Ответов: 548
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Президентнинг "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон) 13-бандига кўра, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган туроператорларга, истисно тариқасида, транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлашга рухсат этилади. Мазкур шарт ушбу ҳудудларда хизмат кўрсатиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспортга нисбатан татбиқ этилади. Тўловнинг қолган қисми транспорт воситаси олиб кирилган санадан бошлаб 3 йил давомида тўланади.

Ушбу транспорт воситаларига давлатнинг рўйхатга олиш рақам белгиларининг алоҳида сериялари берилади. Улардан тегишинча фақат Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудида фойдаланишга рухсат этилади.

Показать ответ

Экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ихтиёрий равишда сертификатлаштирилади (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорнинг 1-б.).

 Маълумот учун. Худди шу ҳужжат билан Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати (1-илова) ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низом (3-илова) тасдиқланган.

Показать ответ

 ЎзР Божхона кодексига мувофиқ тариф преференциялари:

- божхона божларини тўлашдан озод этиш;

-божхона божлари ставкаларини камайтириш;

- муайян давлатларда ишлаб чиқарилган товарларни божхона ҳудудига преференциал олиб кириш;

- ушбу ҳудуддан преференциал олиб чиқишда квоталар белгилаш тарзида берилади (БК 300-м.).

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қуйидаги товарларга нисбатан божхона божлари қўлланилмайди:

- ЎзР билан эркин савдо зонасини ташкил этувчи ёки республика эркин савдо режимини белгилаган давлатларда ишлаб чиқарилган ва ушбу давлатлардан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга;

- ЎзРда ишлаб чиқарилган ва унинг божхона ҳудудидан Ўзбекистон билан эркин савдо зонасини ташкил этувчи ёки ЎзР эркин савдо режимини белгилаган давлатларга олиб чиқилган товарларга.

Бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари ЎзР савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар қўлланилади.

Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкалари икки баравар оширилади.

 Эркин савдо режими

 Ўзбекистон Республикаси билан МДҲ мамлакатлари ўртасида 2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги Шартномани унинг Томонлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш ҳақидаги Баённома (Минск, 2013 йил 31 май) имзоланган.

Баённома Ўзбекистонни МДҲ доирасида ҳамкорликка янада фаол жалб этиш, шунингдек Божхона иттифоқига аъзо иштирокчи давлатларнинг савдо режимларини Ўзбекистон билан бирхиллаштириш учун ишлаб чиқилган. Баённоманинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ўртасидаги савдоларда эркин савдо режимидан импорт ундирувларни қўллаш назарда тутилмаган. Яъни ўзаро етказиб беришларда барча турдаги товарларга нисбатан импорт божхона божлари ундирилмайди.

Баённомада 2020 йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даврда ёки Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлгунича (бу саналарнинг қайси бири аввал келишига кўра) Ўзбекистон ва шартнома тарафлари Тарифлар ва савдо бўйича бош келишувнинг (30.10.1947 йил, ТСББ 1947) III моддасига биноан ўзаро савдода миллий режимни тақдим этиш бўйича мажбуриятлардан озод этилганлиги назарда тутилади. Низоли масалаларни икки томонлама музокаралар йўли билан ҳал этиш қоидаси ҳам сақлаб қолинган.

Товарлар келиб чиққан мамлакатни аниқлашда шартнома тарафлари ва Ўзбекистон ўртасида Товарлар келиб чиққан мамлакатни белгилаш тўғрисидаги қоидалар (МДҲ ҳукуматларининг 24.09.1993 йилдаги қарори билан тасдиқланган) қўлланилади. Бунда агар тарафлар рози бўлса, келиб чиқиш қоидаларига доир бошқа шартномалар қўлланилиши ҳам мумкин.

Баённомага 1-иловада товарларнинг импорти ва экспортига нисбатан қўлланиладиган божхона божлари белгиланган. Баённома доирасида Ўзбекистон Республикаси Баённомани имзолаган тарафлар божхона ҳудудидан чиққан товарлар импортида божхона божларини қўлламайди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Баённома тарафларининг божхона ҳудудлари учун мўлжалланган товарлар экспорт қилинган тақдирда ҳам божхона божларини қўлламайди.

 

 Энг кўп қулайлик бериш режими

 Энг қулай савдо-сотиқ тартибини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Австрия, Бангладеш, Бельгия, Болгария, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Германия, Греция, Дания, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Ирландия, Испания, Италия, Иордания, Кипр, Корея, Хитой, Латвия, Литва, Мальта, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Покистон, Польша, Словения, Руминия, Словакия, Сингапур, АҚШ, Туркия, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария, Швеция, Эстония, Япония, Саудия Арабистони, Малайзия кирган.

Бунда Сингапур Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар бўйича тариф преференциялари фақат алоҳида товарларга нисбатан тақдим этилади. Уларнинг Рўйхати - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасидаги иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битимнинг фақат А-иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан алоҳида халқаро шартнома билан тасдиқланган (Сингапур, 25.01.2007 йил).

 Диққат! Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро савдо имтиёзлари тўғрисида 2003 йил 17 июндаги Аҳдлашув Меморандумига Ижро баённомаси (Тошкент, 4.01.2005 йил) 2020 йил 16 мартда ўз кучини йўқотди.

Показать ответ

2022 йил 1 январга қадар ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8701 20, 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 22, 8704 23 (самосваллардан ташқари), 8716 31, 8716 39) ва авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган (6.03.2019 йилдаги ПҚ-4230-сон қарорнинг 9-б.).

Показать ответ

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда сўнги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган АВ амортизациясининг йиллик чекланган нормалари қўлланилади (СК 306-м. 67-қ.). Кодексда АВнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда ҳар йиллик амортизация меъёрлари белгиланган ва ушбу меъёр харажатларга бир маромда ҳисобдан чиқарилади (5-сон БҲМСнинг 40-банди).

Солиқ солиш мақсадларида амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга, агар бу солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, йўл қўйилади (СК 306-м. 8-қ.).

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда харажатларни тўғри ҳисоблаш мақсадларида корхона мазкур активдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори ва назарда тутилаётган хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда амортизация меъёрини мустақил равишда аниқлайди.

Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади (5-сон БҲМСнинг 3637-бандлари):

- амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;

- амортизацияни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули);

- икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;

- йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул).

Қўлланиладиган усул корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади (5-сон БҲМСнинг 43-банди).

Бинобарин, корхона АВ амортизациясини Солиқ кодексида белгиланганидан фарқ қиладиган ставкаларни қўллаган ҳолда ҳисоблаши, шунингдек амортизациянинг турли усулларини қўллаши мумкин. Бироқ фойда солиғи мақсадларида чегириладиган харажатлар Солиқ кодексига мувофиқ ҳисобланганидан ошмайдиган миқдорларда амортизация ажратмаларига киритилади.

Показать ответ

Мазкур операция экспортга киритилмайди.

Ўзбекистон ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан мустасно. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун тарифлар ва нархлар ҳам ЎзР валютасида белгиланади (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди).

Ўзбекистон Республикасида товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш нархларини хорижий валютага ва шартли бирликларга боғлашга йўл қўйилмайди ("Валютани тартибига солиш тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддаси).

Показать ответ

 Айнан ишланган ҳар бир соат учун муайян тарифга мувофиқ ҳақ тўланади. Меҳнат ҳақи ўзгаришини ходимлар билан келишиб олиш, меҳнат шартномасига қўшимча битим тузиш лозим.

Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошини ушбу  белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг 1/12 га (6 ой тўлиқ ишлаганларга 1/6 га; 7 ой тўлиқ ишлаганларга 1/7 га ва ҳ.к.) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Бинобарин, ушбу даврда таътилга чиқмоқчи бўлган ходимга таътил пулини ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақи охирги ой учун ҳисобланган ҳақиқий иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда тариф бўйича тўловлар суммаси қисмини оширган ҳолда ҳисобланади. Улар жумласига ишбай иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий солиқ солинадиган бошқа тўловлар киритилади.

Показать ответ

Ижара шартномаси бўйича бино эгалик қилиш ва фойдаланишга ёки фақат ижарага олувчи фойдаланиши учун берилади (ФК 573-м.). Бино функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизимидир (Шаҳарсозлик кодексининг 2-моддаси).

Ушбу таърифдан келиб чиқиладиган бўлса, бинонинг тепа қисми унинг конструктив элементи ҳисобланади. Ижара шартномаси ижарага олувчига ижарага олинган бинодан, шу жумладан унинг ажралмас қисми ҳисобланган тепа қисмидан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Шу тариқа, сиз бошқага ижарага берилган бино томини ижарага бера олмайсиз. Бироқ ижара шартномасига қўшимча битимни имзолашингиз мумкин. Унда бино тепа қисмисиз ижарага берилаётганлиги, ижарага берувчи уйнинг тепа қисмини бошқа шахсга ижарага бериши мумкинлиги, шунингдек ижарага олувчининг бинонинг тепа қисмидан фойдаланиш йўл бериш мажбуриятлари кўрсатилиши лозим.

 

Показать ответ

Бухгалтерия ҳисобида автомобилни таъмирлашга қилинган харажатлар ва уларнинг бир қисми суғурта компанияси томонидан қопланиши қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик амалиёти мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Сумма, сўм

Дебет

 

кредит

Автомобилни таъмирлаш учун харажатлар амалга оширилди, суғурта компанияси томонидан қопланиши кутилмоқда

 

4890-"Бошқа дебиторлар қарзлари"

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

3 200 000

Суғурта компанияси томонидан зарарнинг бир қисми қопланди

 

5110-Ҳисоб-китоб счёти"

4890-"Бошқа дебиторлар қарзлари"

2 500 000

Таъмирлашга қилинган харажатларнинг қопланмаган қисми харажатларга олиб борилди

 

9430-"Бошқа операцион харажатлар"

4890-"Бошқа дебиторлар қарзлари"

700 000

 Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (қопламаси) кўринишида олинган маблағлар фойда солиғи солиш мақсадларида даромад сифатида ҳисобга олинмайди (СК 304-м. 10-б.) Шу сабабли улар Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

Показать ответ

Солиқ солиш мақсадларида инвестор ва давлат мулкини бошқаруви ваколатли органлари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган асосий воситалар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди (СК 306-м. 2-қ. 11-б.). Бунда Кодексда ушбу АВлар киритилган давр юзасидан чекловлар белгиланмаган.

Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагилар бўйича амортизация ҳисобланмайди (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 35-банди):

а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

б) маҳсулдор чорва моллари;

в) ахборот-кутубхона фонди;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;

д) музей ашёлари;

е) моддий маданий мерос объектлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.

Инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилган АВлар ушбу рўйхатга киритилмаган бўлса, амортизация бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадларида ҳисобланади, солиқ солиш мақсадларида эса ҳисобланмайди.

Показать ответ

Иқтисодий суд иш юритишнинг соддалаштирилган тартибида юридик шахсларга нисбатан қиймати 20 БҲМдан, ЯТТга нисбатан 5 БҲМдан ошмайдиган даъво аризаларини кўриб чиқади (ИПК 203-2-м.).

Даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар оддий ишларни кўриб чиқишдаги талаблар билан бир хил бўлади (ИПК 203-3-м.). Бироқ даъво аризасига қўшимча равишда жавобгарга даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхалари топширилганлиги далили илова қилиниши лозим. Бундай далиллар жавобгарга топширилганлиги тўғрисидаги буюртма хат ёки имзо чектириб топширилганлиги ҳисобланади. Даъво аризаси буюртма хат билан юборилган бўлса, унга жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси илова қилинади.

Жавобгар буюртма хатни олишни рад этса ва бундай ҳолат қайд этилса ёки кўрсатилган манзилда жавобгар йўқлиги туфайли буюртма хат қайтиб келса ва унда алоқа муассасасининг тегишли белгиси бўлса, буюртма хат етказиб берилган ҳисобланади. Даъво аризасига буюртма хат (конверт) илова қилиниши лозим (24.05.2019 йилдаги ОСПнинг 13-сонли қарори 43-банди).

Показать ответ

Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондидаги ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 14-моддаси 7-қисми). Яъни ҳар бир муассис МЧЖ УФга ўз ҳиссасини киритиши лозим.

Кўриб чиқилаётган вазиятда муассислар ўртасида молиявий (мақсадли) қарз шартномасини расмийлаштириш мумкин, унда олинаётган пул маблағлари миқдори, уларни қайтариш муддатлари, қарз фоиз эвазига берилганда фоизлар миқдори назарда тутилиши лозим (ФК 732739-м.).

Ушбу қарор муассисларнинг умумий йиғилишида баённома билан расмийлаштирилади, унда пул маблағлари компания УФда иккинчи муассиснинг улушини шакллантиришга йўналтирилади.

Показать ответ

- Автомобиль импорт қилинганда қуйидаги тўловлар тўланади:

-  божхона божи;

- қўшилган қиймат солиғи;

- акциз солиғи;

- божхона йиғимлари;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа божхона тўловлари.

2020 йил 1 январдан янги Импорт божхона божлари ставкалари тасдиқланган (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорга 1-илова; 2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарор 1-банди). Президентнинг "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон) билан айрим транспорт воситалари бўйича ставкалар пасайтирилган.

Божхона йиғимлари ставкалари ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарорига иловада белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси томонидан товарни жўнатиш мамлакати ёки экспорт қилувчидан қатъи назар, савдо-иқтисодий муносабатларда қулайлик яратиш режимини белгилаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари қўлланилади (Рўйхат, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга, шунингдек божхона расмийлаштируви чоғида келиб чиқиш мамлакати белгиланмаган товарларга 2 баравар оширилган божхона божлари қўлланилади.

2019-2020 йилларда олиб кириладиган автотранспорт воситалари учун акциз солиғи ставкалари киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ПҚ-3818-сон қарорга 2-иловада белгиланган.

Импорт қилинадиган транспорт воситалари бўйича ҚҚС ставкаси 15%ни ташкил этади (СК 258-м.).

2020 йил 1 августдан бошлаб 8701-8704 ТИФ ТН коди бўйича олиб кирилган транспорт воситаларига амалдаги акциз солиғи ставкалари бекор қилинади (3.06.2020 йилдаги ПҚ-4739-сон қарорнинг 1-банди). Бир вақтнинг ўзида ғилдиракли автотранспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этилади (ВМнинг 2.06.2020 йилдаги 347-сон қарори).

 

Показать ответ

Иқтисодий суд иш юритишнинг соддалаштирилган тартибида юридик шахсларга нисбатан қиймати 20 БҲМдан, ЯТТга нисбатан 5 БҲМдан ошмайдиган даъво аризаларини кўриб чиқади (ИПК 203-2-м.).

Даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар оддий ишларни кўриб чиқишдаги талаблар билан бир хил бўлади (ИПК 203-3-м.). Бироқ даъво аризасига қўшимча равишда жавобгарга даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхалари топширилганлиги далили илова қилиниши лозим. Бундай далиллар жавобгарга топширилганлиги тўғрисидаги буюртма хат ёки имзо чектириб топширилганлиги ҳисобланади. Даъво аризаси буюртма хат билан юборилган бўлса, унга жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси илова қилинади.

Жавобгар буюртма хатни олишни рад этса ва бундай ҳолат қайд этилса ёки кўрсатилган манзилда жавобгар йўқлиги туфайли буюртма хат қайтиб келса ва унда алоқа муассасасининг тегишли белгиси бўлса, буюртма хат етказиб берилган ҳисобланади. Даъво аризасига буюртма хат (конверт) илова қилиниши лозим (24.05.2019 йилдаги ОСПнинг 13-сонли қарори 43-банди).

Показать ответ

Ташкилот ва таъсисчи ўртасида қарз шартномаси тузилиши керак бўлиб, унга кўра таъсисчи транспорт хизматларини кўрсатувчига тўловни амалга ошириш орқали пуллик қарзни тақдим этади (ФКнинг 732-моддаси).

Импорт товарини харид қилишда транспорт харажатларини тўлаб берганлиги учун ташкилотнинг таъсисчи олдидаги қарзи 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади.

Импорт товарини харид қилишда уни етказиб берувчи транспорт харажатларини тўлаб берганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:

Хўжалик амалиёт мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Таъсисчи қарз ҳисобига транспорт харажатларини бўнак билан тўлади

4330 «Бошқа берилган бўнаклар»

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»

Транспорт харажатларини товарларнинг таннархига кирим қилинди.

2910 «Омбордаги товарлар»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Транспорт хизматларини кўрсатувчига тўлаб берилган бўнакни ҳисобга олиш

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

4330 «Бошқа берилган бўнаклар»

 

Показать ответ

1. Инвентаризация ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш 19-сон БҲМС "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

Мол-мулк камомади айбдор шахслардан ундирилади. Айбдор шахс мавжуд бўлмаса ёки уни аниқлашнинг имкони бўлмаса, камомад корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилади (19-сон БҲМСнинг 5.70-банди).

Бухгалтерия ҳисобида инвентаризация вақтида аниқланган мол-мулк камомади айбдор шахслар аниқлангунга қадар 5910-"Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счётида акс эттирилади. Мол-мулк камомадини ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия проводкалари Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган.

 2. Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади (Низомнинг 2-банди). Бунда асосий воситанинг тўлиқ амортизацияланганлиги аҳамият касб этмайди.

Корхона томонидан камомад айбдорини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, кам чиққан АВни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар бозор қиймати бўйича эътироф этилади. Ушбу зарар суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 10-б.).

Қимматликлар камомадини ҳисобдан чиқарилишини расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда тегов ёки суд органларининг айбдор шахслар йўқлигини тасдиқлайдиган ёки айбдор шахслардан зарар ундирилиши рад этилган қарорлари бўлиши керак (19-сон БҲМСнинг 5.70-банди).

Показать ответ

Корхона ичкарисидаги ҳудудларни асфальтлаш харажатлари ер майдонларини такомиллаштиришга оид харажатлар ҳисобланади. Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ барча харажатлар 0850-"Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар" счётида ҳисобга олинади.

Ободонлаштириш ишлари тугаганидан кейин капитал қўйилмалар суммаси асосий воситалар таркибига киритилади ва бундан кейинги ҳисоб 0111-"Ерни ободонлаштириш" счётида юритилади.

Ободонлаштириш қиймати амортизация орқали давр харажатларига киритилади. Жамланган амортизация суммаси 0211-"Ерни ободонлаштиришнинг эскириши" счётида ҳисобга олинади.

Фойда солиғини солиш мақсадларида амортизация суммаси СК 306-моддасига мувофиқ харажатларга киритилади.

Ерни ободонлаштириш мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.

Показать ответ

1. Лотереяда ютиб олинган автомобилнинг жисмоний шахсга берилиши бу текин бериш ҳисобланади.

Автомобилни текин беришга ҚҚС солинади, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган шундай ҳолатлар бундан мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этиш шартлари СК 239-моддаси 3-қисмида келтирилган.

Автомобиль ютиб олган жисмоний шахсда ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (СК 376-м. 1-қ. 2-б., 387-м. 1-қ. 2-б.).

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

 

2. Лотереяда ютиб олинган автомобиль жисмоний шахсга берилганда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

кредит

Лотереядаги ютуқ тан олинди

9430-"Бошқа операцион харажатлар"

 

6990-"Бошқа мажбуриятлар"

Ғолибга автомобиль берилди

6990-"Бошқа мажбуриятлар"

 

2910-"Омбордаги товарлар"

 

Показать ответ

Мол-мулк текин берилганда ҳадя қилиш шартномаси расмийлаштирилади (ФК 502-м.). Ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида, ҳадя қилиш шартномаси оддий ёзма шаклда тузилиши лозим (ФК 504-м. 3-қ.). Ушбу қоида мол-мулк қандай қиймат, муайян нарх ёки ноль қолдиқ қиймати бўйича берилаётганидан қатъи назар, барча битимларга татбиқ этилади. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади (ФК 109-м. 3-қ.).

Шунингдек ҳисобварақ-фактурани ва мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш лозим.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага (АВ томонидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ божхона баҳолашининг 6 та усули билан белгиланади.

Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули (1-усул) олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади.

1-усул қўлланилганда товарнинг божхона қиймати бўлиб битим қиймати ҳисобланади, яъни олиб кирилаётган товар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтаётган пайтда товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган, БКнинг 304-"Олиб кириладиган товарга доир битим нархига киритиладиган харажатлар" моддаси ва 305-"Олиб кириладиган товарга доир битимнинг нархидан чиқариб ташланадиган тўловлар ва харажатлар" моддаси қоидалари ҳисобга олинган ҳолда тузатилган нархдир.

БК 306-моддаси талабларига мувофиқ товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант ёки божхона брокери томонидан фойдаланилган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тақдирда 1-усулдан божхона қийматини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин бўлмайди.

Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини (1) қўллаш мумкин бўлмаса, қуйидаги усуллар кетма-кетликда қўлланилади:

-айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича (2);

-ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича (3);

- қийматларни чегириб ташлаш асосида (4);

- қийматларни қўшиш асосида (5);

- захира усул (6).

Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.

2-усул божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати қабул қилинишини назарда тутади (БК 309-м.).

3-усулга мувофиқ олиб кирилаётган товарнинг божхона қиймати БКнинг 310-моддасида кўрсатилган шартларга риоя этган ҳолда ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқланади.

4-усул учун баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашда асос сифатида:

-божхона ҳудудида дастлабки ҳолати ўзгармаган ҳолатда;

-баҳоланаётган товар божхона ҳудудига олиб кирилгунига қадар 90 календарь кун ичида катта миқдорларда (бир нечта туркумларда);

-шундай товарни сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган шахсга сотилаётган, баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар бирлигининг нархи қабул қилинишини назарда тутади.

Бунда баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар бирлигининг нархидан БКнинг 311-моддасида кўрсатилган харажатлар чегириб ташланади.

5-усул қўлланилаётганда асос сифатида товарнинг қуйидагиларни қўшиш орқали ҳисоблаб чиқарилган нархи қабул қилинади:

а) баҳоланаётган товарни тайёрлашда сарфланган материалларнинг қиймати ҳамда ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлов бериш харажатлари;

б) БКнинг 312-моддаси "а" бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми ва баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда;

в) БК 304-моддаси биринчи қисмининг "а" бандида кўрсатилган харажатлар.

Агар товарнинг божхона қийматини юқорида кўрсатилган уни аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади.

Захира усулни (6) қўллашда божхона органи декларант ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади. Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида шундай ахборотни йиғиб боради.

Декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинадиган товарнинг божхона қиймати ва уни аниқлашга тааллуқли тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланган тақдирда товарнинг маълум қилинадиган қиймати унинг божхона қиймати сифатида қабул қилиш учун кўрилади.

Бунда бозор конъюнктурасининг ўзгаришлари унинг шаклланишига таъсир кўрсатмайди, сабаби маълум қилинадиган нарх аввалбошдан ташқи савдо операциялари вақтидаги жаҳон бозор нархларининг силкинишларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика