Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоговый учет
Показать ответ

Ушбу операциядан ваколатхонада эмас, балки мол-мулкни текинга берадиган ЎзР резиденти – юридик шахсда солиқ оқибатлари юзага келади.

Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи ЎзР норезидентлари бўлган юридик шахслар фойда солиғининг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади ­(СКнинг 294-моддаси 1-қисми 3-банди).

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Бундай даромадлар жумласига текин олинган мол-мулк ҳам киритилади. Даромадларни тўлаш деганда амалга ошириладиган жойидан қатъи назар, хусусан, мол-мулкни бериш тушунилади (СКнинг 351-моддаси 1-қисми, 2-қисми 13-банди, ­354-моддаси 6-қисми).

Текин асосда олинган мол-мулк қиймати унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СКнинг 299-моддаси 2-қисми).

Уларнинг ҳар бир тўланишида солиқ тўловчининг даромадларидан солиқ ушлаб қолинади. Даромад пулсиз шаклда тўланса, солиқ агенти солиқни норезидентнинг пулсиз шаклда олинадиган даромадини тегишли тарзда камайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммада бюджетга тўлаши шарт. Солиқ агенти томонидан солиқ суммаси ўз маблағлари ҳисобидан уни ушлаб қолмаган ҳолда тўланган тақдирда, унинг солиқни ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича мажбурияти бажарилган деб эътироф этилади (СКнинг 354-моддаси 7, 12-қисмлари).

Мазкур ҳолатда норезидентларнинг даромадларидан ҳисоблаб чиқарилган ва ушлаб қолинган солиқ суммаси солиқ агенти томонидан бюджетга норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай тўланади (СКнинг 355-моддаси 2-қисми).

 

Показать ответ

Ҳақиқатдан ҳам, ҳисобварақ-фактуранинг тасдиқланган шаклида СКнинг янги таҳрири билан киритилган хусусиятлар инобатга олинмаган.

Мазкур масала бўйича ваколатли органларга мурожаат қилганимизда, тез орада ҚҚС ҳисоблаш бўйича киритилган қоидаларига мувофиқ келувчи ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари тасдиқланиши ҳақида оғзаки хабар беришди.

Показать ответ

Акциз солиғи тўловчиларига ҚҚС ҳисоблаш учун солиқ базаси бўлиб етказиб бериш қиймати ва акциз солиғи суммаси ҳисобланади.

Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби (АВда 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатга олинган) 24.02.2020 йилда ўз кучини йўқотди. 2020 йил учун солиқ ҳисоботининг янги шакллари (АВда 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатга олинган) тасдиқланди. Бироқ уларда ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари мавжуд эмас.

Показать ответ

Ҳа, қонуний. Хронометраж кўздан кечириш натижаларидан ҳисоблаб чиқарилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари ишончлилигини солиштириб кўриш учун фойдаланилади (АВда 03.04.2019 йилда 3148-сон билан рўйхат олинган Низомнинг 23-банди).

Қўшимча ҳисобланган солиқларни 2019 йил учун солиқ ҳисоботида аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этган ҳолда акс эттириш лозим (СКнинг 83-моддаси). Сизнинг ҳолатингизда солиқларни ҳисоблаш (2019 йил учун хронометраж натижалари бўйича қўшимча ҳисоблаш) учун асос бўлиб солиқ органи қарори ҳисобланади.

Хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид тақдим этилган солиқ ҳисоботида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги аломатлари аниқланса, давлат солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда солиқ тўловчига талабнома юборади. (АВда 03.04.2019 йилда 3148-сон билан рўйхат олинган Низомнинг 27-банди).

Шу сабабли, агар солиқ органи солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида  солиқларни қўшимча ҳисоблашни мустақил равишда амалга оширган бўлиб, Сиз эса аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этган бўлсангиз, у ҳолда шахсий ҳисобварақда икки марта қўшимча ҳисобланган суммаларни чиқариб ташлаш учун Сиз ДСИга хат билан мурожаат қилишингиз лозим. Агар Сиз аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳали тақдим этмаган бўлсангиз, у ҳолда уни тақдим этишингиш керак эмас, чунки солиқларни ҳисоблаш солиқ органлари томонидан амалга оширилган.

Хронометраж бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни ҳисобда ва ҳисоботда қандай акс эттириш лозимлиги ҳақида қуйидаги мақолалар орқали танишиб чиқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/14845

https://vopros.norma.uz/question/16189

Показать ответ

Солиқ ҳисоби мақсадларида фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда мазкур харажатлар чегириб ташланадиган харажатлар эканлигини ёки улар СКнинг 44-бобига мувофиқ чегириб ташланишини аниқлаш лозим. Шу сабабли, 9430 “Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағида юритилаётган сарфларни солиқ солиш мақсадида чегириб ташланадиган ва чегириб ташланмайдиган харажатларга ажратиб чиқиш лозим.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида Фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклида уни тўлдириш бўйича йўриқнома (қўлланма), шу жумладан ҳисоб-китобга 2-иловада харажатларни акс эттириш тартиби бириктирилган бўлиб, ҳисоб-китобни тўлдираётганингизда улардан фойдаланишингиз мумкин.

Показать ответ

Харидорларга реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасида чегирмалар берган солиқ тўловчи солиқ базасини бундай чегирмалар чегириб ташланган ҳолдаги товар нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди (СКнинг 248-моддаси 2-қисми).

Бу дегани, агар чегирма сотиб олиш пайтида тақдим этилса, ҳисобварақ-фактурани тўлдирганда “Нарх” устунида чегирмани ҳисобга олган ҳолдаги маҳсулот қийматини кўрсатиш лозим.

Масалан, товар бирлигининг нархи – 10 минг сўм бўлиб, катта ҳажмда харид қилингалик учун сотиб олиш пайтида 5% миқдорда чегирма тақдим этилса, у ҳолда ҳисобварақ-фактурада сотиш нархи 9,5 минг сўм миқдорида кўрсатилади.

Показать ответ

 Битта сатрда "Чакана сотилган товарлар" деб кўрсатилиши ва умумий сумма акс эттирилиши лозим. ЎзР ДСҚнинг расмий сайтида шундай тушунтириш берилган.

Аҳолига назорат-касса аппаратлари (тўлов терминаллари) орқали реализация қилинган товарлар (хизматлар) айланмасининг умумий суммаси солик даври (ой) якунлари бўйича бир сатрда акс эттирилади ҳамда "ЭҲФ бир томонлама тартибда" бандини танлаш орқали ЭҲФ шакллантирилади, бу ерда контрагентнинг маълумотлари киритилмайди. Товарларни (ишлар, хизматларни) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган жисмоний шахсларга реализация қилишда товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан шакллантирилган ЭҲФ унинг электрон рақамли имзоси билан бир томонлама тасдиқланади  (Низомнинг 18-банди, ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илова).

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика