Ответов: 548
|
Ответы эксперта. Кадровый учет
16.07.2020 [ID: 18006] Карантин давридаги иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни форс-мажор ҳолатига киритиш ва МКнинг 150-моддасида назарда тутилган 3 ойлик (йўл қўйиладиган) муддатга киритилмаслик мумкинми?
Показать ответ
Жорий даврда битта истисно мавжуд. Карантин чоралари амал қилган даврда болалар боғчалари ва мактабларнинг фаолияти тўхтатиб турилган тақдирда болалар боғчалари тарбияланувчилари ва бошланғич синфлар ўқувчиларининг ота-оналарига тақдим этилган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар давомийлигидан қатъи назар, меҳнат стажига киритилади. Бундай таътилга максимал давомийлиги бўйича чекловлар татбиқ этилмайди (Низомнинг 9-банди, АВ томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Иш ҳақи сақланмайдиган таътил иш ҳажми йўқлиги муносабати билан эмас, балки фақат ходимнинг аризасига (хоҳишига) кўра берилади. 16.07.2020 [ID: 18007] Иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидалари қайд этилмаганлигига қарамай, тиббиёт ниқоблари йўқлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлими?
Показать ответ
Корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки бошқа локал ҳужжатларида ниқоб режимини бузганлик меҳнат интизомини бузиш сифатида белгиланган бўлса интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин (МК 181-м.). Ушбу қоидабузарликни компаниянинг ички локал ҳужжатларида белгилаш ва унда интизомий таъсир чораларини ҳам қайд этиш лозим. Сўнгра локал ҳужжат билан ходимни имзо чектириб таништириш керак. Шунда иш берувчи белгиланган талабларга риоя этмаган қоидани бузган ходимларга жазо чорасини қўллашга ҳақли бўлади (МК 182-м.). Шу билан бирга қандай ҳолатларда ниқобнинг йўқлиги қоидабузарлик ҳисобланишини аниқлаштириб олиш лозим. Масалан, ходимлар тўпланадиган жойларда тиббиёт ниқоби тақилмаганлиги қоидани бузиш ҳисобланиши мумкин. Ходим иш кабинетида бир ўзи бўлганда бу ҳолат қоидабузарлик деб баҳоланмаслиги ҳам мумкин. 16.07.2020 [ID: 18008] Рухсатнома муддати тугаганлиги тўғрисидаги хабарнома хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинми?
Показать ответ
Шу тариқа, рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда уни узайтириш рад этилган тақдирда, хорижлик ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномасини ушбу асос бўйича бекор қилинади (МК 105-м.). Ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар (ариза, лицензия бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар) талаб этилмайди. Ходимга нисбатан қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши лозим: -ишлашга рухсатнома муддатини узайтириш рад этилганлиги тўғрисида хабар берилади; -меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги буйруқ билан таништирилади; - меҳнат дафтарчасини қўлига берилади (МК 107, 108-м.). Ходимга буйруқ нусхасини ва меҳнат дафтарчасини беришнинг имкони бўлмаганда, ушбу ҳужжатларни у кўрсатган манзилга юборишларига розилигини олиш лозим (Йўриқноманинг 3.1, 3.3-бандлари, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
24.07.2020 [ID: 18084] Корхонада жарималарни жорий этиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади?
Показать ответ
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир корхонада тасдиқланиши лозим бўлган ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимларга жарима солиш ҳолатлари назарда тутилади (МК 181-м.; Намунавий қоидалар, АВ томонидан 14.05.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ҳар бир ходим ишга қабул қилинаётганда қоидалар, шунингдек кейинчалик уларга киритиладиган ўзгартиришлар билан имзо чектириб таништирилади. Ходимнинг қоидалар билан танишганлиги тўғрисидаги имзоси мавжуд бўлгандагина қоидабузарлик учун жавобгарликка тортиш, шу жумладан жарима солиш мумкин. Ходимга солинадиган жарима интизомий жазо турларидан бири ҳисобланади ва белгиланган қоидаларга мувофиқ қўлланилиши лозим (МК 181, 182-м.). Жарима солиш тўғрисидаги буйруқ ундирув кимга қаратилиши номаълум ҳамда умумий, расмий тусда бўлмаслиги лозим. Ходим буйруқ билан имзо чектириб таништирилади. Бундай буйруқда қуйидагиларни назарда тутишни тавсия этамиз: - тавсия қисми, унда содир этилган хатти-ҳаракат баён этилади; - буйруқ қисми - белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда иш берувчининг жарима туридаги интизомий ундирувни қўллаш тўғрисидаги қарори, унинг миқдори ва тартиби (МК 164-м.).
Показать ответ
1. Хизмат сафарига бориш ва қайтиш бўйича йўл харажатлари таксилардан ташқари, умумий фойдаланишдаги барча транспорт турлари, шу жумладан ижара ва тижорат транспортлари) йўлкира ҳақи миқдорида қопланади (Йўриқноманинг 10-банди, АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Шахсий автомобиль умумий фойдаланишдаги транспорт ҳисобланмайди. Сизнинг ҳолатда раҳбар тақдим этилган чекларга асосан хизмат сафари мақсадларида фойдаланилган шахсий транспорт учун бензин ҳақи харажатларини тўлиқ қоплаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиши мумкин. Хизмат сафарларига оид компенсация тўловлари тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда тўловлар амалга оширилганда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СК 369-м. 2-қ. 8-б.). Бюджет ташкилотлари ходимлари учун йўл харажатларига доир ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, хизмат сафари вақтида ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,08%и миқдорида ҳақ тўланади. Бошқа ташкилотларда йўл харажатларига доир ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ходимга хизмат сафаридаги йўл харажатлари учун келишувда, меҳнат шартномасида белгиланган, бироқ БҲМнинг 0,08%идан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
2. Корхонада қуйидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида юзага келган ҳолатлар текшириб чиқилиши ва ҳисобга олиниши лозим (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 6.06.1997 йилдаги 286-сон қарори билан тасдиқланган): - корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш; - ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан, шунингдек аварияларнинг, одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва корхонанинг мулкини сақлаш мақсадида, иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, корхона манфаатларини кўзлаб қандайдир хатти-ҳаракатларни амалга ошираётгандаги; - иш вақтида шахсий транспортда, уни хизматга оид сафарлар учун ишлатишга рухсат берилганлик ҳақида иш берувчининг ёзма буйруғи мавжуд бўлгандаги; - иш берувчининг топшириғини бажариш учун транспортда ҳаракатланаётганда, шунингдек меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ ходимлар билан иш вақтида транспортда кетаётгандаги; - ички ишлар органларининг маълумотлари асосида - иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги. Бахтсиз ҳодисани ўрганиб чиқишда ходимнинг ЙҲҲда айби бор-йўқлиги ва қандай даражада эканлиги белгиланади. Саволда кўрсатилган ходимнинг мол-мулкига етказилган зарарга келсак, корхона жавобгар бўлмайди, сабаби ходимнинг ўзи шахсий автотранспортидан фойдаланган ва иш берувчининг ЙҲҲ содир этилишига дахли бўлмаган. 28.07.2020 [ID: 18107] Қабул қилинган ходим ишлаётганлиги ва бу ҳақда маълумотни яширганлик ҳолатида нима қилиш керак? Ишга қабул қилинаётган янги ишчиларнинг охирги ишлаган иш жойини ЯММТдан кўриш мумкинми?
Показать ответ
Ходим ўзининг параллел иш жойини яширганлиги учун иш берувчи жавобгар бўлмайди. Ишга қабул қилишдан олдин ходимдан у меҳнат стажига эга эмаслиги, ҳеч қаерда ишламаслиги ва меҳнат дафтарчасига эга эмаслиги тўғрисида тилхат олишни тавсия қиламиз. Ягона миллий меҳнат тизимида ходимнинг аввалги меҳнат фаолиятини ва ҳозирги пайтдаги иш жойини кўриш мумкин, башарти агар ходим тўғрисидаги ахборотлар барча иш берувчилар томонидан ЯММТга киритилган бўлса. Ўзингиз томонидан эса, ЯММТга унинг ҳақидаги ахборотларни киритишингиз лозим. Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда ишлаётганлиги аниқланса, у ҳолда ходимга мазкур давр учун икки марталик стаж ҳисобланмайди. 03.08.2020 [ID: 18137] Ходим коронавирус пандемияси сабабли ТМЭК хулосасини вақтида ололмаган бўлса, корхона қайси даврдан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни қоплаш учун тўлов тўлашни давом эттириши лозим?
Показать ответ
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссиясининг 14.04.2020 йилдаги қарори билан карантин даврига тўғри келган фуқароларнинг ногиронлиги муддатлари тугаши автоматик равишда (тиббий текширувларсиз) 4 ойга узайтирилади, бу эса улар тегишли пенсия ва нафақа олишда давом этишларига имкон яратади. Бундан келиб чиққан ҳолда 2020 йил 1апрелдан 31 майгача бўлган муддатда зарарни қоплаш учун тўлов тўланиши лозим. 03.08.2020 [ID: 18138] Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши лозим ва ҳар доим шундай қилиниши керакми?
Показать ответ
Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби махсус Низом (ВМнинг 25.03.2019 йилдаги 244-сон қарорига 1-илова) билан белгиланган. Хорижлик мутахассисни ишга ёллаш учун қуйидаги ҳужжатлар олиниши лозим: -иш берувчи - хориждан иш кучини жалб этиш учун рухсатнома; - чет эллик фуқаро - меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома. Ушбу ҳужжатларсиз хорижликни ишга ёллай олмайсиз (Низомнинг 4, 6-бандлари). Бироқ ушбу қоидада рухсатнома олиш ва тасдиқнома талаб этилмайдиган истисно ҳолат мавжуд. Масалан, Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчилари бўлган чет эллик фуқароларни 3 ойгача муддатга жалб этишда (Низомнинг 2-банди). Бундан ташқари, Ўзбекистонда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олаётган, шунингдек хорижий корхона ташкил этаётган хорижий инвесторлар ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз мазкур ташкилотда исталган лавозимда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Инвестициялар миқдори уларни киритиш вақтида БҲМнинг 8500 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (7.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон қарорнинг 5-банди "а" кичик банди). 03.08.2020 [ID: 18139] Корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаши лозимми?
Показать ответ
Чет эллик фуқаро билан меҳнат шартномаси тузилганлиги боис у меҳнат муносабатлари субъекти ҳисобланади ҳамда унга нисбатан Меҳнат кодексининг барча нормалари татбиқ этилади (МК 14-м.). Меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, унга барча фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МК 151-м.). Компенсацияни ҳисоблашда таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда аниқланг. Ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтиринг. Бунда 15календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МК 141-м.). МИСОЛ. Фойдаланилмаган таътил ҳисоб-китоби Ходим 2019 йил октябрдан 2020 йил майгача 6 ойу 20 кун ишлаган. Жамоа шартномаси бўйича унга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 15 иш кунилик асосий таътил (МК 134-м.), шунингдек 9 иш кунилик қўшимча таътил берилиши лозим. Ходим ишдан бўшатилганда унга фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади. Уни ҳисоб-китоб қилиш учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ушбу таътиллар давомийлигини аниқланг. Ходим 6 ойу 20 кун ишлаганлиги боис ҳисоб-китобда 7 ой деб ҳисобланг. 20 кун тўлиқ бир ой деб яхлитланади. Мазкур ҳолатда фойдаланилмаган таътил давомийлиги 14кунни ((15 + 9) / 12 х 7) ташкил этади.
Показать ответ
Ходимлар учун иш вақтининг нормал давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги лозим (МК 115-м.), бу тўлиқ ставкага (1,0) тўғри келади. Ҳафтасига 20 соат эса саволда кўрсатилган чорак ставкага (0,25) эмас, балки ярим ставкага (0,5) тўғри келади. Шу боис ставка миқдорини ва иш вақти давомийлигини аниқлаштириб олиш лозим, улар бир-бирига мувофиқ бўлиши керак. Чорак (0,25) ставка учун ҳафтасига 10 соатлик иш вақти давомийлиги меъёр ҳисобланади. Ушбу иш вақти соатларини табелда томонларнинг келишувига кўра тақсимлаш мумкин. Ўриндош учун асосий талаб асосий иш вақтидан бўш вақтда иш билан банд бўлиш ҳисобланади, унинг бир кундаги умумий давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги лозим. Меҳнат шартномасида ходим қандай ставкага ишга қабул қилинганлигини кўрсатиш, унинг иш вақтини ва ишланган вақтга мутаносиб ҳолда меҳнат ҳақини тўғри белгилаш лозим. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномаси мазмунига мос келиши керак (МК 82-м.).
10.08.2020 [ID: 18195] Ишланган давр бўйича меҳнат таътилини ҳисоблаш учун стаждан неча кун чиқариб ташланиши лозим?
Показать ответ
МКнинг 142-моддаси мазмунига кўра тақдим этилган иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг умумий давомийлигидан (84 кундан) алоҳида тақдим этилган таътилнинг 14 кунини чегириб ташлаш лозим. Қолган 70 кун меҳнат таътилига чиқиш ёки ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация олиш ҳуқуқини берувчи иш даврини суриш лозим. Шу тариқа, ходимнинг иш даври 2019 йил 1 майдан 2020 йил 30 апрелгача эмас, балки 2019 йил 9 июлдан 2020 йил 8 июлгача бўлади. Айни пайтда битта истисно мавжуд. Карантин чоралари амал қилган даврда болалар боғчалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига берилган иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигидан қатъи назар, меҳнат стажига киритилади. Ушбу таътилга МКнинг 150-моддаси 1-қисмида назарда тутилган максимал давомийлиги бўйича чекловлар татбиқ этилмайди (Низомнинг 9-банди, АВ томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Шунингдек иш берувчи локал ҳужжатларида йиллик таътилларни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига карантин ёки бошқа сабабларга кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар даври ҳам қўшилишини мустақил тарзда назарда тутиши лозим (МК 142-м. 3-қ.). Иш ҳақи сақланмайдиган таътилларнинг рухсат этиладиган давомийлигини (3 ой) ҳисоблаш учун ходимнинг меҳнат фаолиятини бошлаган вақтидан буён ишлаган даврини эмас, балки иш ҳақи сақланмайдиган дастлабки таътил бошлангандан эътиборан 12ойлик давр мобайнида қандай муддат таътилда бўлганлиги ҳисобга олинади ҳамда ушбу даврдаги жами кунлар сони қўшилади (МК 150-м.). 13.08.2020 [ID: 18221] Таътил кунлари сони 15 кун этиб белгиланганда ходимга неча кун таътил берилади?
Показать ответ
Ишланган давр учун фойдаланилмаган таътил кунларига компенсацияни ҳисоблаш учун тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг 1 га кўпайтириш лозим. Натижада 1,25 иш куни ҳосил бўлади (МК 141-м.). Шу тариқа, ходимга ишланган даврда меҳнат таътили сифатида фойдаланилмаган 1,25 иш куни учун компенсация тўланиши лозим (МК 151-м.). Олинган натижа яхлитланмайди. Ходимнинг охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МК 107-м.). Шу боис меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларда охирги иш куни кўрсатилиши тавсия этилади, бу кундан кейин шартнома амал қилмайди. Ҳисоб-китоб қилишда ушбу кунни ҳам қўшиш лозим. 13.08.2020 [ID: 18223] Бу қўпол хато ҳисобланадими?
Показать ответ
Иш даврини аниқлаш амалиёти нотўғри, сабаби турли даврларда айнан бир хил саналар такрорланади: - 10.01.2018 й. - 10.01.2019 й. - 10.01.2019 й. - 10.01.2020 й. ва ҳ.к.. Бу қўпол хато ҳисобланмайди. Келгусида бундай хатоликларга йўл қўймасликни тавсия этамиз, сабаби ҳар бир йил муайян санадан бошланади ва ушбу санадан олдинги кунда тугалланади. Кейинги давр (йил) унинг бошланиш кунидан (кун, ой), бироқ кейинги календарь йилдан бошланади: - 10.01.2018 й. - 9.01.2019 й. - 10.01.2019 й. - 10.01.2020 й. ва ҳ.к.. Иш даври тўғри ҳисобланганда техник хатолар ва турли йилларга айнан бир хил саналар киритилган ҳолатлар бўлмайди. |