![]() Ответов: 548
|
Ответы эксперта. Налоги - 2020
23.04.2020 [ID: 17230] Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ДСИга муддатни кечиктириш учун ариза тақдим этиш зарурми ёки бу автоматик тарзда амалга ошириладими?
Показать ответ
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилади. Бунда ушбу солиқлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) солиқ тўловчининг аризаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида, бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда тақдим этилади (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг 7-банди). Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишга ваколатли ҳисобланади (СК 99-м. 1-қ. 2-б.). Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар (Конституциянинг 99-моддаси; "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддаси). Корхона юқорида кўрсатилган солиқлар бўйича шаҳар/туман ҳокимиятига ариза бериб, муддатни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятига эга бўлиши мумкин. 20.05.2020 [ID: 17438] Дизель ёқилғисини автомобилларга ёқилғи қўйиш шахобчаларига (якуний истеъмолчиларга эмас) сотишда акциз солиғи тўланадими ?
Показать ответ
Акциз солиғини ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда уни якуний истеъмолчиларга сотувчи корхоналар тўлайди (СКнинг 283-моддаси 1-қисми). Акциз солиғи солиш мақсадларида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади. Дизель ёқилғисини якуний истеъмолчилар бўлмаган автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларига улгуржи сотишда акциз солиғи тўланмайди. Дизель ёқилғисини реализация қилиш шартномасида, харидор – автомобилларга ёқилғи қўйиш шахобчаси ёқилғини якуний истеъмолчиларга сотиш учун харид қилаётганлигини кўрсатиб ўтиш зарур. 08.06.2020 [ID: 17628] Квартираларни сотишга 15.06.2020 йилдан бошлаб акциз солиғи солинадими? 15.06.2020 йилдан бошлаб квартирани сотганда солиқ солишда нима ўзгармоқда?
Показать ответ
Йўқ, 2020 йил 15 июндан квартиралар сотишга акциз солиғи солинмайди. Акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш акциз солиғи солинадиган объект бўлиб ҳисобланади (СКнинг 284-моддаси). Бундай товарларнинг рўйхати ва акциз ставкалари 09.02.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунига 8-илова билан тасдиқланган. Кўчмас мулк акциз солиғи солинадиган товарлар сифатида мазкур рўйхатга киритилмаган, шу сабабли уни реализация қилиш акциз солинадиган операция ҳисобланмайди. Кўчмас мулкни реализация қилиш бўйича операцияларга акциз солиғи солиш юзасидан ЎзР қонунчилигига 15.06.2020 йилдан бошлаб ўзгартириш киритиш кутилаётганлиги ҳақида хабарлар мавжуд эмас. Қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида бизнинг norma.uz, buxgalter.uz сайтларимизда маълумот олишингиз мумкин. 17.03.2020 [ID: 16882] Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур ҳисоботларда кўрсатиладиган ахборот давлат ёки хизмат сири ҳисобланмайдими?
Показать ответ
Йўқ, ҳисобланмайди. 2019 йил 2 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланган (1.02.2019 йилдаги 77-сон қарорнинг 1-б.). 27.01.2020 [ID: 16257] Мазкур ҳолатда ЭИЗ бўйича имтиёзларнинг амал қилиши қайси даврдан бошлаб тўхтатилади?
Показать ответ
Божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати ЭИЗ иштирокчисига бериладиган ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси олинган кундан эътиборан бошланади. Тадбиркорлик субъекти ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлганда, у ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан ЭИЗ иштирокчиларига берилган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланмайди (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига 3-илова). 10.02.2020 [ID: 16432] 1. Иккала имтиёзни қўллаш мумкинми ёки биттасини қўллайдими?
2. Йил бошидан битта имтиёз қўлланилган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа имтиёзни қўллаш мумкинми?
Показать ответ
Шунингдек ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилган (ПҚ-2911-сон қарорнинг 2-банди).
Показать ответ
Пудрат ташкилотлари 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари учун 2020 йилнинг 1 январига қадар солиқларнинг барча турларини тўлашдан озод этилган. (21.10.2016 йилдаги ПҚ-2639-сонли қарорнинг 12-банди 3-хатбоши). Бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш доирасида кўп квартирали уй объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бажарилган иш ҳажмига кўра 2020 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлардан озод этилган (22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сонли қарорнинг 17-банди, 3 хатбоши). Мазкур имтиёзлар 2020 йил 1 январигача бўлган муддатга берилган бўлиб, уларнинг амал қилиш муддатлари узайтирилмаган. 17.02.2020 [ID: 16514] Масофавий онлайн-машғулотлар ўтказиш учун чет эллик маърузачиларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этишнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Показать ответ
Ижтимоий солиқ Маърузачиларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш асосида хорижий валютада тўланадиган иш ҳақига Сизнинг корхонанингиз учун белгиланган ставкада ижтимоий солиқ солинади (СКнинг 403-моддаси). Солиқ ставкалари СКнинг 405-моддасида белгилаб берилган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олган даромадларига уларнинг тўлов манбаидан солиқ солинади (СКнинг 364-,365-, 386-, 387-, 388-моддалари). Солиқ тўловчининг чет эл валютасида ифодаланган даромадлари, ҳақиқатда даромадлар олинган санадаги ЎзР Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага қайта ҳисоб-китоб қилинади(СКнинг 366-моддаси 3-қисми). Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган даромадларига солиқ агентлари томонидан солиқ базаси ҳамда белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда жисмоний шахсларнинг даромад солиғи солинади (СКнинг 388-моддаси 3-қисми). Агар корхонангизда чет эллик маърузачининг Буюк Британия резиденти эканлиги тўғрисида сертификат мавжуд бўлмаса, ЎзР норезиденти бўлган чет эллик-маърузачининг Меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга 20%лик ставкада солиқ солинади (СКнинг 282-моддаси). Солиқ агентлари солиқ тўловчининг даромадларидан ҳисобланган солиқ суммасини ушлаб қолиши шарт (СКнинг 388-моддаси 4-қисми). Агар Буюк Британия резидентлиги сертификати мавжуд бўлса, у ҳолда халқаро битимлар нормалари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва қийматнинг ошишидан сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция имзоланган (1994 йил 10 июндан эътиборан кучга кирган). Бир аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланиб ишлаш Изоҳ: Резидентлик сертификатига бўлган талаблар ЎзР СКнинг 358-моддасида белгиланган. ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди, чунки норезидент бўлган жисмоний шахслар ҚҚС тўловчилари сифатида тан олинмайди (СКнинг 237-, 278-моддалари).
Показать ответ
Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон) айни пайтда амал қилмоқда ва унда амал қилиш муддати бўйича чекловлар мавжуд эмас. Қарорда маҳаллий корхоналарга ЎзР ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилганлиги қайд этилган. Кўрсатиб ўтилган шартномалар экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади (ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-банди). Илгари қабул қилинган Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида тақдим этилган солиқ имтиёзларини 2020 йилда қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда қуйидаги ҳужжатларда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобга олиниши лозим: 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелигача; 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-моддаси). Эксперт фикри ЎРҚ-599-сон Қонуннинг матнидан келиб чиққан ҳолда, Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731 сон қарорида назарда тутилган «муддатсиз» солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади. Шу вақтга келиб қарорга ёки ўзгартиришлар киритилади, ёки ундаги имтиёзлар қисми ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим. 1. ҚҚС Қонунчиликка мувофиқ экспорт қилувчи корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялари рўйхатида (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731 қарорига илова) қуйидаги преференция ҳам кўрсатилган: «Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) айланмасига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади (СК 212-м.)». Қарорда 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодекси назарда тутилган, амалдаги Кодекс қабул қилинганидан кейин ўзгартиришлар киритилмаган. Амалдаги Солиқ кодексида шундай норма мавжудки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар реализация қилинганда ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади (СК 260-м. 1-қ. 1-б.). Эксперт фикри Хорижий ҳамкорга, шу жумладан унга қарашли ДМга ЎзР ҳудудида фойдаланиш учун товарларни хорижий валютада етказиб берадиган корхона ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солиш кўринишидаги преференциядан 2020 йил 1 апрелга қадар фойдаланиши мумкин. Ушбу муддатдан кейин Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорига киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар ҳисобга олиниши лозим. 2. ҚҚС: озод этиш ёки ноль даражали ставка Экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилишини тартибга солувчи СК моддаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҚҚСдан озод этиш ҳақидаги норма аввал ҳам (2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 208-моддаси) амал қилган, ҳозир ҳам (СК 243-модда) амал қилмоқда.
СКда халқаро молиявий институтларнинг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олинадиган товарларни (хизматларни), агар қарз шартномасида уларни солиқдан озод этиш назарда тутилган бўлса, уларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилади (СК 243-м. 1-қ. 23-б.). Бироқ ҳозирча шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилган, корхона ноль даражали ставкадаги ҚҚСни қўллаши лозим.
ҚҚС солинмайдиган тушум қисмида ҚҚС ҳисобга олинмайди. 4. Фойда солиғи 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисмида камайтирадилар (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди). 2020 йилдан бошлаб товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади. Экспорт қилишдан даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, ноль даражали ставка қўлланилади (СК 337-м. 1-қ. 6-б., 8-қ.).
Эксперт фикри Экспорт шартномасига тенглаштириладиган шартнома бўйича товарлар етказиб берувчи корхона 2020 йил 1 апрелга қадар бундай шартнома бўйича олинган фойдадан солиқ тўламаслиги мумкин. Бунда экспорт тушуми жами даромаднинг 15%идан ортиқ бўлиши лозим. Ушбу муддатдан кейин Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорига киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар ҳисобга олиниши лозим. Бундай етказиб беришлар экспортга тенглаштирилиши кейинчалик ҳам сақланиб қоладиган бўлса, фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилади. Эътибор беринг! Товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар улар экспортга чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь кун ичида келиб тушмаган тақдирда, фойда солиғи ва пенялар тўланиши лозим (ПФ-5587-сон Фармоннинг 2-банди; СК 337-м. 10-қ.).
Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон) айни пайтда амал қилмоқда ва унда амал қилиш муддати бўйича чекловлар мавжуд эмас. Қарорда маҳаллий корхоналарга ЎзР ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилганлиги қайд этилган. Кўрсатиб ўтилган шартномалар экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади (ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-банди). Илгари қабул қилинган Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида тақдим этилган солиқ имтиёзларини 2020 йилда қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда қуйидаги ҳужжатларда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобга олиниши лозим: 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелигача; 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-моддаси).
Эксперт фикри ЎРҚ-599-сон Қонуннинг матнидан келиб чиққан ҳолда, Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорида назарда тутилган «муддатсиз» солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади. Шу вақтга келиб қарорга ёки 12.03.2020 [ID: 16826] “Booking.com” даромадига тўлов манбаида фойда солиғи солинадими?
Показать ответ
Йўқ, корхонангиз томонидан кўрсатилган ҳолатда “Booking.com”га тўланадиган даромадларга тўлов манбаида фойда солиғи солинмайди. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, бундан СКнинг 351-моддаси 2-қисмида назарда тутилган хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар мустасно СКнинг 351-моддаси 2-қисми билан белгиланган рўйхатда ахборот бериш ва бронлаш бўйича, шу жумладан воситачилик битимлари доирасида интернет сайт орқали кўрсатиладиган хизматлар келтириб ўтилмаган. Норезидент томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларига тўлов манбаида солиқ солинади. Шу сабабли, салоҳиятли мижозга ахборот бериш ва унинг номидан жойни банд қилиш (бронлаш) бўйича Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатган норезидентга даромадларни тўлашда, корхона фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслиги лозим.
Показать ответ
Ҳа, бундай товон тўлаш фойда солиғи солинадиган даромад сифатида тан олинади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга фоиз харажатларини қоплашга компенсация тақдим этади. Бундай компенсация тижорат банкларининг экспорт олди кредитлари, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун берилган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга тақдим этилади. Унинг миқдори миллий валютадаги кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорни, хорижий валютадаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорни ташкил этади (24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон). Чиқимларнинг (харажатларнинг) ўрнини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан олинган маблағларнинг суммалари илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар жумласига киради (СКнинг 301-моддаси 1-қисми 2-банди). Бундай даромад фойда солиғи солиш мақсадида жами даромадга киритилади (СКнинг 297-моддаси 3-қисми 14-банди). Олинган компенсация у қайси ҳисобот (солиқ) даврида олинган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврининг даромади бўлади. Бухгалтерия ҳисобида фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация ҳисобига пул маблағлари келиб тушиши қуйидаги ўтказма орқали акс эттирилади: Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» Кт 9390 «Бошқа операцион даромадлар». 16.03.2020 [ID: 16863] 1. Қолдиқ қиймати нолга тенг бўлган мебелни қайси қиймат бўйича топшириш лозим? 2. Бизнинг корхона учун қолдиқ қиймати нолга тенг мебелни топшириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
Показать ответ
1. Қолдиқ қиймати нолга тенг бўлган мебель ноль қолдиқ қийматида бепул берилади. 2. Корхона Президентнинг 20.06.2017 йилдаги ПҚ-3071-сон қарорига асосан солиқларнинг барча турларини ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги сабабли, мебелни бепул беришда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
Показать ответ
1. Бинони ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади (ФК 574-м.). Ижара ҳақининг миқдори тарафларнинг келишувига кўра белгиланади (ФК 577-м.; "Ижара тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси; "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси). Ижара ҳақининг шартнома суммасини белгилашда ижара хизматларига бозор нархини белгилашда ёрдам берадиган ҳар қандай кўрсаткичларни ҳисобга олишга ҳақлисиз. Шу жумладан давлат мулки ижара ҳақининг энг кам ставкалари ёки базавий ставкалари (коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда).
2. 2012 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар учун янги тартиб белгиланган, унга мувофиқ кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга шартномада белгиланган, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади. 2012-2019 йилларда ушбу тартиб ҳар йили Президентнинг тегишли қарорлари билан сақлаб турилган. Уларда солиқ солинадиган суммани аниқлашда ижара ҳақининг энг кам ставкаларига коэффициентларни қўллаш назарда тутилмаган. 2020 йил 1 январдан бошлаб янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжатга айланди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 1-банди). СКда белгиланмаган, 2020 йилги солиқ ставкалари ва солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун билан тасдиқланди. СК ва Қонунга мувофиқ Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2020 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида ахборот хабарини (30.12.2019 йилдаги 06/04-01-32/3953, 12-37999-сон) имзоладилар. Айтиб ўтилган ҳужжатларнинг биронтасида ҳам ижара хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара ҳақининг энг кам ставкаларини қўллаш тўғрисида қайд этилмаган. Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги бланкаларида тегишли иловалар ва сатрлар мавжуд эмас (3, 9-иловалар, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Муаллиф фикри 2020 йилда ижара хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар бўйича солиқ базасини аниқлашда давлат мулкини ижарага бериш бўйича белгиланган энг кам ставкалар қўлланилмайди.
Маълумот учун! Юридик шахслар учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун билан тасдиқланган (12-илова). Ставкаларга изоҳда қуйидагилар кўрсатилган: "Ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади".
Солиқларни ҳисоблаш учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларини қўллаш мажбурий эмаслиги сабабли корхона асосланмаган паст ёки юқори нархларни белгилаши мумкин. Солиқ солиш мақсадларида нарх шаклланишини назорат қилиш ҳуқуқи Солиқ кодексида, тўғрироғи унинг 3 та қоидасида тақдим этилади: 1) солиқ тўловчи солиқ тўламаслик мақсадида асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади (СК 14-м. 5-қ.); 2) битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС тўловчиларнинг солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.); 3) битимнинг тарафларидан бири томонидан олиниши мумкин бўлган, лекин трансферт нархни белгилаш натижасида тараф олмаган ҳар қандай даромадлар солиқ солиш мақсадида битимнинг шу тарафида ҳисобга олинади (СК 176-м. 3-қ.). Ушбу норма, худди VI-"Трансферт нарх шаклланишида солиқ назорати" бўлими сингари 2022 йилдан кучга киради (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-моддаси). СКнинг ушбу бўлимидаги қоидалар 2022 йилдан бошлаб амал қилса-да, бозор нархлари тўғрисидаги умумий қоидалар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз (СК 178-м.). Солиқ органлари томонидан нархлари бозор нархидан фарқ қиладиган битимлар бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритилишининг олдини олиш мақсадида корхонанинг нарх сиёсатида ўз нархини шакллантириш қоидалари ва тартиб-таомилларини баён қилишни тавсия этамиз. Бу текширувлар чоғида анча асосли далил бўлиши мумкин. Айнан ундан нархларингиз юзасидан назорат органларида юзага келадиган саволларга жавобларни топиш мумкин бўлади. 26.03.2020 [ID: 16973] Қарз қайтарилганда қарз олувчи корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
Показать ответ
Халқаро шартномалар нормалари СКнинг 6-моддасида белгиланган шартларга мувофиқ қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида битим имзоланган (Тошкент, 8.05.1996 йил, 30.09.1997 йилдан кучга кирган). Ўзбекистонда Туркия резидентига тўланадиган фоизларга Туркияда солиқ солинади (Битимнинг 11-моддаси 1-банди). Бироқ бундай фоизларга Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистонда ҳам солиқ солиниши мумкин. Олувчи ҳақиқатда фоизлар эгаси ҳисобланса, ушбу ҳолатда солиқ ялпи фоиз суммасининг 10%идан ошмаслиги лозим. Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон резиденти томонидан норезидентга тўланадиган фоизларга 10%лик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади (СКнинг 344-моддаси 2-қисми, 345-моддаси 2, 4-қисмлари, 353-моддаси). Резидентлик тўғрисидаги тегишли ҳужжат мавжуд бўлганда Туркия резидентининг фоиз даромадига Туркиядаги сингари Ўзбекистонда ҳам даромадларнинг тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солиниши мумкин. Ставкаси ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган, фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарзни (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Сизнинг ҳолатда қарз Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тақдим этилаётганлиги сабабли ушбу норма қўлланилмайди (СКнинг 299-моддаси 4, 5-қисмлари). 30.03.2020 [ID: 16996] Бюджетдан берилган субсидияларга фойда солиғи солинадими?
Показать ответ
Бюджет субсидиялари мақсадли маблағлар жумласига киритилади (СК 48-м. 2-қ.). Фойда солиғини ҳисоблашда Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида текинга олинган мол-мулк, шунингдек СКнинг 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган мақсадли тушумлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди (СК 304-м. 8, 9-б.).
06.04.2020 [ID: 17060] ЎзР норезиденти - белоруссиялик ташкилотдан томонидан кўрсатилган транспорт хизматларини импорт қилишда қандай солиқлар тўланиши лозим?
Показать ответ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида Икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулкка солинадиган солиқларни тўлашдан бош тортиш ҳолатлари олдини олиш тўғрисида битим тузилган (Тошкент, 1994 йил 22 декабрь, 1997 йил 11 январда кучга кирган). Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситаларидан фойдаланиб оладиган даромади (фойдаси)га фақат шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади (Битимнинг 8-моддаси). Бу шуни англатадики, агар белоруссиялик компания Белоруссия резидентлиги сертификатини тақдим этса, у ҳолда импорт қилаётган маҳаллий ташкилот фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслиги мумкин (СКнинг 357-,358-моддалари). Маҳаллий ташкилотда ҚҚС бўйича ҳам солиқ мажбуриятлари вужудга келмайди. Агар ташиш бўйича хизматлар чет эллик шахслар томонидан кўрсатиладиган бўлса ҳамда жўнатиш пункти ва белгиланган пункт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СКнинг 241-моддаси 3-қисми 4-банди “б”-кичик банди). Сизнинг ҳолатингизда пунктлардан бири Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон мазкур хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди. 08.04.2020 [ID: 17080] Нотижорат ташкилоти автотранспорт воситасини сотишдан тушган тушумдан солиқлар тўлаши лозимми ёки барча суммани биз бошқа автомобилни харид қилишга сарфласак бўладими?
Показать ответ
Қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар (СКнинг 58-моддаси): даромад олиш мақсадига эга бўлмаса; даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса. Нотижорат ташкилотининг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди (СКнинг 318-моддаси): 1) нотижорат ташкилотларининг таъминоти ва СКнинг 48-моддасида кўрсатилган устав фаолиятини амалга ошириши учун мақсадли тушумлар; 2) курсдаги ижобий фарқ суммасининг курсдаги салбий фарқ суммасидан ортиқ қисми; 3) аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад. Нотижорат ташкилотининг мазкур рўйхатда келтирилмаган даромадларига умумбелгиланган тартибда солиқ солинади. 2020 йилга қадар нотижорат ташкилотлари фақатгина ўзларининг тадбикорлик фаолиятлари доирасида фойда солиғи ва ҚҚС тўловчилари бўлиб ҳисобланишар эди (2007 йил таҳрирдаги СКнинг 129-моддаси). СКнинг амалдаги таҳририда нотижорат ташкилоти томонидан асосий воситаларни реализация қилишдан олинган даромадларни солиқ солишда озод этиш назарда тутилмаган. Агар нотижорат ташкилоти айланмадан олинадиган солиқ тўласа, у ҳолда ташкилот автотранспортни (асосий воситани) реализация қилишдан олинган даромадга айланмадан олинадиган солиқ солиши лозим. Бунда реализация қилишдан олинган фойда солиқ солиниши лозим бўлган даромад деб эътироф этилади (СКнинг 463-моддаси). Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), ҚҚС (ҚҚС тўловчилари учун) билан мазкур объектни сотиш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, сотишдан тушган тушум ва қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги ҳамда қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилган фарқ сифатида белгиланади (АВда 29.08.2004йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 24-банди). Агар ташкилот фойда солиғи тўловчиси бўлса, бир вақтнинг ўзида ҚҚС тўловчиси бўлиб ҳам ҳисобланади. Автотранпортни реализация қилиш ҚҚС солинадиган айланма бўлиб ҳисобланади. Уни ҳисоблаш базаси бўлиб реализация қилиш қиймати (нархи) ҳисобланади (СКнинг 239-моддаси). Агар ташкилот реализация қилишдан юқорида келтирилган тартибда ҳисоблаб чиқарилган фойда олса, у ҳолда фойда солиғи солиш мақсадида ужами даромадга киритилади. Фойда солиғи суммасини ҳисоблаб чиқаришда ташкилот маълум бир харажатларни солиқ солиш базасидан чегириб ташлашлари мумкин. Нотижорат ташкилотининг СКнинг 44-бобига мувофиқ харажатлар жумласига киритилиши лозим бўлган чиқимлари қуйидаги усулларнинг бири орқали аниқланади (СКнинг 318-моддаси): 1) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган даромадларнинг нотижорат ташкилотлари даромадларининг умумий суммасидаги улушидан келиб чиққан ҳолда; 2) харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобга олинишини назарда тутувчи солиқ ҳисоби маълумотлари асосида. Шундай ҳисоб мавжуд бўлмаган ва (ёки) нотижорат ташкилотининг солиқ солинмайдиган даромадлардан мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда (бюджет маблағлари бундан мустасно), солиқ тўловчи томонидан олинган мақсадли маблағлар ушбу солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилади ва унга умумий белгиланган тартибда солиқ солинади. 14.04.2020 [ID: 17122] Мазкур ҳолатда солиқ солиш объекти пайдо бўладими?
Показать ответ
Қурувчига бузиладиган биноларни мустақил баҳоланган нарх бўйича сотишда ҚҚС ва фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун ушбу солиқлар бўйича солиқ солинадиган база юзага келади. Ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейин рухсат берилади (1.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон Фармоннинг 2-банди).
Қўшилган қиймат солиғи
Товарларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ олиш асосида ўтказиш товарларни ёки хизматларни реализация қилиш деб эътироф этилади. Бунда табиатнинг ёки инсон фаолиятининг қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади (СК 46-м., 45-м. 1-қ.). Бузиладиган бино корхона ташаббусисиз реализация қилиниши назарда тутилиши юзасидан турли фикрлар келиб чиқиши мумкин. Бироқ "реализация қилиш" атамасидан келиб чиққан ҳолда бузилиши натижасида асосий воситанинг чиқиб кетишини реализация деб эътироф этишга тўғри келади. Бундан ташқари, ушбу ҳолатда бинони қурувчига сотиш ҳақида сўз юритилмоқда. Бинони сотиш реализация қилиш ҳисобланади. Товарларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солиш объектидир. Товарларга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда бошқа шахсга ўтказилиши ҚҚС солиш мақсадларида товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 238-м., 239-м. 1-қ. 1-б.). Янги таҳрирдаги СКда асосий воситаларни реализация қилиш бўйича операцияларга солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари назарда тутилмаган. Мазкур ҳолатда ҚҚС тўловчи ушбу операцияни расмийлаштиришда АВнинг чиқиб кетишига 26,087 млн сўмга (200 / 115% х 15%) тенг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура ёзиб бериши лозим деган хулосага келиш мумкин. Янги бино ҚҚС ҳисобга олинган ҳисобварақ-фактура бўйича олинса, ҚҚС тўловчи СКнинг 266-моддасида кўрсатилган шартларга мувофиқ уни тўлиқ ҳажмда ҳисобга олиши мумкин (СК 266-м. 3-қ.).
Фойда солиғи
Бино реализация қилинган (сотилган) тақдирда асосий воситанинг чиқиб кетиши расмийлаштирилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 51-банди). Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад фойда деб эътироф этилади, у бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. Бунда асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда уларни қўшимча баҳолаш суммаси даромад таркибига киритилади (СК 298-м.). Шу тариқа, 1 млн сўмлик баланс қиймати ва бинони амалда сотган нархингиз (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) олдинги даврлар учун мажбурий тартибда қайта баҳолаш суммаси қўшилган ҳолда фойда солиғи солинадиган объект ҳисобланади.
МИСОЛ. 8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида ҳисобга олинадиган, илгари мажбурий тартибда ўтказилган қайта баҳолаш суммаларини 0,5 млн сўмга тенг деб қабул қиламиз. 173,413 млн сўмга (200 - 26,087 (ҚҚС) - 1 + 0,5) тенг сумма солиқ солинадиган базага киритилади. Айланмадан олинадиган солиқ АВ чиқиб кетган тақдирда айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда солиқ солинадиган даромад худди фойда солиғидаги сингари ҳисобланади (СК 463-м. 1-қ.). 17.04.2020 [ID: 17160] Ногиронлиги бўлган шахслар учун солиқлар бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?
Показать ответ
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Қуйидаги тоифадаги шахсларнинг МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадларига (даромад олинган ҳар бир ой учун) ЖШДС солинмайди (СК 380-м. 1-қ.): -уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган шахслар. Бу имтиёз уруш ногиронининг (иштирокчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (иштирокчиларга) ногироннинг (иштирокчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади; - болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Юридик шахслар томонидан қуйидаги йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммаларига ЖШДС солинмайди, бундан туристик йўлланмалар мустасно: - ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан ушбу иш берувчида ишламайдиган ногиронлиги бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар; - ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек иш берувчининг даволашга ҳамда тиббий хизмат кўрсатишга, ногиронлик профилактикаси ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлари. Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун иш берувчилар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида эса - унинг оила аъзоларига, ота-онасига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, бу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади (СК 378-м. 2, 3-б.).
Мол-мулк солиғи
Қуйидагиларнинг мол-мулкига солиқ солинмайди: q уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади (СК 421-м. 1-қ. 2-б.). - I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган 60 кв.м доирасида. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади (СК 421-м. 2-қ. 3-б.).
Ер солиғи Қуйидагилар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилади: - уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади; q I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади; - Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар. Мазкур имтиёз тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногиронлиги бўлган шахснинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади (СК 436-м. 1-қ.). Йиғимлар Ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади (СК 459-м. 1-б.). Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашиши юридик шахслар учун солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини беради. Масалан, ишловчиларнинг умумий ўртача йиллик сонининг 3%идан кўпроғи ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этадиган юридик шахслар учун фойда солиғи бўйича солиқ базаси нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг 1%и ҳисобидан камайтирилади (СК 337-м. 7-қ.). Ягона иштирокчилари ногиронларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар ташкил этадиган ҳамда ногиронларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50%ини ташкил этадиган юридик шахслар: -ушбу корхоналар эгаллаган ер участкалари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкасига 0,1 коэффициент қўллашга ҳақли (СК 429-м. 3-қ.); - юридик шахсларга солинадиган мол-мулк солиғидан озод этилади (СК 414-м. 2-қ.); - ўзи ишлаб чиқарган товарлар ва хизматларни реализация қилиш айланмаси бўйича ҚҚС тўлашдан озод этилади (СК 243-м. 1-қ. 6-б.). Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар ижтимоий солиқ бўйича 4,7%лик ставкани қўллайдилар (СК 405-м. 1-қ.). Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқни тўлашдан озод этилади. СК 408-моддасининг 1 ва 2-қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50%ини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки ТМЭК маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади (СК 408-м. 3-қ.). Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон Чернобилчилари" ассоциацияси бўлган ва умумий сонида ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранлари 50%дан кам бўлмаган ва ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50%идан кам бўлмаган солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ бўйича ноль даражали ставкани қўллайдилар (СК 467-м.).
28.04.2020 [ID: 17256] 1. Адвокатлик бюроси қандай солиқлар тўлайди? 2. Адвокатлик бюроси қандай солиқ ва бошқа ҳисоботлар топширади?
Показать ответ
1. Адвоткатлик бюроси ижтимоий солиқни тўлайди ҳамда адвокат ойлигидан ЖШДСни ушлаб қолади. Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари СКнинг 477-478-моддалари билан белгиланган. Адвокатлик бюроси фаолиятнинг адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно:
Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, мазкур Кодекснинг XIII бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади:
Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Адвокатлик бюроси томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) солиқлар ва йиғимлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун СКда назарда тутилган тартибда тўланади (СКнинг 477-моддаси). 2. Адвокатлик бюроси ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмаган ҳолда тақдим этади (СКнинг 389-моддаси). Адвокатлик бюроси томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) тегишли солиқ ҳисоботларини СКда назарда тутилган тартибда ва муддатларда тақдим этади. Адвокатлик бюроси:
йиллик молиявий ҳисоботни - ҳисобот йилидан кейинги йилинг 15 февралига қадар тақдим этади. |