Ответов: 548
Ответы эксперта. Пенсии, пособия, льготы
Показать ответ

 Чет элда, шу жумладан Россия Федерациясида ёлланиб ишланган иш даврлари қуйидаги шартларда меҳнат стажига қўшилади:

- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига тўланиши белгиланган суғурта бадаллари миқдори тўланганда;

- 2019 йил 1 январдан кейин давр учун - ягона ижтимоий тўлов тўланганда (Қонуннинг 36-моддаси).

Тўловлар тўланмаган тақдирда, бутун давр учун бир вақтнинг ўзида тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдори олишни хоҳлаётган пенсия таъминоти миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ чет элда ишланган ҳар бир йил учун энг кам иш ҳақининг 4,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши мумкин.

 

Показать ответ

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил нафақа тўланган ҳолда тақдим этилиши белгиланган (МК 233-м.). Нафақа тўлашда истисно ҳолатлар мавжуд эмас. Шу боис ҳар қандай иш берувчи (турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар ҳамда асосий ёки ўриндошлик бўйича иш жойлари), бундай таътилни тақдим этаётганда ходимага нафақа тўлаши лозим.

Ўриндошликда ишлайдиган аёллар асосий ва ўриндошликдаги иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа олишга ҳақли (Низомнинг 18-банди, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган).

Ушбу нафақа ўриндошликдаги иш жойидан даволаш-профилактика муассасасининг бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўланади (Йўриқноманинг 19-банди, АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Показать ответ

Кредит 3 кун ичида расмийлаштирилади. Бунинг учун банкка ариза билан мурожаат этиш лозим. Ёнингизда паспорт бўлиши керак.

Карта бўйича пенсия қолдиғига ҳар ойда фоиз тўланади (йиллик 8%).

Банкомат орқали ва Халқ банки кассаларида картадан нақд пул ҳақ ушланмасдан ечиб олинади.

Картадан Ўзбекистонда ва дунёнинг 170 тадан ортиқ мамлакатларида фойдаланиш мумкин.

Показать ответ

 Нафақаларни тўлаш ва етказиб бериш харажатлари (ташкилотларнинг банк хизматлари учун харажатлари ҳисобга олинмайди) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади (Низом, ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова).

Нафақа Низомнинг III бўлимига мувофиқ вафот этган нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тайинланади ва тўланади.

Шу билан бирга ташкилот томонидан ўз маблағлари ҳисобидан оила аъзоси вафот этган ходимга қўшимча тўлов тўланиши мумкин. Мазкур шарт ташкилотнинг жамоа шартномасида кўрсатилиши шарт.

Показать ответ

 Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар предмети пенсионер томонидан ишлаб бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши ҳисобланган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишга жойлашганда, жорий йил 1 майдан бошлаб пенсиялар уларнинг яшаш жойи бўйича тўғридан-тўғри  Пенсия жамғармаси томонидан тўланади. Пенсия Халқ банки бўлинмалари томонидан етказиб берилади (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон).

Показать ответ

 Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, шунингдек, шахсий ёрдам хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотнинг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар бўйича ягона ижтимоий тўловни тўлаш деҳқон хўжалиги аъзоси учун белгиланган тартибда амалга оширилади (46-сон Низомнинг 3-банди). Ушбу масала юзасида улар яшаш жойидаги солиқ органларига, шунингдек яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишлари лозим.

Ҳар бир шахс бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган суммада ягона ижтимоий солиқ тўлайди.

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика