Ответов: 548
Ответы эксперта. Юридический помощник
Показать ответ

Согласно «Положению о службе внутреннего аудита на предприятиях» (п. 6 прил. № 2 к ПКМ № 215 от 16.10.2006 г.):

«Сотрудники службы внутреннего аудита должны иметь стаж практической работы (в том числе по совместительству) в сфере бухгалтерского учета, аудита, финансового или налогового контроля не менее двух лет из последних десяти и отвечать одному из следующих требований:

  • иметь сертификат внутреннего аудитора;
  • иметь высшее экономическое образование, полученное в высших образовательных учреждениях Республики Узбекистан либо в образовательных учреждениях иностранного государства и в соответствии с законодательством Республики Узбекистан признанное эквивалентным образованию в Республике Узбекистан».

В вашем случае создание  службы внутреннего аудита является необязательным. Поэтому решение о том, какие требования предъявлять к своему внутреннему аудитору вы принимаете самостоятельно.

При этом вы можете руководствоваться нормами вышеприведенного Положения.

Обратите внимание, что согласно Положению достаточно выполнения одного из требований – наличие сертификата внутреннего аудитора или высшее экономическое образование.

Показать ответ

Бу борада қонун ҳужжатларида чекловлар мавжуд эмас. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимлар тузилганда ҳам отасининг, ҳам онасининг розилиги талаб қилинади (ФКнинг 27-моддаси 1-қисми; Йўриқноманинг 26-банди, 4.01.2019 йилдаги АВ рўйхат рақами 3113). Амалиётда бундай розилик, қоида тариқасида, нотариал тасдиқланади.

Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади (ФКнинг 353-моддаси). Шартномаларга икки ва кўп тарафлама битимлар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади (ФКнинг 9-боби).

Бундан ташқари, фуқаролар шартнома тузишда эркиндирлар, унинг шартлари эса тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 354-моддаси).

Шу тариқа, бундай битим тузиш учун бирор-бир чекловлар назарда тутилмаган.

 

Показать ответ

Вояга етмаган фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 21-банди, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова):

- ота-онанинг бири вафот этганлигида (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ФҲДЁ органи томонидан берилган ёлғиз онанинг маълумотномаси мавжуд бўлганида;

- боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганда;

- ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ота-онадан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ота-онадан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);

- ота-онанинг бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўчирилганда ва хорижда доимий яшаётганда.

Шу тариқа, собиқ эр Қозоғистон Республикасига доимий яшаш учун чиқиб кетган бўлса ва ҳозирда ушбу республика фуқароси ҳисобланса, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида вояга етмаган бола учун хорижий паспортни расмийлаштиришда унинг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилмайди.

 

Вояга етмаган фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 21-банди, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова):

ота-онанинг бири вафот этганлигида (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси

Показать ответ

Доимий консуллик рўйхатида турувчи шахсга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорт олиб қўйилади. Унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги тўғрисида штамп қўйилиб маълумотнома берилади, ушбу маълумотнома консуллик муассасасида доимий консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп қўйилаётганда масъул ходимга топширилади. Олиб қўйилган паспорт уни бекор қилиш учун ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади (ВМнинг 30.01.2020 йилдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 41-банди).

Хорижда доимий истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижий биометрик паспортларни бериш, 2011 йилги намунадаги биометрик паспортларни олиб қўйиш тартиби яқинда – 2020 йил 30 январдан қабул қилинган.

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ходимлари хорижий паспорт беришда сиздан биометрик паспортни олиб қўйишга ҳақли бўлганлар.

ЎзР Элчихонасида консуллик ҳисобидан чиқилган ва Ўзбекистонга қайтиб келинган тақдирда ҳам сизга биометрик паспортлар қайтариб берилмайди, бироқ Низомга мувофиқ ЎзР ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментида хорижий паспорт берилганлиги муносабати билан биометрик паспортлар олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома (1-сон шакл, Низомга 4-илова) берилиши шарт.

Ушбу маълумотномани Ўзбекистонда прописка қилинадиган жойингиз бўйича миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МваФРБ) тақдим этишингиз мумкин, у ерда сизга биометрик паспорт берилади.

    
Показать ответ

1.Кўриб чиқилаётган вазиятда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ҳавола қилинган ҳолда амалдаги ва бўлғуси муассис ўртасида муассис ўзгараётганлиги тўғрисидаги қўшма баённомани расмийлаштиришни тавсия этамиз. Унда бўлғуси муассис янги таҳрирдаги МЧЖ уставини тасдиқлайди ва ушбу устав қайта рўйхатдан ўтказилади (Низом, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова). МЧЖнинг ўтказилиш далилини МЧЖнинг устав фондидаги улушни қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштириш мумкин.

 2.МЧЖ қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилган санадан қатъи назар, ўзига тегишли мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) тасарруф этишга ҳақлидир. Улушни беришда фақат МЧЖ устав фондидаги улушга бўлган мулкий ҳуқуқ ўтади.

 3.Корхона мулкдори ўзгарганда ходимларнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари давом эттирилади. Янги мулкдор корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли (МК 100-м. 2-қ. 6-б.). Корхонанинг қолган ходимлари билан меҳнат шартномаларини фақат умумий асосларда бекор қилиш мумкин (МК 98-м.). 

Показать ответ

ҚК МЧЖ биноси ва ускуналарини устав фондига ўз ҳиссаси сифатида ўтказа олмайди, сабаби уларга бўлган мулк ҳуқуқига унга берилмаган.

Бинони (ускунани) жамият устав фондига ҳисса сифатида қуйидаги 2 усулда бериш мумкин:

1) 1-МЧЖ – бино мулкдори 2-МЧЖ муассиси бўлади ҳамда кадастр ҳужжатларини 2-МЧЖга қайта расмийлаштирган ҳолда бино ва ускуналарни устав фондига ҳисса сифатида киритади;

2) ҚК бинога эгалик ҳуқуқини ўзига олади (дивидендлар кўринишида, олди-сотди, ҳадя йўли билан) ва уни 2-МЧЖнинг устав фондига қўшимча ҳисса сифатида киритади (Низомнинг 38,39-бандлари, ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова). Мазкур ҳолатда дастлаб бинони ҚКга, сўнгра 2-МЧЖга расмийлаштириш лозим. 

Показать ответ

Газ таъминоти ташкилотининг ҳаракатлари тўғри.

Истеъмолчи томонидан газ етказиб беришга тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда олинган тақдирда истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади (Низомнинг 10-банди, ВМнинг 26.05.2005 йилдаги 132-сон қарорига 1-илова).

Показать ответ

Жамоанинг катта қисми қайси тилга эга бўлса, ана шу тилда ҳужжатларни юрита оласиз.

Иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида шу билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам юритилиши мумкин. Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлади («Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 10, 19-моддалари).

Давлат соғлиқни сақлаш муассасалари иш юритиш чоғида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқномага (ВМнинг 29.03.1999 йилдаги 140-сон қарорига 2-илова). Ташкилотларнинг бланкларидаги доимий реквизитлари давлат тилида ёзилади (Йўриқноманинг 6-банди).

Шу тариқа, қонун ҳужжатлари хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий ҳужжатларни давлат тилида юритиш мажбуриятини белгиламайди, муҳрлар, тамғалар, иш қоғозларининг матнларини акс эттириш бундан мустасно.

Показать ответ

Жисмоний ва юридик шахслар ўртасида нотурар жойларнинг ижара шартномаси тузилаётганда солиқ инспекциясида ҳисобга қўйиш талаб қилинмайди.

Фақат жисмоний шахслар ўртасида ижара шартномаси тузилганда мажбурий ҳисобга қўйиш керак (Низом, АВ томонидан 11.10.2018 йилда 3077-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бунда, ижарага бериш шартномаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилса, у ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 574-м. 4-қ.).

Шу тариқа, ижарага бериш шартномасининг шартларига киритиладиган ўзгартиришлар солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаслиги керак.

Показать ответ

Жиянингиз қонун бўйича мерос бўлишига қарамай, унга бобосидан мерос улуши тегмайди.

Жиянингиз тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўр ҳисобланади, яъни қонун бўйича меросхўрнинг (унинг отасининг) улуши мерос очилгунга қадар вафот этганлиги сабабли ўғлига берилиши лозим эди (ФКнинг ­1140-моддаси). У қонун бўйича меросхўр шахслар доирасига киради.

Бироқ у қуйидаги сабабларга кўра меросдан улушга умид қилмаса ҳам бўлади. Мерос тўғрисидаги асосий қоидалардан бири, шубҳасиз, қонун бўйича мерос олдида васият қилинган мерос устунлик қилади (ФКнинг 1120-моддаси). Фуқаро (бобоси) ўз мол-мулкини ёки унинг бир қисмини қонун бўйича меросхўр бўлган ва бўлмаган битта ёки бир нечта шахсларга васият қилиши мумкин эди. Васиятнома мавжуд бўлмаганда ёки мол-мулкнинг бир қисми васият қилинганда, қонун бўйича меросхўрлик юзага келади.

Васият қолдирувчи томонидан меросдан бутунлай маҳрум қилиш мумкин бўлмаган ва васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, мерос оладиган шахслар доираси – мажбурий улуш оладиган меросхўрлар назарда тутилган. Улар жумласига мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар киради. Улар васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар (ФКнинг 1142-моддаси). Мажбурий улушга эга меросхўрлар рўйхати мукаммал ҳисобланади. Жиянингиз ушбу шахслар доирасига кирмайди. 

 

Показать ответ

Белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиққан, шунингдек вақтинча хорижда бўладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатида туришлари шарт.

Хорижга доимий яшаш учун чиққан ва хорижга доимий яшаш учун чиқишларини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий консуллик рўйхатига олинадилар.

Хорижга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, ишлаш, шунингдек ўз оиласи билан бирлашиш мақсадида чиқиб кетган ва хорижга вақтинча чиқишларини ўрнатилган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Фуқаролиги бўлмаган шахс ўзи бораётган мамлакатга қонуний тарзда ва 6 ойдан ортиқ вақтга келган тақдирда, у вақтинча консуллик рўйхатига олинади (Низомнинг III бўлими, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 2-илова).

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида доимий ёки вақтинчалик хорижга чиқишни расмийлаштирган бўлсангиз ва хорижга чиқиш учун йўл ҳужжатини олган бўлсангиз, Россия Федерациясидан туриб биринчи навбатда, Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига вақтинчалик ёки доимий консуллик ҳисобига туриш масаласи бўйича мурожаат қилишингиз лозим. Сизга консуллик ҳисоби расмийлаштирилганидан кейин Ўзбекистонга ўз оилангизга қайтишни расмийлаштиришни бошлашингиз мумкин.

Показать ответ

Суд ишида иштирок этувчи шахсларгина иш материаллари билан танишиш ҳуқуқига эга (ИПКнинг 42-моддаси). Судда МЧЖ ўз мулклари бўйича жавобгар бўлганлиги сабабли, таъсисчилар МЧЖни судга берган иш материаллари билан исталган пайтда, суд қарори билан эса уни жамият олганидан сўнг танишиб чиқишлари мумкин.

Шунингдек, МЧЖ ўз таъсисчиларига судда ишларни юритиш учун ишончнома бериши мумкин. У ҳолда улар суд процессидаги ишнинг барча  материаллари билан танишиб чиқишлари мумкин. 

Показать ответ

Форс-мажор - юридик концепция, унга мувофиқ шартнома тарафи фавқулодда ва енгиб бўлмас куч ҳолатлари рўй берганда уни бажармаганлик учун жавобгарликдан халос бўлиши мумкин.

Фуқаролик кодексида шундай ҳолатларга бағишланган норма мавжуд. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда форс-мажор туфайли мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкин (ФК, 333-м.). Ушбу нормани айтайлик, иш берувчи корхона ва ишларни бажарувчи жисмоний шахс ўртасида тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага қўллаш мумкин.

Меҳнат қонунчилиги эса иш берувчининг ходим олдидаги мажбуриятларини бажаришни тўхтатиб туриш имкониятини берадиган қандайдир нормаларни назарда тутмайди.

Иш берувчи Меҳнат кодекси ва меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилиши лозим. Шу боис масалан, ходимларнинг розилигини олмасдан иш берувчининг ташаббуси билан уларни масофадан ишлашга ўтказиш, ҳақ тўланадиган таътилга (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) - ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқариш, тўлиқ бўлмаган иш вақтини ўрнатиш мумкин эмас.

Сақланиб қолаётган меҳнат шароитларида иш ҳақини камайтириш ёки унинг тўланишини кечиктиришга йўл қўйиб бўлмайди. Меҳнат шартномасининг бекор қилинишида ходимга фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация, шунингдек ишдан бўшатиш нафақасини тўлашдан, қачонки МК бундай мажбуриятни иш берувчига юклаганда бош тортиш ноқонунийдир.

Иш берувчи ходимларга нисбатан фақат меҳнат қонунчилигида назарда тутилган ёки унга зид бўлмаган чораларни кўришга ҳақли. У қонунда назарда тутилган барча таомилларга риоя қилиши даркор.

 

 

Показать ответ

Масофадан ишлашга ўтказишни иш берувчининг ташаббуси билан амалга ошириш учун, ҳам иш берувчи, ҳам ходим масофадан ишлаш режимидан фойдаланиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Асосийси, ушбу масала юзасидан ўзаро келишувга эришишдир.

Бунда иккита муҳим омил мавжуд бўлиши керак:

- фақат масофадан ишлай оладиган ходимларга нисбатан масофадан ишлаш режимини ўрнатиш мумкин;

- ходимнинг уйида ишлаш учун шароитлар (компьютер, интернет) мавжуд бўлиши керак. Ушбу шароитларни зарурат бўлганда иш берувчининг ўзи ташкиллаштириши мумкин.

- У ходимларга компьютерлар тақдим этиши ва бошқа шароитлар яратиши мумкинми ёки барибир шартми?

- Ходимни масофадан ишлаш режимига ўтказишда иш берувчи ходимда бунинг учун шароитлар мавжудлигини (компьютер, алоқа воситалари ва бундай режимда ишлаш учун бошқа зарур қурилмалар) аниқлаб олиши даркор. Айнан шунинг учун баъзи ташкилотлар масофадан ишлашга ўтказилганларга компьютерлар тақдим этишди ва уларга бир марталик ишончнома расмийлаштиришди.

Ходим унга ишончнома бўйича топширилган мол-мулкни қайтармагунча унга нисбатан тўлиқ моддий жавобгар бўлади (МК, 202-м., 1-қ., 2-б.).

- Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш зарурми?

- Йўқ, шартнома зарур эмас. Тўлиқ моддий жавобгарлик бевосита пул ёки товар қимматликларига хизмат кўрсатадиган ходимга расмийлаштирилади (МК, 203-м.). Қачонки бир марталик ишончнома иш берувчига тегишли мол-мулк номуайян муддатга топширилган ҳар қандай ходимга расмийлаштирилиши мумкин.

- Ходимнинг масофадан ишлашга ўтказилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

- Қонун ҳужжатлари ушбу саволга тўғридан-тўғри жавобни ўз ичига олмаган. Уни ҳал қилишда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратинг.

Биринчидан, ходимни масофадан ишлашга ўтказишга унинг розилигини олиш зарур Шунингдек, бундай режимда ишлаш муддати в ишни бажариш бажариш шартларини белгилаш зарур.

Ходимнинг розилиги икки хил усулда олиниши мумкин:

- ходим тегишли ариза бериши мумкин;

-ходим билан меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш мумкин.

Иш берувчи ходимни масофадан ишлаш режимига ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши ва уни ходимга таништириши керак. Кўп сонли ходимларни масофадан ишлашга ўтказиш ягона буйруқ билан расмийлаштирилиши мумкин (кўрсатилган ҳужжатлар намуналари билан buxgalter.uz танишиш мумкин).

 

- Қай бири тўғрироқ: ариза кўринишида ходимнинг розилигини олишми ёки меҳнат шартномасига қўшимча келишувни расмийлаштиришми?

- Таъкидлаб ўтганимдек, ходимнинг масофадан ишлашга ўтишини расмийлаштириш қонунчилик билан тартибга солинмаган. Шу боис ходимнинг розилиги ҳам унинг ариза бериши воситасида, ҳам қўшимча келишув расмийлаштириш билан ифодаланилиши мумкин.

Ваҳоланки, амалиётда кўп ташкилотлар ушбу масалани, фикримча, асосли равишда бошқа ишга доимий ёки вақтинча ўтказишларни расмийлаштириш тартибига ўхшаш тартибда ҳал қилишмоқда.

МКнинг 96-моддаси 1-қисмига мувофиқ, бошқа доимий ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар бундай буйруқ чиқаришга асос ҳисобланади. Амалиётда бундай ўзгартиришлар меҳнат шартномасига кўшимча келишув тарзида расмийлаштирилади.

Бошқа ишга вақтинча ўтказишлар муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади. Ходимнинг аризаси меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмайди (МК, 96-м., 34 ва 6-қ.қ.).

Бинобарин, агар гап ходим учун доимий масофадан ишлаш режими ўрнатилиши хусусида борса, меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш ва тегишли буйруқ чиқариш тўғрироқ бўлади.

Агарда масофадан ишлаш ходим учун вақтинча жорий этилса, ходимнинг ёки унинг учун муайян муддатга масофадан ишлаш режими ўрнатилишини сўраб, ёхуд шундай режим ўрнатилишига розилиги (унинг ўрнатилишига қарши эмаслиги) тўғрисидаги берган аризаси буйруқ чиқаришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Коронавирус пандемияси шароитларида вақтинчалик масофадан ишлашга ўтказишни расмийлаштиришнинг бундай тартиби маъқул бўлади. Шубҳасиз, ҳозир қарорни тезкорлик билан қабул қилиш керак. Меҳнат шартномасига қўшимча келишувларни тузиш эса муайян вақт сарфлашни талаб этади. Айниқса, бир вақтнинг ўзида кўп сонли ходимлари масофадан ишлашга ўтказиладиган ташкилотларда.

Показать ответ

Ходимнинг коронавирус билан зарарланиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса бўлиб ҳисобланмайди.

Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ва яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан, террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, шунингдек табиий офатлар (зилзилалар, ўпирилишлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) туфайли саломатликнинг бошқа хил шикастланишлари бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади (ВМнинг 06.06.1997 йилдаги 286-сон қарорига илованинг 2-банди, кейинги ўринларда -  Низом).

Кўриниб турибдики, коронавирус ёки бошқа бир инфекцион касаллик билан зарарланиш каби шундай ҳолатлар Низомда келтириб ўтилмаган. Яъни, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса деганда бажариладиган ишга боғлиқ мавжуд ва тўсатдан рўй берган, яъни қаерда содир этилганлиги яққол кўриниб турадиган майиб бўлишлик ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланишларини тушуниш лозим.

Буни Низомнинг II бўлими 1-бандида ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма раҳбарига хабар бериши кераклиги қайд этилганлигини тасдиқлайди. Раҳбар эса:

жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;

текшириш комиссияси иш бошланишига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши лозим.

Коронавирус билан ҳолатда буни қилиб бўлмайди.

Бундан ташқари, Низомда белгиланишича, иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани расмийлаштириши ва далолатнома нусхаларини касаба уюшмаси қўмитасига, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари органи вакилига, юқори турувчи хўжалик органига, вазирлик (хўжалик бошқаруви органлари)га ҳам уларнинг талабларига мувофиқ юбориши шарт. Эпидемия пайтида эса бошқа қоидалар амал қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вирус билан зарарланиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса сифатида қаралмаслиги лозим. Мазкур ҳолатда иш берувчи вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни ва “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун ва бошқа санитария нормалари талабларини таъминламаганлиги учун маъмурий ва жиноий жавобгар бўлади.

Показать ответ

Даъво аризасига булардан ташқари, давлат божи ва почта харажатлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади (ИПК 151-м. 1-қ. 1-б.). Иқтисодий судга даъво билдирилганда ушбу ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги даъвогарга даъво аризасининг қайтариб берилиши учун асос бўлади.

Бунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга пул маблағлари мавжуд бўлмаганда, хизмат кўрсатувчи банкнинг тасдиқномаси бўлиши мажбурийлиги шарти билан суднинг ажримига биноан давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этилади. Банк тасдиқномасига судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан 3 кун олдинги сана қўйилиши лозим ("Давлат божи тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддаси 27-қисми).

Давлат божини тўлаш муддатини кечиктиришга эришиш учун ёзма илтимоснома тақдим этишингиз лозим. У даъво аризасида ёки алоҳида аризада баён этилиши мумкин. Илтимоснома алоҳида ариза кўринишида тайёрланган бўлса, у даъво билан бир вақтда тақдим этилади, сабаби даъво аризаси берилмагунга қадар иқтисодий суд томонидан давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш тўғрисидаги илтимоснома қабул қилинмайди.

Илтимосномада давлат божи тўлаш муддатини кечиктириш учун асослар келтирилиши лозим, унга даъвогарнинг мулкий ҳолати туфайли даъво аризасини беришда бож тўлашга имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Показать ответ

Тиббиёт ускуналарини бепул фойдаланишга беришда ссуда шартномаси расмийлаштирилади ва қабул-қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилади (ФКнинг 36-боби). Бунда ссуда берувчи, яъни сизнинг ташкилотингиз ускунага бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолади.

Ускуна бухгалтерия ҳисобида товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда акс эттирилган. Унинг ҳисобини корхонангиз ҳисоб сиёсати мезонларига қараб асосий воситалар ёки инвентарларни ҳисобга олиш ҳисобварақларига ўтказиш лозим. Шу сабабли:

ёки амортизация ажратмалари амалга оширилади;

ёки инвентарни фойдаланишга топширишда харажатлар акс эттирилади.

Шунинг учун, сизнинг корхона ускунани бепул фойдаланишга берганда у билан боғлиқ ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида акс эттириладиган харажатларни амалга оширади.

2020 йилдан бошлаб иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлар фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасидан чегириб ташланади (СКнинг 305-моддаси).

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Агар сизнинг корхонангиз ҳозирги шароитда ускунанинг бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганлигини асослаб бера олса, у ҳолда фойда солиғини ҳисоблашда ускуналарни бериш билан боғлиқ харажатларни чегириб ташлаш ҳуқуқига эга.

Юқоридаги қоида ҚҚСга ҳам таалуқли. Товарни реализация қилишдан фарқ қилувчи ҳар қандай фаолият, шу жумладан бепул хизматлар кўрсатиш, шу жумладан мол-мулкни солиқ тўловчининг бепул фойдаланиши учун бериш хизматларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади, бундан шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СКнинг 239-моддаси).

Агар бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган бўлса, у ҳолда солиқ базаси ЎзР ДСҚ томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ хизматнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ҳозирги кунда бундай тартиб ҳали тасдиқланмаган.

Показать ответ

2020 йилда асосий фаолият тури мезони қандай мақсад кўзланганлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим.

2020 йилда қайси фаолият тури асосий бўлиб ҳисобланади – бу таъриф СКга киритилмаган ва шу сабабли солиқ ҳисоботларида асосий фаолият тури назарда тутилмаган. Бироқ СКнинг 337, 459, 467, 468-моддаларида асосий фаолият тури тўғрисида қайд этиб ўтилган.

Асосий фаолият тури, одатда, корхонанинг кичик бизнес субъектларига мансубликни аниқлаш учун аҳамият касб этади, зеро бундан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ва асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш даврийлиги боғлиқ бўлади, шунингдек маълум бир солиқ имтиёзларидан фойдаланиш масаласи бўйича аҳамиятга молик. Ушбу мақсадларда Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига амал қилиш лозим (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова). Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда тадбиркорлик субъектларининг тоифаси уларнинг асосий фаолият турини (йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури) ва ходимларининг ўртача йиллик сонини белгиланган мезонларга солиштириш йўли билан аниқланиши белгиланган (АВда 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатга олинган Низом). Шу сабабли, корхона мазкур мақсадлар учун асосий фаолият турини йил давомидаги тушумнинг салмоғидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.

Агар корхонада бошқа мақсадлар бўлса, у ҳолда норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим.

Показать ответ

Карантин эълон қилинганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади (МКнинг 285-моддаси). Нафақани тайинлаш учун берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади (АВда 08.05.2002йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 10-,17-бандлари, 17.04.2015йилда 2667-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 47-банди).

Карантин пайтида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки бошқарамалар рухсати билан эпидемиолог-шифокор ёки санитария врачи томонидан берилади.

Берилган маълумотномаларни меҳнатга лаёқатсизлик варақаларига алмаштириш тартиби ва маълумотномалар асосида нафақа тўлаш мумкинлиги, ҳозирги пайтда назарда тутилмаган.

Ушбу масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожат қилишингизни тавсия этамиз.

Показать ответ

Молия вазирлиги юзга тақиладиган ниқобларига солиқ солиш ва уларни Тиббий буюмлар рўйхатидан (АВ томонидан 12.07.2016 йилда 2809-сон билан рўйхатдан ўтказилган) чиқариш юзасидан саволлар келиб тушаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон буйруғига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:

"Юзга тақиладиган ниқобларнинг рўйхатдан чиқарилиши солиқ солишга боғлиқ эмас, уларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш заруратга асосланган, ушбу буюмлар тиббиёт буюмлари сифатида сақланиб қолишини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ уларнинг айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Юзга тақиладиган ниқобларни бепул асосда бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул бериш деб қаралади ва тегишинча, қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланмайди" (https://www.mf.uz/home/o-ministerstve/press-sluzhba/minfin-news/4930.html)

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика