Ответов: 548
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Қонунчилик штатдаги ходим билан бир вақтнинг ўзида меҳнат мажбуриятларига боғлиқ бўлмаган бошқа ишларни бажариш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилишини тақиқламайди.

Келажакда штат жадвалининг ўзгариши, янги  лавозимлар киритилиши ва ташкиллаштириш ишларини олиб бориш зарурлиги муносабати билан, мазкур ишларга жалб қилинган ходимларнинг розилиги ва қўшимча иш ҳажмига қўшимча ҳақ тўлаш билан уларга қўшимча мажбуриятлар юклаш масаласини кўриб чиқишингизни тавсия этамиз (МКнинг 160-моддаси). Бунда фақатгина иш берувчининг қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисидаги буйруғини унинг асосларини кўрсатган ҳолда чиқариш лозим.

Янги штат жадвали тасдиқланганда ва амалга киритилганда, мазкур мажбуриятларни вақтинчалик бажараётган ходимлар зиммасидаги мажбуриятларни олиш ва уларни янги штат ходимлари зиммасига ўтказиш лозим. 

Показать ответ

Қонун ҳужжатларида тергов остида бўлиш тарзидаги эҳтиёт чораси назарда тутилган эмас. Шунинг учун ходимларингизга нисбатан айнан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганини аниқлаш лозим. Агар бу муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат, кафиллик ёки гаров бўлса, ходим ишга чиқиши зарур, унинг ишда бўлмаслиги эса прогул сифатида баҳоланади. Қамоққа олинганда ходимнинг ишда ҳозир бўлмаслиги прогул деб ҳисобланмайди.

Жиноят иши қўзғатилганлиги  ёки эҳтиёт чораси танланганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ходимларга нисбатан иш берувчи дастлабки тергов органларига расмий сўров юборади.

Агар суд лавозимдан вақтинча четлаштириш тўғрисидаги қарорни чиқарган бўлса, бу ҳақда жисмоний шахснинг иш жойига хабар берилади. Бундай ҳужжатни олгач, иш берувчи процессуал мажбурлов чораси бекор бўлган даврга ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт (ЖПКнинг 255–260-моддалари). Бу даврда ходимга иш ҳақи ҳисобланмайди (МК 113-м.).

Ходимнинг лавозимдан четлаштирилган ёки қамоқда бўлган даври иш вақти ҳисобини юритиш табелида изоҳда расшифровкаси билан қуйидаги тарзда акс эттиришни тавсия этамиз:

- «0*» (ишдан қонун ҳужжатларида назарда тутилган сабабларга кўра, иш ҳақини ҳисобламаган ҳолда четлаштириш) – суднинг ишга йўлатмаслик тўғрисидаги қарорини олгандан кейин;

- ёхуд «0**» (аниқланмаган вазиятларга кўра ишга келмаслик) – ходимнинг қаердалиги тўғрисида маълумотлар ҳозирча олинмаган.

Ходимга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган тақдирда, унинг асосида меҳнат шартномаси бекор қилинади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш керак бўлади. Суднинг ҳукми қонуний кучга кирган кун ходимнинг охирги иш куни ҳисобланади (МК 106-м. 3-қ.).

Меҳнат шартномаси мазкур асосда бекор қилинганда ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилади – иш ҳақи ва ходим охирги иш кунигача ишлаб, фойдаланмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланади.

Компенсацияни ҳисоб-китоб қилишда ходимнинг терговда бўлган даврини таътил олиш ҳуқуқини берувчи стажга киритиш керак эмас, сабаби бу вақтда ходим иш ҳақи олмайди, шунингдек ҳақиқатда ишламайди ҳам. Бу давр таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаш даврлари рўйхатига киритилмаган (МК 142-м.).

Показать ответ

Саволнинг мазмунидан кўринадики, корхонада иш меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда ташкил этилган. Ҳақиқатдаги иш вақти ҳисобини юритиш учун мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгарлиги мавжуд эмас. Иш вақти табелларини сохталаштириш ва уларнинг навбатчилик жадвалларига мувофиқ келмаслиги ҳолатлари қайд этилади. Текширувлар пайтида мансабдор шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка жалб этилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш жараёни ва ходимларнинг иш вақтини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида уларни ташкил этишни қайта кўриб чиқиш лозим бўлади.

1. Корхонада ўрнатилган 24 соатлик – куну тун режимда (3 киши, ҳар икки суткадан кейин бир сутка давомида) ишлаш  қонунчиликка зиддир. Кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим (МК 123-м.).

Шу туфайли иш вақтининг жамланган  ҳисобини юритиш  жорий этилиши керак. Шунинг учун тўрт нафар ходим билан уларнинг ҳар бири учун қуйидаги режимда ишни ташкил этиш лозим:

- биринчи суткада – кундузги иш (ҳар бир ходимга дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус берган ҳолда);

- иккинчи сутка – тунги иш (ҳар бир ходимга дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус берган ҳолда);

- учинчи ва тўртинчи суткалар – дам олиш кунлари.

 МИСОЛ. I смена – бошланиши соат 8.00 да, тугаши 20.15 да;

дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус – соат 13.00 дан 14.00 гача;

иш вақтининг давомийлиги – 11 соату 15 дақиқа;

15 дақиқа – соат 20.00 дан 20.15 гача – олдинги бригададан (ходимдан) сменани қабул қилиш ва ҳисобот топширишга кетади.

II смена – бошланиши соат 20.00 да , тугаши келгуси куннинг соат 8.15 да;

дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус – соат 00.00 дан 01.00 гача;

иш вақтининг давомийлиги – 11 соату 15 дақиқа;

15 дақиқа – соат 8.00 дан 8.15 гача – олдинги бригададан (ходимдан) сменани қабул қилиш ва ҳисобот топширишга кетади.

 Шу сабабли ҳар бир иш сменасининг давомийлиги 11 соату 15 дақиқани ташкил этади ва бу қонунчиликка зид келмайди ҳамда бундай ишлаш ходимлар учун иш вақтидан ташқари ишни истисно этади ёки иш вақтининг лозим кўрилган чегарасида бўлади (МК 124-м.).

Саволингизда уч нафар ходимнинг ҳар бири ойига 220 соатдан ишлаб беришига тўғри келаётганини кўрсатгансиз, бундай иш эса иш вақти нормасининг ўртача 50 соатдан ошиб кетишига олиб келмоқда.  Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди – иш вақтидан ташқари иш йилига 120 соатдан ошиб кетмаслиги керак (Намунавий қоидаларнинг 4.9-моддаси, АВ томонидан 14.06.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Бундай ортиқча ишлаш нафақат қонунчиликка зид, балки иш берувчи учун иқтисодий жиҳатдан фойдасиз ҳамдир, чунки  у иш вақтидан ташқари ишланган соатлар учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўлашга мажбур (МК 157-м.).

Ишни тўғри, яъни ортиқча ишсиз тўрт кишилик ходим билан ташкил этар экан, иш берувчи бир томондан қўшимча иш ўринларини яратади, иккинчи томондан иш вақтидан ташқари ишга ҳақ тўламайди.

 2. Корхонада навбатчилик жадвали иш вақти ҳисобини юритиш табелига мувофиқ келмайди.

Раҳбар ҳар бир ҳисоб даври бошланишидан олдин ходимлар учун иш жадвалини тузади ва тасдиқлайди. Жадвалга қатъий риоя қилиниши керак, бундан форс-мажор ҳолатлар мустасно, бундай ҳолатларда раҳбар жадвалга ўзгартиришлар киритади ва, тегишли равишда, ходимлар учун иш режимини ўзгартиради. Ходимлар иш жадвалини мустақил тарзда ўзгартиришга ҳақли эмаслар. 

Иш жадвали муайян тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш соатлари умумий миқдорининг нормаси ошмаслиги борасида текшириб борилади.

Ҳисобот даври учун иш соатларининг нормал миқдори тўғрисидаги маълумотларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли йил учун иш вақтининг ҳисоб-китобидан олиш мумкин.

Ҳақиқатда ишлаган ходим қолиб, бошқа бир ходимга ишни расмийлаштиришга, шунингдек ишни бир режимда ташкиллаштириб, табелни бошқа режимда тўлдиришга йўл қўйилмайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилиши лозим.  

Табелни корхонангизда ўрнатилган иш сменалари жадвалига мувофиқ ҳақиқатда ишланган вақт бўйича тўлдириш керак.

Кундузги ва тунги вақтлар учун алоҳида табеллар юритса бўлади. Шу билан бирга, табелда суткаларни кундузги ва тунги қисмларга ажратиш ҳамда камайиб боришига қараб, ишланган тунги соатлар (22.00 дан 6.00 гача) учун ходимга камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади (МК 158-м.).

Иш вақти ҳисобини юритиш табелида иш куни (смена) давомида ҳақиқатда ишланган соатлар кўрсатилади, бундан иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффус мустасно  (МК 127-м.).

Ходимларга иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек, ҳисоб даврида қуйидагиларни ҳам (улар мавжуд бўлса) ҳисобга олиш зарур:

- камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланадиган, белгиланган нормадан ортиқча ишланган кунлар ва соатлар;

-камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланадиган байрам кунларида ишланган кунлар ва соатлар;

- камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланадиган тунги соатлар (22.00 дан 6.00 гача).

Иш вақтини табелда қуйидаги графаларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:

- сменаларнинг умумий сони;

- тунги, байрамда, иш вақтидан ташқари вақтда ишланган алоҳида соатларнинг умумий сони.

Показать ответ

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади. Чекланган доирадаги шахсларга таътил уларнинг хоҳиши бўйича олти ой ўтмасдан олдин берилади (МКнинг 143-моддаси).

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141-моддаси).

Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади.

Корхона МКнинг 141-моддаси нормаларига риоя этган ҳолда ўз ходимларини меҳнат таътилига юбориши лозим.

Масалан, ходим 01.12.2019йилда ишга олинган бўлиб, унинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги меъёр бўйича 15 (асосий) кун ва 9 (қўшимча) кундан иборат. Унга 2020 йил 24 мартдан бошлаб меҳнат таътили берилганда, таътил кунлари миқдори қуйидагича ҳисобланиши лозим:

(15+9)/12*4=8 кун (ишлаган 4 ой учун).

Показать ответ

Фақатгина бош директор имзо ҳуқуқи ва муҳрга (саволдан келиб чиқиб) эга бўлганлиги сабабли, у барча ходимлар учун иш берувчи бўлиб ҳисобланади ҳамда улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади. Шу сабабли, штат жадвалини алоҳида филиаллар бўйича бўлишнинг зарурияти йўқ деб ҳисоблаймиз.

Штат жадвалини бўлинмаларга, шу жумладан филиалларга  бўлган ҳолда корхонанинг ягона штат жадвалини тайёрлаш ва тасдиқлашни тавсия этамиз. Бироқ, истасангиз, штат жадвалларини буйруққа иловалар кўринишида ҳам тасдиқлашингиз мумкин.

Штат жадвалини тасдиқлагандан сўнг, шахсий таркибни бўйсунуви ва мансаблари бўйича жой-жойига қўйилганлигини назорат қилиш учун филиаллар кўчирмаларни (иловаларни) ўзларига тегишли қисми бўйича жўнатишлари лозим.

Филиалларда ходимлар сони кўплиги сабабли ҳар бир филиал учун штат жадвалида ходимлар билан ишлаш инспектори лавозимини назарда тутган ёки мазкур мажбуриятларни бошқа бир ходимга юклаган ҳолда ходимларга доир ишларни юритишни филиаллар бўйича алоҳида тақсимлаш мумкин.

Мазкур ҳолатда, ходимлар билан ишловчи мутахассис тегишли ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлайди, уларни ўзининг бевосита раҳбари билан келишади ҳамда тасдиқлаш ва имзолаш учун бош директорга юборади. Ходимлар билан ишловчи мутахассис имзоланган ҳужжатларни қайтариб олгандан сўнг, улар билан бошқа ходимларни таништириб чиқади ва ходимлар ҳисоби ҳужжатларига ўзгартиришлар киритади.

Показать ответ

Киритилган маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан ёзувлар киритилгандан кейин 15 кун мобайнида тасдиқланиши лозим (Низомнинг 54-банди, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова).

Электрон меҳнат дафтарчасида (Схема, Низомга 2-илова) меҳнат шартномаси тузилгани, унга ўзгартириш киритилгани ва бекор қилинганлигини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларга асосан ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантириш бўйича масъулият иш берувчининг зиммасига юкланади. Электрон меҳнат дафтарчаси ушбу маълумотларга асосан автоматик равишда шакллантирилади.

Иш берувчиларнинг мажбуриятлари қонун ҳужжатларида батафсил баён этилмаган.

Мавжуд қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини "ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномалари мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳолда биргаликда юритиш ва 2020 йилнинг бошидан янги ишга қабул қилинган ходимларнинг меҳнат шартномаларини уларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини харид қилмаган ҳолда рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

 Меҳнат вазифалари бир марта қўпол равишда бузилганлиги учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосий шартларидан бири меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузишлар рўйхатини ички меҳнат тартиби қоидаларига киритиш ва, табиийки, ходимни ушбу қоидалар билан таништириш ҳисобланади. Ушбу қоидалар корхонангизда фақат 2019 йил 30 декабрда - йилнинг охирги иш кунида тасдиқланган. Йилнинг биринчи иш кунидан ходим ишга чиқмаган ва табиийки, ушбу ҳужжатлар билан таништирилмаган.

Қоидалар билан таништирилмасдан ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги хабарнома ходимга унинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида юборилганлиги муносабати билан мазкур даврда ушбу асосларга кўра у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмассиз (МК 100-м. 2-қ. 4-б.3-қ.).

Кейинчалик меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш зарурати туғилганда, ушбу асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш бир вақтнинг ўзида интизомий жазо турларидан бири ҳисобланишини инобатга олиш лозим. Бунда иш берувчи интизомий жазо қўллаш тартиби ва муддатларига риоя этиши шарт (МК 182-м.).

Жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилишини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 101-м.).

Ходим айбли хатти-ҳаракатларни содир этганлиги туфайли меҳнат шартномаси бекор қилинганда (МК 100-м. 2-қ. 34-б.) иш берувчи 3 кун олдин ходимни ёзма равишда (тилхат олиб) меҳнат муносабатлари тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади ва зарурат бўлганда унга лозим бўлган миқдордаги компенсацияни тўлаб беради.

Ходим ўз вазифаларини бир марта қўпол равишда бузилганлиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга қуйидаги тўловлар тўланади:

- ишланган кунлар учун иш ҳақи (мавжуд бўлганда);

- фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация (мавжуд бўлганда);

- ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш муддати ўрнига тўланадиган компенсация.

Меҳнат вазифалари бир марта қўпол равишда бузилганлиги туфайли меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси ва ўртача ойлик иш ҳақи иккинчи ва учинчи ойларда тўланмайди (МК 67109-м.).

Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш шартлари ва миқдори шартнома шартларига киритилган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди (МК 104-м.).

Иш берувчи ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини берган даволаш муассасасига сўров юбориб, варақа қонуний асосда расмийлаштирилганлиги ва берилганлигини текширишга ёки меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг асосли равишда берилганлигини текшириш учун унинг нусхасини илова қилган ҳолда поликлиниканинг юқори турувчи ташкилотига мурожаат қилишга ҳақли.

 

Показать ответ

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган)ҳам, Меҳнат кодекси ҳам "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро аппарат-дастурий комплекси (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон) жорий этилганидан кейин бекор қилинмаган ҳамда ушбу ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмаган.

Мавжуд қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини "ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномалари мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳолда биргаликда юритиш ва 2020 йилнинг бошидан янги ишга қабул қилинган ходимларнинг меҳнат шартномаларини уларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини харид қилмаган ҳолда рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси 1-қисми). Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори:

- жамоа шартномасида;

- ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ушбу ҳолатда бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (МКнинг 157-моддаси 2-қисми).

Отгулга ҳақ тўлаш тўғрисидаги жавоб билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/15112.

Показать ответ

2020 йил 4 май ҳолатига меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш муддатлари бўйича ўзгаришлар содир бўлмади.

Мулкчиликнинг барча туридаги ташкилотлари 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномаларини 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан, янги меҳнат шартномалари, уларга киритилган ўзгартиришлар ва уларни тугатиш ҳолатларини 2020 йил 1 январдан бошлаб - иш жараёни давомида рўйхатдан ўтказишлари лозим (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон қарорнинг 3-банди «а»-кичик банди).

Показать ответ

Ҳа, мумкин.

Болани парваришлаш учун нафақа тўланган ҳолда бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин (МК 234-м. 3-қ.).

Боланинг онаси ўрнига нафақа олувчи шахслар, қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7-банди):

боланинг онаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат – боланинг онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома;

суд органлари томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлик тўғрисида берилган маълумотнома;

бола парвариши бўйича нафақани боланинг онаси олиш имкони мавжуд эмаслигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Мазкур ҳолатда буви набирасини парваришлаш бўйича таътилни ва нафақани расмийлаштиришда онасининг ўқиш жойидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан нафақа тўланмаётгани тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.

Показать ответ

Дарҳақиқат, илгари ВМнинг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (19.04.2003 йилдаги 189-сон) 4-сон иловада Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисида намунавий меҳнат шартномаси келтирилган эди, кейинроқ у ўз кучини йўқотган. Бироқ ушбу намунавий шартномадан - қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қисмида намуна сифатида фойдаланишингиз мумкин. Шу билан бирга ВМнинг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга (11.03.1997 йилдаги 133-сон) 2-сон иловада келтирилган меҳнат шартномасининг намунавий шаклидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

МЧЖ директори билан муассис ёки муассислар бир нечта бўлса, улардан бири жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига асосан меҳнат шартномасини тузади ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 39-м. 2-қ.).

Корхона раҳбари билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш мумкинлигига эътибор беринг (МКнинг 76-м. 3-хатбошиси).

Аслида, директор билан тузиладиган меҳнат шартномаси бошқа ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномасидан унча фарқ қилмайди. Ҳуқуқ ва мажбуриятларида фарқ бўлиши мумкин.

 

Раҳбар билан штатлар жадвали ва меҳнат шартномасини тасдиқлаш тўғрисидаги намунавий буйруқлар билан buxgalter.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Показать ответ

Бу ҳолат ташкилотлар ЯММТда (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон; ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарори) ишлашга ўтишган ҳозирги пайтда Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган), шунингдек Меҳнат кодекси бекор қилинмаганлиги билан боғлиқдир. Ушбу ҳужжатларга ўзгартиришлар ҳам киритилмаган

Показать ответ

Ҳар қандай лавозимга ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асосида расмийлаштирилиши лозим (МКнинг 82-моддаси).

Касаба уюшмаси қўмитаси раисини ишга расмийлаштиришда иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши баённомаси асосида у билан меҳнат шартномаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Показать ответ

Интизомий жазолар белгиланган тартибда қўлланилиши лозим (МК 182-м.).

Ташкилотларда ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга иш жойида бўлмаганлиги ҳолати ва вақти учун интизомий жазо чораларини қўллаш назарда тутилиши мумкин (МК 181-м.).

Аввало мазкур ҳолатда қоидабузарлик содир этилган ёки содир этилмаганлигини аниқлаб олишни тавсия этамиз.

 1. Тақдим этилган чақирув қоғозининг ҳақиқий эканлиги шубҳа уйғотган бўлса, уни берган прокуратурага у ерда бўлиш далили ва вақтини тасдиқлаш учун сўровнома юбориш мумкин.

Бу ҳолат тасдиқланган тақдирда, ходим уйидан прокуратурагача ҳамда прокуратурадан ишгача келиши учун йўлга кетган вақт, кўрсатилган йўналиш бўйича транспорт қатновининг даврийлиги ҳисобга олиниши лозим. Булар ҳаммаси қўшилган ҳолда ишга кечикишнинг аниқ вақти белгиланади, бунда кечикиш мавжуд бўлса қоидабузарликнинг даражаси аниқланади.

 2. Прокуратура томонидан ходим чақирув қоғози билан чақирилганлик далили тасдиқланмаса, ходим эса оилавий шароитини сабаб қилиб кўрсатадиган бўлса, ходимдан ёзма тушунтириш хати беришни талаб этган ҳолда ушбу ҳолатларнинг сабабларини аниқлаш керак бўлади (МК 182-м.). Мазкур ҳолатда ходимни ишга кечикишга мажбур қилган ҳолатлар ҳисобга олинади.

Показать ответ

- Кўриб чиқилаётган саволда "аудитор" сўзини асос қилиб олиш лозим (Классификаторнинг 99-сатри, ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Классификаторга 2-илова). "Ёрдамчи" сўзи ихтиёрий ишлатиладиган сўз ҳисобланади, бу қоидаларга мос келади ва уларда рухсат этилган (Классификаторнинг 16-банди).

Шу тариқа, сиз ЯММТда меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишда, Классификатор бўйича "аудитор" ҳамда унга мазмунан мос келадиган "аудитор ёрдамчиси" лавозимларини танлашингиз лозим.

Бундай тарзда рўйхатдан ўтказишда ЯММТдаги меҳнат дафтарчасига киритилган маълумотлар ходимнинг меҳнат дафтарчасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдаги маълумотларга мос келади ва қандайдир қўшимча ўзгартиришлар киритилиши талаб этилмайди. Бунда электрон меҳнат дафтарчасига амалдаги ҳақиқий ёзувлар киритилган бўлади.

ЯММТга хато киритилган маълумотлар бекор қилиниши ва меҳнат шартномаси қайтадан рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Хатоликни мустақил равишда бартараф эта олмасангиз, "Электрон меҳнат шартномалари ва электрон меҳнат дафтарчалари" онлайн-тизимининг қўллаб-қувватлаш тизимига +99871-200-70-30 рақами бўйича мурожаат қилинг.

 

Показать ответ

МКнинг 100-моддаси 7-бандига мувофиқ иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари киритилмайди (МК 102-м. 6-б.).

Шу тариқа, сиз меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очилган бутун даврга огоҳлантириш муддатини узайтиришингиз ва ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашингиз лозим.

Таъкидлаш жоизки, қуйидаги ҳолларда бемор тегишли ТМЭКга юборилади:

- айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз танаффус билан 12 ой мобайнида жами 6 ойни ташкил қилса (сил касаллиги бундан мустасно);

- ногиронлик белгилалари аниқ кўриниб турган шахслар;

- нохуш клиник прогнозли беморлар - кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб (Йўриқноманинг 22-банди, АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси касаллик узлуксиз кечганда 2 ойгача, танаффус билан кечганда 12 ой мобайнида жами 3 ойгача бўлган муддатга берилади (Йўриқноманинг 23-банди).

Иш берувчи ходимга касаллик варақасини берган даволаш муассасасига ёки поликлиниканинг юқори турувчи ташкилотига меҳнат лаёқатсизлик варақасини илова қилган ҳолда, текшириш учун унинг берилганлиги асослилиги масаласи юзасидан сўровнома юбориб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қонуний равишда берилганлиги ва расмийлаштирилганлигини текширишга ҳақли.

Показать ответ

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ даврда, 2020 йилда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши муносабати билан тарбияланувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналари бундан мустасно. Карантин давридаги бундай таътилга энг кўп давомийлик муддатини чеклаш татбиқ этилмайди. Бунда таътил муддати мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим муассасалари фаолияти тўхтатиб турилган муддатдан ошмаслиги лозим. Ушбу таътил унинг давомийлигидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат стажига киритилади (Низомнинг 89-бандлари, АВ томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Болалар боғчалари ёки мактаблар фаолияти тикланса, ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати тугамасдан ишга чиқишга, шунингдек одатий иш тартибига (масофадан туриб ишлаш белгиланган ҳолларда) ўтишга ҳақлидир. Бунинг учун у ёзма ариза тақдим этади, иш берувчи эса ушбу аризани қаноатлантириши шарт (Низомнинг 10-банди).

Показать ответ

Интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқда қуйидагиларни кўрсатишни тавсия этамиз:

- хатти-ҳаракат содир этилган вазият;

- тушунтириш хатида кўрсатилган сабаблар (МК 182-м.);

- тушунтириш хатида кўрсатилган ходимнинг хатти-ҳаракати сабабларини эътиборга олиш ёки рад этиш учун асослар.

Қоидага кўра, булар буйруқнинг муқаддимасида кўрсатилади ва содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлигини холис баҳолашга имкон беради, унга илова қилинган ҳужжатлар (рапорт, тушунтириш хати) эса бунга далил бўлади.

Шу тариқа чиқарилган буйруқ устидан шикоят қилинган ҳолларда, маъмурият томонидан далиллар бузиб кўрсатилишига имконият бўлмайди.

Показать ответ

Навбатчиликни график бўйича сменали ишлашдан фарқлаш лозим, график бўйича ходим навбат тартибида меҳнат шартномасида белгиланган ишларни бажаради.

Саволдан кўриниб турибдики, корхона айнан дам олиш ва байрам кунлари ходимларни ишдан ташқари вақтда масалаларни ҳал этиш учун "тезкор навбатчиликка" жалб этади.

Бундай навбатчилик қўлланиладиган корхона ва ташкилотларда қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

-ходимларнинг вакиллик органлари билан келишилган ҳолда тегишли низом ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим. Уни ишлаб чиқишда ходимларни иш вақтида ва дам олиш пайтида ишлатиш борасида уларнинг ҳуқуқ ва кафолатлари назарда тутилган амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни ҳисобга олиш керак;

- ходимнинг мажбуриятларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш тақиқланиши муносабати билан (МК 177-м.) ушбу шартни (тезкор навбатчиликка жалб этиш имконияти) ходимни юқорида айтиб ўтилган низом билан олдиндан таништирган ҳолда меҳнат шартномасида келишиб олиш лозим. Бинобарин, ходим қандай ишга кираётганлигини, яъни муайян даврийликда ва белгиланган тартибда навбатчиликка жалб этилиши мумкинлигини билиши ва шунга розилик билдириши лозим.

Томонлар келишиб олганларидан ва бундай шарт меҳнат шартномасига киритилганидан кейингина навбатчилик ходим учун қўшимча меҳнат мажбуриятига айланади. Акс ҳолда ҳар қандай муайян ҳолатда фақат ходимнинг розилиги билан навбатчиликка жалб этилади.

Иш берувчи томонидан иш тўғри ташкил этилганда айнан битта ходим кетма-кет 2 кун 4 соатдан ортиқ муддатга навбатчиликка (иш вақтидан ташқари ишга) жалб этилмайди.

Мазкур ҳолатда бундай ишлаш дам олиш ва байрам кунларида ишлаш, белгиланган нормадан ортиқча ишланган вақт иш вақтидан ташқари ишлаш ҳисобланади (МК 125130132-м.). Дам олиш ва байрам кунлари, шунингдек иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МК 157-м.).

Дам олиш ва байрам кунларида 12 соатлик навбатчилик ташкил этилганда графикда навбатчилик бошлангунга қадар ва тугагандан кейин ходимга 12 соатдан кам бўлмаган дам олиш вақти берилиши назарда тутилиши лозим.

Иш вақтининг кундалик режимда эгаллаган лавозими бўйича ва навбатчилик вақтида ишланган вақтларни ҳисобга олган ҳолда умумий соатларини чиқариш лозим.

Ходимнинг навбатчиликка жалб этилиши иш вақти ва дам олиш вақти балансини бузмаслиги ҳамда белгиланган нормадан ортиқча ишланишига олиб келмаслиги лозим. Бунда жамланган ҳисоб-китоб узоқ муддатли, бироқ 1 йилдан ошмайдиган ҳисобга олинадиган даврни белгилаганда ёрдам беради (МК 123-м.).

Шунингдек тунги вақтдаги навбатчиликни ҳисобга олиш ва ҳақ тўлаш лозим (МК 158-м.).

Корхонада ушбу масала назарда тутилган чекловлардан келиб чиққан ҳолда тартибга солинади (МК 220228245-м.).

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика