Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

2019 йил учун Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тайёрлашда (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексига амал қилинг.

Солиқ кодексининг 218-моддасида кўрсатилган ҳисобга олиш шартларига риоя қилгансиз. Хусусан, Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-1-бандига мувофиқ, корхона улар обороти бўйича ҚҚС солинадиган товарлар рекламаси учун реклама маҳсулотидан фойдалангани сабабли товарлардан солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланилади.

Реклама акцияси давомида ТМЗни ҳисобдан чиқариш рекламага қилинган харажатлар сифатида эътироф этилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.3-банди). ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Показать ответ

2019 йилда бензин, дизель ёқилғиси ва газ якуний истеъмолчига реализация қилинганда акциз солиғи ва ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда реализация қилиш қиймати ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланган (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 204-моддаси 20-қисми). 2020 йилда мазкур норма амал қилмаяпти.

Жорий йилда бензин, дизель ёқилғиси ва газ якуний истеъмолчига реализация қилинганда ҳам ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база бошқа товарларга белгилангани каби белгиланади. Яъни ҚҚС акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда реализация қилиш нархидан келиб чиқиб ҳисобланади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 248-моддаси 1-қисми).

Показать ответ

Электрон ҳисобварақ-фактура ўзининг қоғоз шаклига ўхшаб тўлдирилади.

Агар ижара шартномасига мувофиқ коммунал хизматларининг (электр энергияси, газ, сув) қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

ижара шартномаси бўйича ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда ижара ҳақи суммаси;

 

ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлари, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма (ҳатто ижарага олувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаса ҳам).

Ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлари, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди.

Ижарага олувчидан коммунал хизматлари, электр энергияси, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди (АВда 22.03.2013й.да 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорнинг 3-иловаси, Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг 50-52 бандлари).

Ҳозирги вақтда ҳисобварақ-фактураларни, шу жумладан уларнинг электрон шаклдагиларини, расмийлаштириш тартиби лойиҳаси муҳокамага қўйилган бўлиб, мазкур ҳужжат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин:

https://regulation.gov.uz/uz/document/13394

Показать ответ

2020 йилда хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига товарлар реализация қилишда ва хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура 15%лик ҚҚС билан ёзиб берилади.

Бунда тегишли чет давлатнинг қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан худди шундай тартиб белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса, ваколатхона етказиб берувчи томонидан тўланган ҚҚСни бюджетдан қайтаради (Солиқ кодексининг 264-моддаси 2-қисми). 

Показать ответ

1. 2020 йил 1 январдан бошлаб дастурий маҳсулотлар лицензиарлари бўлган контрагентларингиз – хорижий корхоналарнинг хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади, чунки корхонангиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган. Хорижий компаниялар эса ҚҚС тўловчиси ҳисобланади (Солиқ кодексининг 237-моддаси 1-қисми 3-банди, 241-моддаси 1, ­2-қисмлари). Уларнинг хизматларини харид қилиб, корхонангиз ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича солиқ тўлаши шарт бўлади. Солиқ базаси ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда реализация қилишдан олинган даромаднинг суммаси сифатида аниқланади. Контрактнинг шартларига мувофиқ хорижий компания хизматларни Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмасдан тақдим этса, солиқ базаси кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚСни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда солиқ агенти сифатида корхонангиз тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт (Солиқ кодексининг 255-моддаси 1-7-қисмлари). ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати Солиқ кодексининг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради.

2. Корхонангиз ҚҚС тўловчиси бўлган хорижий компаниядан солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва уни бюджетга ўтказиши шарт (Солиқ кодексининг ­255-моддаси 6-қисми). Бироқ контракт шартларига мувофиқ Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда хорижий компания томонидан хизматлар кўрсатилганлиги сабабли ҚҚСни ўз харажатларингизга ҳисоблайсиз ва бюджетга тўлайсиз.

Бошқа шахслар учун тўланган солиқлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киритилади (Солиқ кодексининг 317-моддаси 11-банди). 

Показать ответ

Янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда 1 млрд сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СКнинг 462-моддаси 10-қисми).

 

МИСОЛ. Корхона 1.10.2019 йилда рўйхатдан ўтказилган, импорт билан шуғулланмаган.

1-вариант.

1.10.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача даромад 300 млн сўмни ташкил этган.

Назорат суммасини ҳисоб-китоб қиламиз:

1 000 000 000 / 365 х (31 + 30 + 31) = 252,05 млн сўм, бу ерда:

31 – октябрдаги кунлар сони;

30 – ноябрдаги кунлар сони;

31 – декабрдаги кунлар сони.

Фаолият давридаги ҳақиқий даромад (300 млн сўм) назорат суммасидан (252,05 млн сўм) юқори бўлган, шундан келиб чиқиб, корхона 1.01.2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтиши лозим.

 

2-вариант.

1.10.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача даромад 250 млн сўмни ташкил этган.

Назорат суммасини ҳисоб-китоб қиламиз:

1 000 000 000 / 365 х (31 + 30 + 31) = 252,05 млн сўм, бу ерда:

31 – октябрдаги кунлар сони;

30 – ноябрдаги кунлар сони;

31 – декабрдаги кунлар сони.

Фаолият давридаги ҳақиқий даромад (250 млн сўм) назорат суммасидан (252,05 млн сўм) кам бўлган, шундан келиб чиқиб корхона 1.01.2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтиши шарт эмас.

 

Показать ответ

Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумотномада (280-470-сатрлар) корхоналар томонидан солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган ва тўланадиган солиқлар ва тўловлар турлари бўйича бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар кўрсатилади. Мазкур маълумотноманинг 480-сатрида корхоналар томонидан ҳисобот даври учун бюджетга солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларнинг ҳисобланган ва тўланган жами суммаси кўрсатилади.

Корхоналарда ҳисобот даври учун ҳисоб-китоблар бўйича қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибга мувофиқ ҚҚС бўйича манфий фарқ мавжуд бўлса, «Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади» устуни бўйича 310-сатрда ушбу манфий фарқ суммаси «айирув» белгиси билан кўрсатилади (Қоидаларнинг ­124-банди, ­7-илова, АВ томонидан 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Тегишинча, мазкур давр учун ҚҚС тўланмаган бўлса, «Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича амалда тўланадиган сумма» устуни тўлдирилмайди. 

Показать ответ

2020 йил 1 январдан бошлаб корхонангиз Ўзбекистон Республикасининг агентлик битимига мувофиқ хорижий авиаташувчиларнинг авиачипталарини реализация қилганда, ушбу хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланмайди, сабаби комитент республика ҳудудида турмайди ва фаолиятни амалга оширмайди (СКнинг 241-моддаси 1-қисми).

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган хизматларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинмайди (СКнинг 238-моддаси 1-қисми). Авиакасса Ўзбекистон ҳудудида турмаган ва ЎзРда ваколатхонасига эга бўлмаган хорижий авиаташувчилардан олинган воситачилик ҳақи суммасидан ҚҚС тўламайди. 

Показать ответ

1.Ҳа, ҚҚС ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-«Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри» иловасида дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактура кўрсатилиши лозим. Бундай бериш асосий воситаларни реализация қилиш ҳисобланади ва товарларни реализация қилиш бўйича айланмага киритилади (СКнинг 239-моддаси 1-қисми 1-банди).

 2.Жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) ҚҚС тўловчилар ҳисобланмайди (СКнинг 237-моддаси). Бинобарин, устав фондини асосий воситалар билан тўлдирадиган муассис уларни ҚҚС билан бера олмайди.

Показать ответ

Муассисларга дивидендлар тўлаш ҳисобига товарларни бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СКнинг 239-моддаси 4-қисми 5-банди). Бериладиган товарлар қиймати 100 минг сўмни ташкил этса, ҚҚС 15%лик ставкада 15 минг сўм бўлади. ҚҚС билан етказиб беришнинг умумий қиймати – 115 минг сўм.

Дивидендлар тарзида олинган, тўлов манбаида ­5%лик ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади (СКнинг 375-моддаси, 387-моддаси 1-қисми 3-банди, 381-моддаси 2-қисми).

Муассисга дивидендлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 115 минг сўмлик товарлар билан тўланди, ушбу сумма дивиденд солиғи чегириб ташланганда ҳисобланган дивидендлар суммасининг 95%ини ташкил этади.

Товарларни реализация қилишдан (дивидендларни тўлаш ҳисобига беришдан) олинган даромад фойда солиғи солиш мақсадида жами даромад таркибига киритилади. Юридик шахсларнинг солиқ базасини аниқлашда уларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади (СКнинг 317-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно) (СКнинг ­305-моддаси 1-қисми). 

Показать ответ

Йўқ, ҚҚС бўйича ноль даражали ставка қўлланилмайди.

Товарлар:

Сизнинг ҳолатингизда кафолатли таъмирлашда фойдаланилган товарларни чет эллик ҳамкорга реализация қилиш амалга оширилмаяпти. Экспорт қилишда товар уни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши лозим (Божхона кодекси 29-моддаси).

Техник хизмат кўрсатиш жараёнида эҳтиёт қисмлардан (товарлар) фойдаланилаётганда, уларнинг қиймати моддий харажатлар сифатида таъмирлаш бўйича хизматлар таннархига олиб борилади. Бу ҳақда батафсил мазкур ҳавола бўйича ўқиб чиқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/6228

Хизматлар:

Сиз норезидентга хизматлар экспортини амалга оширяпсиз. Мазкур оборотга 15% ставка бўйича ҚҚС солинади. Хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатда бўлган кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ (таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш) бўлганлиги сабабли (СКнинг 241-моддаси 3-қисми 2-банди), хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон  бўлиб ҳисобланади (СКнинг 258-моддаси).

Показать ответ

Ҳа, йиллик тушум миқдоридан қатъи назар, тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади. Ушбу банднинг мақсадида тиббий хизматлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:

тиббий ёрдамга ва санитария хизмати кўрсатишга доир хизматлар;

ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар;

стоматологик хизматлар, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар (СК 243-м. 1-қ. 11-б.). 

Показать ответ

Ҳа, бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлашда, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ҚҚСнинг умумий суммасини камайтиришга ҳақли бўлади (СК 266-м.).

Солиқ тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этиладиган айланмаларни амалга оширса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган ҚҚС суммаси ҳисобга олиш учун қабул қилинади. Ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади. Мутаносиб усул бўйича солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган солиқ суммаси солиқ солинадиган айланма суммасининг товарларни (хизматларни) реализация қилиш (солиқни ҳисобга олмасдан) бўйича айланманинг умумий суммасидаги жорий календарь йил ичида ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган солиштирма миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Мутаносиб усулдан фойдаланиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган ҚҚС фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланадиган харажатлар таркибида ҳисобга олинади (СК 268-м.).

 

Показать ответ

1. Ҳа, воситачилик ҳақи ҚҚС солинадиган айланма бўлиб ҳисобланади.

Воситачилик хизматларининг харидори бўлган сизнинг корхонанингиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганлиги ва ўз фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли, бундай хизматларни реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тан олинади (СКнинг 241-моддаси 1-қисми).

Шу сабабли, воситачининг хизматлари реализациясига 15%лик ставка бўйича ҚҚС солинади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади (СКнинг 239, 255, 258-моддалари).

Агар контрактларнинг шартларига мувофиқ хизматлар чет эллик шахслар томонидан солиқни ҳисобга олмасдан тақдим этилса, ушбу хизматлар бўйича солиқ базаси солиқ агентлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда солиқ агенти тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт (СКнинг 255-моддаси 7-қисми). Солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СКнинг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради (СКнинг 255-моддаси 9-қисми).

2. Йўқ, воситачилик ҳақига тўлов манбаида фойда солиғи солинмайди, зеро мазкур хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, бундан СКнинг 351-моддаси 3-қисми 2-бандида назарда тутилган хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар мустасно (СКнинг 351-моддаси 3-қисми 2-банди). Сизнинг ҳолатингизда баён қилинган норезидентнинг даромад тури СКнинг 351-моддаси 3-қисми 2-бандида кўзда тутилмаган.

Показать ответ

Корхона ЎзР норезидентидан реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди деб эътироф этилган хизматларни олаётганлиги учун солиқ агенти сифатида солиқ тўловчидан олинадиган тегишли ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариши, уни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт. Солиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради (СК 255-м. 6, 9-қ., ­266-м. 1-қ. 4-б.).

Бинобарин, корхонада хизматларни импорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи ҚҚС бюджетга тўланганидан кейин, яъни апрелда вужудга келади. 

Показать ответ

Йўқ, қолдиқ қиймати реализация қилиш қийматидан юқори  бўлишига қарамай, ҚҚС реализация қилиш қийматидан тўланади. 

ҚҚС солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (СК 248-м. 1-қ.). 

Показать ответ

Импорт қилиш чоғида ҚҚС тўлашдан озод этилган товарлар, шунингдек импорт қилишда божхонада ҚҚСсиз расмийлаштирилган ускунада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишни белгилаш учун ушбу товарлар ва маҳсулотлар ҚҚСдан озод этилган айланмаларга кириш-кирмаслигини аниқлаштириб олиш лозим.

Реализация қилишда ҚҚС тўлашдан озод этилган товарлар (хизматлар) СКнинг 243-246-моддаларида ва бошқа норматив ҳужжатларда санаб ўтилган. Ушбу ҳужжатларда маҳсулотингиз ва товарларингиз келтирилмаган бўлса, импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёзлар қўлланилган-қўлланилмаганлигидан қатъи назар, уларни ҚҚС билан реализация қилишингиз шарт. 

Показать ответ

Қўшилган қиймат солиғини солиш мақсадларида товарларни реализация қилиш бўйича айланма СКнинг 239-моддасида келтирилган. Мазкур айланма солиқ тўловчи томонидан товарларни, сизнинг ҳолатингизда полиэтилен плёнкасини бошқа тарафга беришни назарда тутади. Бунда балансда товар ҳисобдан чиқарилади.

Корхонангизда ишлаб чиқарилган полиэтилен плёнкасини ўзингизга тегишли, бироқ мустақил юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинмага сиз томондан ишлаб чиқариладиган бошқа маҳсулотни қадоқлаш учун берганда, ТМЗнинг ички ташилиши (корхона ичида ҳаракатланиши) вужудга келади. Мазкур ҳолатда ҚҚС ҳисобланмайди.

Показать ответ

Банк омонати шартномасида белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш шарти билан жалб қилинган омонатлар муддатли омонатлар бўлиб ҳисобланади. Банк омонатчига омонат суммаси учун банк омонати шартномасида белгиланадиган миқдорда фоизлар тўлайди (ФКнинг 763-моддаси).

Товарни реализация қилишдан фарқ қилувчи ҳар қандай фаолият, хизматларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади (СКнинг 239-моддаси 2-қисми). Бошқа шахсларнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган маҳсулотларни (моддий ёки номоддий) ишлаб чиқаришга доир тадбиркорлик фаолиятининг турлари, шунингдек бошқа шахслар учун бажариладиган ишлар солиқ солиш мақсадида хизматлар деб эътироф этилади (СКнинг 45-моддаси 8-қисми).

Илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад фоизлар деб эътироф этилади (СКнинг 41-моддаси 5-қисми). Шунга мувофиқ, бизнинг фикримизча, банкдаги омонатлар бўйича олинган фоизли даромадга ҚҚС солинадиган даромад сифатида қаралмайди.

Ушбу масала бўйича аниқ жавобни олиш учун солиқ солиш масалалари бўйича ваколатли органларга – ЎзР ДСҚ ва (ёки) ЎзР Молия вазирлигига ёзма мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Показать ответ

1. Кредитларни, заёмларни пул шаклида бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш бўйича айланмалар 2020 йилнинг 1 апрелидан кейин ҳам ҚҚС солишдан озод этилади (янги таҳрирдаги СК 243-м., 1-қ., 27-б.; 244-м., 1-қ., 7-б.). Бунда ушбу хизматларни реализация қилишга доир айланма солиқ тўловчиларда бундай фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиялар ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, унинг амалга оширилишини лицензиялаш лозим бўлганлиги ёки рухсат этувчи ҳужжатлар талаб этилганлиги туфайли, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишдан озод этилади (янги таҳрирдаги СК 243-м., 2-қ.).

2. Гаровга қўювчи қарз суммасини тўламаган тақдирда, заргарлик буюмлари – гаров нарсаларига эгалик қилиш ҳуқуқи шартнома муддати тугаганда гаровга олувчига ўтади. Гаров нарсаларининг гаровга олувчи томонидан кейинги реализация қилиниши ҚҚС солинадиган реализация бўйича айланма ҳисобланади. Солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (СК 248-м., 1-қ.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика