Ответов: 548
Ответы эксперта. Административная ответственность
Показать ответ

Ҳайдовчилар:

- ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги;

- расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома;

- чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар (ВМнинг 01.12.2018 йилдаги 975-сон қарорига илованинг 18-банди 14-хатбошиси).

Маъмурий судда Сиз ҳуқуқбузарлик фактини инкор этишингиз,  бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз мумкин (МЖтКнинг 245-моддаси 2-қисми, МСИЮтКнинг 4-моддаси 1-қисми). Шикоятга қуйидагилар илова қилинади (МСИЮтКнинг 130-моддаси):

- давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

- шикоятнинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга юборилганлигини;

- арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатларни;

- шикоятни имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса.

Давлат божи миқдори БҲМнинг 1 бараварига тенг (Давлат божи ставкаларининг 3-банди б-кичик банди). Почта харажатларининг суммаси суд томонидан мустақил равишда белгиланади, бироқ бу сумма БҲМнинг 1/10 қисмидан ошмаслиги керак (МСИЮтКнинг 113-моддаси 2-қисми).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика