Ответов: 548
Ответы эксперта. Гражданско-правовые отношения
Показать ответ

Йўлаклардаги электр шчитлар кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкига қарашлидир. Бу Уй-жой кодекси (124-модда), амалдаги "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонун (18-модда), қабул қилинган, лекин 2020 йилнинг 1 августига қадар кучга киритилмаган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонунда (6-модда) назарда тутилган. Мазкур қонун ҳужжатларида кўп квартирали уйда, хусусан, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар умумий мол-мулк ҳисобланиши белгиланган.

Электр шчитни таъмирлаш мулкдорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган ишлар режаси, даромад ва харажатлар сметасига киритилиши керак. Лекин амалиётда кўплаб ХУМШ бу ишларни пайсалга солади (авария ҳолатига келмагунча парво қилишмайди).

Ҳозирда ширкатлар кредитларни сўндирмоқда, маблағларининг чўғи камайган, жорий ишларни бажариш учун харажатларни учма-уч амалга оширмоқда. Умумий ёндашув қуйидагича: ишлар режалаштирилиб, хомчўт қилиниб, тасдиқланиб бўлганда ширкатда (ёки бошқа бошқарув органида) маблағ етишмаслиги туфайли электр шчитни таъмирлаш бўйича муаммолар юзага келса, мулкдорлар бошқарув органи раҳбарияти билан келишилган ҳолда уни ўз ҳисобларидан тузатиб қўйишлари мумкин. Бунда харажатлар кейинчалик ўзаро ҳисоб-китоб қилинади. Бу ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 30-моддаси ва Кўп квартирали уйларни бошқариш ҳақидаги Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган. Ҳужжатларда белгиланишича, айрим ҳолларда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, бунда асос сифатида аризачининг ёзма хабарномаси ва умумий йиғилишнинг баённомаси керак бўлади.

Показать ответ

Турар жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши асл ҳолида ажратиб берилиши мумкин эмас (УЖКнинг 124-моддаси 2-қисми). Яъни турар жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатлар миқдорини аниқлаш учун ўзининг ундаги улушини ажратиб чиқара олмайди.

Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига оладилар (УЖКнинг 126-моддаси, 132-моддаси 2-қисми). Улар уй-жойга ва умумий фойдаланиладиган жойга хизмат кўрсатиш учун ташкилотни мустақил белгилайдилар (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон қарорига 3-илованинг 10-банди 2-қисми).

Умумий улушли мулк асосида бўлган кўп квартирали уйни бошқариш (07.11.2019 йилдаги 581-сон Қонуннинг 8-моддаси 3-қисми, 2020 йил 1 августдан эътиборан кучга киради):

бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;

юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлган бошқарувчи томонидан шартнома асосида;

битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот томонидан амалга оширилиши мумкин.

Кўп квартирали уй кенгашининг раиси томонидан умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш учун тегишли шартномалар тузилади (Қонунинг 26-моддаси).

Шундай қилиб, турар жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши асл ҳолида ажратиб берилиши мумкин эмас. Сиз кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси бўлиб ҳисобланасиз ва бу сизнинг зиммангизга мазкур мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларда қатнашиш бўйича мажбуриятни юклайди.

Показать ответ

Қонун ҳужжатларида МЧЖнинг суд муҳокамаси мавжудлиги тўғрисидаги муассисларини хабардор қилиш мажбурияти назарда тутилмаган.

МЧЖ муассисларга эмас, балки ўзига тегишли бўлган мол-мулк бўйича жавобгар бўлади. Судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг ижроия органлари ёки вакиллари юритадилар (ИПКнинг 61-моддаси). Қоидага кўра, бу берилган ишончномага асосан МЧЖ номидан директор ёки ходим бўлиши мумкин.

МЧЖ ўз муассисларини уларга хат юбориш орқали суд жараёни ҳақида хабардор қилиши мумкин.

Қоидага кўра, МЧЖ уставида ижро этувчи органнинг ваколатлари қайд этилган. Хабардор қилиш мажбуриятини МЧЖ ижро этувчи органи ҳақидаги низомда, масалан, «МЧЖ ижро этувчи органининг муассислар билан ўзаро муносабатлари тартиби» бўлимида қайд этган маъқул.

Показать ответ

Бироқ бола балоғат ёшига етганида, агар у меҳнатга лаёқатсиз бўлса, ота-оналар уни моддий таъминлашда давом этадилар (ОК 100-м.).

Балоғат ёшига етган бола коллеж, олий ўқув юрти талабаси бўлиб, кичик миқдорда стипендия олса, ўқиши учун ҳақ тўлаши зарур бўлса, ота-оналар ҳар ойда қатъий белгиланган суммада таъминлаш тўғрисида ихтиёрий битим тузишлари мумкин, битим нотариал идорада расмийлаштирилади.

Келишувга эришилмаган ҳолларда қарамоғида боласи бўлган ота-она ёки шу боланинг ўзи (вояга етган) қатъий суммадаги алиментларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги даъво билан жавобгарнинг яшаш жойидаги судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда ушбу даъвога боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва муҳтожлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- ногиронлиги тўғрисида ТМЭК ва бошқа ваколатли органнинг хулосаси;

- моддий аҳволи тўғрисида маълумот;

- стипендия миқдори тўғрисида маълумот;

- бола кун давомида ўқиш билан бандлиги, шу сабабли ишлаш имконини йўқлиги тўғрисида ўқув муассасасидан маълумотнома;

- боланинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббий маълумотнома (ОСПнинг 29.07.2016 йилдаги 11-сон қарорининг 910-бандлари).

Показать ответ

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли (Низомнинг 5-банди, 1-илова, АВ томонидан 12.11.2019 йилда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ижро ҳужжатидаги талабларни қарздор томонидан ижро этиш муддати ижро иши юритиш қўзғатилган кундан 15 кундан ошиб кетмайдиган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда давлат ижрочиси томонидан белгиланади (Низомнинг 6-банди).

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан давлат ижрочисига тақдим қилинади. У қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган бўлиши лозим.

Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб махсус электрон тизим орқали қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор қабул қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига ёхуд унинг вакилига ёзма ёки электрон шаклда асослантирилган жавоб юборади (Низомнинг 7-банди).

Давлат ижрочининг қарздор чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан махсус электрон тизим орқали электрон шаклда тасдиқланади (Низомнинг 8-банди).

Қарзнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор тасдиқлангандан сўнг чеклов қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда Чегара қўшинларига юборилади.

Қарздорга нисбатан чеклов қўйилгани тўғрисидаги маълумотда кўрсатиладиган ахборот томонлар ўртасидаги келишув ва техник йўриқномага асосан белгиланади (Низомнинг 9-банди).

Ижро ҳужжатларида қарздор ёки ундирувчининг (агар қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) электрон почтаси ёки телефон (мобиль) рақами ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги хабарнома унинг жўнатилганлигини ва қабул қилиб олинганлиги фактини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёки мобиль алоқа воситалари орқали қисқа хабар (SMS) кўринишида йўлланади.

Қарздор ёки ундирувчи электрон почтаси орқали ёки SMS кўринишида юбориш имкони бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарорнинг кўчирма нусхалари яшаш манзили бўйича почта орқали қарздорга ва ундирувчига (агар қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) юборилади (Низомнинг 10-банди).

Қарздор чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, чеклов қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот, кейинчалик тегишли органга маълумот бериш учун Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда давлат ижрочиси томонидан фақат МваФР бош бошқармасига юборилади (Низомнинг 11-банди).

Чеклов қўйилгани тўғрисидаги маълумот қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабарнома МваФР бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан Мажбурий ижро бюросига Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали юборилади. Қабул қилинган чеклов бир вақтнинг ўзида иккала идоранинг идоравий электрон базасига киритилади (Низомнинг 12-банди).

Ички ишлар органларининг МваФР бўлимлари (бошқармалари) ҳамда Чегара қўшинлари бўлинмалари суд ёки давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган вақтинча чеклов олиб ташланмагунга қадар қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига йўл қўймасликка мажбурдирлар (Низомнинг 14-банди).

 

Показать ответ

КАЁҚШга бошлиқ, мастер ёки операторлардан бири раҳбарлик қилади. Операторлар моддий жавобгар шахслар ҳисобланадилар, улар билан жамоа (бригада) жавобгарлиги ёки шахсан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади (Қоидаларнинг 6, 7-бандлари).

Ҳар бир КАЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш масса ва ҳажм бирликларида юритилади. КАЁҚШ «Ўзстандарт» маркази томонидан қўллашга рухсат берилган ҳамда Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки паспортда тегишли белгига эга бўлган зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситаларига эга бўлиши керак (Қоидаларнинг ­9-банди).

Ҳар бир КАЁҚШда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

 технологик ва электр схемалари мавжуд бўлган КАЁҚШ паспорти;

 формулярлар ва ёнилғи ҳамда мой қуйиш колонкаларининг техник баёни;

 резервуарларнинг паспортлари;

 резервуарларнинг градусларга бўлинган жадваллари;

 КАЁҚШдан техник фойдаланиш қоидалари;

 техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома;

 смена ҳисоботи;

 идишларга қуйилган нефть маҳсулотлари, автомобиллар (мавжуд бўлганда) учун эҳтиёт қисмлар ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари;

 келтирилган нефть маҳсулотларининг ҳисобга олиш журнали;

 ўлчов воситаларини текшириш жадвали;

 асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва мол-мулкни ҳисобга олиш журнали;

 КАЁҚШ ходимларининг лавозим йўриқномаси;

 АЁҚШнинг ўлчов воситалари билан жиҳозланганлик рўйхати (Қоидаларнинг 10-банди).

Показать ответ

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан ўтишлари зарур. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳам таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Рўйхатга олиш тизимининг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари томонидан таъминланади ("Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 42-моддаси).

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхати уларнинг турар жойлари бўйича олиб борилади ҳамда умумий ва махсус рўйхатга бўлинади.

Умумий ҳарбий рўйхатда чақирилувчилар, шунингдек сафарбарлик даври ва уруш даври учун давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бронлаштириб қўйилмаган ҳарбий хизматга мажбурлар турадилар.

Махсус ҳарбий рўйхатда сафарбарлик даври ва уруш даври учун давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар турадилар.

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, шунингдек улар ишлайдиган ёки ўқийдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан амалга оширилади (Қонуннинг 43-моддаси).

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматдан бўшатилганидан кейин турар жойига етиб борган шахслар 3 кунлик муддат ичида тегишли мудофаа ишлари органларига ҳисобга туриш учун келишлари шарт.

Турар жойи 1,5 ойдан кўпроқ муддатга ўзгарган, 3 ойдан кўпроқ муддатга хизмат сафарига, ўқиш, таътил ёки даволанишга борган тақдирда, турар жойларидаги ҳарбий рўйхатдан чиқишлари, янги турар жойга (доимий ёки вақтинчалик) келганларидан кейин 3 кунлик муддат ичида ҳарбий рўйхатдан ўтишлари шарт.

Бундай ҳолатларда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш ва ҳарбий рўйхатда туриш учун ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини мудофаа ишлари органига топширишлари лозим. Қишлоқ жойларга борган ёки у ерлардан жўнаб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига топширишлари керак.

Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар резервдагилар ва захирадагилар ҳарбий рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Ҳарбий рўйхатдан қуйидагилар чиқарилиши лозим (Қонуннинг 44-моддаси):

1) тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқаролар;

2) резервда ёки захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган фуқаролар (Қонуннинг 26-моддаси);

3) чет элга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган фуқаролар;

4) вафот этган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқаролар.

Шу тариқа, турар жойингиздаги мудофаа бўлимига қайта мурожаат қилишга ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти бўйича ҳарбий ҳисобга туришга ҳақлисиз.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика