Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Фойда солиғи солиш мақсадларида тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 297-моддаси 3-қисми 6-банди). Тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан олинадиган даромад деб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган чиқиб кетишдан олинадиган фойда эътироф этилади (СКнинг 298-моддаси 1-қисми).

Агар тугалланмаган қурилиш объекти илгари қайта баҳоланган бўлса, қайта баҳолаш сальдоси унинг чиқиб кетишдан олинган даромад таркибига киритилади (СКнинг 298-моддаси 2-қисми).

Бухгалтерия ҳисобида тугалланмаган қурилиши объектининг чиқиб кетиши 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»  ҳисобварағи орқали акс эттирилади (АВда 1181-сон билан рўйхатга олинган 21-сон БҲМСга 2-илованинг 390-банди). Сизнинг ҳолатингизда тугалланмаган қурилиш объектини сотишдаги бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик амалиёти мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

Сумма, млн. сўм

дебет

кредит

Тугалланмаган қурилиш объекти сотилди

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

13,8

Тугалланмаган қурилиши объектини сотишда ҚҚС ҳисобланди

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

1,8

Тугалланмаган қурилиш объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

0810 «Тугалланмаган қурилиш»

10

Тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад акс эттирилди

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

2

Показать ответ

Сотилган товарлар таннархини Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатри ва 0107-сатрида кўрсатиш лозим.

Шунингдек таннарх Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 020-сатри бўйича ҳам акс эттирилади.

Товарларнинг таннархи 4-сон “Товар-моддий захиралар” БҲМСга (АВда 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ аниқланади.

Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг таннархига киритилади (4-сон БҲМСнинг 13-банди). Шунингдек, қайта сотиш учун харид қилинган товарлар бўйича уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар таннархга киритилмасдан, балки давр харажатларига киритилиши мумкин (4-сон БҲМСнинг 22-банди) Товарлар таннархини аниқлашнинг танланган усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.

Показать ответ

Корхона томонидан олинган фойда фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади. (СКнинг 295-моддаси 1-қисми). Фойда солиғи солиш мақсадида жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ корхона фойдаси деб эътироф этилади (СКнинг 295-моддаси 2-қисми). СКнинг 317-моддасида акс эттирилган харажатлар солиқ базасини ҳисоблашда чегириб ташланмайди.

Корхона омборидаги ТМЗ даромад ҳам, харажат ҳам бўлиб ҳисобланмайди. Улар корхонанинг активлари, мол-мулкидир. Маълум бир сана ҳолатига корхона омборидаги ТМЗ қолдиқларининг таннархи фойда солиғи суммасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Показать ответ

Роялти тўлашда, шунингдек Россия компаниясининг техник маслаҳатлари учун ҳақ тўлашда харидор норезидентлардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ агентига айланади. Солиқ агенти даромадларни тўлаш солиқни ушлаб қолиши лозим (СК 351-м. 1-қ., 2-қ. 4-б., 2-қ. 17-б.). Ушбу даромадларга 20%лик ставка бўйича норезидентлардан олинадиган даромад солиғи солинади (СК 353-м. 6-б.).

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Даромадларга ва мол-мулкка иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (Москва, 2.03.1994 й., ОКнинг 6.05.1994 йилдаги 1075-XII-сон қарори билан ратификация қилинган) мавжуд. Битимга мувофиқ:

- РФ резидентига тўланадиган роялтига РФда солиқ солинади (12-м.);

- РФ резидентининг электрон почта орқали техник маслаҳатлар кўрсатишдан олинган даромадига РФда солиқ солинади (21-м.).

Бунинг учун Россия компанияси жорий йилда даромад тўланадиган санадан кечиктирмай РФ резидентлик сертификатини тақдим этиши лозим ва корхонангиз унинг даромадларидан солиқни ушлаб қолмайди (СК 357-м. 1-3-қ.).

Солиқ агенти норезидентга роялти кўринишидаги даромадларни тўлашда, норезидент ушбу даромадларни олиш ҳуқуқига эгалиги шарти билан халқаро шартномаларда назарда тутилган солиқ солишдан озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллайди. Солиқ агенти норезидентдан тегишли даромадни олиш ҳуқуқи эгалиги тасдиғини сўрашга ҳақлидир.

Электрон почта орқали дастурдан фойдаланишга оид пулли техник маслаҳатлар олишда ҚҚС бўйича худди шундай солиқ оқибатлари юзага келади, сабаби корхонангиз ушбу хизматлар харидори ҳисобланади ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган (СК 241-м. 12-қ.).

Показать ответ

 2020 йил фойдасини олдинги солиқ даврларида кўрилган зарар суммасига фақат йил якунлари бўйича камайтиришингиз мумкин (СК 333-м. 6-қ.). Бунда 2020 йил фойдаси 50%дан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.

2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни 5 йилдан кўп бўлмаган муддат мобайнида келгусига ўтказиш мумкин (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун 6-м.). Яъни 2020 йил фойдасини 2015-2019 йилларда кўрилган зарарга 50% доирасида камайтиришингиз мумкин.

Бунинг учун йил якунлари бўйича Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-иловани тўлдириш лозим (АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й., 3-илова).

 

Зарар - бу чегириладиган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетишидир. Чегирилмайдиган харажатлар солиқ солинадиган фойдани камайтирмайди ва келгуси даврлар фойдаси ҳисобига қопланадиган зарарни кўпайтирмайди.

 тавсия:

Хўжалик юритишнинг мураккаб шароитларида реализация қилиш ҳажмлари пасайиб кетганида чегирилмайдиган харажатларни қисқартиринг, сабаби кўпинча улар мақсадга мувофиқ бўлмайди ва иқтисодий жиҳатдан оқланмаган ҳисобланади.

 - Ўтган йилда зарар кўрилган бўлса, бўнак тўловларини тузатиш мумкинми?

- Ўтган йилда кўрилган зарар, агар сиз IV чоракда фойда солиғи бўйича мажбуриятларга эга бўлмаган бўлсангиз, фақат шу йилнинг I чораги бўнак тўловларига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

II-IV чоракларда бўнак тўловлари аввалги чорак якунларидан келиб чиқиб ёки бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома асосида тўланади. Тегишинча, агар карантин даврида сизда фойда қисқарса, бўнак тўловлари ҳам камаяди.

 Мисол.

2019 йил якунлари бўйича корхона зарар кўрган.

2019 йил якунлари бўйича:

- корхонанинг жами даромади 5 000 млн сўмдан ошди.

- кўрилган зарар 1 400 млн сўмни ташкил этди.

2020 йил якунлари бўйича солиқ солинадиган фойда 2 000 млн сўмга тенг.

2019 йил учун жами даромад 5 млрд сўмдан ошганлиги боис, 2020 йилда корхона бўнак тўловларини тўлайди.

2020 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобида у солиқ солинадиган фойдани 2019 йилда кўрилган зарар суммасига камайтириши мумкин, бироқ 50%дан кўп эмас: 2 000 х 50% = 1 000 млн сўм.

15% солиқ ставкасида 2020 йил учун фойда солиғи:

(2 000 - 1 000) х 15% = 150 млн сўмни ташкил этади.

Ҳисобланган солиқ суммасидан бўнак тўловларининг ошган қисми фойда солиғи ёки бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин. Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин (СК 103-м. 3-қ.).

Қопланмаган зарар: 1 400 - 1 000 = 400 млн сўмни корхона келгуси йиллар фойдаси ҳисобига - 2021-2024 йилларда қоплаши мумкин.

 

- 2020 йилда зарар кўрилсачи?

- У ҳолда сиз келгуси йиллар фойдасини зарар суммасига камайтиришингиз мумкин.

2021 йилда фойда:

- 2016-2019 йилларда кўрилган зарар ҳисобига 50%дан;

- 2020 йилда кўрилган зарар ҳисобига 60%дан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилиши мумкин;

Жами камайтириш 60%дан ошмаслиги керак.

Показать ответ

Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрганларга хайрия ёрдамини кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахслар учун солиқлар бўйича алоҳида имтиёзлар назарда тутилмаган.

Президентнинг 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон фармони билан 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига, «Саховат ва кўмак» фондига, «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағларига фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралиши белгиланган (Фармоннинг 1-банди).

Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрганларга “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати орқали “Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акциясида пул маблағларини ўтказиб бериш кўринишида ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар бўлиб ҳисобланади (СКнинг 317-моддаси 7-банди).

Показать ответ

 Президентнинг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон) билан белгиланишича, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар "Маҳалла" хайрия жамоат фондига, "Саховат ва кўмак" фондига, "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағларига фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади (1-банд).

"Салом, Сардоба, биз биргамиз" хайрия акцияси бўйича "Юксалиш" жамоатчилик ҳаракати орқали Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрганларга хайрия ёрдами сифатида беғараз ўтказилган пул маблағлари фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 7-б.).

Показать ответ

2020 йилга айланмадан олинадиган солиқ ставкалари СКнинг 467-моддасида белгиланган. Унинг 2-14-бандларида фаолият туридан келиб чиқилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқнинг алоҳида ставкалари назарда тутилган. Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4% миқдорида белгиланган, бундан 2-14-бандларда назарда тутилганлар мустасно(СК 467-м. 1-б.).

Ҳисобот (солиқ) даврида СК 467-моддасининг 2-14-бандларида кўрсатилган фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромадга СК 467-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади (СК 468-м. 4-қ.).

Бинобарин, мазкур ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар мавжуд бўлмаганда, корхона АВни реализация қилишдан даромаддан (фойдадан) айланмадан олинадиган солиқни 4%лик ставка бўйича тўлаши лозим.

Корхонангиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни бошлаши биланоқ, АВни реализация қилишдан олинадиган даромадга ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади.

 

Показать ответ

Бухгалтерия ҳисобида автомобилни таъмирлашга қилинган харажатлар ва уларнинг бир қисми суғурта компанияси томонидан қопланиши қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

Хўжалик амалиёти мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

Сумма, сўм.

дебет

кредит

Автомобилни таъмирлаш учун харажатлар амалга оширилди, суғурта компанияси томонидан қопланиши кутилмоқда

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

3 200 000

Суғурта компанияси томонидан зарарнинг бир қисми қопланди

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

2 500 000

Таъмирлашга қилинган харажатларнинг қопланмаган қисми харажатларга олиб борилди

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

700 000

Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (қопламаси) кўринишида олинган маблағлар фойда солиғи солиш мақсадларида даромад сифатида ҳисобга олинмайди (СКнинг 304-моддаси 10-банди) Шу сабабли, улар Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

Показать ответ

 Амортизация ажратмалари Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда  Солиқ кодексининг 306-моддасида назарда тутилган ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобида амортизация ҳисоблаш 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" билан тартибга солинади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган), унга мувофиқ амортизация ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида ҳисобланади.

Бунда СК 306-моддаси 7-қисмида кўрсатилишича, солиқ солиш мақсадларида ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизация ажратмалари амортизация нормаларини, бироқ Солиқ кодексида белгиланган меъёрдан юқори бўлмаган нормаларни қўллаш орқали ҳисобланади.

 Эксперт фикри

 ЎзР қонунчилигида амортизация миқдори ҳар бир асосий восита (инвентарь объект) бўйича СКда белгиланган чекланган нормалар билан солаштирилиши лозим. Шу билан бирга СК 306-моддаси 7-қисмининг мазмунини солиқ солиш мақсадлари учун амортизация ажратмалари ҳар бир кичик гуруҳ бўйича суммар солиштирилади деб ҳам тушуниш мумкин. Бироқ корхонадаги барча АВ бўйича яхлит олинмайди.

 Фарқларни тушунтириш учун мисоллар келтирамиз.

 Корхонада битта кичик гуруҳга киритиладиган ускуналарнинг ҳар хил турлари мавжуд. Бухгалтерия ҳисобида  амортизация тўғри чизиқли усулда, бироқ турли ставкалар бўйича ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобида барча турдаги ускуналар бўйича суммар амортизация ажратмалари ушбу кичик гуруҳдаги асосий воситалар учун СКда белгиланган 15%лик чекланган нормалардан ошмайди.

 1-вариант.

АВнинг ушбу қисми бўйича амортизация 10% миқдорда ҳисобланган. Тегишинча, фойда солиғини ҳисоблашда жами амортизация суммаси чегирилади. Бунда солиқ базасига амортизациянинг чекланган нормаларига зид ҳолда тўлиқ ҳисобланмаган сумма бўйича тузатиш киритилмайди.

АВнинг қолган қисми бўйича 18%лик норма бўйича амортизация ҳисобланади. Фойда солиғини ҳисоблашда 15%дан ошмаган миқдордаги амортизация суммаси чегириб ташланади, сабаби ушбу чекланган миқдор СКда белгиланган, қолган сумма эса чегирилмайдиган харажат сифатида ҳисобга олинади.

 2-вариант.

СК 306-моддаси 7-қисмига мувофиқ ушбу кичик гуруҳ бўйича жами амортизация суммаси чегирилади, сабаби у СКда белгиланган нормадан ошмайди. Экспертнинг фикрича, бундай ёндашув тўғри эмас.

 

Показать ответ

 ТМҚ яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, бундан фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳоказолар) оқибатида кўрилган зарарлар мустасно) солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киради (СК 317-м. 34-б.).

Сиз товарни харидорларга сотиш имкониятингиз (ҳуқуқингиз) бўлмаганлигини ва оқибатда озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз ҳолга келганлиги ёки муддати ўтиб қолганлигини ҳамда бу ҳолатларнинг барчаси фавқулодда вазият билан боғлиқ эканлигини ҳужжатлар билан асослаб бера олсангиз, фойда солиғини ҳисоблашда уларнинг қийматини чегириб ташлашингиз мумкин бўлади.

Показать ответ

 Сотишдан кўрилган фойда ёки зарар сотиш харажатлари, ҚҚС ва квартирани қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархи ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (СК 298-м.; АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 53-б.).

 Фойда солиғи

 АВни сотишдан олинган фойда корхонада фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.298-м.). АВни сотишдан кўрилган зарар СК 305-моддаси бўйича чегириб ташлаш асосларига мувофиқ келадиган бўлса, фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади.

 Қўшилган қиймат солиғи

 АВни сотиш ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

ҚҚС бўйича солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда сотилаётган АВ объекти қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда 1.01.2020 йилдан бошлаб солиқ базаси сотилаётган АВ объектининг қолдиқ қийматидан кам бўлмаслиги лозим (СК 248-м. 1-қ.).

 Айланмадан олинадиган солиқ

 Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи учун АВни сотишдан олинган фойда жами даромадга киритилади ва унга солиқ солинади (СК 463-м.). Сотишдан кўрилган зарар солиқ базасини камайтирмайди.

 Мол-мулк солиғи

 Мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси объект сотилган ойдан бошлаб камайтирилади. Солиқ даври мобайнида солиқ базаси ўзгарганда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этилади. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига ўзгарган солиқ суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади (СК 413-м., 417-м. 7-қ.).

Жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Показать ответ

 Солиқнинг ушлаб қолиниши солиқ тўловчининг даромадларидан бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади (СК 351-м. 1-қ.).

Солиқ суммаси норезидентга даромадни тўлаш санасидаги ЎзР МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада, ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади (СК 354-м. 3-қ.).

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартнома тузган мамлакатнинг солиқ резиденти даромад олувчи ҳисобланса, солиқ агенти солиқ солишдан озод этиш ёки пасайтирилган ставкани мустақил равишда қўллашга ҳақли бўлади. Бунинг учун норезидент жорий йилда даромад тўланган санадан кечиктирмай резидентлик сертификатини тақдим этиши лозим.

Резидентлик сертификати мавжуд бўлмаганда даромад тўланадиган санада солиқ агентида халқаро шартномаларни қўллаш учун асос йўқ бўлади. У норезидентдан солиқ суммасини ушлаб қолиши шарт. Корхона норезидентдан солиқни ушлаб қолмасдан ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдиган бўлса, бундай харажат солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киритилади (СК 317-м. 11-б.).

 

Показать ответ

  Ҳар қандай харажатлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади (СК 305-м.):

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Хорижга хизмат сафарларида суткалик харажатлар учун тўловларни нормадан ортиқча тўлаш юзасидан харажатлар ҳеч бўлмаганда ушбу шартлардан бирига мувофиқ келса, улар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Корхонанинг локал ҳужжатларида хизмат сафарлари чоғидаги нормативдан ортиқча суткалик харажатлар миқдорини қайд этишингиз ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда уларга бўлган заруратни асослаб беришингиз лозим.

Показать ответ

Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг ТМЗ таркибига кирим қилинади. Ташкилот томонидан бепул олинган ТМЗларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (АВда 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатга олинган 4-сон БҲМСнинг 27-банди).

Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг даромади сифатида тан олинади. Даромад ТМЗнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур даромад фойда солиғини ҳисоблашдаги жам даромад таркибига киритилади (СКнинг 297-моддаси 3-қисми 10-банди, 299-моддаси 1-2-қисмлари). Агар Солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, даромадни эътироф этиш санаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ аниқланади (СКнинг 297-моддаси 10-қисми).

Шу сабабли, ускунанинг қисмини бепул олишдан кўрилган даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобида (АВда 24.02.2002 йилда 3221-сон билан рўйхатга олинган) ускунанинг мазкур қисми бухгалтерия ҳисобига кирим қилинган чоракда акс эттириш лозим.

Показать ответ

Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг ТМЗ таркибига кирим қилинади. Ташкилот томонидан бепул олинган ТМЗларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (АВда 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатга олинган 4-сон БҲМСнинг 27-банди).

Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг даромади сифатида тан олинади. Даромад ТМЗнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур даромад фойда солиғини ҳисоблашдаги жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 297-моддаси 3-қисми 10-банди, 299-моддаси 1-2-қисмлари). Агар Солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, даромадни эътироф этиш санаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ аниқланади (СКнинг 297-моддаси 10-қисми).

Шу сабабли, ускунанинг қисмини бепул олишдан кўрилган даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобида (3-илова, АВ томонидан 24.02.2002 йилда 3221-сон билан рўйхатга олинган) ускунанинг мазкур қисми бухгалтерия ҳисобига кирим қилинган чоракда акс эттириш лозим.

Показать ответ

Халқаро ташишлар бўйича хизматларни кўрсатишдан даромадлар ҳамда Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикасида юзага келадиган таваккалчиликларни суғурталаш, биргаликда суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари даромад ҳисобланади, улардан солиқ ҳисобланади ва хорижий компанияга даромад тўлайдиган солиқ агентида ушлаб қолинади (СК 351-м. 2-қ. 79-б.).

CIP Тошкент юк етказиб бериш шартлари халқаро ташиш деб эътироф этилади (СК 351-м. 2-қ. 9-б.).

Сиз Ўзбекистон Республикасида юзага келадиган хатарларни суғурталаш ҳақини тўлаган бўлсангиз, солиқ мажбуриятлари юзага келади. Хорижда юзага келадиган хатарлар суғурталанган бўлса, солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Норезидентнинг даромадларидан солиқ ставкалари қуйидагиларни ташкил этади:

- суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари - 10%;

- халқаро ташишлар - 6% (СК 353-м. 23-б.).

Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий ҳамкорингиз солиқ резиденти ҳисобланган давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома имзоланган бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда корхонангиз солиқни пасайтирилган ставкалар бўйича ушлаб қолиши ёки солиқ хорижий компания жойлашган давлатда тўланиши мумкин. Бунинг учун хорижий компания солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат резидентлиги сертификатини тақдим этиши лозим (СК 357-м.).

 

27.08.2020 [ID: 18326] Хусусий корхона мулкдори (директори) барча солиқлар ва мажбурий тўловлар, шу жумладан 5%лик ставкада дивиденд солиғи тўлангандан кейин ўз яқин қариндошларининг коммунал тўловлари учун ҳисобланган дивиденд ҳисобидан пул ўтказиш йўли билан тўлаган бўлса, бундай тўлов ҳадя сифатида қараладими? Коммунал тўловларини тўлаттирган мулкдорнинг яқин қариндошлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси ҳисобланадими? Мулкдор - хусусий корхона директори ўзига ҳисобланган дивиденд ҳисобидан ўз шахсий харажатлари учун пул ўтказган бўлса, ушбу ўтказилган суммаларга солиқ солинадими?
Показать ответ

Хусусий корхоналарнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий корхоналар тўғрисида"ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) билан тартибга солинади (11.12.2003 йилдаги ЎРҚ-558-II-сон).

Хусусий корхона ягона жисмоний шахс томонидан тузилади (Қонун 3 ва 8-моддалари). Хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдаси, табиийки, корхона мулкдорининг мулки ҳисобланади ва корхона мулкдори бўлмиш жисмоний шахс ушбу фойдадан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эгадир (Қонун 15-м.).

Жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг қиймати уларни олувчи жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади ва жисмоний шахснинг жами даромади таркибига киради (СК 377-м. 3-б.).

Солиқ кодексининг 378-моддаси 11-бандига мувофиқ, жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди, бундан қуйидагилар мустасно:

- илм-фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ҳамда санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари;

- яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар.

Сизнинг ҳолатингизда хусусий корхона мулкдори олиши лозим бўлган дивидендлардан бошқа жисмоний шахслар (шу жумладан яқин қариндошлар) учун уларнинг коммунал тўловлари тўлаб берилса, бу тўлов суммалари ушбу шахсларнинг даромадлари ҳисобланади (СК 377-м. 3-б.) ва ушбу суммалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайдиган даромадлар қаторига киритилган (СК 378-м. 11-б.).

Тўланадиган дивидендларни, мулкдорнинг ихтиёрига қараб, унинг эҳтиёжлари учун учинчи шахсларга ўтказиб бериш (масалан, унинг коммунал хизматлари ёки бошқа харажатлари учун тўлаб бериш) қонун ҳужжатлари томонидан тақиқланмаган. Бундай тарзда ўтказиб бериладиган маблағлар ҳеч қандай солиқларга тортилмайди. Лекин бунда тўлов ҳужжатларини юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштириш лозим. Акс ҳолда бундай тўловлар билан боғлиқ айрим муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли йўқ эмас. Масалан, хизмат кўрсатувчи банк, солиқ органлари, тўловни қабул қилувчи коммунал хўжалик ташкилотлари муносабатларида тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун дивидендларни аввал мулкдорнинг шахсий пластик картасига ўтказиш, кейин эса исталган мақсадларга сарфлаш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

1. Ёнғин натижасида мол-мулкни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасини аниқлашда чегириб ташланади. Шу сабабли, сиз ҳисобдан чиқаришнинг сабаби ёнғин эканлигини ҳужжат билан асослантиришингиз лозим.

2. Ишлаб чиқариш биноларини таъмирлаш бўйича харажатлар маҳсулот таннархига, маъмурий биноларни таъмирлаш бўйича харажатлар эса маъмурий харажатларга – 9420 ҳисобварағига олиб борилади. Агар ижтимоий-маданий мақсадлар учун фойдаланиладиган бинолар таъмирланса, ушбу харажатлар корхонанинг бошқа операцион харажатлари – 9430 ҳисобварағига олиб борилади (АВда 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатга олинган “Асосий воситалар” 5-сон БҲМСнинг 48-банди).

Показать ответ

Йўқ, товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёзлар баланс счётларида ҳисобга олинмайди, сабаби улар аниқ мақсадга мўлжалланмаган бўлади.

ВМнинг 25.01.2018 йилдаги 53-сон қарорига 3-иловада Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, божхона тўловлари тўлашдан 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинадиган (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) хом ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар рўйхати келтирилган. Бунда имтиёз тақдим этилиши натижасида бўш қолган маблағлардан мақсадли фойдаланиш белгиланмаган.

Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) бўйича солиқлар ҳисобланмайди ва уларнинг харид қийматига киритилмайди ҳамда улар бўйича имтиёзли ҚҚС ҳисобга олинмайди (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-параграфи).

Аниқ мақсадга мўлжалланмаган имтиёзлар суммаси 013-"Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" балансдан ташқари счётида акс эттирилади. Улар белгиланган имтиёзли давр тугаганидан кейин ҳисобдан чиқарилади.

МИСОЛ.

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчисига импорт шартномаси бўйича фермер хўжаликларига реализация қилиниши назарда тутилган пестицидлар келиб тушди. Уларни 2900-"Товарларни ҳисобга олувчи счётлар" гуруҳидаги счётларда ҳисобга олиш лозим (Йўриқноманинг 142, 143-бандлари, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова), чунки 1000-"Материалларни ҳисобга олувчи счётлар" гуруҳидаги счётларда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган ТМҚ ҳисобга олинади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС).

Фермерларга пестицидлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда берилиши керак. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этадиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва фермер хўжаликлари оладиган ҳамда улар томонидан бериладиган, ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни сотиш бўйича оборотлар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек соф даромад тақсимоти солиқ солинадиган объектлар ҳисобланмайди (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) (ВМнинг 53-сон қарори 6-банди).

Проводкалар қуйидагича кўринишда бўлади (21-сон БҲМС бўйича ҳисобга олувчи счётлар):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

Импорт товар келиб тушди

 

2910-"Омбордаги товарлар"

 

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

 

100

 

Товарларни импорт қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг қийматига киритиладиган бошқа харажатлар акс эттирилди (4-сон БҲМСнинг 13-банди)

 

2910-"Омбордаги товарлар"

 

6990-"Бошқа мажбуриятлар"

 

10

 

Импорт қилишда имтиёзли божхона тўловлари, шу жумладан ҚҚС ҳисобланди

 

013-"Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)"

 

 

20

 

Фермер хўжаликларига товар берилди (ҚҚС ставкаси - таннархнинг 15%и)

 

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

 

9020-"Товарларни сотишдан даромадлар"

 

110

 

Мол-мулкни бериш бўйича оборотдан ҚҚС ҳисобланди

 

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

 

6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"

 

16,5

 

Берилган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9120-"Сотилган товарларнинг таннархи"

 

2910-"Омбордаги товарлар"

 

110

 

 

Товарни акс эттириш усулини корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатишни тавсия этамиз.

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика