Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

 

Ушбу имтиёзларга мувофиқ корхона:

1) ходимларнинг ўртача йиллик сонини белгиланган нормативдан кўпи билан 50%га ошириши мумкин. Бунда кичик корхона ёки микрофирма мақоми сақланиб қолади (28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармоннинг 1-банди). Ходимлар сонининг оширилишига йўл қўйилади, имтиёзлар ва преференциялар эса Ўзбекистон Республикасининг мазкур таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина тақдим қилинади;

2) касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ишга жойлашган бўлса (бюджет ташкилотлари, табиий монополиялар субъектлари ва устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлар бундан мустасно), ижтимоий тўлов ставкасини қуйидагича камайтиришга ҳақли бўлади (24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон Фармоннинг 6-банди):

- битирувчилар ишга жойлашган биринчи йил ичида - битирувчи учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича 50%га;

- битирувчи меҳнат фаолиятининг иккинчи ва учинчи йил давомида - битирувчи учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича 25%га.

 

Показать ответ

Саволингизга жавоб Молия вазирлигининг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатининг 13-бандида келтирилган:

"2020 йил 1 апрелдан солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар солиқ солишдан озод этилган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтирииш шартларисиз қўлланилади.

2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича солиқ имтиёзлари амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади, бироқ 2020 йил 1 апрелдан солиқ солишдан озод этиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш талаби бекор қилинади".

 

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар (17.02.2020 йилдаги ЎРҚ-604-сон Қонуннинг 39-моддаси). СКда ҚҚС бўйича имтиёзлар, шу жумладан товарлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилишида (импортида) солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин эмаслиги назарда тутилган (СК 75-м. 8-қ.).

Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига асосан ЭИЗ иштирокчиларига импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёзлар тақдим этилган. "Ургут" ЭИЗ иштирокчиларига Президентнинг 12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 6-бандига асосан имтиёз тақдим этилади. ПФ-4853-сон Фармоннинг 4-бандида эса инвестиция миқдоридан келиб чиққан ҳолда имтиёзнинг амал қилиш муддати белгиланган. Шу тариқа, ушбу имтиёзлар мақсадли йўналтириш шартларисиз амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади. Бу тўланмаган, лекин божхонадан ўтказишда БЮДда кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаслиги лозимлигини англатади.

Показать ответ

Фойда солиғи солиш мақсадида талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар қуйидагиларнинг ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (СКнинг 300-моддаси):

1) талаб қилиш ҳуқуқини олувчи солиқ тўловчи учун — қарздордан талаб бўйича асосий қарздан олиниши лозим бўлган сумма, шу жумладан талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш санасидаги асосий қарздан ортиқ сумма билан талаб қилиш ҳуқуқини олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ;

2) талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечган солиқ тўловчи учун — талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш қайси қиймат бўйича амалга оширилган бўлса, ўша қиймат билан солиқ тўловчининг дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатларига биноан талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш санасида қарздордан олиниши лозим бўлган талабнинг қиймати ўртасидаги ижобий фарқ.

Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечишдан олинган даромад талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида эътироф этилади.

СКнинг 300-моддаси 1-қисмида назарда тутилган талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра олинган салбий фарқ солиқ тўловчининг зарари деб эътироф этилади ва солиқ базаси аниқланаётганда чегириб ташланади.

ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари қуйидаги жавобда келтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/16334

Показать ответ

1. Бошқарувчи ташкилот томонидан ҳар бир мулкдор билан алоҳида шартнома тузилиши лозим.

Ширкат тузилмаган кўп квартирали уй бошқаруви бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан кўп квартирали уйда турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорига асосан тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилади (УЖКнинг 138-м.). Уй-жой фондини бошқариш шартномасининг намунавий шакли Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот бир томондан, ва уй-жой фонди мулкдори ёки ширкат, агар ширкат ташкил этилмаган бўлса, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари иккинчи томондан, уй-жой фондини бошқариш шартномасининг тарафларидир (УЖКнинг 139-м.).

 2. Йўқ, уй-жой фондига техник ва таъмирлаш хизматлари кўрсатиш кўринишидаги фаолиятни юритадиган тижорат ташкилоти учун қонун ҳужжатларида айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳам, умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳам солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган.

Бошқарувчи ташкилот хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан (ХУМШ) фарқли ўлароқ, тижорат ташкилоти ҳисобланади. Ташкилий-ҳуқуқий шакл таснифлагичи (ТҲШТ) бўйича 1153 коди хўжалик ширкатлари шаклидаги тижорат ташкилотларига берилади. Иштирокчиларнинг улушларига бўлинган устав фондига эга бўлган тижорат ташкилоти хўжалик ширкати ҳисобланади, унда иштирокчилар ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар ("Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддаси).

Показать ответ

Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи деб солиқ тўловчиларнинг хўжалик фаолияти бўйича жами молиявий натижасини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадида, СКда назарда тутилган тартиб ҳамда шартларда тегишли шартнома асосидаги ихтиёрий бирлашмаси эътироф этилади (СК 61-м. 1-қ.). СКнинг 5-бобида назарда тутилган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳига тааллуқли қоидалар 2022 йил 1 январдан амалга киритилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-моддаси). Тегишинча, ягона муассисдан фоизсиз қарз олинганда консолидациялашган гуруҳ бўйича нормалар қўлланилмайди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида апрель ойидан бошлаб 2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз тақдим этилганда, солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди ва ўз навбатида солиққа тортилмайди (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-банди 8-хатбошиси).

Показать ответ

Умумий қоидага кўра, солиқ солиш ҳисоблаш усули билан амалга оширилади (СК 78-м.).

Бироқ солиқ тўловчининг тўлов манбаидаги даромадларига махсус қоидага кўра солиқ солинади: солиқ суммаси норезидентга даромадни тўлаш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади (СК 354-м. 3-қ.). Нақд пул ва (ёки) нақд пулсиз шаклда пулларни бериш норезидентга бундай тўлаш амалга ошириладиган жойидан қатъи назар, даромадни тўлаш деб эътироф этилади (СК 354-м. 6-қ. 1-б.).

Показать ответ

1. "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармоннинг (5.05.2020 йилдаги ПФ-5989-сон) 2-бандида Рўйхатга (ПФ-5989-сон Фармонга илова) импорт қилинадиган хом ашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод этилиши назарда тутилади.

Бунда корхона фаолияти тури - ишлаб чиқариш ёки савдо бўлиши аҳамиятга эга эмас. Шунингдек импорт мақсадлари кўрсатилмаган. Рўйхатга киритилган хом ашё ва материаллар маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун импорт қилиниши мумкин. Имтиёз муайян товарлар учун эмас, балки импорт қилинган товарлар учун тақдим этилган.

2. ПФ-5989-сон Фармоннинг 3-бандида Солиқ кодексида белгиланганидан фарқ қиладиган ҚҚСни қоплашнинг соддалаштирилган тартиби белгиланган.

2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ҚҚСни қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади, унга биноан экспорт қилинадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлар (хизматлар) учун фойдаланилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхонасининг тижорат банкларидаги ҳисобрақамига келиб тушган валюта тушуми суммасидан қатъи назар ҳисобга олинади. Калава ва тола экспорти бундан мустасно.

ҚҚСни қоплашнинг соддалаштирилган тартибидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари қуйидаги шартларда фойдаланишлари мумкин:

- улар томонидан охирги 12 ой давомида товарлар экспорти амалга оширилганда;

-экспорт қилинган товарлар бўйича 10 минг АҚШ долларидан кўп миқдорда муддати ўтган дебиторлик қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда. Экспорт БЮД расмийлаштирилган кундан эътиборан 180 календарь кун ичида валюта тушуми экспорт қилувчининг банк ҳисобрақамига келиб тушмаган тақдирда, дебитор қарздорлик муддати ўтган деб ҳисобланади.

Корхонангиз ҚҚСни қайтаришнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган бўлса, валюта тушуми эса экспорт БЮД расмийлаштирилган кундан эътиборан 180календарь кун ичида экспорт қилувчининг банк ҳисобрақамига келиб тушмаган тақдирда ёки камерал назорати қайтарилиши маълум қилинган ҚҚС тўғри ҳисобга олинмаганлигини аниқлаган бўлса, қопланган ҚҚС суммасини (ёки унинг бир қисмини) 5 кун ичида пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши лозим.

 

Показать ответ

Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга. Айланмадан олинадиган солиқ танланган бўлса, у 4%лик ставка бўйича тўланади (СК 462-м., 467-м.).

Корхонани рўйхатдан ўтказиш чоғида айланмадан олинадиган солиқни тўлаш танланмаган бўлса, у фойда солиғи ва ҚҚС тўлайди. Бунда таълим хизматларини кўрсатишдан олинган тушум 90%ни ташкил этса, у фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкин (СК 59-м., 337-м.).

Таълим хизматларини кўрсатиш ҚҚС бўйича имтиёзли айланма ҳисобланади (тегишли лицензия мавжуд бўлган тақдирда), шу сабабли хизмат ҚҚСсиз кўрсатилади.

МТМ айланмадан олинадиган солиқни ёки фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашидан қатъи назар, корхона СКда белгиланган тартиб бўйича мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни, ижтимоий солиқ ва солиқ агенти сифатида ЖШДСни белгиланган тартибда тўлаши лозим.

Показать ответ

Президентнинг "Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон) 2-бандида шундай дейилган: "Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йил 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармаси мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин".

Имтиёз корхонага тўлиқ тақдим этилади. Бу тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш шартларига риоя этилганда корхона барча фаолият турлари ва бошқа даромадлари солиқлардан озод этилишини англатади.

Показать ответ

Жисмоний ва юридик шахслар ўртасида нотурар жойларнинг ижара шартномаси тузилаётганда солиқ инспекциясида ҳисобга қўйиш талаб қилинмайди.

Фақат жисмоний шахслар ўртасида ижара шартномаси тузилганда мажбурий ҳисобга қўйиш керак (Низом, АВ томонидан 11.10.2018 йилда 3077-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бунда, ижарага бериш шартномаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилса, у ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 574-м. 4-қ.).

Шу тариқа, ижарага бериш шартномасининг шартларига киритиладиган ўзгартиришлар солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаслиги керак.

 

Показать ответ

Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг қуйидагиларни ўз ичига оладиган ҳужжати ҳисобланади:

ҳар бир солиқ тури ва тўланган дивидендлар бўйича ҳисоб-китоблар ва солиқ декларацияларини;

ҳисоб-китобларга ва солиқ декларацияларига иловалар, улар солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқ органларига солиқ ҳисоботини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу ҳисобот тақдим этилган йилдан кейин камида беш йил сақлаши шарт (СК 84-м. 1-қ.).

Солиқ ҳисоботи солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳисоб ҳужжатларининг бир тури ҳисобланади. Ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тузилади ҳамда солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати тугагунга қадар (5 йил) сақланади (СК 76-м. 2-қ., 79-м. 1-қ.). Шу боис солиқ тўловчи солиқ органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботини ўз ихтиёрига кўра исталган - қоғоз ёки электрон шаклда сақлаши мумкин.

Электрон ҳужжатларни сақлашда улардан фойдалана олиш ва улардан қоғоз кўринишида нусхаларни тақдим этиш имконияти бўлиши лозим. Электрон шаклда тузилган бошланғич ҳужжат ва регистр электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳужжатлар тўғри тузилиши учун масъул бўлган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.

Показать ответ

Камерал текширув ўтказиш чоғида ва текширилувчининг солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланган бўлса, солиқ органи тузатишлар киритиш талабномасини юборади. Текширилаётган солиқ тўловчи 10 кунлик муддатда ёки ҳисоботларга тузатиш киритиши ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт (СК 138-м. 79-қ.).

Сизнинг ҳолатда солиқ инспекцияси СКнинг 138-моддаси 18-қисмига ҳавола қилишга ҳақли бўлмаган, чунки ушбу қисмда камерал текширув ўтказилиши тўғрисидаги низом ДСҚ томонидан тасдиқланиши ҳақида сўз боради. Жорий даврда ушбу низом тасдиқланмаган, фақат норматив ҳужжат лойиҳаси мавжуд. Бундан ташқари, ушбу қисм солиқ органларига фақат ДСҚнинг кўрсатмачига кўра талабнома юбормасдан қўшимча ҳисоблаш ҳуқуқини бермайди.

Солиқ инспекциясининг ҳаракати устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилишингиз мумкин.

 

Показать ответ

Интернет тармоғида Ўзбекистон юридик шахсига ЎзР норезиденти бўлган юридик шахс томонидан кўрсатиладиган рекламага оид хизматлар электрон шаклдаги хизматлар ҳисобланади (СК 282-м. 1-қ. 3-б.). Хизматларнинг харидори Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СК 241-м. 12-қ.).

Чет эл юридик шахслари реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатган тақдирда, бундай хизматларнинг харидорлари солиқ агентлари деб эътироф этилади (СК 255-м. 4-қ.). Бундай хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҚҚС тўловчилар ҳисобланади (СК 237-м. 1-қ. 3-б.).

Норезидент юридик шахс томонидан электрон хизматлар кўрсатилганда ушбу хизматлар харидори бўлган Ўзбекистон юридик шахси норезидентдан ҚҚСни ҳисоблаши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт. Шартнома ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, харидор ҚҚСни мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва ўз маблағлари ҳисобидан бюджетга ўтказиши шарт (СК 255-м. 67-қ.).

Бинобарин, Қозоғистон резиденти бўлган юридик шахс Ўзбекистон юридик шахсига электрон шаклдаги хизматлар кўрсатганда солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туриши шарт эмас.

У Ўзбекистон жисмоний шахсларига электрон шаклдаги хизматларни кўрсатишда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши лозим, сабаби жисмоний шахслар ҚҚС бўйича солиқ агентлари ҳисобланмайди. Мазкур ҳолатда норезидент ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқни бюджетга тўлайди (СК 281-м.).

Показать ответ

Товарлар ёки хизматларни олиш бўйича битимлар қалбаки ёки кўзбўямачилик билан тузилганлиги натижасида ҳисобга олиш ҳуқуқи пайдо бўлганлигининг исботи бўлса, солиқ инспекцияси ҳисобга олинган суммани бекор қилишга ёки унга тузатиш киритишга ҳақлидир (СК 266-м. 12-қ.).

Бунда ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан амалга оширилади. Солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади(СК 14-м. 8-қ.).

Шу боисдан, солиқ инспекциясининг талабларидан норози бўлсангиз, битим қалбаки эмаслигини тасдиқловчи маълумотларингизни юборган ҳолда уларнинг талабларини рад этишингиз мумкин. Бунда солиқ инспекцияси судда ҳақлигини исботлаши лозим бўлади.

Показать ответ

 

Корхона манзили қайта рўйхатдан ўтказилганда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси барча ҳужжатлар ва корхона йиғмажилдини янги манзили бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясига топширади.

Манзилнинг ўзгариши солиқ ҳисоботини янги манзил бўйича нолда топшириш учун асос бўла олмайди. Сиз тўлиқ 2020 йил давомида ўсиб бориш тартибида солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни топшириб борасиз, бироқ ҳисоб-китобларда янги туманни танлайсиз.

Агар манзил ўзгариши билан ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар бекор бўлса ёки вужудга келса, улар бўйича аниқлаштирувчи солиқ ҳисоботларини тақдим этиш эсингиздан чиқмасин. 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика