МК 181-м.).

Ходим интизомий жазо устидан шикоят қилишга ҳақли (МК 184-м.). 

Показать ответ

Хусусий тадбиркор томонидан ходимга меҳнат дафтарчаси юритилмайди (Низомнинг 12-банди, ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарорига 1-илова).

Якка тартибдаги тадбиркорда ёллаш бўйича ишлаган иш даврлари қуйидаги тўловлар тўланган тақдирда, ходимнинг меҳнат стажига қўшилади:

-2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

- 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ушбу даврларда унинг учун ягона ижтимоий тўлов (Низомнинг 13-банди).

Ходимнинг меҳнат стажи тегишинча, ушбу тўловлар тўлангани ҳақидаги маълумотлар асосида ҳисобланади (Низомнинг 14-банди).

 

Показать ответ

 Таътиллар жадвали ёки тарафлар келишувига (иш берувчи - муассислар умумий йиғилишининг раиси ва ходим - директор ўртасида) кўра директорга меҳнат таътили берилади.

Директорга таътил берилиши муассислар йиғилишининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённомага асосан буйруқ тузилади ва муассислар умумий йиғилишининг раиси томонидан имзоланади. Шунингдек баённомага асосан директор ўз номидан таътилга кетиши тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириши мумкин.

Муассислар умумий йиғилишининг баённомасида директорни лавозимга тасдиқлашда унга таътил берилиши бошқача тартибда расмийлаштирилиши белгиланган бўлса, ушбу тартибга риоя қилиниши лозим.

Показать ответ

Ёзувни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва тўғри ёзувни киритиш лозим.

Ходимнинг иши тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Бунда меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни ўчириш, оқартириш, маълумотларни ёпиштиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек муҳрлар билан тасдиқлаган ҳолда сатрлар чеккасига белги қўйиш орқали тузатиш киритишга йўл қўйилмайди (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2.42.8-бандлари). Нотўғри ёзув киритилган ҳар қандай ҳолатда ҳам ёзувни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва тагидан тўғри ёзувни киритиш лозим.

 

МИСОЛ.

 

1

 

2

 

3

 

4

 

 

 

"N" МЧЖ

 

 

1

 

18

 

23

 

05

 

Бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилинди

 

23.05.18 йилдаги 77-сонли буйруқ

 

2

 

19

 

30

 

03

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

 

30.03.19 йилдаги 59-сонли буйруқ

 

 

 

 

 

Имзо ва ташкилотнинг муҳри

 

 

 

 

 

 

 

1 ва 2-сонли ёзувлар ҳақиқий эмас

 

 

 

1

 

2018

 

23

 

05

 

Бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилинди

 

23.05.2018 йилдаги 77-сонли буйруқ

 

2

 

2019

 

30

 

03

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

 

30.03.2019 йилдаги 59-сонли буйруқ

 

 

 

 

 

Имзо ва ташкилотнинг муҳри

 

 

 

 

Нотўғри ёзув киритилганлиги ўз вақтида, бошқа ташкилотлар томонидан ёзув киритилишидан аввал аниқланган бўлса, ушбу ёзув худди шу иш берувчи томонидан тўғриланади. Бироқ нотўғри ёзув янги иш берувчи томонидан аниқланган ҳолларда, юқорида кўрсатилган тартибда тузатиш киритилиши учун ходим хатоликка йўл қўйилган аввалги иш жойига юборилади. Корхона қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворис томонидан тузатишлар киритилади. Корхона тугатилганда хатоликни аниқлаган янги иш берувчи томонидан тасдиқланган ҳужжатлар (архивлардан олинган маълумотномалар, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар) асосида тузатиш киритилади (Йўриқноманинг 2.6-банди).

Кейинчалик меҳнат дафтарчасига тузатиш киритилмаган ходим меҳнат стажини тасдиқлаш зарурати туғилганда, у мустақил равишда ёзувларни архив ҳужжатлари билан тасдиқлаши ҳам мумкин бўлади.

Показать ответ

 Корхонанинг локал ҳужжатлари билан танишиб чиқмасдан туриб, ушбу саволга жавоб қайтариб бўлмайди.

Умумий қоидага кўра, таътил берилиши рад этилган тақдирда, ходим иш берувчининг рухсатисиз мустақил равишда ишни ташлаб кетишга ҳақли эмас. Шу боис корхонада келишиб тасдиқланадиган таътиллар жадвали бор-йўқлигини билиш муҳимдир (МКнинг 144-моддаси). Таътиллар жадвалида таътил бошланадиган аниқ сана назарда тутилган бўлса, бунга иш берувчи томонидан ходимга таътил берилишига олдиндан розилик билдирилиши деб қараш мумкин. Шу сабабли ходим томонидан бундай жадвалга риоя этилиши таътилга ўзбошимчалик билан чиқиб кетиш деб қаралмайди. Мазкур ҳолатда раҳбар аризани имзоламасдан ва буйруқ чиқарилмасдан таътилдан фойдаланишдан олдин корхонанинг локал ҳужжатларида таътил бериш вақти раҳбар томонидан ўзгартирилиши мумкин бўлган "алоҳида" шартлар назарда тутилган-тутилмаганлигини билиш зарур. Таътил бериш ва ундан фойдаланишнинг муайян тартиб-таомиллари назарда тутилган-тутилмаганлигини ҳам билиш зарур. Локал ҳужжатларда кўрсатилган шартларни бажармаган ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин (МКнинг 181182-моддалари).

Корхонада таътиллар жадвали ёки уларни тақдим этиш даврийлиги қайд этилган бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, иш берувчиходим таътилга чиқишни сўраётган даврда унинг ишда бўлмаслиги раҳбарият учун нохуш оқибатларни келтириб чиқарадиган бўлса, аризани дарҳол қаноатлантиришга мажбур эмас. Масалан, корхона ёки унинг бўлинмаларидан биронтасининг фаолиятида узилишларни юзага келтирадиган бўлса. Иш берувчи йиллик таътилдан фойдаланиши учун ходимга бошқа календарь даврини таклиф этиши мумкин. Таътил ходимлар учун қулай бўлган бошқа вақтда бериладиган ҳолатлар истисно этилади (МКнинг 144-моддаси 3-қисми).

Показать ответ

Ишлайдиган III гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар I ва II гуруҳ ногиронларига тақдим этилган имтиёзлардан фарқ қилади.

ТМЭКнинг тавсияларига мувофиқ иш берувчи III гуруҳ ногиронига тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиши (МК 220-м. 2-қ.) ва ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаши ҳамда иш юкламасини камайтириши лозим (МК 119-м.). Нормал давомийликдан кам ишланган вақт тўлиқсиз иш куни ҳисобланади: бу тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси бўлиши мумкин.

Ишга қабул қилишда ушбу мажбурият меҳнат шартномасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда акс эттирилиши лозим. Иш юкламасининг камайтирилиши тўғрисида лавозим йўриқномасида кўрсатилади. Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга фақат уларнинг розилиги билангина жалб қилиш мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Мажбурий шарти: улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлиши керак (МК 220-м. 5-қ.).

Бундай ходим билан белгиланган ногиронлик гуруҳи муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини тузишни тавсия этамиз. Кўрсатилган санадан кейин ТМЭКнинг янги хулосасига кўра янги меҳнат шартномасини тузиш ёки амалдаги меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар (меҳнат шартномасининг янги муддати ва янги меҳнат шартларини) киритиш мумкин.

 

Меҳнат шартномаси бандлари намуналари

 

 

 

 

 

______- СОНЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

 

Тошкент ш.                                                "_______" ______________ 2020 й.

 

1. _________________________масъулияти чекланган жамият бундан буён "Иш берувчи" деб аталувчи __________________тимсолида

ва _____________________________________________ (ходимнинг Ф.И.О.) бундан буён "Ходим" деб номланувчи, биргаликда "Томонлар"  деб номланувчилар қуйидагилар тўғрисидаги ушбу Шартномани туздилар:

 

2. Ходим ________________ МЧЖга муҳандис лавозимига 2020 йил "_______" ___________ дан ишга қабул қилинади.

 

3. Шартнома асосий иш жойи бўйича тузилган шартнома ҳисобланади.

 

4. Шартнома муддати: 2020 йил 17 сентябргача.

 

5. Синов муддати: белгиланмаган.

 

8. Иш берувчи қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

 

8.1. хавфсиз ва самарали ишлаш учун шарт-шароит яратиш: Ходимнинг иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техник хавфсизлик қоидалари бўйича жиҳозлаш - Ходимга ёнғин хавфсизлиги техникаси бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш; 

 

8.8. корхонадаги тўлиқ иш юкламаси учун назарда тутилган штат жадвалига мувофиқ лавозим маошидан келиб чиқиб ишланган вақтга мутаносиб равишда ойлик иш ҳақи тўлаш. Бунда мазкур иш ҳақининг миқдори қатъий белгиланмайди, Иш берувчининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари қарорларига биноан иш ҳақи оширилиши  мумкин.

 

9. Ходим касаллигининг умумий сабабларига кўра III гуруҳ ногирони ҳисобланади, унга ТМЭК комиссиясининг 17.09.2019 йилдаги  қарори билан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронларга тааллуқли нормаларига риоя этган ҳолда мутахассислиги  бўйича ишлаш тавсия этилган. Ходимга қуйидагилар белгилансин: 

 

9.1. Иш куни тартиби: ҳафтасига _______________ соат (ёки беш кунлик иш ҳафтасида ____________________ соатлик иш куни).

 

 

 

 

 

 

 

Буйруқ намунаси

 

 

 

 

 

 

 

 

"III гуруҳ ногиронини муайян муддатга ишга қабул қилиш тўғрисида"

 

1. Касаллигининг умумий сабабларига кўра III гуруҳ ногирони бўлган, ТМЭК комиссиясининг 17.09.2019 йилдаги қарори билан  мутахассислиги бўйича ишлаш тавсия этилган ходим _____________________________ (Ф.И.О.) 2020 йил "_____" ___________дан  муҳандис лавозимига ишга қабул қилинсин.

 

2. _____________________________ га (Ф.И.О.) меҳнат шартномаси муддати 2020 йил "17" сентябргача этиб белгилансин, шунингдек  меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ишлайдиган ногиронларга тааллуқли нормаларга риоя этган ҳолда ва ТМЭК хулосасига  кўра ходимнинг розилиги билан:

ишланган вақтга мутаносиб меҳнат ҳақи тўланган ҳолда (ЎзР МК 119220-м.) _______________________________________ иш режими (режим қайд этилади) белгилансин.

 

 

 

 

 

Показать ответ

Иш берувчи ёзма шаклда тегишли қарорни расмийлаштириш йўли билан "ЯММТ" ИДАКга кириш ҳуқуқига эга бўлган масъул шахсларни белгилаши шарт (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова).

Бу буйруқ, фармойиш ёки мазкур иш топширилаётган шахснинг лавозим йўриқномасида алоҳида банд билан ёхуд иш берувчи томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномасига қўшимча киритиш тарзида белгиланиши мумкин. Мажбурият ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ҳам қайд этилиши мумкин.

 

Показать ответ

Ишга қабул қилинаётган шахсларни ички тартиб қоидалар билан меҳнат шартномаси тузилишидан олдин таништириб чиқишни тавсия қиламиз. ИМТҚ билан таништирув қай тарзда қайд этилишини ўзингиз танланг, бу масала қонунчиликда белгиланган эмас. Ягона талаб шуки, ходим имзо чеккан ҳолда улар билан танишиб чиққан бўлиши керак (МК 4-м.).

Амалиётда ходим қуйидагиларга шахсан имзо чеккан ҳолда танишиб чиқишининг жараёнини қайд этишнинг бир нечта усуллари мавжуд:

- ҳужжатга тикиладиган, бевосита  ИМТҚга илова қилинадиган бланкаларга;

- ИМТҚ билан танишиш журналига;

- якка тартибдаги танишув варақаларида. Уларда ходимларга тааллуқли бўлган компаниянинг барча локал ҳужжатлари билан танишганлик тўғрисида белгилар қўйиб чиқилади. Бинобарин, имзоларни варақада эслатиб ўтилган барча локал ҳужжат номининг қаршисига қўйишни тавсия этамиз;

- меҳнат шартномасида у имзоланаётганда, лекин қўшимча равишда – «ИМТҚ билан танишдим» сатрида. 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика