Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Солиқ ҳисоби мақсадларида фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда мазкур харажатлар чегириб ташланадиган харажатлар эканлигини ёки улар СКнинг 44-бобига мувофиқ чегириб ташланишини аниқлаш лозим. Шу сабабли, 9430 “Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағида юритилаётган сарфларни солиқ солиш мақсадида чегириб ташланадиган ва чегириб ташланмайдиган харажатларга ажратиб чиқиш лозим.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида Фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклида уни тўлдириш бўйича йўриқнома (қўлланма), шу жумладан ҳисоб-китобга 2-иловада харажатларни акс эттириш тартиби бириктирилган бўлиб, ҳисоб-китобни тўлдираётганингизда улардан фойдаланишингиз мумкин.

Показать ответ

Юридик шахслар дивидендларни тўлаш чоғида тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолиши шарт. Солиқ ҳисоб-китоби солиқ органига дивидендлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этилади (Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми).

2019 ва 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси резидентига дивидендлар тарзида тўланадиган даромадларга 5%лик ставкада солиқ солинади.

Дивидендларни тўлаш муддатлари ва тартиби жамият устави ёки унинг иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Бунда дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак. Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади (Солиқ кодексининг 345-моддаси 6-қисми).

Показать ответ

Фойда солиғига тортиш мақсадида чегирилиши лозим бўлган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши зарар деб эътироф этилади (СКнинг 2007 йилдаги таҳрири 161-моддаси).

Солиқ солинадиган база жами даромад билан чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади (СКнинг 2007 йилдаги таҳрири 128-моддаси).

Солиққа тортиладиган фойдани ҳисоб-китоб қилишдан фарқли равишда, молиявий ҳисоботларда харажатлар чегириб ташланадиган ва чегирилмайдиган турларга бўлинмайди.

Шунга кўра, 2019 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тўллдиришда бошқа даромадлар, шу жумладан, текинга олинган мол-мулкдан (мулкий ҳуқуқлар) ташқари чегирилмайдиган харажатлар ҳам ҳисобга олиниши зарур. Агар чегириб ташланадиган харажатлар жами даромаддан ошиб кетса, у ҳолда 2019 йилда солиқ солинадиган фойда мавжуд бўлмайди.

Зарар қолдиғи СКнинг 333-моддасида назарда тутилган тартибда кейинги йилларга ўтказилиши мумкин.

Хулоса: ДСХОнинг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан (2-шакл) олинадиган зарар суммасини нолга тенглаш тўғрисидаги талаблари асоссиздир.

Показать ответ

Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ноль даражали ставка бўйича фойда солиғини тўлайдилар (Солиқ кодексининг 337-моддаси 1-қисми­).

Солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита шартга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади (Солиқ кодексининг 57-моддаси 1-қисми):

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80%ини ташкил этса;

ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради (Солиқ кодексининг 57-моддаси 2-қисми):

1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;

2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;

3) ипакчилик маҳсулотлари;

4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.

Саноатда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қишлоқ хўжалиги маҳсулоти деб эътироф этилмайди (Солиқ кодексининг 57-моддаси 3-қисми).

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90%дан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича ноль фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлидир (Солиқ кодексининг 337-моддаси 3-қисми).

Корхонангиз юқорида айтиб ўтилган талабларга жавоб берса, фойда солиғини ноль даражали ставкада тўлаши мумкин. 

Показать ответ

Фойда солиғи солиш мақсадида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад жами даромадга киритилади. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган, чиқиб кетишдан олинган фойда асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 297-моддаси 3-қисми ­6-банди, 298-моддаси 1-қисми). Асосий воситаларни сотишдан олинган фойда ёки зарар уларни сотиш харажатлари, ҚҚС ва қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда, чиқиб кетаётган активнинг реализация нархи ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 24-банди).

 Корхонанинг узоқ муддатли активи – автотранспортни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 248-моддаси 1-қисми). 

Показать ответ

Аввалги давларда солиқ қонунчилиги меъёрлари фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириладиган харажатларнинг батафсил рўйхатини ўз ичига олар эди (2007 йил таҳрирдаги СКнинг 142-146-моддалари).

Солиқ кодексининг янги таҳририни тайёрлашда харажатларнинг батафсил мазмунидан воз кечилди. Солиқ кодексида (СКнинг 305-моддаси 4-қисми) чегириб ташланадиган харажатларнинг умумий қоидалари берилган бўлиб, унга кўра башарти ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар чегириб ташланадиган харажатлар бўлиб ҳисобланади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Солиқ кодексининг 44-«Харажатлар» боби айрим харажатларни тартибга солувчи моддалардан (СКнинг 306-316-моддалар) иборат. Бунга мисол, амортизация, захиралар шакллантириш, чегирма, рағбатлантирувчи инвестициялар ва ҳоказолар.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати (ССМҲС) солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда белгиланади (СКнинг 77-моддаси 1-қисми). Мазкур ҳужжатга иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар рўйхати киритилиши мумкин. Ўз навбатида, Солиқ кодексида чегирилмайдиган харажатлар рўйхати мавжуд эканлигини ҳам ёдда тутиш лозим (СКнинг 317-моддаси).

Саволга жавоб берган ҳолда шуни айтиш мумкинки, СКнинг 306-316-моддаларида кадрлар тайёрлаш учун харажатлар чегирилмайдиган харажатлар таркибида қайд этилмаганидек, улар бўйича чекловлар ҳам мавжуд эмас. Агар корхона фаолият кўрсатиш мақсадида кадрлар тайёрлаши (қайта тайёрлаши) зарур бўлса, мазкур харажатлар чегириладиган харажатларга олиб борилади.

Жорий йилда МҲХС бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун харажатлар йирик корхоналарнинг ССМҲСга киритилишини прогноз қилиш мумкин (24.02.2020й.даги ПП-4611-сон қарори).

Показать ответ

 Корхонангиз кириш бўйича турларни амалга ошириб, хизматларни экспорт қилади («Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).

Хизматларни экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, корхона томонидан ноль даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилади (СКнинг ­337-моддаси 8-қисми). 

Показать ответ

1.Қурувчининг реализация қилинмаган квартиралар учун тўланган фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилмаган ­(СКнинг 317-моддаси).

2. Йўқ, қурилиш ташкилоти ХУМШ муассиси бўла олмайди. Ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади («Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). ХУМШ уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкидан фойдаланишни таъминлаш учун ташкил этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

 

Показать ответ

Бюджет субсидиялари мақсадли маблағлар жумласига киритилади (СК 48-м. 2-қ.). Фойда солиғини ҳисоблашда Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида текинга олинган мол-мулк, шунингдек СКнинг 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган мақсадли тушумлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди (СК 304-м. 8, 9-б.). 

Показать ответ

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қуйидагилар киради:

● сотиб олишга, ишлаб чиқаришга, қурилишга, монтаж қилишга, ўрнатишга доир ва амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган бошқа харажатлар, шу жумладан қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳолларида амалга ошириладиган, амортизация чегирмалари воситасидаги харажатлар жумласига киритиладиган харажатлар;

●солиқ тўловчининг амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг бошланғич қийматига бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ киритиладиган харажатлари (СК 317-м. 20, 21-м.). Сотиб олиш, ишлаб чиқариш, қуриш, монтаж қилиш, ўрнатиш ва амортизацияланадиган активларнинг қийматига киритиладиган бошқа харажатлар 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ аниқланади.Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қийматини ўзгартиришга тегишли асосий воситалар қуриб битказилган, қўшимча жиҳозланган, реконструкция қилинган, замонавийлаштирилган, техник қайта қуроллантирилган, қисман тугатилган ва улар қайта баҳоланган ҳолатларда йўл қўйилади (5-сон БҲМСнинг 21-банди). Амортизацияланмайдиган мол-мулкнинг таннархига (бошланғич қийматига) киритиладиган харажатлар, қоидага кўра, амортизацияланмайдиган ТМЗ ва асосий воситаларни харид қилишга доир харажатлардир (СК 306-м. 2-қ.; 5-сон БҲМСнинг 35-банди). Мол-мулкнинг таннархига (бошланғич қийматига) киритиладиган харажатлар 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»да (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Нега Солиқ кодексида бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатлар деб белгиланган?Солиқ тўловчининг олган фойдаси фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади. Жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ юридик шахснинг фойдаси ҳисобланади (СК 295-м.):жами даромад – чегириладиган харажатлар = солиқ солинадиган фойда.Мол-мулк қийматига киритиладиган харажатлар улар амалга ошириладиган пайтда чегириладиган харажатлар деб эътироф этилмайди, бироқ СК 305-моддасида белгиланган чегириш мезонларига риоя этган ҳолда кейинчалик мол-мулк бўйича амортизация ажратмалари воситасида чегириб борилади ёки мол-мулкни (ТМЗ ва амортизацияланмайдиган АВни) ҳисобдан чиқариш чоғида бирйўла чегирилади

Показать ответ

Кўчмас мулкни текин асосда олаётган ташкилотда фойда солиғи солиш мақсадларида жами даромад таркибига бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланган текин фойдаланишдан олинган даромад суммаси киритилади (СК 299-м.).

Томонларда бошқа солиқ оқибатлари юзага келмайди. 

Показать ответ

Фойда солиғи бўйича

Бинони текин фойдаланишга бераётган томонда ушбу мол-мулк билан боғлиқ харажатлар (масалан, амортизация, техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар) чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади, сабаби улар даромад олишга тааллуқли эмас (СК 305-м.).

Олувчи томонда солиқ солиш мақсадларида бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда текин фойдаланишдан олинган даромад суммаси жами даромад таркибига киритилади (СК 299-м.).

 ҚҚС бўйича

Текин фойдаланишга бераётган томонда мол-мулк ҚҚС солиш мақсадларида хизматларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади, бундан шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СК 239-м.).

Бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни юритиш мақсадида амалга оширилган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Мазкур ҳолатда солиқ базаси товарларнинг (хизматларнинг) Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ аниқланадиган бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 248-м. 3-қ.). Айни пайтда бозор қийматини аниқлаш тартиби тасдиқланмаган.

Мол-мулкни бепул фойдаланишга олувчи томон ушбу операция бўйича берувчи томонда ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олмайди (СК ­267-м. 6-б.). 

Показать ответ

Хизмат сафарларига оид қуйидаги компенсация тўловларига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СК 369-м. 2-қ. 8-б.):

турар жой ижараси учун ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшашга оид харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда – қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар).

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларининг хизмат сафарларида хорижий валютадаги хизмат сафари харажатлари меъёрлари Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловада келтирилган.

Бунда миллий ташувчиларга (резидентларга) юкларни автомобилда халқаро ташийдиган ҳайдовчиларга хизмат сафарида, шу жумладан, йўлда бўлган вақтда улар томонидан турар жой ижараси ва суткалик харажатларни ҳар бир сутка учун тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этмасдан умумий тўлов шаклида:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақт учун – белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%игача;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган вақт учун – 60 АҚШ долларигача бўлган миқдорда қоплашга рухсат берилган (7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорнинг 5-банди «б» кичик банди).

Ушбу норма мазкур тоифадаги ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгиланганлиги сабабли у ходимнинг даромади сифатида қаралмайди, тегишинча, унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида суткалик харажатлар қилинганлиги сабабли улар фойда солиғини аниқлашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади (СК 305-м.).

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинган даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ва Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чиқарилган халқаро облигациялар бўйича даромадлар фойда солиғи солишда ҳисобга олинмайди (СКнинг 304-моддаси 19-банди).

Давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) - Ўзбекистон Республикаси давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари Молия вазирлиги томонидан чиқарилади (ВМнинг 14.12.2018 йилдаги 1016-сон қарорига илованинг 1-2-бандлари Бунда Марказий банк Молия вазирлиги билан тузилган шартномага асосан ДҚҚни жойлаштириш ва сўндириш бўйича фискал агент функцияларини амалга оширади (ВМнинг 1016-сон қарорига илованинг 3-банди).

Марказий банк ўзининг облигацияларни чиқариши мумкин бўлиб, облигацияларнинг эмиссияси, жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ҳамда муомаладан чиқарилиши тартиби ва шартлари Марказий банк томонидан белгиланади (21.12.1995 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги 154-I-сонли Қонуннинг янги таҳрири 35-моддаси). Марказий банк томонидан 2002 йил 1 июндан бошлаб чиқарилган облигациялар давлат қимматли қоғозлари ҳисобланади ва юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилади (30.03.2002 йилдаги ПФ-3047-сон Фармоннинг 1-банди). Шу сабабли, айнан шундай облигациялар бўйича олинадиган даромадлар фойда  солиғи солишда ҳисобга олинмайди

Показать ответ

Ҳа, баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан вужудга келадиган курсдаги ижобий фарқ суммаси жами даромад таркибига киритилади.

Президентнинг 2017 йил 5 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони билан биржадан ташқари валюта бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда хорижий валюталарнинг расмий айирбошлаш курсининг бозор механизми киритилган.

Хорижий валюталарнинг миллий валютага нисбатан курсининг кескин ошишини инобатга олган ҳолда, ПФ-5177-сон Фармоннинг 7-банди билан Молия вазирлигига хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағларини қайта баҳолаш натижасида олган фойдаси солиққа тортиш базасига киритилмайдиган вақтинча тартиб (01.07.2018 йилга қадар) белгилаш топшириғи берилган.

2018 йил 1 июлдан кейин баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан вужудга келган курсдаги ижобий фарқнинг жамғарилган суммасини ҳисобдан чиқаришда, ушбу фарқ жами даромад таркибига киритилади (2007 йил таҳриридаги СКнинг 132-,140-моддалари).

2019 йил 1 январдан бошлаб жамғариш усули қўлланилмайди (22-сон БҲМСнинг 19-банди). 2019 йил 1 январгача жамғарилган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига қуйидагича олиб борилиши мумкин:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича ― уларнинг тўланишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) қараб;

б) қолган ҳолларда ― баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операцияларининг содир этилишига қараб.

Курс фарқларини олиб боришнинг жамғариш усулидан тўғридан-тўғри олиб бориш усулига ўтишда баланснинг валюта моддаларини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида олдинги жамғарилган курс фарқлари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисоб сиёсати қабул қилинган календарь йилининг охиригача ҳар ойда (бир меъёрда) ҳисобдан чиқарилади.

Показать ответ

1. Қурувчининг реализация қилинмаган квартиралар учун тўланган фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилмаган (СКнинг 317-моддаси).

 2. Йўқ, қурилиш ташкилоти ХУМШ муассиси бўла олмайди. Ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади ("Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддаси). ХУМШ уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкидан фойдаланишни таъминлаш учун ташкил этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

Показать ответ

Фойда солиғини ҳисоблашда ускуна бўйича амортизация суммаси чекланган нормалар доирасида солиқ солинадиган базадан чегирилади.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ушбу шахсларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади. Асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар даромад олиш билан боғлиқ харажатлар деб эътироф этилади. Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар тушунилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса (СК 305-м.).

5-сон БҲМС "Асосий воситалар"да (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди деб белгиланган, асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш даври бундан мустасно.

Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у дахлдор бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади (5-сон БҲМСнинг 33-банди). Бинобарин, қонун ҳужжатлари, айнан 5-сон БҲМС қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ускунадан фойдаланиш тўхтатиб турилган пайтда амортизация ҳисобланади.

Бунда қонун ҳужжатларида баён этилган қуйидаги бошқа қоидалар ҳам мавжуд: 3 ой мобайнида АВдан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишга зарурат бўлмаганда, ундан фойдаланишга ёки янги мулкдорга сотишга эҳтиёж юзага келгунга қадар, бироқ 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга консервацияга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. АВни консервация қилиш ва фойдаланишни қайтадан бошлаш

 

- Фойда солиғини ҳисоблашда ускуна бўйича амортизация суммаси чекланган нормалар доирасида солиқ солинадиган базадан чегирилади.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ушбу шахсларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади. Асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар даромад олиш билан боғлиқ харажатлар деб эътироф этилади. Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар тушунилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса (СК 305-м.).

5-сон БҲМС "Асосий воситалар"да (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди деб белгиланган, асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш даври бундан мустасно.

Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у дахлдор бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади (5-сон БҲМСнинг 33-банди). Бинобарин, қонун ҳужжатлари, айнан 5-сон БҲМС қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ускунадан фойдаланиш тўхтатиб турилган пайтда амортизация ҳисобланади.

Бунда қонун ҳужжатларида баён этилган қуйидаги бошқа қоидалар ҳам мавжуд: 3 ой мобайнида АВдан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишга зарурат бўлмаганда, ундан фойдаланишга ёки янги мулкдорга сотишга эҳтиёж юзага келгунга қадар, бироқ 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга консервацияга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. АВни консервация қилиш ва фойдаланишни қайтадан бошлаш тартиби Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган.

Барча ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилган ва 401-сон Низомда белгиланган тартибга риоя этилган бўлса, корхона 5-сон БҲМСнинг 32 ва 35-бандларига асосан консервацияга ўтказилган техник ускунага амортизацияни ҳисобламасликка ҳақлидир.

 

Эксперт фикри

Ускуна фойдаланилмаётган дастлабки 3 ой давомида амортизация харажатлари иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, асосланган харажатлар ҳисобланади ва СКнинг 306-моддасида белгиланган амортизациянинг чекланган нормалари бўйича чегирилиши лозим.

Ускунани консервация қилмаган бўлсангиз, 4-ойдан бошлаб амортизация харажатлари иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, асосланган харажатлар ҳисобланмайди ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди.

тартиби Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган.

Барча ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилган ва 401-сон Низомда белгиланган тартибга риоя этилган бўлса, корхона 5-сон БҲМСнинг 32 ва 35-бандларига асосан консервацияга ўтказилган техник ускунага амортизацияни ҳисобламасликка ҳақлидир.

 

Эксперт фикри

Ускуна фойдаланилмаётган дастлабки 3 ой давомида амортизация харажатлари иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, асосланган харажатлар ҳисобланади ва СКнинг 306-моддасида белгиланган амортизациянинг чекланган нормалари бўйича чегирилиши лозим.

Ускунани консервация қилмаган бўлсангиз, 4-ойдан бошлаб амортизация харажатлари иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, асосланган харажатлар ҳисобланмайди ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди.

Показать ответ

Харажатларга эмас, балки жами даромаддан фойда олиш билан боғлиқ харажатларни чегириш йўли билан ҳисобланган фойдага солиқ солинади.

Дивидендлар фойда солиғи тўлангандан кейин қолган корхона фойдаси ҳисобидан ҳисобланади ва тўланади.

Солиқ ҳисоби нуқтаи назаридан 2020 йилга қадар дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар ҳисобланмаган. Янги СКда улар солиқ базасини аниқлаш чоғида чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилган.

Бунда, 2020 йилда ҳам, ундан олдинги йиллардаги каби дивидендлар солиқ базаси суммасига таъсир кўрсатмайди.

Мисол.

2019 ва 2020 йилларда дивидендлар ҳисоблаш

Ушбу даврларда дивидендлар ҳисобланганда 2019 ва 2020 йилларда солиқ базаси белгиланишини солиштирамиз.

 

N

 

Номи

 

2019 йил

Сумма, минг сўм

 

1

 

Жами даромад

 

100 000

 

2

 

Харажатлар

 

80 000

 

3

 

Фойда солиқ тўлангунга қадар (МНТФнинг 240-сатри)

 

20 000

 

4

 

Чегирилмайдиган харажатлар

 

0

 

5

 

Солиқ солиш базаси (3-сатр+ 4-сатр)

 

20 000

 

6

 

Солиқ ставкаси

 

12%

 

7

 

Фойда солиғи

 

2 400

 

8

 

Соф фойда

 

17 600

 

9

 

Дивидендлар

 

7 000

 

 

2019 йилда солиқ солиш мақсадларида дивидендлар харажатлар таркибига киритилмаган.

 

N

 

Номи

 

2020 йил

Сумма, минг сўм

 

1

 

Жами даромад

 

100 000

 

2

 

Харажатлар (шу жумладан дивидендлар 7 000 минг сўм)

 

87 000

 

3

 

Фойда солиқ тўлангунга қадар

 

13 000

 

4

 

Чегирилмайдиган харажатлар (дивидендлар)

 

7 000

 

5

 

Солиқ базаси (3-сатр+4-сатр)

 

20 000

 

6

 

Солиқ ставкаси

 

15%

 

7

 

Фойда солиғи

 

3 000

 

8

 

Соф фойда

 

17 000

 

 

2020 йилда дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар таркибига киритилади, бунда солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди. Мисолдан кўринадики, солиқ базаси иккала ҳолатда ҳам 20000 минг сўмни ташкил этди, дивидендлар ҳисоблаш унга таъсир кўрсатмаган.

 

Эътибор беринг

Дивидендларнинг бухгалтерия ҳисоби ўзгармади. Бироқ, агар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ харажатларни тан олиш СКга мувофиқ харажатларни белгилаш ва тан олиш тартибидан фарқ қилса, солиқ солиш мақсадлари учун харажат кодексда белгиланган тартибда ҳисобга олинади (СК 305-м., 9-қ.) .

 

Показать ответ

Солиқ ҳисоби мақсадларида фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда мазкур харажатлар чегириб ташланадиган харажатлар эканлигини ёки улар СКнинг 44-бобига мувофиқ чегириб ташланишини аниқлаш лозим. Шу сабабли, 9430 “Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағида юритилаётган сарфларни солиқ солиш мақсадида чегириб ташланадиган ва чегириб ташланмайдиган харажатларга ажратиб чиқиш лозим.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида Фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклида уни тўлдириш бўйича йўриқнома (қўлланма), шу жумладан ҳисоб-китобга 2-иловада харажатларни акс эттириш тартиби бириктирилган бўлиб, ҳисоб-китобни тўлдираётганингизда улардан фойдаланишингиз мумкин.

Показать ответ

Солиқ солинадиган фойдани:

 -инвестицияларга харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб;

- технологик ускуна ишга туширилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида камайтириш мумкин (2007 йилги таҳрирдаги СК, 159-м. 3-б., 2918-сон Низом, 25.08.2017 йил).

Яъни 2020 йилнинг I чорагида белгиланган қоидаларни инобатга олган ҳолда 2016 йилдан бошлаб 2020 йилнинг I чорагига қадар амалга оширилган инвестициялар суммасига солиқ солинадиган фойдани камайтиришингиз мумкин.

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика