Ответов: 548
|
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
15.10.2019 [ID: 15297] Какие предприятия сохранили льготы по НДС после вступления в силу отмены льгот по НДС с 01.10.2019 г.?
Показать ответ
Льготы по НДС, предоставленные Налоговым кодексом (ст. 208-211 НК) и другими нормативно-правовыми актами, после 1 октября 2019 года сохраняются за некоторым исключением. С 1 октября отменены льготы по НДС, в том числе при импорте, в отношении:
В целях приведения нормативных актов в соответствие с новым решением Президента (УП-5755 от 27.06.2019 г.) принято ПКМ № 829 от 30.09.2019 г. В нем содержится перечень изменений в отдельные нормативные акты в связи с отменой льгот по НДС, а также решений Правительства, утративших силу. 23.01.2020 [ID: 16234] 1. Воситачилик шартномалари бўйича олинган товарларга солиқ солиш тартиби қандай?
2. ДСИнинг воситачилик товарлари савдосидан 33% миқдорида солиқ тўланиши тўғрисидаги кўрсатмалари тўғрими?
Показать ответ
1. Воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум деганда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси тушунилади (2020 йилгача амал қилган Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-бандининг 6-хатбошиси). Ушбу фаолият тури учун 2018 йилда ЯСТ 33% миқдорида белгиланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 9-1-иловаси). 2. Воситачилик шартномасида воситачилик товарларини сотишда корхона томонидан белгиланган савдо устамаси воситачилик ҳақи ҳисобланиши кўрсатилган бўлса, ДСИ ходимлари тўғри кўрсатма беришган. Воситачилик ҳақи - савдо устамаси суммасига 33%лик ставка бўйича ЯСТ солинади. 22.06.2020 [ID: 17752] Хусусий мактаб томонидан автомобилни қолдиқ қийматидан паст қийматда реализация қилиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
Показать ответ
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарори 8-бандида қайд этилганки: «Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинсин, бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади». Асосий воситалар таркибида бўлган автомобилни реализация қилиш алоҳида фаолият тури бўлиб ҳисобланмайди. Шундан келиб чиқиб ҳисоблаймизки, 2020 йилда хусусий мактаб томонидан автомобилни сотиш, шу жумладан қолдиқ қийматдан паст қийматда сотиш юқоридаги қарорга мувофиқ ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди. |