Ответов: 548
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Импорт қилинадиган жиҳозларни реализация қилиш тартиби Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-бобида белгиланган.

Божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз у олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, божхона тўловларига оид имтиёзларнинг амал қилиши бекор қилинади. Тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади. Экспортёр божхона органларига технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг кўчирма нусхасини тақдим этиши лозим.

Божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.

Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импорт қилувчи, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг кўчирма нусхасини тақдим этиши лозим.

Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади.

Технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҚҚС ва импорт божхона божларидан озод этилади.

Божхона имтиёзлари бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга, улар контрактга (шартномага) мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда, татбиқ қилинади.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган технологик жиҳоз олиб кирилаётганда, божхона юк декларациясининг "Преференция" номли 36-графасида божхона тўловларидан озод қилинишининг тегишли кодлари кўрсатилади.

Показать ответ

Президентнинг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони (5.05.2020 йилдаги ПФ-5989-сон) 2-бандида иловага мувофиқ импорт қилинадиган хом ашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилинган. Унда мазкур имтиёз татбиқ этиладиган товарларнинг ТИФ ТН кодлари келтирилган. Тегишли тарзда улар товарларни импорт қилувчининг фаолият соҳасидан қатъи назар, олиб кириладиган товарларга нисбатан татбиқ этилади.

Шунингдек Фармоннинг 3-бандига мувофиқ 2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади. Унга биноан калава ва толадан ташқари, экспорт қилинадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари (хизматлари) учун фойдаланилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхонасининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобрақамига келиб тушган валюта тушуми суммасидан қатъи назар ҳисобга олинади ҳамда экспорт қилувчининг ўрнатилган тартибда бериладиган аризасига асосан қайтарилиши шарт.

Бунда, ҚҚСнинг қайтарилган суммаси ёки унинг бир қисми товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобрақамига келиб тушмаган тақдирда, шунингдек, аризада қайтарилиши кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммаси асослантирилганлигини камерал солиқ текширувидан ўтказиш давомида аниқланган ғайриқонуний ҳисобга олинган ҚҚС суммаси 5 кун ичида пеня ҳисобланган ҳолда Давлат бюджетига қайтарилиши шарт.

ҚҚСни қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига улар томонидан охирги 12 ой давомида товарлар экспорти амалга оширилган, шунингдек, экспорт қилинган товарлар бўйича 10 минг АҚШ долларидан кўп миқдорда муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда татбиқ этилади. Бунда, товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобрақамига келиб тушмаган тақдирда, дебитор қарздорлик муддати ўтган деб ҳисобланади.

 Маълумот учун. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир кг ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир кг ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади (ПФ-5989-сон Фармон 8-бандининг "б" кичик банди).

Показать ответ

     1.Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилишидаги бухгалтерия ўтказмалари:

 

 

Хўжалик амалиёт мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Тайёр маҳсулот қайтарилиши акс эттирилди

9040 «Сотилган товарларнинг қайтиши»

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

Қайтарилган тайёр маҳсулот бўйича ҚҚС корректировка қилинди

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

Қайтариб бериш муносабати билан сотилган тайёр маҳсулот таннархи корректировка қилинди

2810 Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

Ойнинг охирида 9040 «Сотилган товарларнинг қайтиши» ҳисобварағи ёпилди.

9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

9040 «Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

2. Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилиши Фойда солиғи ҳисоб-китобида алоҳида сатр билан акс эттирилмайди. Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри бўйича тайёр маҳсулотни сотишдан тушган даромадлар қайтариб бериш суммасини чегирган ҳолда акс эттирилади.

Қайтариб берилганлиги муносабати билан сотилган маҳсулот таннархини камайтириш ҳам Фойда солиғи ҳисоб-китобида алоҳида сатр билан акс эттирилмайди. Сотилган тайёр маҳсулот таннархи эса Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020-сатри бўйича қайтариб берилган маҳсулот таннархини чегирган ҳолда акс эттирилади

Показать ответ

Электрон ҳисобварақ-фактура — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатдир (ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илованинг 2-банди).

Комитент томонидан воситачига товар берилиши – ҳали реализация қилиш бўлиб ҳисобланмайди. Воситачи-сотувчи товарни харидорга бериш ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш пайти  реализация деб ҳисобланади.

Комитент томонидан воситачига товар берилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади.

Электрон ҳисобварақ-фактура — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатдир (ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илованинг 2-банди).

Комитент томонидан воситачига товар берилиши – ҳали реализация қилиш бўлиб ҳисобланмайди. Воситачи-сотувчи товарни харидорга бериш ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш пайти  реализация деб ҳисобланади.

Комитент томонидан воситачига товар берилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади.
Показать ответ

Корпоратив банк картаси (КПК)нинг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив ишлатилган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт (АВда 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатга олинган Низом). Унда маблағлар шахсий эҳтиёжлар учун ишлатилганлиги тўғрисидаги маълумотни ва иш ҳақидан ушлаб қолиниши лозимлигини қайд этиш лозим.

Сизнинг ҳолатингизда корхонанинг КПКдан шахсий мақсадлар учун ишлатилган пул маблағларини директор қарори/аризаси асосида иш ҳақидан ушлаб қолишни тавсия этиш мумкин .

Мазкур амалиётларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳақида қуйидаги мақолада ўқиб чиқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/2036.

Показать ответ

Ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси - бу тарафлар томонидан тузиладиган ва имзоланадиган аниқ шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш. Унга хронологик тартибда шартнома асосида ўтказилган барча пул маблағлари бўйича операциялар, хусусан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар суммалари киритилади. Далолатномага асосан муайян санада тарафлар ўртасида қарздорлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги аниқланади ва тасдиқланади.

Ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига бошқа манбалардан эмас, балки ҳисобварақ-фактуралардаги суммалар киритилиши лозим. Уяли операторнинг фаолият юритиш тартиби шундай бўлса, мижозлар билан ўзаро ҳисоб-китобларга доир барча ҳужжатлар биллинг тизимида шакллантирилиши сабабли тизимдаги иш ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси ва ҳисобварақ-фактураларда бир хил суммалар акс эттириладиган тартибда йўлга қўйилиши керак. Сиз иккинчи тараф сифатида ҳисобварақ-фактуралардаги суммалардан фарқ қиладиган солиштирма далолатномани имзоламасликка ҳақлисиз.

Мобил оператор ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасидаги рақамлар тўғри эканлигини қатъий тасдиқлаган тақдирда, у тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиши лозим, улардаги суммалар солиштирма далолатномада кўрсатилган суммаларга тенглаштирилади.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатномалар бўйича суммалардаги фарқ унчалик муҳим бўлмаса, тафовутни корхонанинг даромадлари ёки харажатларига ҳисобдан чиқариш мумкин.

Показать ответ

1. Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилишидаги бухгалтерия ўтказмалари: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Тайёр маҳсулот қайтарилиши акс эттирилди

9040-"Сотилган товарларнинг қайтиши"

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар"

Қайтарилган тайёр маҳсулот бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

Қайтариб берилиши муносабати билан реализация қилинган тайёр маҳсулот таннархига тузатиш киритилди

2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар"

9110-"Реализация қилинган тайёр маҳсулотларнинг таннархи"

Ойнинг охирида 9040-"Сотилган товарларнинг қайтиши" ҳисобварағи ёпилган

9010-"Тайёр маҳсулотларни реализация қилишдан даромадлар"

9040-"Сотилган товарларнинг қайтиши"

2 .Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилиши Фойда солиғи ҳисоб-китобида (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) алоҳида сатр билан акс эттирилмайди. Ҳисоб-китобга 1-илова "Ялпи даромад"нинг 020-сатри бўйича тайёр маҳсулотни сотишдан тушган даромадлар қайтариб бериш суммасини чегирган ҳолда акс эттирилади.

Реализация қилинган маҳсулот қайтариб берилиши муносабати билан таннархининг пасайтирилиши ҳам Фойда солиғи ҳисоб-китобида алоҳида сатр билан акс эттирилмайди. Реализация қилинган тайёр маҳсулот таннархи эса Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020-сатри бўйича қайтариб берилган маҳсулот таннархини чегирган ҳолда акс эттирилади.

Показать ответ

Товарни кирим қилиш тара ҳисобининг корхона ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган усулларига боғлиқ.

Пластик втулкалар тара ҳисобланиб, маҳсулот етказиб берувчи унинг қайтарилишини талаб қилмайди, балки товар (қоғоз) билан бирга реализация қилади. Импорт қилинадиган қоғозни нетто оғирлик бўйича кирим қилиш лозим.

Масалан, сиз шартноманинг жами суммасини қоғоз оғирлигига бўлиб, втулкаларни эса эҳтимолий реализация қилиш нархи бўйича кирим қилишингиз ва иккиламчи хом ашё сифатида сотишингиз мумкин.

Агар брутто ва нетто ўртасидаги суммалар аҳамиятга молик бўлса, втулкалар нархини алоҳида акс эттирган ҳолда қоғоз улар билан сотилиши тўғрисида шартномага қўшимча киритишни тавсия этиш мумкин.

Показать ответ

Тўлов терминалини хизмат кўрсатувчи тижорат банкида у билан тузилган шартномаси асосида олиш мумкин (АВда 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 3-банди).

НКМларни уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлардан харид қилиш мумкин. НКМни рўйхатдан ўтказиш учун турғун шахобча жойлашадиган туманнинг солиқ инспекциясига мурожаат қилиш лозим (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига иловага 1-илованинг 1-банди, кейинги ўринларда - Низом). Рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим (Низомнинг 5-банди):

а) қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолдаги ариза – номи, жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, банк реквизитлари, алоқа қилинадиган телефонлар, раҳбарнинг ФИШ, ҳамда турғун шохобчанинг жойлашган жойнинг манзили, зарурат бўлганда, электрон манзили;

б) хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан берилган фискал хотирага эга бўлган НКМининг мувофиқлик сертификати нусхаси;

г) турғун шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бинонинг ижара шартномаси, ордер, ва шу кабилар);

д) нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартноманинг нусхаси ёхуд ҳисоб-китоб рақами мавжудлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартноманинг нусхаси;

е) фискал хотирага эга бўлган НКМга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга тузилган шартноманинг нусхаси;

ж) фискал хотирага эга бўлган НКМнинг хизмат кўрсатиш дастурлари ва фискал хотирага эга бўлган НКМнинг фискал хотираси дастурлари ҳолати, шунингдек бегона техник ўзгаришлар йўқлиги юзасидан хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг хулосаси нусхаси;

з) тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (фискал хотирага эга бўлган НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришда қайтарилади);

и) ҳисобдан чиқариш тўғрисида белги қўйилган ҳолда фискал хотирага эга бўлган НКМнинг олдинги рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш карточкасини ҳисобдан чиқаришда — фискал хотирага эга бўлган НКМнинг фискал хотираси ҳисоблагичининг кўрсаткичларини қайд этиш далолатномасининг нусхаси (агар фискал хотирага эга бўлган НКМ олдин рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказишдан чиқарилган бўлса).

Шу билан бирга эслатиб ўтамизки, ҳозирги пайтда хўжалик юритувчи субъектлар онлайн НКМларга ўтказилмоқда. Онлайн-НКМларни уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлардан харид қилиш мумкин (ВМнинг 23.11.2019 йилдаги 943-сон қарорига 1-илованинг 8-банди). Онлайн-НКМларни рўйхатдан ўтказиш Техник хизмат кўрсатиш марказлари орқали амалга оширилади. 

Показать ответ

Солиқ ҳисоботи

 Солиқ базаси тузатишлар 2019 йилги солиқ ҳисоботига киритилиши ва у қайта топширилиши лозим.

Ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ўзгаришига олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Бунда солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгандан кейин тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи муддат бузилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланмайди (СК 83-м. 12-қ.).

 

 Молиявий ҳисобот

 2019 йил учун Бухгалтерия ҳисоби ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни (12-сон шакллар, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қайта топшириш шарт эмас. Тузатишларни жорий йилдаги ҳисоботга киритиш мумкин, бунда 2020 йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдоси тузатилади ёки харажатлар жорий даврда акс эттирилади.

Показать ответ

Ер участкалари корхона мулкига олинган бўлса, улар асосий воситалар таркибига кирим қилинади (Йўриқноманинг 11-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). Қурилиш корхонасига фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган, кейинчалик реализация қилиш учун бино қуриш мўлжалланган ер участкаси корхонанинг асосий воситаси ҳисобланмайди.

Кўчмас мулк объектини қуриш учун ажратиладиган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланган суммалар қуйидагича ҳисобга олинади:

-корхона кейинчалик реализация қилиш учун қурилишни амалга оширадиган бўлса, ушбу объектнинг таннархига (2010-"Асосий ишлаб чиқариш" счёти) киритилади;

-корхона ўзи фойдаланиши учун кўчмас мулкни қурадиган бўлса, тугалланмаган қурилиш қийматига (0810-"Тугалланмаган қурилиш" счёти) киритилади.

Эслатиб ўтамиз! "Tashkent city" халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши лойиҳасининг қатнашчилари 2021 йил 1 январга қадар муддатда ер солиғини тўлашдан озод қилинади (2.08.2018 йилдаги ПҚ-3895-сон қарорнинг 910-б.).

 

Показать ответ

Чет эл валютасида харид қилинган ТМЗ қиймати уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги МБ курси бўйича қайта ҳисоблаб, шу жумладан харид қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган 22-сон БҲМСнинг 13-банди).

Материаллар импорт шартномалари бўйича харид қилинганда, 1510-"Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланишни тавсия этамиз. Ушбу счётнинг дебетида олинган материаллар таннархи шакллантирилади. Мулкчилик ҳуқуқи ўтган пайтдан бошлаб шартнома шартларига мувофиқ улар қайта баҳоланмайди. Фақат қарз сўндирилгунига қадар етказиб берувчи олдидаги кредиторлик қарзи қайта баҳоланади (22-сон БҲМСнинг 1516-бандлари).

1510-"Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётида "Эркин муомалага чиқариш" (ИМ-40) режимида расмийлаштириш чоғида божхона божларини тўлашга доир харажатлар ҳам акс эттирилади.

Материаллар ИМ-40 режимига қисмма-қисм расмийлаштириладиган бўлса, корхона материалларнинг тегишли қисми омборга келиб тушиши билан уларни харид қилиш билан боғлиқ тақсимланган умумий харажатларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган таннархи бўйича 1510-счётдан 1010-"Хом ашё ва материаллар" счётига ўтказилиши лозим (Йўриқноманинг 114-банди 9-кичик банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова)

Показать ответ

1. Товар учун тўловни учинчи тараф тўлаганда ўзаро ҳисоб-китоблар етказиб берувчи томонидан қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

Учинчи тарафдан экспорт контракт бўйича товар учун олдиндан тўлов келиб тушди

5210-"Мамлакат ичидаги валюта счётлари"

 

4890-"Бошқа дебиторлар қарзлари"

Экспортга товар етказиб берилди

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

 

9020-"Товарларни сотишдан даромадлар"

Юклаб жўнатилган товар учун учинчи тараф ўтказган олдиндан тўлов ҳисобга олинди

4890-"Бошқа дебиторлар қарзлари"

4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"

 

 

2. Экспорт қилинган товарлар учун банк ҳисобрақамига келиб тушган тўлов суммаси Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилмайди (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Бироқ ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланмалар, агар экспорт қилинган товар учун ҳақ келиб тушган бўлса, ҚҚС ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилади.

 

Показать ответ

Келиб тушган беғараз молиявий ёрдам бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботда акс эттириш мақсадида, сўмда қайта ҳисобланиши лозим (АВда 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатга олинган “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби” 22-сон БҲМСнинг 8-банди). Қайта ҳисоблаш чет эл валютасининг сўмга нисбатан операция содир этилган сана, яъни хорижий валюта банк ҳисобварағига келиб тушган сана ҳолатига, Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади (22-сон БҲМСнинг 9-10 бандлари).

Бунда молиявий ёрдамни қабул қилувчи ташкилот ННТ ёки тижорат ташкилоти бўлиши аҳамият касб этмайди.

Банк ҳисобварағига келиб тушган пул маблағлари хорижий валюта бўлганлиги сабабли, улар кейинчалик қайта баҳоланиши лозим (22-сон БҲМСнинг 15-банди).

Показать ответ

Сизнинг ҳолатда фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимнинг корхонадаги иш стажига қуйидагилар киритилади (МК 142-м.):

- ходим ҳақиқатда ишлаган вақти;

- иш ҳақи сақланмаган ҳолда икки ҳафтагача бўлган муддатга бериладиган таътил даври.

Сизнинг ҳолатда иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил 2 ҳафтадан кўп бўлган ва 54 календарь кунни ташкил этган. Бинобарин, умумий қоидага кўра, у меҳнат таътили ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблашда қабул қилинадиган иш стажига киритилмайди.

Жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёки меҳнат шартномасида хусусан иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати 2 ҳафтадан кўп бўлган таътил вақтини ҳам йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига қўшиш назарда тутилиши мумкин. Мазкур ҳолатда иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган бутун таътил даври фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш учун ҳам қабул қилинади.

 

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 йилдаги "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қуйидагилар белгиланган:

товарлар импорти - товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;

товарлар экспорти - агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 15-моддасида товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб кириш ёхуд ушбу ҳудуддан олиб чиқиш божхона чегараси орқали олиб ўтиш ҳисобланиши белгиланган. 

Шу тариқа, товарларнинг импорт ва экспорти уларнинг Ўзбекистон Республикаси орқали олиб ўтилишини назарда тутади.

Товарларни мамлакатимиз ҳудудига ҳақиқатда олиб кирмаган ҳолда воситачилик хизматлари ҳисобидан учинчи шахсларга етказиб бериш шартномалари бўйича фақатгина валюта операциялари амалга оширилиши далилини ҳисобга олганда мазкур масалани тартибга солиш божхона органларининг ваколатига кирмайди.

Шу муносабат билан батафсил маълумот олиш учун сизга хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилишни тавсия этамиз.

ДБҚ бошқармаси қўшимча равишда шуни маълум қиладики, Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи савдо операцияларини халқаро стандартларга янада уйғунлаштириш чора-тадбирларига доир фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган ва кўриб чиқиш учун ЎзР Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан хорижий давлатларда товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси тўғрисидаги халқаро савдо шартномаларини уларни ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирмаган ҳолда тузиш назарда тутилади.

Лойиҳа Норматив-ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида (project.gov.uz) жойлаштирилган.

Показать ответ

Рухсат бериш ва расмийлаштириш

Товар вақтинча олиб кириш божхона режимига БК 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида жойлаштирилади. Рухсатномани олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади (БК 133-м.):

q рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;

q товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контракт (шартнома, келишув) (товар ижара, лизинг шартномаси, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида вақтинча олиб кирилган ҳолларда);

q товарнинг кузатув ҳужжатлари;

Ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан божхона органига Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали "бир дарча" принципи бўйича тақдим этилади. Божхона органи рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани олганидан сўнг БКнинг 62-моддасида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этилганлигини текширади. Хусусан:

-вақтинча олиб кирилаётган товарнинг божхона органлари томонидан идентификацияланиши мумкинлиги;

- агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг рухсатномалари божхона органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлиши.

Вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришга ариза беш иш куни давомида кўриб чиқилади. Рухсатнома амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Товарларни "Вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштири тартиби Божхона кодексининг 11-боби билан тартибга солинади.

Вақтинча олиб кириш муддати товар мазкур божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан 2 йилни ташкил этади. БКнинг 64-моддасида кўрсатилган товарларга нисбатан ушбу муддат ваколатли шахснинг аризаси асосида божхона органи томонидан 2 йилдан кўпроқ муддатга узайтирилиши мумкин.

 Божхона божларини тўлашдан шартли озод этиш

Мурожаатингизда кўрсатилган товарлар Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига (ВМнинг 20.06.2016 йилдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган) киритилган.

Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қуйидагиларни вақтинча олиб киришда тақдим этилади (БК 65-м.), хусусан:

-кўргазмалар, ярмаркалар, халқаро учрашувларда ва шунга ўхшаш бошқа тадбирларда намойиш қилишга мўлжалланган товарлар (четдан олиб келинган товарларни сотиш мақсадида ўтказиладиган ишлаб чиқариш фаолияти ёки бошқа тижорат фаолияти амалга ошириладиган жойлардаги кўргазмалардан ташқари), шунингдек ушбу тадбирларда фойдаланиш учун мўлжалланган ёрдамчи асбоб-ускуналар ва материаллар;

- фақат мана шундай типдаги товарларга буюртмалар олиш мақсадлари учун мўлжалланган ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган товарларнинг намуналари, бу уларга рақамли, ҳарфли ва бошқа маркировкалаш, ёриқлар, тешиклар ўйиш ёки бошқа усул билан шикаст етказиш йўли билан таъминланади, ҳар бир тип, марка, модель, артикуль, фасон, бўяш ва ҳоказоларнинг товар намуналари 2 нусхасидан ортиқ бўлмайди;

- хорижий шахслар томонидан олиб келинадиган реклама материаллари (каталоглар, прейскурантлар ва тижорат проспектлари, моделлар, плакатлар, планшетлар, рисолалар) - агар ҳар бир олувчи учун ушбу материаллар 2 нусхадан ортиқ олиб келинмаса ёхуд уларнинг умумий брутто оғирлиги 50 кг дан ортиқ бўлмаса;

- реклама фильмлари, шунингдек товарларнинг хоссалари ёки вазифасини очиб берувчи реклама учун мўлжалланган компьютерда ташиладиган ахборот - агар ушбу фильмлар ва ахборот ташувчилар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, хорижий шахс томонидан таклиф этилаётган хорижий товарларга тегишли бўлса, фақат товарларнинг эҳтимол тутилган сотиб олувчиларига кўрсатиш учун мўлжалланган бўлса, 1 нусхада олиб келинса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.

 Айрим жиҳатлар

 1. Вақтинча олиб кирилган товардан уни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирган шахсгина фойдаланиши ва (ёки) уни тасарруф этиши мумкин. Вақтинча олиб кирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқини вақтинча олиб кириш божхона режимининг амал қилиши тугагунига қадар бошқа шахсга ўтказишга, башарти ушбу шахс божхона органлари олдида вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига бундан буён ҳам риоя этилиши бўйича ёзма мажбуриятларни ўз зиммасига олса, йўл қўйилади. Вақтинча олиб кирилган товарнинг бошқа шахсга ўтказилганлиги дастлаб белгиланган вақтинча олиб кириш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди (БК 67-м.).

 2. Вақтинча олиб кириш божхона режими вақтинча олиб кириш муддати ўтган куннинг эртасидан кечиктирмай товарни олиб чиқиш ёки уни бошқа божхона режимига жойлаштириш билан тугалланиши керак. БК 69-моддасига мувофиқ товарларни "Эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлагач, ушбу режимни тугаллаш мумкин. Лекин бунда тегишли божхона тўловларини тўлашга тўғри келади.

Показать ответ

 Ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича нақафа биринчи марта ишга кирганлар ёки 12 ойдан ортиқ муддатлик танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини тиклаётганлар учун ишга қабул қилинган кундан бошлаб ҳақиқатда ишланган вақтга қараб қуйидагича белгиланади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 23-б.):

- ишга қабул қилинган кундан эътиборан 12ойгача муддатда - ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и;

- ишга қабул қилинган кундан эътиборан 12ойдан ортиқ муддатда - ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и.

Ушбу сумма ходиманинг ялпи даромадига киритилмайди ва солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.).

Иш берувчи белгиланган нормадан кўпроқ тўлашни режалаштираётган бўлса, ушбу суммалар ўртасидаги фарқ ишланмаган соатлар учун тўлов ҳисобланади ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади (СК 371-м. 1-қ., 374-м. 13-б.).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ, ЖШДС солинади ва ундан ШЖБПҲга ажратмалар ўтказилади (СК 387-м. 1-қ. 1-б.403404-м.; "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси).

Показать ответ

Ўриндошлик бўйича ишлайдиганлар барча таътиллар, шу жумладан даволаш муассасаси томонидан тасдиқланган меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан нафақа тўланган ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олишга ҳақли (Йўриқноманинг 19-банди, АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ходиманинг меҳнат шартномаси муддати - 2020 йил 31 майгача. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили 2020 йил 30 май кунига - ходима билан меҳнат муносабатларига даврига тўғри келяпти.

Иш берувчи ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаши шарт ҳамда МКнинг 237-моддаси 2-қисмидаги талабларга риоя этган ҳолда ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин (МК 105-м.).

Саволдан кўриниб турибдики, ходима корхонада 1.06.2019 йилдан 29.05.2020 йилгача - 11 ой ва 29 кун ишлаган (бир ой тўлиқ бўлиши учун шанба ва якшанба кунига тўғри келган 2 календарь кун етишмаяпти). Бунда ишланган вақтни тўлиқ 12 ой деб ҳисоблаш лозим, сабаби бир ойдаги 15 ва ундан ортиқ календарь кунларга тенг бўлган кунлар сони бир ой деб яхлитланади (МК 141-м.). Шу боис унга ўртача ойлик иш ҳақидан 100% миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланиши лозим.

 

Показать ответ

Ташқи савдо фаолияти халқаро товарлар, ишлар, хизматлар савдоси соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятидир. Ташқи савдо фаолияти товарларни, ишларни, хизматларни экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади («Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).

Шунингдек ташқи савдо контрактлари атамасининг мазмуни келтирилган бўлиб, унга кўра ташқи савдо контрактлари - хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт, импорт, экспорт ва импорт биржа (ярмарка), экспорт консигнация, марказлаштирилган экспорт ва импорт, бартер, қайта ишлаш контрактлари, шунингдек товарларни республика ҳудудида етказиб бериш назарда тутилган экспорт контракти (ВМнинг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарорига 1-илованинг 2-банди).

Реэкспорт шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб чиқилади (Божхона кодексининг 32-моддаси).

Товарлар реэкспорт божхона режимига мазкур товарлар божхона ҳудудига киритилиши учун асос бўлган ташқи савдо контрактига мувофиқ жойлаштирилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика