Ответов: 548
Ответы эксперта. Юридический помощник
Показать ответ

Корхона раҳбари юридик шахс номидан ишончномасиз ҳаракат қилади. У юридик бўлими бошлиғига ишончнома бўйича суд иши ва судгача бўлган ишларни юритиш ваколатларини беришга ҳақли (ФК 138-м.).

Ишончли шахс даъво аризасини имзолашга фақат ишончномада бу ваколат алоҳида қайд этилган тақдирда ҳақли бўлади. Суд процесси билан боғлиқ барча ҳужжатларга ишончнома илова қилиниши лозим (ИПК 63-м.).

Показать ответ

Ҳозирги пайтда, ТМЗларни олишга ишончномаларни расмийлаштиришнинг янги тартиби бўйича электрон ишончномалар жавобгар шахснинг ЭРИ билан тасдиқланиши лозим (4-сон БҲМСнинг 95-банди). Бундан ташқари, ишончнома электрон шаклда расмийлаштирилганда ишонч билдирилаётган шахснинг имзо намунаси реквизити тўлдирилиши талаб этилмайди (4-сон БҲМСнинг 96-банди).

Амалиётда эса, my.soliq.uz сайтида электрон ишончномани расмийлаштиришда уни юридик шахснинг (директорнинг номига расмийлаштирилган) ЭРИ билан ҳамда жавобгар шахснинг ЭРИ билан тасдиқланиши лозим. Иккала ЭРИ билан тасдиқланманса электрон ишончнома контрагентга жўнатилмайди.

Қўшимча маълумот билан “Электрон ишончномани қандай қилиб харидорга “етказиш” мумкин” мақоласида танишиб чиқишингиз мумкин.

Показать ответ

Ихтиёрий тугатиш умумий муддати бу ҳақда Давлат хизматлари маркази хабардор қилинган кундан бошлаб 6 ойдан ошмаслиги лозим.

6 ой ўтгач Давлат хизматлари марказига ташкилотни давлат реестридан чиқариш учун ҳужжатлар тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Давлат хизматлари маркази бу ҳақда солиқ хизмати ва статистика органларига хабар қилади ҳамда ёпилган банк ҳисобрақамлари тикланади (Низомнинг 38-банди, ВМнинг 21.08.2019 йилдаги 704-сон қарорига 1-илова).

Ихтиёрий тугатиш муддатида якунланмаган ёки тугатиш жараёни тўхтатилган ва фаолият тикланган бўлса, белгиланган имтиёзлар (Низомнинг 18-банди "а" кичик банди 3-хатбошиси) қўлланилмайди ва ҳисоблашлар тўхтатилган давр учун барча тўловлар тўлиқ ҳажмда ундирилади (Низомнинг 39-банди).

Мазкур ҳолатда ихтиёрий тугатишни қайтадан бошлаш лозим.

Показать ответ

Молиявий ёрдам берганнинг розилиги билан мақсадли пулли маблағлардан белгиланган мақсади бўйича эмас, балки бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Акс ҳолда у ажратилган маблағларни қайтаришни талаб қилишга ҳақли (ФК 511-м.).

Пул маблағларининг қолган қисмидан дастлабки шартномада қайд этилмаган бошқа мақсадларда фойдаланишга ёзма розиликни олинг.

Текширувчи органларни алоҳида хабардор қилиш шарт эмас. Бироқ текширув чоғида сизда тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши лозим.

 

Показать ответ

Хусусийлаштиришда оммавий мулк объектларнинг тасарруфчилари ва янги мулкдор ўзаро мажбуриятлар ва хусусийлаштирилаётган объектнинг муайян муддатда фаолият юритиш шартлари тўғрисидаги битим тузишлари мумкин. У қуйидаги шартларни ўз ичига олади ("Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси):

- корхона соҳасини, ишлаб чиқариш ҳажмини муайян муддатга сақлаб қолиш тўғрисидаги;

- иш ўринлари сонини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги;

- маҳсулотларни муайян истеъмолчиларга етказиб бериш тўғрисидаги;

- ишчиларнинг меҳнат шароитларини, экологик хавфсизликни ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги;

-ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминотининг ўзига хос жиҳатларига тааллуқли шартларни;

- бошқа ҳолатларни.

Шу тариқа, мол-мулкни хусусийлаштиришда ушбу шартлар келишиб олинмаган бўлса, сизда объектнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш юзасидан мажбурият пайдо бўлмайди.

 

Показать ответ

Жисмоний шахслардан автомобиль сотиб олишдан фарқли ўлароқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотларидан сотиб олинган автотранспортни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек йиғимларни тўлаш нотариал идорада олди-сотди шартномаси тасдиқланмаган ҳолда ДЙҲХХда амалга оширилади.

Автотранспорт воситаси сотиб олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида рўйхатдан ўтказилиши лозим. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрик харажатлари тўланади.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олганлик учун йиғим тўловчилар уларни ишлаб чиқарувчилар ҳисобланганлиги сабабли мазкур ҳолатда сотиб олувчи шахс томонидан мустақил равишда бюджетга йиғим тўланмайди (18.07.2019 йилдаги ПҚ-4397-сон қарорнинг 3-банди "в" кичик банди).

Шунингдек давлат рўйхат рақами белгисини берганлик учун йиғим ундирилади (Ставкаларнинг 1-банди, АВ томонидан 21.12.2011 йилда 2303-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Показать ответ

Фуқаронинг тиббий ҳужжатларида акс эттирилган, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади (“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 25,45-моддалари”).

Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:

- аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;

- юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;

- терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, тергов органларининг, прокуратуранинг ва суднинг ишни судга қадар юритиш ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан сўрови бўйича;

-ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;

- фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар (қасддан саломатликка зарар етказиш) ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

Шифокор сири ҳисобланган маълумотлар қонунда белгиланган тартибда берилган шахслар шифокор сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан баб-баравар жавобгар бўладилар.

Шундай қилиб, беморнинг қариндошлари нотўғри даволашга гумон қилишса, беморнинг касаллик тарихини унинг турмуш ўртоғига бериш мумкин эмас. Мазкур ҳолатда, нотўғри даволаш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълумотларга эга қариндош ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки судга ариза билан мурожаат этишга ҳақли.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика