Ответов: 548
Ответы эксперта. Наследование
Показать ответ

Жиянингиз қонун бўйича мерос бўлишига қарамай, унга бобосидан мерос улуши тегмайди.

Жиянингиз тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўр ҳисобланади, яъни қонун бўйича меросхўрнинг (унинг отасининг) улуши мерос очилгунга қадар вафот этганлиги сабабли ўғлига берилиши лозим эди (ФКнинг ­1140-моддаси). У қонун бўйича меросхўр шахслар доирасига киради.

Бироқ у қуйидаги сабабларга кўра меросдан улушга умид қилмаса ҳам бўлади. Мерос тўғрисидаги асосий қоидалардан бири, шубҳасиз, қонун бўйича мерос олдида васият қилинган мерос устунлик қилади (ФКнинг 1120-моддаси). Фуқаро (бобоси) ўз мол-мулкини ёки унинг бир қисмини қонун бўйича меросхўр бўлган ва бўлмаган битта ёки бир нечта шахсларга васият қилиши мумкин эди. Васиятнома мавжуд бўлмаганда ёки мол-мулкнинг бир қисми васият қилинганда, қонун бўйича меросхўрлик юзага келади.

Васият қолдирувчи томонидан меросдан бутунлай маҳрум қилиш мумкин бўлмаган ва васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, мерос оладиган шахслар доираси – мажбурий улуш оладиган меросхўрлар назарда тутилган. Улар жумласига мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар киради. Улар васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар (ФКнинг 1142-моддаси). Мажбурий улушга эга меросхўрлар рўйхати мукаммал ҳисобланади. Жиянингиз ушбу шахслар доирасига кирмайди. 

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика