Ответов: 548
Ответы эксперта. Паспортная система
Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари унинг номидан бўлиш мамлакати қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон иштирокчиси ҳисобланган халқаро шартномаларда, халқаро ҳуқуқнинг умумбелгиланган нормалари, халқаро анъаналарга кўра бўлиш мамлакати томонидан тақдим этилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон фуқаролари тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари учун барча чораларни кўриши шарт. ЎзР консуллик муассасалари ва дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлимлари томонидан Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар бузилганда тиклаш чоралари кўрилади ("Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси).

Шу тариқа, дўстингиз Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасига мурожаат қилиши лозим, у ерда Қонуннинг ушбу моддасида кўрсатилган чоралар кўрилиши шарт.

Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, консуллик муассасаси текширув ўтказиб, дўстингизнинг шахсини аниқлаганидан кейин ватанига қайтиш учун сертификат беради. Бундан кейин у Тошкентга қайтиши, турар жой мулкдорининг рухсати билан исталган манзили бўйича ҳисобга туриши ва сертификатга асосан ватанига қайтгандан сўнг паспорт олиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олгач, ҳеч қандай муаммоларсиз дўстингиз ишга жойлашиши мумкин.

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика