Ответов: 548
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган мувофиқлик сертификатлари ва белгилари ҳақиқий эмас.

«Ўзстандарт» сертификатлаштириш бўйича миллий орган ҳисобланади. Маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар миллий мувофиқлик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ёки чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этадилар («Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси). Кўрилаётган вазиятда импорт қилинадиган маҳсулот учун олинган чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш хусусида бормоқда. Сертификатлаштириш органи эътироф этиш тўғрисида битим тузилган МДҲ мамлакатларидан ва узоқ хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган маҳсулотга сертификатларни эътироф эта олади. Экспорт қилувчи мамлакатнинг Миллий сертификатлаштириш тизимига берилган мувофиқлик сертификатини эътироф этиш уни импорт қилувчи мамлакатнинг мувофиқлик сертификатига қайта расмийлаштириш ва Ягона давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади (Низомнинг 30, ­32-бандлари, ВМнинг 6.07.2004 йилдаги 318-сон қарорига 1-илова).

Мувофиқлик сертификатлари ва белгилари, сертификатлаштириш органларининг аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари Давлат реестридан ўтказилиши шарт. Рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (Қонуннинг ­7-моддаси).

Шу тариқа, республикамизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати ва белгисини «Ўзстандарт» агентлиги ёки маҳсулотни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган орган беради. Ўзбекистонда аккредитация қилинмаган хорижий аудиторлик компанияси томонидан берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.  

 

Показать ответ

Ҳа, бундай йўл тутса бўлади.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин (Низомнинг 3-банди, АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Банк пластик карталаридан (БПК) жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда фойдаланилади (Низомнинг 107-банди).

Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китоблар эса нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин (ФКнинг 790-моддаси).

Банк ва корхона ўртасидаги банк ҳисобварағи шартномасида келиб тушаётган маблағларни киритиб қўйиш шартлари белгилаб олинади (Йўриқноманинг 7-банди, АВ томонидан 27.04.2009 йилда 1948-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ижарага олувчи жисмоний шахс, агар у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаса, ижара ҳақини нақд пул билан тўлаши ёки БПК ёрдамида сизнинг банк ҳисобварағингизга ўтказиши мумкин. Пул маблағларини ўтказиш шартлари сиз ва банкингиз ўртасида тузиладиган банк ҳисобварағи шартномасида белгиланади.

Показать ответ

Ҳа, туза оладилар.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлар учун шартномалар бўйича олдиндан 15 фоиз тўловни мажбурий амалга ошириш бекор қилинди (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди).

Бу дегани давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинган. Яъни контрагентлар билан битимларда олдиндан тўловнинг ўзгача фоизи кўрсатилиши, шунингдек олдиндан тўлов умуман амалга оширилмаслиги ҳам мумкин. 

Показать ответ

1. Корхона йил якунлари бўйича ходимлар сони оширилганда, кичик тадбиркорлик субъекти бўлмай қолади (АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилар ҳисобланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг ­5-моддаси):

● якка тартибдаги тадбиркорлар;

● қайси тармоқ эканлигига қараб, ходимларининг ўртача йиллик сони билан микрофирмалар ва кичик корхоналар (Классификатор, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).

Йил давомида ходимлар сони ўзгарганлигига қарамай, 2020 йил якунлари бўйича корхона кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига кириш-кирмаслигини аниқлашингиз лозим.

 

2. 2020 йил якунларига кўра корхона кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаса, у 2021 йилда солиқ органларига чораклик молиявий ҳисоботни тақдим этади. Шунингдек йил якунлари бўйича барча турдаги молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. Уларни тақдим этиш муддатлари Низомда (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

Шунингдек кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланмайдиган корхоналар учун тақдим этиш муддатлари ҳам ўзгача бўлган бошқа турдаги статистика ҳисоботлари назарда тутилган. 

Показать ответ

ЎзР ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари, шу жумладан Россия ўртасида 2011 йил 18 октябрдаги эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномани унинг томонлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш ҳақидаги баённома (Минск, 2013 йил 31 май) имзоланган. Баённома доирасида мамлакатимиз Шартнома томонларининг божхона ҳудудидан келадиган товарлар импортига нисбатан божхона божларини қўлламайди.

Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги унинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади. Сизнинг ҳолатда токи белгиланган тартибдаги ҳужжатни, шу жумладан электрон шаклда тақдим этмагунингизча товар РФда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди (БКнинг ­363-моддаси). Бу мазкур товарга нисбатан божхона божининг ноль даражали ставкаси кўринишидаги имтиёз қўлланилмайди деганидир.

Товарнинг Битим иштирокчи-давлатининг божхона ҳудудидан келиб чиққанлигини гувоҳлантириш учун ЎзР божхона органига СТ-1 шаклидаги сертификатни тақдим этиш лозим. Лекин катта туркумларда бўлмаган (фактура қиймати 5 000 АҚШ долларигача бўлган) товарларнинг келиб чиқишини гувоҳлантириш учун экспортёр товарнинг келиб чиқиш мамлакатини ҳисобварақ-фактурада ёки товарнинг кузатув ҳужжатларида қуйидаги шартларда декларациялаши мумкин:

мазкур товарлар туркуми битта шартнома доирасида етказиб берилаётган товарлар туркумининг бир қисми бўлмаса;

ҳисобварақ-фактурада ва/ёки бошқа товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар уларни бериш ваколатига эга бўлган ташкилотлар томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган бўлса (Низомнинг 20-банди, 13.08.2010 йилда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг тақдим этилмаганлиги уни чиқариб юборишни рад этиш учун асос бўлмайди. Лозим даражада расмийлаштирилган сертификат божхона органига божхона тўловлари тўланишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан бир йилдан кечиктирмай тақдим этилган тақдирда, уларга эркин савдо режими қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолда божхона тўловларининг тўланган суммаларини қайтариш Божхона кодексининг 49-бобига мувофиқ амалга оширилади (БКнинг 366-моддаси).

 

Показать ответ

Инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан киритиладиган инвестиция мажбуриятлари сифатида олинган асосий воситалар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди (СКнинг 306-моддаси 2-қисми 11-банди). Мазкур норма фойда солиғи солиш мақсадида белгиланган.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида қуйидагилар амортизация қилинмайди (АВда 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатга олинган “Асосий воситалар” 5-сонли БҲМСнинг 35-банди):

а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

б) маҳсулдор чорва моллари;

в) ахборот-кутубхона фонди;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;

д) музей ашёлари;

е) моддий-маданий мерос объектлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.

Яъни корхона ўз бухгалтерия ҳисобида 5-сонли БҲМСнинг 35-бандига кирмайдиган барча асосий воситаларга, шу жумладан инвестордан инвестиция мажбуриятларини бажариш сифатида олинган асосий воситаларга ҳам амортизация ҳисоблайди. 

Показать ответ

– Йўқ, мумкин эмас.

Асосий воситалар қийматини тугатиш муносабати билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби Низомнинг (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-параграфида белгиланган.

Комиссия томонидан транспорт воситаларини тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор натижалари транспорт воситаларини тугатиш тўғрисидаги далолатнома (АВ-4а-сон шакл) ­(1401-сон Низомга 2-илова) билан расмийлаштирилади. Далолатноманинг бир нусхаси асосий воситалар объектларининг сақланиши учун жавобгар бўлган шахсда қолиб, ҳисобдан чиқариш натижасида қолган моддий бойликлар ёки темир-терсакни омборга топшириш ва сотиш учун асос бўлади (1401-сон Низомнинг 11-банди).

Темир-терсакка топшириш масалалари Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 6.06.2018 йилдаги 425-сон қарорига 1-илова) билан тартибга солинади.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ юридик шахсларда ҳосил бўлган темир-терсак бўлаклари «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ корхоналарига топширилиши шарт.

Мазкур талабларга риоя этилмаганлик учун металл парчаларини топширишдан озод этмаган ҳолда иқтисодий санкциялар қўлланилиши назарда тутилган.

 Изоҳ: Транспорт воситасини ҳисобдан чиқаришда бухгалтерияга далолатнома билан биргаликда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳам тақдим қилинади. 

Показать ответ

Йўқ, мақсадли фойдаланиш сметаларига мувофиқ келиб тушган ва сарфланган маблағлар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклида (2-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда ­1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилмайди.

Молиявий ҳисоботларни тўлдириш тартиби Қоидаларда (7-илова, АВ томонидан 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда корхоналарнинг транзит счётларда акс эттирилган харажатлари кўрсатилади (Йўриқноманинг 5-банди, АВ томонидан 23.10.2000 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8810-«Грантлар»;

8820-«Субсидиялар»;

8830-«Аъзолик бадаллари»;

8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»;

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар» (Йўриқноманинг 363-банди).

Ушбу мақсадли тушумларни корхонанинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;

б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;

в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги (Йўриқноманинг 364-банди).

Бинобарин, бундай маблағлар корхона харажатлари деб эътироф этилмайди ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.

 

Показать ответ

 


Солиқ солиш мақсадларида ваучер деганда товарларни (хизматларни) олишга ҳуқуқ берувчи сертификат (ҳужжат) тушунилади. Ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади (СК 239-м. 5-қ.).

 

 

Эксперт фикри

Ваучерларни реализация қилиш чоғида корхонада уларда кўрсатилган суммада кредиторлик қарзи (олинган бўнаклар) ҳосил бўлади. Ваучер бўйича олинган бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун 6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётга субсчёт, масалан, 6312-счётни очишни таклиф этамиз. Ваучер эгасига товарларни (хизматларни) тақдим этиш орқали қарз сўндирилади.

 

МИСОЛ. Ваучер бланкасини тайёрлаш қиймати 4 340 сўмга (ҚҚСсиз), ваучер бўйича реализация қилиш қиймати 115 000 сўмга, шу жумладан ҚҚС 15 000 сўмга тенг.

Товарларни ваучер бўйича ҳисобга олиш ва реализация қилишга доир проводкалар қуйидагича бўлади:


Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси 

 

Сумма 

 

дебет 

 

кредит 

 

Ваучерлар бланкалари харидорларга беришда ҳисобдан чиқарилди  

 

9410-«Сотиш харажатлари» 

 

1090-«Бошқа материаллар» 

 

4 340 

 

Етказиб берувчидан олинган ваучер бланкалари ҳисобга олинди  

 

1090-«Бошқа материаллар» 

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 

 

4 340 

 

Ваучер бланкаларини тайёрлаш учун маблағлар ҳисобга олинди  

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 

 

4 340 

 

Ваучер реализация қилинган санада: 

 

Реализация қилинган ваучерлар, харидорлардан келиб тушган пул маблағлари ҳисобга олинди  

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» / 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 

 

6312 

 

115 000 

 

Реализация қилинган ваучерларга тўғри келадиган ҚҚС ҳисобланди  

 

6312 

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» 

 

15 000 

 

Товарлар харидорга берилган санада: 

 

Ваучер ҳисобига товар реализация қилинди (товар қиймати – 115 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 15 минг сўм) 

 

6312 

 



 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» 

 

100 000 

 

Реализация қилинган товар таннархи акс эттирилди  

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» 

 

2920-«Чакана савдодаги товарлар» 

 

товар таннархи 

 

Показать ответ

1. Асосий воситалар — корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (АВда 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатга олинган 5-сон БҲМС “Асосий воситалар” 3-банди, “а” кичик банди).

Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

а) бир йилдан ортиқ хизмат муддати;

б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган ЭКОИҲМнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар. Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга (5-сон БҲМС 4-банди).

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ЭКОИҲМ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) тушунчалари киритилди (Президентнинг 21.05.2019й.даги ПФ-5723-сон Фармони 1-банди). Юридик шахслар активларининг баланс қийматини аниқлашда базавий ҳисоблаш миқдори қўлланилади (5723-сон Фармон 2-банди “б”-кичик банди). Шу сабабли, 2019 йил 1 сентябрдан кейин сотиб олинган асосий воситаларга БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ қиймати мезони қўлланилади.

Агар корхонада фойдаланиш учун харид қилинган офис мебели ва компьютерлар юқоридаги мезонларга тўғри келса, у ҳолда улар асосий воситалар бўлиб ҳисобланади. Агар улар мазкур мезонларга жавоб бермаса, у ҳолда улар харид пайтида материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларга кирим қилинади.

2. Агар мол-мулк асосий воситалар бўла туриб, лекин хатолик туфайли материалларни ҳисобга олувчи ҳисобвараққа кирим қилинган бўлса, у ҳолда мазкур хатони тузатиш лозим.

Бунда 2 та ҳолат бўлиши мумкин.

1) Мол-мулк материаллар таркибига кирим қилинган, бироқ фойдаланишга ҳали берилмаган. Хатолик ушбу бухгалтерия ўтказмаси орқали тузатилади:

Дт 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағи

Кт 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» ҳисобварағи;

2) мол-мулк харид пайтида материаллар таркибига кирим қилиниб фойдаланишга берилган. Асосий воситалардан маъмурият фойдаланаётганлиги сабабли, улар фойдаланишга берилганда, уларнинг суммаси 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағини дебетида бир вақтнинг ўзида акс эттирган ҳолда маъмурий харажатларга олиб борилган. Хатолик ушбу бухгалтерия ўтказмалари орқали тузатилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Мол-мулкни ҳисобдан чиқариш бўйича хато тузатилди (агар у жорий йилда ёки суммаси сезиларли (муҳим) бўлмаган ҳолда аввалги йилларда ҳисобдан чиқарилган бўлса)

1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

9420 «Маъмурий харажатлар»

Аввалги йиллар хатоси тузатилди, башарти ҳисобдан чиқарилган мол-мулк суммаси сезиларли (муҳим) миқдорда бўлса

1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

Мазкур мол-мулк бўйича балансдан ташқари ҳисобварақ ёпилди

 

014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

Мол-мулк асосий воситалар таркибига кирим қилинди

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

Асосий воситалар фойдаланишга топширилди

0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

Асосий воситалардан фойдаланиш даври учун ҳисобланган амортизация акс эттирилди

9420 «Маъмурий харажатлар»,

8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

0200 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

Муҳимлилик мезони (сумма миқдори) корхона томонидан мустақил белгиланади. Уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозим.

Показать ответ

Бухгалтерия ҳисобида келтирилган операцияларни қуйидагиича акс эттириш мумкин:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

Сумма, минг. сўм

дебет

кредит

Терминал бўйича келиб тушган тушум акс эттирилди

5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»

9020 «Товарларни сотишдан даромадлар»

10 000

0,2% лик банк комиссиясини ушлаб қолиш акс эттирилди.

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»

20

Банк ҳужжатидан кўчирма бўйича тушум келиб тушиши акс эттирилди.

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»

9 980

Показать ответ

Йўқ, бўлмайди.

Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади (ФКнинг 138-моддаси). Амалиётда раҳбарнинг имзоси доим асосий муҳр билан тасдиқланади.

Ишончнома бошланғич ҳисоб ҳужжати ҳисобланади. Товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).

Шундай экан, ТМБга ишончномани фақат ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқлаш керак.

Показать ответ

Ҳисобрақамдан пул маблағларини ечиб олишда аввал улар корхона кассасига қуйидаги проводкалар орқали кирим қилинади:

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебети;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»нинг кредити.

Кейин корхона кассасидан пул маблағлари хўжалик харажатлари учун бўнак сифатида чиқим ордери бўйича моддий жавобгар шахсга ҳисобдорлик остида берилади. Умумхўжалик эҳтиёжлари учун ходимга нақд пулга берилган турли хилдаги кичик инвентарь ва жиҳозлар 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» счётида 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счёти билан корреспонденцияда ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 183, 185-бандлари, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Показать ответ

1. Корхона якка тартибдаги тадбиркорга молиявий қарз берган. Кейинчалик тарафлар экскаваторни топшириш орқали қарзни сўндиришни назарда тутувчи мажбуриятни янгилаш тўғрисидаги келишувни тузишлари лозим (ФКнинг 347-моддаси). Бунда тарафлар экскаватор нархи тўғрисида келишиб оладилар ва нархни келишиш баённомасини расмийлаштирадилар. Келишилган нарх қарз олувчи томонидан экскаваторни харид қилиш пайтидаги тўланган суммадан фарқ қилиши мумкин.

2. Экскаваторни қарз берувчига қарз олувчи – ҚҚС тўловчиси бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор берди. У (тадбиркор) ҚҚС билан экскаваторни бера олмайди. Қарз берувчи соддалаштирилган ҚҚС тўловчиси сифатида ҚҚСни ҳисобга ололмайди. Божхонада қарз олуви томонидан тўланган ҚҚС унинг харажати бўлиб, қарз олувчига нисбатан алоқадорликка эга эмас.

3. Қарз берувчининг бухгалтериясида молиявий қарз берилиши ва кейинчалик ушбу қарзни сўндириш ҳисобига асосий воситани келиб тушишини қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали расмийлаштирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Молиявий қарз берилди

5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Экскаваторни (асосий воситани) қабул қилиш ва топшириш орқали қарз сўндирилди

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»

Экскаватор (асосий восита) фойдаланишга топширилди

0160 «Транспорт воситалари»

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

Показать ответ

1. Хусусий корхона мулкдори устав фонди шакллантирилгандан сўнг, уни камайтириши мумкин (“Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси 1-қисми). Бунинг учун мулкдор қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:

- устав фондини камайтириш;

- хусусий корхона уставига ўзгартиришлар киритиш.

Янги таҳрирдаги устав Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилади.

2. Агар хусусий корхона устав фонди товарларни мулкдорга бериш орқали камайтирилса, ушбу камайтирилиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма бўлади ва унга ҚҚС солинади. (СКнинг 239-моддаси 4-қисми 3-банди “а”-кичик банди). Устав фондини камайтириш ҳисобига мулкдорга пул маблағлари берилганда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Показать ответ

Ҳа, тўловларни қабул қилиш учун ходимга НКМ ва терминални бериш мумкин.

Корхона ходимга ишониб топширилган НКМ ва терминал учун унинг жавобгарлигини мустаҳкамлаган ҳолда буйруқни расмийлаштириши  ва ходимни улардан фойдаланиш тартиби билан таништириши лозим. Бир вақтнинг ўзида ходимнинг корхона олдида тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома расмийлаштирилиши зарур.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари томонидан банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланган тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланиш учун берилишига йўл қўйилмайди (АВда 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатга олинган қарорга илова) .

Показать ответ

Агар сизнинг шаҳрингиз ёки туманингизда сиз танлаган маркадаги онлайн-НКМга хизмат кўрсатадиган ТХКМ филиали мавжуд бўлмаса, ТХКМнинг марказий офиси ёки унинг филиалига бормасликнинг иложи йўқ. Гап шундаки, онлайн-НКМ ёки виртуал кассани солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризани тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ТХКМ (ТХКМ филиали) раҳбари имзолашлари даркор.

 

buxgalter.uz дан:

- Вақти билан ушбу тартиб-таомил онлайн шаклга ўтказилиб, мақбуллаштирилади, деб умид қиламиз. Зеро, барча юридик шахсларда электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда бу соҳанинг ҳам бугунги шаклланаётган рақамли иқтисодиёт шарт-шароитларига мувофиқ ишлашга ўтиши замон талабидир.

 

Показать ответ

 Мамлакатимизда бўлиш даврида шахсий фойдаланиш, шунингдек тиббиёт муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса, жисмоний шахсларга дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб киришга рухсат берилади (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 8.06.2016 йилдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган).

Жисмоний шахслар яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат бўлган ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситаларини, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни шахсий фойдаланиш учун олиб кириши мумкин.

Бунда бир ўрамда қуйидагича таркиб бўлиши керак: қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун - 100 бирликдан ортиқ эмас; эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун - 500 граммдан ортиқ эмас; гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун - 50 граммдан ортиқ эмас; инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун - 500 миллилитрдан ортиқ эмас; инъекциялар учун эритмалар - 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас; ташқи дорилар учун - 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

Эътиборли бўлинг, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак (Низомнинг 5-банди).

Дори воситаларини юқорида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ миқдорда олиб киришда жисмоний шахслар ўтказиш пунктларида божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этишлари лозим (Низомнинг 6-банди).

Шу билан бирга жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини ВМнинг 12.11.2015 йилдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ олиб киришлари мумкин (Низомнинг 8-банди).

Яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга рухсат берилади (Низомнинг 10-банди).

Бундай ҳужжат тақдим этилмасдан жисмоний шахсларга турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб киришга рухсат берилади (Низомнинг 11-банди).

Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт. Гиёҳвандлик воситалари учун - божхона органига дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган тегишли ҳужжат тақдим этилиши керак (Низомнинг 12-банди).

Тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак (Низомнинг 14-банди).

 

Показать ответ

ВМнинг 28.12.2019 йилдаги 1046-сон қарори билан шахсий автомобилдан хизмат сафарлари мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация меъёри ўзгартирилган.

Ойлик компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

 -100 от кучидан юқори - БҲМнинг 4,5 баравари;

 - 70 от кучидан 100 от кучигача - БҲМнинг 3,5 баравари;

-70 от кучигача - БҲМнинг 2 баравари.

Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган (Тартиб, ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова).

Хизмат ишларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари, бундан хизмат сафарлари мустасно, жами даромад таркибига киритилмайди (СКнинг 369-моддаси 2-қисми 9-банди).

 

              ВМнинг 28.12.2019 йилдаги 1046-сон қарори билан шахсий автомобилдан хизмат сафарлари мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация меъёри ўзгартирилган.

Ойлик компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

q 100 от кучидан юқори - БҲМнинг 4,5 баравари;

q 70 от кучидан 100 от кучигача - БҲМнинг 3,5 баравари;

q 70 от кучигача - БҲМнинг 2 баравари.

Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган (Тартиб, ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова).

Хизмат ишларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари, бундан хизмат сафарлари мустасно, жами даромад таркибига киритилмайди (СКнинг 369-моддаси 2-қисми 9-банди).


Показать ответ

Улушни ҳадя қилиш санасида ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларнинг бир қисми улуш тақсимлаб берилган муассис, яъни Ивановга тўланиши лозим. Ҳисобланган дивидендлар корхонанинг кредиторлик қарздорлиги таркибида - 6610-"Тўланадиган дивидендлар" счётининг кредити бўйича ҳисобга олинади. Улар ҳадя кунидаги устав фонди суммасига тааллуқли бўлмайди.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Бунда дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика