Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Компенсация нормалари ВМнинг 02.04.1999 йилдаги 154-сонли қарори билан энг кам ойлик иш ҳақи карралигида белгиланган. Мазкур қарорга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, компенсация нормасини базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилиш зарур.

Бир ойлик компенсация нормаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари миқдорига тенг. 2020 йилнинг январь ойи учун мазкур сумма 1 003 500 сўмни (223000 сўм х 4,5) ташкил этади.

Показать ответ

1. Йўқ, қонунчиликда бундай имконият кўзда тутилмаган. Жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми (дивидендлар) уларнинг жамият устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II -сон Қонуннинг 25-моддаси).

2. Дивидендларни тўлашда уларда белгиланган ставкада солиқ ушланиб қолинади (СКнинг 382-,387-,388-моддалари). Бошқа солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Показать ответ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромадлари бўлиб ҳисобланади (СКнинг 377-моддаси 10-банди).

Ижтимоий солиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга солинади (СКнинг 403-моддаси 1-қисми ва 404-моддаси 1-қисми). Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ижтимоий солиқ  солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди. Ушбу ҳолат ходимга асосий иш жойидан ҳам, ўриндошлик асосида ҳам тўланган моддий ёрдамга таалуқлидир.

Показать ответ

Президентнинг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон) га асосан 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлига қадар микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқнинг ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилади. Бу пасайиш шу даврда кечиктирилган мажбуриятларга ҳам татбиқ этилади. Яъни жорий йилнинг 1 майидан 1 июлга қадар бўлган даврга кечиктирилган ижтимоий солиқ 1% миқдорида тўланади. 1 июлдан бошлаб кечиктирилган суммалар бўйича ижтимоий солиқ 12% ставка бўйича ҳисобланади.

Показать ответ

Хорижий давлатлар элчихоналари ижтимоий солиқ тўловчилари бўлиб ҳисобланмайди (СКнинг 402-моддаси).

Хорижий давлат элчихонасида ишловчи ЎзР фуқароси  ижтимоий солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда ихтиёрий асосда тўлайди. Бунинг учун у жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида ариза беради. Ижтимоий солиқ декларация асосида ЖШДС тўлаш муддатларида тўланади (СКнинг 409-моддаси).

Показать ответ

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бино ва иншоотлар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 411-моддаси).

Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФКнинг 111-моддаси).

Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб, бир ой муддатда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан мурожаат қилишлари шарт (ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди).

Тегишинча, кўчмас мулк объектлари бузилганидан кейин уларга тегишли кадастрларни қайта расмийлаштириш лозим. Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китоби кадастр ҳужжатларида акс эттирилган объектлар бўйича топширилади.

 Айланма миқдорига солиқ солиш тартиби боғлиқ - ёки айланмадан олинадиган солиқ (тушум 1 млрд сўмгача бўлганда) ёхуд ҚҚС ва фойда солиғи (тушум 1 млрд сўмдан ортиқ бўлганда). Мол-мулк ва ер солиқларини айланмадан қатъи назар, солиқ солиш объекти мавжуд бўлса, ҳамма тўлайди.

Улардан 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар фақат кичик бизнес субъектлари ва кичик бизнес ҳисобланмаслиги ҳам мумкин бўлган кўпчилик хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари озод этилган. Бу - бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Шу боис ушбу имтиёздан фойдаланиш учун микро ёки кичик корхона бўлиш керак. Ёки сизнинг корхонангиз юқорида кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланса, у йирик корхона бўлиши ҳам мумкин.

Показать ответ

Ушбу имтиёз ўз фаолиятини тўхтатганларга ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайганларга тақдим этилган.

Янги Фармон билан юқорида санаб ўтилган кечиктирилган суммалардан апрель ва май ойлари учун суммалар ҳисобдан чиқарилади. Яъни кичик тадбиркорлик субъектлари - кўрсатилган шартларга риоя қилинганда - жорий йилнинг 1 апрелидан 1 сентябрига қадар ёки 5 ой муддатга (кечиктирилган апрель-май + озод этиладиган июнь-август) мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилади.

Показать ответ

Кўчмас мулк объекти корхона ҳисобга қўйилмаган жойда жойлашган бўлса, корхона объектни у жойлашган жойда ҳисобга қўйиши лозим. Бунинг учун объектлар жойлашган ердаги солиқ органига ушбу кўчмас мулкка кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан эътиборан 10 кун мобайнида мурожаат қилиши керак (СК 131-м. 3-қ.).

Нотурар кўчмас мулк бўйича ер солиғи ва мол-мулк солиғи объект жойлашган жойдаги солиқ органига тўланади, солиқ ҳисоботи ҳам шу ерга тақдим этилади.

02.07.2020 [ID: 17881] Мол-мулкдан, айнан уяли аппаратдан вақтинча текин фойдаланишда фойда солиғи қандай тўғри ҳисобланади? Солиқ солиш мақсадлари учун мазкур уяли аппарат учун СК нормалари бўйича амортизация ажратмаларидан келиб чиққан ҳолда даромадни аниқласа бўладими? Уяли аппаратдан вақтинча текин фойдаланиш шартномасини тузиш чоғида ОАВдан уяли аппарат қиймати тўғрисидаги маълумотларни илова қилиш зарурми ёки шартноманинг ўзида келишилган қийматни кўрсатиш етарлими?
Показать ответ

Ходимнинг уяли телефонидан текин фойдаланиши текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси билан расмийлаштирилади (ФК 617-м.).

Ходимдан уяли телефонни текин фойдаланиш учун олган ҳолда, корхона шартномада белгиланган муддатга текин мулкий ҳуқуқни олади.

Бозор қиймати топшириш ҳужжатлари билан тасдиқланиши мумкин, шу боис мулкий ҳуқуқ қийматини шартномада ва телефонни қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатган маъқул (СК 299-м. 3-қ.). Мазкур ҳолатда бошқа нархга доир маълумотларни илова қилиш шарт бўлмайди.

Мулкий ҳуқуқ қийматини аниқлаш учун асос учун телефоннинг бозор қийматини ва фойдали ишлатиш муддатини олиш ва бир ой учун фойдаланиш ҳуқуқи қийматини аниқлаш мумкин.

Телефонни олиш чоғида уни балансдан ташқари 011-"Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк" счётида акс эттиринг.

Уяли телефондан текин фойдаланишдан олинган даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди. У солиқ солиш мақсадларида жами даромадга киритилади (СК 299-м.

Показать ответ

Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ  солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 411-моддаси 1-қисми).

Кўчмас мулк жумласига қуйидагилар киради (СКнинг 411-моддаси 2-қисми):

1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар;

2) қурилиши тугалланмаган объектлар. Қурилиши тугалланмаган объектларга қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;

3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;

4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач.

Юридик шахснинг бошқа мол-мулклари мол-мулк солиғи солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Цехда ўрнатилган технологик ускуна, мол-мулк солиғи солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Показать ответ

Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 411-моддаси 1-қисми).

Кўчмас мулк жумласига қуйидагилар киради:

4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач (СКнинг 411-моддаси 2-қисми).

Ер участкасининг ҳар бир тури учун ер солиғи ҳисоб-китобининг турли шакллари назарда тутилган.

Солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига тақдим этилади.

Ер солиғи ҳисоб-китобининг тегишли шакли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича – жорий солиқ даврининг 10 январига қадар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича – жорий солиқ даврининг 1 майига қадар тақдим этилиши лозим (СКнинг ­431-моддаси 1-қисми).

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади (СКнинг 432-моддаси):

айланмадан солиқ тўловчилар учун – йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача;

айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун – йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-кунигача.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

Показать ответ

Асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахсларни улар томонидан тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод этилган (Президентнинг 03.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармони 8-банди “а”-кичик банди).

Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади (СКнинг 424-моддаси 2-қисми).

Шу сабабли, корхона Президентнинг 03.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармони бўйича имтиёзни қўллаш ва тематик хиёбонни фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддат давомида ерга ижара ҳақини тўламаслик ҳуқуқига эга.

Показать ответ

Фойдаланилган сув ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (дастлабки) ҳисоби ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланади (СКнинг ­443-моддаси, 444-моддаси 1-қисми).

Юридик шахсларга ер ости сувларига қудуқ бурғулаш давлат хизматлари марказлари орқали рухсатнома берилади (Маъмурий регламент, ВМнинг 14.08.2019 йилдаги ­672-сон қарорига 1-илова). Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари якунланганидан сўнг рухсатнома олган ариза берувчилар бир ой муддатда белгиланган шакл бўйича техник паспортни тайёрлайди ва уни Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станциясига тақдим этади (Регламентнинг 35-банди).

Гидрогеология станцияси тақдим этилган техник паспортни 1 кун муддатда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақами берилади ва у ҳисобга олинади. Қудуқнинг тартиб рақами берилган техник паспортнинг нусхаси бурғулашни амалга оширувчи ташкилот ва буюртмачига қайтариб берилади (Регламентнинг 36-банди).

Корхонангиз қудуғи Регламентга мувофиқ расмийлаштирилган бўлса, ваколатли орган томонидан пломбаланган сувни ўлчаш асбобларининг кўрсаткичлари солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга олинади. Тартибга риоя қилинмаган тақдирда, қудуқни расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Изоҳ. Пломбаланмаган ўлчаш асбобларисиз сувдан фойдаланилганда унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитлари, сувдан фойдаланишнинг технологик ва санитария нормалари, экинлар ва кўчатларни суғориш нормаларидан келиб чиққан ёки маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайдиган бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Юридик шахслар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга тааллуқли қисм бўйича солиқ базасини солиқ даврида 1 гектар суғориладиган ерларни суғориш учун сарфланадиган сувнинг бутун хўжалик бўйича ўртача ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди (СКнинг 444-моддаси 9-қисми).

Показать ответ

Дарёга қайта қуйиладиган сувлар чегириб ташланмаган ҳолда олинган сув ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар деб эътироф этилади (СК 441-м.).

Фойдаланилган сувнинг ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базасидир. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (дастлабки) ҳисоби ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланади (СК 443, 444-м.).

Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти бўлмайди (СК ­442-м. 2-қ. 6-б.). Бошқа саноат тармоқлари учун бундай норма мавжуд эмас.  

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари белгиланади. Сув олиш лимитларини белгилаш учун сув ресурслари ҳажмлари оқава сувлардан, шунингдек қулай коллектор-дренаж сувларидан қайта фойдаланиш ҳажмидан иборат бўлади (Низомнинг IV бўлими, ВМнинг 19.03.2013 йилдаги 82-сон қарорига 1-илова). 

Показать ответ

 Фойдаланилган сув ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (дастлабки) ҳисоби ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланади (СКнинг 443-моддаси, 444-моддаси 1-қисми).

Юридик шахсларга ер ости сувларига қудуқ бурғулаш давлат хизматлари марказлари орқали рухсатнома берилади (Маъмурий регламент, ВМнинг 14.08.2019 йилдаги 672-сон қарорига 1-илова). Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари якунланганидан сўнг рухсатнома олган ариза берувчилар бир ой муддатда белгиланган шакл бўйича техник паспортни тайёрлайди ва уни Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станциясига тақдим этади (Регламентнинг 35-банди).

Гидрогеология станцияси тақдим этилган техник паспортни 1 кун муддатда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақами берилади ва у ҳисобга олинади. Қудуқнинг тартиб рақами берилган техник паспортнинг нусхаси бурғулашни амалга оширувчи ташкилот ва буюртмачига қайтариб берилади (Регламентнинг 36-банди).

Корхонангиз қудуғи Регламентга мувофиқ расмийлаштирилган бўлса, ваколатли орган томонидан пломбаланган сувни ўлчаш асбобларининг кўрсаткичлари солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга олинади. Тартибга риоя қилинмаган тақдирда, қудуқни расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Изоҳ. Пломбаланмаган ўлчаш асбобларисиз сувдан фойдаланилганда унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитлари, сувдан фойдаланишнинг технологик ва санитария нормалари, экинлар ва кўчатларни суғориш нормаларидан келиб чиққан ёки маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайдиган бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Юридик шахслар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга тааллуқли қисм бўйича солиқ базасини солиқ даврида 1 гектар суғориладиган ерларни суғориш учун сарфланадиган сувнинг бутун хўжалик бўйича ўртача ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди (СКнинг 444-моддаси 9-қисми).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика